SHERLAR
21.4K subscribers
660 photos
194 videos
2 files
1.85K links
Eng sara sherlar faqat sizlar uchun,
Kanalimizga siz ham qo‘shiling!!

Admin @bek8586

REKLAMA bering @sherlar_rek

Birinchi raqamli sherlar kanali

20/12/2015
Download Telegram
Sogʻinch.

Derazam chertadi nogohon sogʻinch,
Yordan umid uzmam,bordir bir ilinch.
Tushlarimda bedor boʻlib soʻroqlab,
Nechun hasta yurak turmas bir zum tinch.

Qaydasan, muhabbat, uchay yoningga,
Hasta dilim fido qilsam boringga.
Qani endi quchsam yulduzni bir zum,
Borki baxt omadni toʻksam poyingga.

Kel, bugun tonggacha sirdoshing boʻlay,
Yurak zardobga toʻldi, yigʻlab toʻkilay,
Muhabbat olib ket,jannat joylarga,
Men ham baxtdan masrur, magʻrur quvonay.

Derazam chertadi nogohon sogʻinch.

IRODAXON QOSIMOVA.
21.02.2022.  20:50.


https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
MAYLIMI...

Sochlaringni oʻynar shamol
Yuzlaringni silar asta.
Avval edim sensiz hechkim
Yurak edi holsiz hasta.

Sen yiroqda,lek yuragim
Sening isming aytib urar.
Oʻshal ma'yus kulib turgan
Koʻzlar senga shodon kular.

Yulduzlarga narvon qoʻyib
Oy yuziga mahzun boqdim.
Bugun sogʻinganman yomon
Sevgi sharobidan totdim.

Sogʻinchimni oʻrab qoʻydim
Koʻz tegmasin hijronni deb.
Totib koʻrdim hayot zahrin
Oʻtkinchi bir armonni deb.

Sen men uchun shirin orzu
Nasib etsin deyman Alloh.
Seni baxtingni butun boʻlsin
Hijronlardan etsin panoh.

Maylimi, bir hayolda ham
Senla butkul baxtga yetsam.
Maylimi....

IRODAXON QOSIMOVA
04.07.2024  21:00


https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
#ПРЕМЬЕРА

🔥На сендан дарак бор на бахтдан дарак...

Кутганим келмайди, келганим кутмас,
Бошимда минг турфа ҳаёллар ҳалак...
Юрагим яримдир ҳаётим бутмас,
На сендан дарак бор на бахтдан дарак...

Соғинчга ўртоқман аламга шерик,
Қўлим қўлингамас қаламга шерик,
Армонлар дард деган даламга шерик,
На сендан дарак бор на бахтдан дарак...

Исминг дилгинамнинг қат-қатларида,
Жисминг бор тушимнинг роҳатларида,
Яшайман сабрнинг тоқатларида,
На сендан дарак бор на бахтдан дарак...

Қийиндир йиғлаган қалбни кўндириш,
Осонми бир ошиқ ишқин сўндириш,
Имконсиз сен кетган жойни тўлдириш,
На сендан дарак бор на бахтдан дарак...

Ишқи армонларга қийин биласан,
Нега соғинтириб бағрим тиласан,
Бахтларга қўшилиб қачон келасан,
На сендан дарак бор на бахтдан дарак...

Кутганим келмайди, келганим кутмас,
Бошимда минг турфа ҳаёллар ҳалак...
Юрагим яримдир ҳаётим бутмас,
На сендан дарак бор на бахтдан дарак...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...



https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
#ПРЕМЬЕРА

🔥ОНАЖОН...

Сиз бор дунёйимнинг қуёши ёрқин,
Сиз бор ҳаётимда ҳузурдадир жон...
Сиз бор осмонимда юлдузлар яқин,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...

Лолалар ранг олган юзи нурлигим,
Сўзлари шифойим кўнгли дурлигим,
Фариштам ўзингиз ҳусни ҳурлигим,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...

Гуллар ундиргансиз пайҳонингиздан,
Айланай қалб деган сайҳонингиздан,
Жаннат ҳиди келар райҳонингиздан,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...

Гоҳо ранжитганман бағрим ўяйми,
Хатоларим ёшлик томон йўяйми,
Қучоқлаб қўяйми ўпиб қўяйми,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...

Миннат нелигини билмаган мардим,
Мен билан экансиз йўқ бирор дардим,
Бўлсангиз кўнглимда бўлмайди гардим,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...

