SHERLAR
22.2K subscribers
671 photos
212 videos
2 files
1.9K links
Eng sara sherlar faqat sizlar uchun,
Kanalimizga siz ham qo‘shiling!!

Admin @bek8586

REKLAMA bering @sherlar_rek

Birinchi raqamli sherlar kanali

20/12/2015
Download Telegram
Р А М А З О Н

Бизга бериб яна бир имкон.
Ажиб, гўзал отади ҳар тонг.
Хушхабарни  айтиб, уриб бонг
Кириб келди Моҳи Рамазон.

         🌹🌹🌹🌹🌹

Ойлар ичра шоҳи бўлади.
Энг гўзали Моҳи бўлади.
Қалблар оромгоҳи бўлади.
Кириб келди Моҳи Рамазон.

        🌹🌹🌹🌹🌹

Яхшиликка йўл очиб, бошлаб.
Гиналарни орқага ташлаб.
Шайтонларни йиғлатиб, тошлаб
Кириб келди Моҳи Рамазон.

        🌹🌹🌹🌹🌹

Ёмонликлар озорлансин деб
Нафс балоси хор зорлансин деб
Ер юзи бир тозалансин деб
Кириб келди Моҳи Рамазон.

        🌹🌹🌹🌹🌹

Совға қилиб Қадр кечасин,
Савобларнинг неча нечасин,
Гуноҳларни ювиб қанчасин,
Кириб келди Моҳи Рамазон.

        🌹🌹🌹🌹🌹

Кибр устига босилсин қадам,
Ибодатдан юксалсин одам,
Тиловатдан маст бўлсин олам,
Кириб келди Азиз Рамазон.

✍️Дилдора Абдиназарова

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
Ro’za tutgan qizlarni

Qalbida iymoni bor,
Solixalar ko’paysin.
Nomoziga vafodor,
Muslimalar ko’paysin.

Nomaxramga boqmagan,
O’sha qora ko’zlarni.
Xudo baxtini bersin,
Ro’za tutgan qizlarni.

Xo’p bo’ladi deb doyim,
Onasin xurmat qilgan.
Ko’cha kuyda iboli,
Xayosin saqlab yurgan.

Ota shanin o’ylagan,
O’sha shirin so’zlarni.
Xudo baxtini bersin,
Ro’za tutgan qizlarni.

Ochiq sochiq libosni,
O’ziga ep ko’rmagan.
Oydan go’zal yuzini,
Xaloliga saqlagan.

Boshdan ro’mol tushmagan,
O’sha oydek yuzlarni,
Xudo baxtini bersin,
Ro’za tutgan qizlarni.

10:30.12.03.2024

✍️Muallif: Qodir Qaxxor


https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
#ПРЕМЬЕРА

🔥Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам...

Дунёнинг молига учмайди кўзим,
Кимнингдир қошида эгилмас танам...
Ётгамас бир сизга таъзимда ўзим,
Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам...

Босган изингизга поёндоз бўлиб,
Борлигингиз сабаб қадди ғоз бўлиб,
Қанча яхши кўрсам шунча оз бўлиб,
Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам...

Қўлларимдан тутар омаднинг қўли,
Бошимни ёрмайди андуҳлар дўли,
Ахир дуоингиз жаннатнинг йўли,
Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам...

Билмасдан қалбингиз тиламан гоҳи,
Юрагим титратар виждоним оҳи,
Ўзингизку икки оламнинг моҳи,
Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам...

Ёнимда экансиз армонлар доғда,
Кўнгил кошонамнинг ҳар қисми боғда,
Бошқалар мансаб деб югурган чоғда,
Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам...

Дунёнинг молига учмайди кўзим,
Кимнингдир қошида эгилмас танам...
Ётгамас бир сизга таъзимда ўзим,
Сизга хизмат қилиш шарафдир Онам...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
О П А М

Дилкашим, мунисим, мехрибонгинам,
Меҳру муҳаббати бепоёнгинам,
Онам хислатлари намоёнгинам,
Дардкашу, хақиқий дўст бўлган опам

Синглим, укажоним сирдошим дея,
Қадри доим баланд қондошим дея,
Танамиз бўлагу, жондошим дея
Олам меҳрин дилга сиғдирган опам.

Дуолари ила ғамни қочириб,
Ўз дардин билдирмай ичга яшириб,
Жигарларин мақтаб, қадрин ошириб,
Меҳрила жаҳлимиз синдирган опам.