Сиз бор дунёйимнинг қуёши ёрқин,
Сиз бор ҳаётимда ҳузурдадир жон...
Сиз бор осмонимда юлдузлар яқин,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...


https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
.....
Ғурурим осмон лек кибр йўқ аммо,
Чарчадим бу дунё ғийбатларидан.
Жимгина юрсам ҳам қилар муаммо,
Гурди йўқ, ит хуркар ҳайбатларидан.

Сўрасам Худодан сўрадим ардоқ,
Аллақачон унутдим меҳрни тафтин.
Исинсам қуёшни кутардим бироқ,
У ҳам булут билан тузибди битим.

Юрагимга кўмиб ҳасратларимни,
Бир бора хаққимни қилмадим талаб.
Ёқа олиб уришгим келар баъзида,
Ғуруримни кундада чопиб, нимдалаб.

Ҳаммаси ёлланган, ёлғончи гўё,
Изза бўлишингни юради пойлаб.
Юрган йўлларинга селни хайдару,
Сўнгра қармоқ солар унга атайлаб.

Баридан чарчадим, оғрийди қалбим,
Фақат санчийдилар дилга тиконин.
Ғариблар не қилсин айтинг ким билар,
Нархи бунча қиммат меҳр дўконин,

Самимиятни ҳам қилдилар унут,
Кўнгил дарвозани этилмас ишғол.
Сабрни ҳам бугун аҳволи ёмон,
Қувонч ҳам бўлмоқда зардалардан шол.

Энди кетмоқ даркор ёлғизлик сари,
У ерда кимсасиз, оғримайди дил.
Юракка кўмилган ҳасратлар етар,
Ўзи жой қолмади, ҳатто сиғмас қил.

Дилфуза Саттарова шеъри



https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv
#ПРЕМЬЕРА

🔥Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

Сен йўқ соғинчларга қиляпман таъзим,
Кўнгилимда аламлар қурмоқда базм,
Бағритошим менинг айблари азим,
Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

Билмам кун санайми ёки ой санай,
Усиз ҳам куттирган кунларинг талай,
Токай ҳижронингдан дилга ўт қалай,
Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

Шунча сабр қилдим ортади етиб,
Ёки хурсандмисан олислаб кетиб,
Ошиқ бечорангга илтифот этиб,
Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

Қайтаман деб кетган баҳорлар қайтди,
Ҳар туннинг сўнгида наҳорлар қайтди,
Ишонсанг ортига анҳорлар қайтди,
Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

Кўзим йўлларинга ҳамон термулар,
Сени мафтун этган нима, ким улар,
Балки бу сўзимдан ағёрлар кулар,
Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

Суҳбатдан не фойда висол бўлмаса,
Юзингга боқмасам ғамлар ўлмаса,
Нетай кўрмагунча кўнглим тўлмаса,
Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

Юрмагин ошиғинг залоли бўлиб,
Телба юрагимнинг малоли бўлиб,
Зоҳид Зиёйингни ҳалоли бўлиб,
Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...


https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
#PREMYERA

Meni juda ko’p izlading baxt

Meni juda ko’p izlading baxt,
Hayallamay kelsang bo’lardi,
Mehmon qilay hamma narsa taxt,
Tashrifingdan ko’nglim to’lardi

Meni juda ko’p izlading baxt,
Manzillarda buncha adashding,
Yoki o’shal kibor xonimlar,
Chiroyidan ko’zday qamashding!

Meni juda ko’p izlading baxt,
Yo’llaringga tikildim mushtoq
Go’zallarning poyida dunyo,
Qo’y ularni, menga ham bir boq!

Meni juda ko’p izlading baxt,
Eshitmading ovozlarimni,
Yoki yerda yursin degansan,
Istamading parvozlarimni.

Meni juda ko’p izlading baxt,
Mayli hikmat bo’lar har ishda,
Shunchalar ham zoriqdim bilsang,
Xech bo’lmasa yo’qlagin tushda.

Meni juda ko’p izlading baxt

Kamola Abduvaliyeva she’ri

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
Audio
*
Ҳасратим дунёга жар солиб,
Айтмадим қалбимга кўмяпман..
Дўст билган бир қанча дўстларим,
Кимлигин иш тушиб биляпман..

Аслида яратган бир Худо,
Бандасин дард бериб суяркан,
Гар хохласа ҳаттоки шойтонга,
Яхшилик қилдириб қўяркан..

Демакки яхшилик билмаган,
Кимсага кунимни қолдирмас.
Ҳар ишнинг хайри бўлгандек,
Ҳар касга кўнглимни олдирмас..

Гар узур сўрамоқ жоизим,
Аввало сўрайман Раббимдан
Негаки бандалар олдида,
Кўз ёшим тўкканман хаддимдан.

Борига кўнмайин оҳ чекиб,
Нокаслар ортидан чопибман.
Берилган қаддимни ер букиб
Қалбимни кўрларга сочибман.

Ҳар тонгда саждага бош эгиб,
Ким қилса ўзига тилайман.
Қўлларкан бандасин бир Худо,
Не сўрсам Раббимдан сўрайман..

Дилфуза Саттарова.
🎤 Жамшид Султонов
.


https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
ОТАМ ҲАЁТ БЎЛГАНДА

Манзил эдим шодлик, бахтларга,
Юрар эдим олтин тахтларда,
Мағрур эдим тоғдан ҳам баланд,
Отам ҳаёт бўлган вақтларда
.

Кўзларимдан чақнарди ўтлар,
Соқчиларим эди бургутлар,
Қўрқар эди лавфсиз бебурдлар,
Отам ҳаёт бўлган вақтларда.

Бошим ойга тегиб турарди,
Юлдузлар ортимдан юрарди,
Фаришталар ҳолим сўрарди,
Отам ҳаёт бўлган вақтларда.

Қўрғон эди уй, ошёнимга,
Қуёш эди соф осмонимга,
Азон эди эҳ виждонимга,
Отам ҳаёт бўлган вақтларда.

Боғларимдан кетмасди баҳор
Ёшлигимдан тўкилмас оҳор,
Онам кўз ёш тўкмасди зинҳор,
Отам ҳаёт бўлган  вақтларда

Ўтгач..., изин қўйдим йўқотиб,
Саратонда қолдим совқотиб,
Ғам таьмини кўряпман тотиб,
Отамсиз ҳар ўтган вақтларда.

Саҳроларда қолдим ҳувиллаб,
Илонлари бор экан минглаб,
Ҳар қадамим босдим авайлаб,
Отамсиз ҳар ўтган вақтларда.

Қучоғидан топиб қўнимни,
Жон деб бериб бору будумни,
Алишардим ҳар бир кунимни,
Отам ҳаёт бўлган вақтларга...


✍️ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
#ПРЕМЬЕРА

🔥Илтимос...

Қаерга кетмоқда замоннинг зайли,
Тинмай озорласа Мажнунин Лайли,
Тугатсанг боримни тугатгин майли,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

Тополмай қоласан ўзимни кейин,
Тушуниб етасан менсизлик қийин,
Сўнгида пушмонинг бўлар бир тийин,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

Яшасанг бўлмасми ишқимдан масрур,
Қара бахт эмасми севилмоқ ҳузур,
Оҳир мени енгиб қўймасин ғурур,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

Қўлинга узукдек тақилган юрак,
Уни ғижимламай асрамоқ керак,
Сендан бир ўтинчим биргина тилак,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

Додимни айтишга топилмас кимса,
Кетиш керакмасми ким кўнгил тилса,
Сўзларим қалбинга тасирлар қилса,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

Сени мажбурликдан танлаганим йўқ,
Нега айнан мен деб қилаверма дўқ,
Дилимга санчилган муҳаббатинг ўқ,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

Билмадим тоқатим қайгача етар,
Ё тоқат кетади ё умр кетар,
Аламим кўнглимни тору мор этар,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

Тугатсанг боримни тугатгин майли,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...



https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
#ПРЕМЬЕРА

🔥Койийверма акамни дунё...

Койийверма акамни дунё,
Юришади ишлари ҳали...
Қўллари тош остида эмас,
Келар унга омадлар гали...

Койийверма акамни дунё,
Далда бўлгин бошини сила...
Бағрингда не яхшилик бўлса,
Ҳаммасини акамга тила...

Койийверма акамни дунё,
Ўзи анча ўксиб юрибди...
Мен ишондим сен ҳам ишонгин,
Уни бахтлар кутиб турибди...

Койийверма акамни дунё,
Ҳеч не келмас қўлидан дема...
Аллоҳ берса омади кулса,
Қилмишингдан пушаймон ема...

Койийверма акамни дунё,
Ҳар ёнидан чоҳлар чиқариб...
Йигит боши тик турар экан,
Қолиб кетмас бундайин ғариб...

Койийверма акамни дунё,
Аламлардан чарчаган толган...
Тепкилама йигит йиқилса,
Турса дунё пойида қолган...

Койийверма акамни дунё,
Севганлари билан синама...
Ёри унга далдалар бўлсин,
Ишончсизлик билан қийнама...

Койийверма акамни дунё,
Келар бир кун омадлар гали...
Меҳнатлари самара берса,
Унга хизмат қиласан ҳали...

Кoйийверма акамни дунё...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...



https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
Mol dunyo deb yugurma yetar
Sendan ketib, koʻpga yetadi.
Bu dunyoning tashvishlari koʻp
Indamasdan seni yutadi.