Меҳмон бўлсак сочиб ташлар борини,
Ширин сўз титратар дилнинг торини,
Тез тез кўргим келар хуш дийдорини,
Ярим кўнглимизни тўлдирган опам.

Тандирга нон ёпар бизга илиниб,
Жигарлар ташвиши учун куйиниб,
Омад келса биздан кўпроқ суюниб,
Яхшилик уруғин ундирган опам.

Ришта азизлигин сингдирган опам.

Олам меҳрин дилга сиғдирган опам.

✍️ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА

Опаларимиз бахтимизга соғ омон бўлсинлар. Опаларга жўнатиш эсдан чиқмасин 😁

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
*МАДИНАНИ СОҒИНГАН ФАРИШТАГИНАМ*

Муқаддас заминга қадами етган,
Дуоларда сўраб муродга етган,
Кун-у тун Аллоҳга ибодат этган,
Каъбани соғинган фариштагинам.

Зам-зам сувларидек қалби покизам,
Ҳусни-ю, хаёси чиройлигинам,
Бизларни байтига чорласин Эгам,
Маккани соғинган фариштагинам.

Саждамни ёнида сажданг бўлса бас,
Иккимизни кўриб қилсинлар ҳавас,
Сезаман, кўзингдан ҳар он, ҳар нафас,
Мадинани соғинган фариштагинам.

Синовлар тоблаган метин сабрини,
Бўлишсам, олсам ҳар чеккан дардини,
Тушларида кўрган Пайғамбарини,
Расулин, соғинган фариштагинам...

Абдумуталиб Эргашалиев

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
🔥Келмасанг...

Кутишлардан безиб қолдику кўнглим,
Юракни куйдирар андуҳлар доғи...
Сенсиз фироқларда не бўлса бўлдим,
Келмасанг адолар бўламан чоғи...

Дардимни сўзласам озорим ҳижрон,
Соғинчлар сабримни синайди ҳамон,
Яшаяпман лекин аҳволим ёмон,
Келмасанг адолар бўламан чоғи...

Ўзимни йўқотиб қўйгандек гўё,
Телбадек юрибман ҳаёллар рўё,
Кўзимга бешавқат кўринар дунё,
Келмасанг адолар бўламан чоғи...

Ҳеч кимни сенчалик узоқ кутмадим,
Кутма деганларга қулоқ тутмадим,
Тушунгин оз-мунча ғамлар ютмадим,
Келмасанг адолар бўламан чоғи...

Не-не ошиқларга сўзлаб исмингни,
Тунлар таърифладим ойга жисмингни,
Унутиб бўлмайди бирор қисмингни,
Келмасанг адолар бўламан чоғи...

Муҳаббат қалбинга ишқ солса нетар,
Қийнамай ёнимга қайтгин-а етар,
Келсанг ташвишларим йироқлаб кетар,
Келмасанг адолар бўламан чоғи...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
«НАВРЎЗИ ОЛАМ»

Майсаларнинг аста силаб бошини,
Булутларнинг тўкиб кўздан ёшини,
Тафтини ошириб юрт қуёшини,
Қишни барбод этар Наврўзи олам.

Бодомлар, ўриклар эрта гуллаган,
Сойларда шарқироқ сувлар ўйнаган,
Камалак бир рангин эртак сўйлаган,
Дилни обод этар Наврўзи олам.

Сумалак солинар, қозон иламиз,
Баҳорнинг қайтишин байрам биламиз,
Тош солиб, чин дилдан ният қиламиз,
Шукрни ёд этар Наврўзи олам.

Қалбларга тўлади туйғулар бисёр,
Гулларга бурканса бу сўлим диёр,
Заминга сеп ёяр келинчак баҳор,
Кўнгилни шод этар Наврўзи олам.

21-Март Наврўзи олам муборак!

Абдумуталиб Эргашалиев

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
#PREMYERA

Yuraklarni yangilay deb keldingmi, Navro’z?


Dunyosida yaxshiliklar unmog’i uchun,
Har taqdirga bitta tole kulmog’i uchun,
Olam baxtu soadatga to’lmog’i uchun,
Ko’ngillarni yangilay deb keldingmi, Navro’z?

O’z-ozini isloh qilar, g’uborlardan dil,
Qaxshab yotgan yuraklarda ochiladi gul,
Ezguliklar biz tomonga uzatmoqda qo’l,
Olamlarni yangilay deb keldingmi, Navro’z?

Tinglang do’stim qaldirg’ochning ibodatini,
Yaratganga tabiatning itoatini
Ko’rib qo’y deb muhabbatning sinoatini,
Odamlarni yangilay deb keldingmi, Navro’z?

Bol beradi nozik gullar nozlanib bugun,
Sirg’a taqdi novdalar pardozlanib bugun,
Kuy chaladi baxt elchisi sozlanib bugun,
Yuraklarni yangilay deb keldingmi, Navro’z?

Quvonchimdek qaynar bo’ldi sumalaklaring,
Osmoningni bezab turar kamalaklaring,
Adirlarda lola terar jamalaklaring,
Bolalikni yangilay deb keldingmi, Navro’z?

Dugonajon yur bog’larni kezamiz birga,
Varrak olib yuguramiz, chiqamiz qirga,
Ishonamiz o’sha yigit haqdagi sirga,
Sevgimizni yangilay deb kelganda Navro’z!

His o’ynaydi jiydalarning kurtaklarida,
Baxtsizlik yo’q onam aytgan ertaklarida,
Erkalanib Xizr buvam etaklarida,
Barakalar ulashay deb keldingmi, Navro’z?

Kamola Abduvaliyeva she’ri

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
Do’stim endi….!

Qadirdonim senga maslahat,
Hamma yomon ishlarni tashla.
Tavba qilib kech bo’lmasidan,
Do’stim endi nomozni boshla.

Yuraverma qizlar ortidan,
Hech tinchlik yo’q ular dastidan,
Topay desang solixasidan,
Do’stim endi nomozni boshla.

Zino qilma o’zingga qaytar,
Sabr qilsang baxt kulib boqar,
Ishlaring ham yurishib ketar,
Do’stim endi nomozni boshla.

Yaxshiliklar qilishni o’rgan,
Yaxshi niyyat qilishni o’rgan,
Axir buni olloh buyurgan,
Do’stim endi nomozni boshla.

Ishon qalbing nurga to’ladi,
Tashvish g’amlar yiroq ketadi,
Ota onang xursand bo’ladi,
Do’stim endi nomozni boshla.

10:30.19.03.2024

✍️Muallif: Qodir Qaxxor


https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
🔥Бизни соғинганлар...

Бизни соғинганлар, шундай соғинсин,
Ҳаёл эшикларин чертаверайлик...
Бизни соғинганлар, шундай соғинсин,
Қалбларин ҳижронга элтаверайлик...

Бизни соғинганлар, шундай соғинсин,
Висол кўчаларин изласин ҳар кун,
Бизни соғинганлар, шундай соғинсин,
Дардини самога сўзласин ҳар кун...

Бизни соғинганлар, шундай соғинсин,
Ёнсин аламларда, ўзин унутиб...
Бизни соғинганлар, шундай соғинсин,
Яшасин бир умр бизларни кутиб...

Бизни соғинганлар, шундай соғинсин,
Қолсин армонларнинг қийноқларида...
Бизни соғинганлар, шундай соғинсин,
Куйсин ишқ ўтининг фироқларида...

Бизни соғинганлар, шундай соғинсин,
Биргина сўзимиз муштоқи бўлиб,
Бизни соғинганлар, шундай соғинсин,
Кўнглида қолайлик қийноқи бўлиб...

Бизни соғинганлар, шундай соғинсин,
Ҳар кеча дилига бўлайлик меҳмон...
Бизни соғинганлар, шундай соғинсин,
Дейишсин бу соғинч бунчалар ёмон...

Бизни соғинганлар, шундай соғинсин,
Йетади дўстларим соғинганимиз...
Бизни соғинганлар, шундай соғинсин,
Фойдаси йўқ экан оғринганимиз..

Бизни соғинганлар, шундай соғинсин...

📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё....

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
Seni yo’qotdimu, o’zimni topdim!

Dunyoni unitib qo’yibman bilsang,
Ishq emas anduhga to’yibman bilsang,
Tushlarni xushlarga yo’yibman bilsang,
Seni yo’qotdimu, o’zimni topdim!

Muhabbat degani o’zlikka havfmi?
Sevgan ziyondayu, sevilish nafmi?
Yoki telba bo’lib yashash sharafmi?
Seni yo’qotdimu, o’zimni topdim!

Qaradim qolmabdi so’zimda ohor,
Qaradim qolmabdi yuzimda bahor,
Xijronda so’lg’igan nigohim nochor!
Seni yo’qotdimu, o’zimni topdim!

Ishqparast, daliyu devona menman,
Dunyoda dunyoga begona menman,
Dardu xasratingga bahona menman,
Seni yo’qotdimu, o’zimni topdim!