Yugurasan boʻlasan hunob
Roʻzgʻor gʻorni but qilmay hanuz.
Yana chop chop pul topay deya
Oʻtkazasan bahor, yozu, kuz.

Oʻzing uchun yashamaysan hech
Umr qisqa, yurarsan tinmay
Vaqt gʻanimat, ulgur bariga
Hayot oʻtar rahm ham qilmay

Tashvishlarni bir chekkaga sur
Oʻzingni ham unutma oʻyla.
Hayot bir bor berilar ishon
Shodon yurgin,oʻynagin kuyla.

Gʻam alamlar tugamas netay
Orzularni yigʻlatib ketar.
Qolar bari topgan tutganing
Hech narsasiz qabrga eltar.

Mol dunyo deb kuyinma yetar
Bari bekor, bari oʻtkinchi.

IRODAXON QOSIMOVA.
23.04.2024  21:00



https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
REKLAMA BERISH SHARTLARI

06.09.2024-yil
Kanal Haqida Ma'lumot
Kanal: @sherlar
Kanalda Odam Soni: 21.1k (21.100 tadan oshiq odam)

🍀 Reklamangiz kanalga qo'yilganidan so'ng 6🅾 minut TOP🔝da turadi, ya'ni kanalga kirgan odam birinchi bo'lib reklamangizni ko'radi.

🍀 60 minutdan so'ng kanalga post (mavzu) qo'yiladi.

🍀 Reklama berish 100% natija berish degani emas, natija sizning mahsulotingiz sifati va reklamangiz odamni qay darajada o'ziga jalb qilishiga va taklif qilinayotgan mahsulotning dolzarbligiga yarasha bo'ladi.



🔂 Reklama Narxlari👇

1 Soatlik: 10ming so‘m
Kunlik: 22 ming so'm
Haftalik: 130 ming so'm
Oylik: 340 ming so‘m
TOP 24 Soatlik: 45 ming so‘m
ToP 12 soatlik 30ming so‘m


🍀 Xaftalik hamda oylik Reklamangizni har 24 soatda bir marta qayta joylab turiladi ya'ni yangitdan tashlab qo'yiladi

❗️+🔞, Siyosiy, Diniy kanallar reklama qilinmaydi!


💸To'lov Turlari: Click, Payme, Naqt, Paynet



To'lov 100% to'langandan keyin reklamangiz kanalga qo'yiladi.

📞 Buyurtma berish uchun  adminga murojaat qiling
👇
@bek8586


Ⓜ️anba: @sherlar
🔥Ҳар кимнинг ўзича дунёси борда...

Гоҳо тушунмайди тилларни тиллар,
Гоҳида сиғмайди кўнгилга қиллар,
Ақл кўнганига кўнмайди диллар,
Ҳар кимнинг ўзича дунёси борда...

Турфа савдолардан сарсондир одам,
Ким тетик ким хорғин босади қадам,
Ким бахтли, ким ишққа тутади мотам,
Ҳар кимнинг ўзича дунёси борда...

Бири тўлганида тўлмайди бири,
Кимнидир ошкора кўнглида кири,
Ҳатто яқинидан сақлаган сири,
Ҳар кимнинг ўзича дунёси борда...

Кўпларнинг қалбини армон тиғлаган,
Баъзида юракка қил ҳам сиғмаган,
Ҳаммадан беркиниб унсиз йиғлаган,
Ҳар кимнинг ўзича дунёси борда...

Миш-мишлар тарқатиб яйраганлар кўп,
Дўстига тишини қайраганлар кўп,
Тинмай ёлғон сўзлаб сайраганлар кўп,
Ҳар кимнинг ўзича дунёси борда...

Мазлумнинг қалбида аламлардан из,
Маҳзуннинг кўксида қадамлардан из,
Менинг ҳам қўлимда қаламлардан из,
Ҳар кимнинг ўзича дунёси борда...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...



https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
YURAK YIGʻLAMA...


Holing ne deb soʻramasa soʻramasin
Qoʻy yigʻlama, yurak, bari oʻtib ketar.
Besh kunlikdir bevafodir bu dunyosi
Qalb toʻrida yaralar ham bitib ketar.

Koʻz yoshlama, roʻmolchasin tutmas hayot
Tomoshaga toʻplanadi doʻst dushmanlar.
Oʻzlaricha yupatadi koʻngil soʻrab
Nari ketsang ortingdanchi, hoʻp yomonlar.

Qiyin ekan dard tanangni ezib tursa
Tetiklikka olmoqqa goh majol yetmas.
Yigʻlamayman bas bugundan deyman faqat
Nechun mendan gʻam alamlar aslo ketmas.