Ne mukofot bo’ldi qurbonlig’imga,
Kim tasanno aytdi sarsonlig’imga,
Qaytmaslikni bitdim farmonlig’imga,
Seni yo’qotdimu, o’zimni topdim!

Kamola Abduvaliyeva she'ri

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
BORSIZ OPA...

Yurak yonib kuyib ketsa
Dilim yordim sizga opa.
Shukur deyman taqdirimga
Yaxshi ham siz borsiz opa.

G'avg'olardan og'riydi bosh
Ko'zlarimdan to'xtamas yosh.
Men nodonman, ba'zan bebosh
Yaxshi ham siz borsiz opa.

Ba'zan to'yib dunyosidan
Tashvishi ko'p g'avg'osidan.
Kuysam kazo kazosidan
Yaxshi ham siz borsiz opa.

Uyim joyim ro'zg'or demay
Ilinasiz menga yemay,
Tashvishlardan qancha  kuymay
Yaxshi ham siz borsiz opa.

Yillar o'tar to'xtamas hech
Bizni o'ylab tinmaysiz hech.
Duo qilib ertayu kech
Yaxshi ham siz borsiz opa.

IRODAXON QOSIMOVA.
01.03.2024.  19:10.



https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
🔥🔥🔥Примера

Шеър ёзмоқ ҳам бўлди муаммо,
Сўз топмадим бермоқда изоҳ
Шақолларга тўлди бу дунё
Шерман дейди қўяди тузоқ.

Чала қолди бошлаган сатрим,
Ниқобини ечмай санчар ниш.
Чаён десам у мардроқмикан
Қанча давом этаркан бу иш.

Либос кийган бепарволикдан,
Тулкимикан яна билмадим.
Ҳатто қўрқмас биров ҳаққидан,
Ёлғонга-ку парво қилмадим.

Жавобидан қўрқмай баъзилар,
Луқмангни ҳам юлиб олади.
Қанча озор, қанча ер қилма,
Ризқни бизга Худо беради.

Кўрдим қанча нохақ, нокасни,
Сабр номли отимда юриб.
Майли ОМОН бўлсин бу жоним,
Хақиқий Шер кетмасин қуриб...

Дилфуза Саттарова шеъри

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
🔥Она сизни...

Ёзаверсам мехрингизни қалам қилиб,
Ўтса умрим кетмайди ҳеч алам қилиб,
Шеърларимни пойингизга гилам қилиб,
Она сизни асраш учун яралганман...

Парвонадек қошингизда гирён таним,
Мен борманки енголмайди дардлар ғаним,
Пойи жаннат беминнатим Онам маним,
Кўнглингизга қараш учун яралганман...

Боламанми ё қирқдан ўтсин ёшим,
Хизматдаман қаршингизда эгиб бошим,
Бир ўзингиз бу ҳаётда кўнгилдошим,
Корингизга яраш учун яралганман...

Номингизни такрорлайман забонимда,
Йироқдами, турсангиз ҳам гоҳ ёнимда,
Қайда бўлмай симлар қоқиб ҳар онимда,
Ҳолингизни сўраш учун яралганман...

Юрагингиз ғамларини териб бир-бир,
Андуҳингиз бир умрга айлаб асир,
Мен дунёга нега келдим Она ахир,
Сизни бахтга ўраш учун яралганман...

Мен дунёга нега келдим Она ахир,
Сизни бахтга ўраш учун яралганман...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
Audio
Kamola Abduvaliyeva she’ri

Kamola Abduvaliyeva hamda Sherzodbek Qurbonovlar o’qidi

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
E’TIBOR

Bir tutam e’tibor bo’lmasa agar,
Bunday muhabbatni nima qilaman?
Sahardan shomgacha kelmasa xabar,
Mendan muhimrog’i bordir bilaman!

Bir tutam e’tibor bo’lmasa agar,
Havoga sovrilar qimmatli umr!
Yarim tun va bazan tonglarga qadar,
Meni kutmoq degan azobda qovur!

Bir tutam e’tibor bo’lmasa agar,
Bilib yolg’oningni ishonsam yana!
Aldaysan, avraysan har gal, har safar,
Zoriqqan yuragim qilmoqda ta’na!

Bir tutam e’tibor bo’lmasa agar,
Ketma -ket tug’ilar manosiz savol,
Jimligingdan jonim beayov qaxshar,
Uvol ketmoqda ishq, ketmoqda zavol!

Bir tutam e’tibor bo’lmasa agar,
Yonib kuyishlarim behuda, bekor!
Siqilsam so’zing yo’q menga asqotar,
Aldamay rad etgin, qil meni inkor!

Bir tutam e’tibor bo’lmasa agar,
Bunday muhabbatdan bormikan mano,
Talpindim, intildim, qilmading nazar,
Seni deb yonmog’im, xatodir, xato!

Bir tutam e’tibor bo’lmasa agar,
Muallah qolmoqda uzalgan qo’lim!
Seni yo’qotishdan qo’rqdim shu qadar,
Shu uchun, shu sabab kesilgan tilim!

Bir tutam e’tibor bo’lmasa agar,
Ishonchlarim majruh, umidim yupun!
Men bilan bir yo’lda boshlama safar,
G’irrom muhabbatga yasaylik yakun!

Kamola Abduvaliyeva she’ri


https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

БАХТ БЕР

Ёнимга келдингми! бахтли қил жоним,
Бахтсиз яшамоқни эплайман ўзим.
Қувонч-у, шодликка тўлдир хар оним,
Йиғлашни эплайди шундоғам кўзим.
💥💥💥
Севдингми! юракдан, чин дилдан севгин,
Сохтани топмоқлик эмас муаммо.
Қоқилсам, суянчиқ бўлмасанг кетгин,
Томоша қилгувчи бўлмагин аммо.
💥💥💥
Эркала, ширин сўз айт фақат менга,
Аччиқ гиналарга тўйиб бўлганман.
Бир гулман, ёмғир бўл,  бўй чўзай сенга,
Жазирама кундан куйиб бўлганман.
💥💥💥
Ёнимга келдингми! бахтли қил жоним,
Бахтсиз бўлмоқликни эплайман ўзим...

2024. 27.03

✍️Дилдора Абдиназарова

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
🥀MEN UMRGA YOQIB QOLIBMAN🍂

Kim umrdan nolib oʻtadi,
Kimdir hikmat olib oʻtadi,
Uzatgani menga yetadi,
Men umrga yoqib qolibman.

Qolibdi u yoqtirib axir,
Koʼzgularda koʻzimiz bir-bir,
Dovullarda yetkazar sabr,
Men umrga yoqib qolibman.

Sabr qilsam umr biladi,
Shunda menga vafo qiladi,
Nolishlarga jafo qiladi,
Men umrga yoqib qolibman.

Sochimizga qoʼndirib Qirov,
Nolimoqda umrdan birov,
Eʼzozlayman kelguncha soʼrov,
Men umrga yoqib qolibman.

Sogʼ vujudni berdi yoqtirib,
Sof osmonga qoʼydi boqtirib,
Sezilmoqda saxarda turib,
Men umrga yoqib qolibman.

U aylanib oʼrgilib silar,
Soniyalarni -soniyaga ular,
Umrim bilan umrlar kular,
Men umrga yoqib qolibman.

Men umrdan qilmayman araz,
Berganida olaman nafas,
Aslida-ku umr mengamas,
Men umrga yoqib qolibman.

🖊MuallifSurayyo Xatamova

SAMARQAND🇺🇿JOMBOY

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
Audio
«АЗИЗ СИНИФДОШЛАРИМ»

Эслаб ёшлик чоғларим,
Кўздан оқар ёшларим.
Омонмисиз? Бормисиз?
Азиз синифдошларим!

Кўз олдимда кўзингиз,
Қулоғимда сўзингиз.
Кўргим келар ўзингиз,
Азиз синифдошларим!

Шўхлигимиз бир осмон,
Ўйнар эдик шодумон.
Эсингиздами хамон?
Азиз синфдошларим!

Салом синфдош қизлар!
Хусни ой гўзал юзлар!
Хали хам ўша сизлар!
Азиз синифдошларим!

Хар кун йўлингиз кутиб,
Сочларингиздан тортиб.
Юрардим гаплар отиб,
Азиз синифдошларим!

Кўнгли қучоғидан кенг,
Бири ёқа бири енг.
Яқинимсиз мени энг,
Азиз синифдошларим!

Ғаниматмиз ўйлайлик,
Бир-биримиз юқлайлик.
Оқибатли бўлайлик!
Азиз синифдошларим!

Жонимдек жондошларим,
Яқиним сирдошларим,
Борингизга минг шукур,
Азиз синфдошларим.

🎙Shuhrat Daryo
Абдумуталиб Эргашалиев

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