Men hudbinman faqat oʻzni oʻylaguvchi
Baxt olismi,yoki yana men kechikdim
Shodon kulay deyman ammo nima qilay
Kechir Alloh igʻvolardadan hoʻp zerikdim.


IRODAXON QOSIMOVA
10.05.2024.  20:20



https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
Suyanchim qolmadi ona

Barcha devorlar quladi,
Suyanch qolmadi onajon.
Majruh ruhim emaklaydi,
Omonat turgandek bu jon.

Barcha devorlar quladi,
Ortingda tog’ingman degan,
Barcha gulzorlar quridi,
Hamisha bog’ingman degan.

Barcha devorlar quladi,
Muallahda qoldim o’zim,
Bunchalar kech ochilmasa,
Har dam yumuq bolgan kozim.

Barcha devorlar quladi,
Ajradi oqdan qoralar,
Ko’rindi bugun nogahon
Libos ostidan yaralar.

Barcha devorlar quladi,
Suyanchim qolmadi ona.
Ustimdan qah qah otadi,
Haqiqat qilar tantana.

Suyanchim qolmadi ona

Kamola Abduvaliyeva she’ri


https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
Oyning o’rni boshqa, bo’lakcha!

Osmon to’la yulduz bo’lsada,
Oyning o’rni boshqa azizim,
Vaslingizga yetolmay mana,
O’ttiz yoshga kirdik azizim.

Ko’nglimizga qarmoq tashladi,
Toleyiga baxt tilaganlar,
Rad etsakda taslim bo’lmadi,
O’z o’ziga o’t qalaganlar.

Shaxzodalar ko’p edi o’ktam,
Oq tulporda yelgani yelgan,
Ko’rib qoldik sizni qaydanam,
Omadingiz kelgani kelgan.

Osmon to’la yulduz bo’lsada,
Oyning o’rni boshqa, bo’lakcha,
Poyimizga zar sochsalar ham,
Sizni deydi qaysar yurakcha!

Kamola Abduvaliyeva she’ri

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
🔥Бир инсон бор...

Бир инсон бор, суянсанг тоғ елкалари,
Савлатидан чинорлар ҳам хижолатда.
Бир инсон бор ухламайди кечалари,
Фикри ёди рўзғордаги камоматда...

Бир инсон бор, ғурурлари осмон қадар,
Ситам, алам, изтироблар эголмайди.
Бу дунёда фақат унинг мехри чиндир,
Бошқа биров ундай дўстлик қилолмайди...

Бир инсон бор, ўзи учун яшамаган,
Қадоқ қўли бошимизни силагувчи.
Бомдодларда билдирмасдан дуоларда,
Яратгандан умримизни тилагувчи...

Бир инсон бор, борликлари давлат унинг,
Сўзларидан ҳикматларни терсанг бўлар.
Розилигин олсанг уни икки дунё,
Саодати, ҳаётингни безаб турар...

Бир инсон бор, кимлигини топдинг тўғри,
Отам у деб, ўйлаганинг сезаяпман.
Бу шеъримни кўнгил учун, шунчакимас,
Қадрига ет, дўстим дея  ёзаяпман...

Бир инсон бор, ўп қўлларин сур кўзинга,
Бўлди Ота сен ҳам бироз тин ол дегин,
Энди рўзғор юкларини менга ортиб,
Онам билан Макка томон йўл ол дегин...

Бир инсон бор, борликлари давлат унинг ...

📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
*СИЗНИ МЕНГА ЯРАТГАН БЕРГАН*

Сизни менга яратган  берган,
Шукур дейман учратганига.
Мағрур қалбим бир боқиб енгган,
Оҳу кўзингизни кўрсатганига.

Сизни қизғонаман хатто ўзимдан,
Сизга шеърлар битган хар бир сўзимдан,
Эй мени гулданда нафис гулгинам,
Лек, сизни севаман, севаман чиндан.

Сиз мени баҳорим, баҳорим ёзим,
Соф ишқим куйини таратган созим.
Керакмас менга хур парийлар, ойлар,
Менга нафасимдан кўпроқ сиз лозим.

Сиз учун кечаман дарё бўлса ҳам,
Қаршимда мингта ғов, синов бўлса жам.
Ахдимда мен собит турарман доим,
Хатто сочларимга қиров қўнса ҳам.

Сизни менга яратган берган,
Сизга бўлган севгим ҳаққи рост.
Сиз мен учун мехрибонгинам,
Ўзингизни асранг илтимос!

Абдумуталиб Эргашалиев

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss