This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
*СИЗ ЯГОНА МУХАББАТИМСИЗ*
Тонгги майин эсган шаббода,
Сиз эмасми, айтинг мабодо?
Ўхшаши йўқ ер-у, самода,
Сиз ягона мухаббатимсиз!
Қуёш таъфтин берган рохатим,
Мингта ҳурдан, ҳур малоҳатим,
Жонга офат ҳам, халоватим,
Сиз ягона мухаббатимсиз!
Орзуларим тилаккинам-да,
Менга жуда кераккинам-да,
Шундайин кенг юраккинам-да,
Сиз ягона мухаббатимсиз!
Сулув эмас сулувлар сиздек,
Сиз ҳали ҳам гўзалсиз қиздек,
Сизни ҳеч ким севолмас биздек,
Сиз ягона мухаббатимсиз!
Туним бедор айлаганимсиз,
Эрта-ю, кеч ўйлаганимсиз,
Сиз ёлғизим, танлаганимсиз,
Сиз ягона мухаббатимсиз!
Ошиқлигим билмадим қанча?
Мажнунми, Ё? Ромеогача?
Токи сўнгги нафасимгача,
Сиз ягона мухаббатимсиз!
Деманг, шоир қалами ўткир,
Менда йўқдир заррача кибр,
Ёзганларим сабаби шудир,
Сиз ягона мухаббатимсиз!
✍Абдумуталиб Эргашалиев
Қўшиқ учун муаллиф рухсатини олинг
https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss
Тонгги майин эсган шаббода,
Сиз эмасми, айтинг мабодо?
Ўхшаши йўқ ер-у, самода,
Сиз ягона мухаббатимсиз!
Қуёш таъфтин берган рохатим,
Мингта ҳурдан, ҳур малоҳатим,
Жонга офат ҳам, халоватим,
Сиз ягона мухаббатимсиз!
Орзуларим тилаккинам-да,
Менга жуда кераккинам-да,
Шундайин кенг юраккинам-да,
Сиз ягона мухаббатимсиз!
Сулув эмас сулувлар сиздек,
Сиз ҳали ҳам гўзалсиз қиздек,
Сизни ҳеч ким севолмас биздек,
Сиз ягона мухаббатимсиз!
Туним бедор айлаганимсиз,
Эрта-ю, кеч ўйлаганимсиз,
Сиз ёлғизим, танлаганимсиз,
Сиз ягона мухаббатимсиз!
Ошиқлигим билмадим қанча?
Мажнунми, Ё? Ромеогача?
Токи сўнгги нафасимгача,
Сиз ягона мухаббатимсиз!
Деманг, шоир қалами ўткир,
Менда йўқдир заррача кибр,
Ёзганларим сабаби шудир,
Сиз ягона мухаббатимсиз!
✍Абдумуталиб Эргашалиев
Қўшиқ учун муаллиф рухсатини олинг
https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss
❤19🔥10👍4
Йиғлама қизгина
Ёр-ёр айтиб олиб кетди янгаларинг,
Қайда қолиб кетди берган ваъдаларинг
Йиғлама сен қизгина йиғлама.
Юрагимни музлатиб кетди ӯланларинг.
Ӯн саккизга тӯлмай туриб ёшинг,
Ӯзга уйга сени шошиб узатдилар.
Бизни хижрон ӯтларига ташлаб,
Сенга гӯзал бахт тилаб кузатдилар.
Не қисматга кӯнди шӯрлик бошинг?
Йиғлама сен қизгина йиғлама.
Ортингдан бӯзлаб қолди қаро кӯзинг,
Йиғлама сен қизгина йиғлама.
Бевафо деб атайми, айтгин менга?
Ваъдасида туролмаган ёлғончи қиз,
Биздан кечиб ӯзгасига ёр бӯлган,
Бойларнинг тиллосига сотилган қиз.
✍ Юсупова Зулфия Рӯзивой қизи.
https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss
Ёр-ёр айтиб олиб кетди янгаларинг,
Қайда қолиб кетди берган ваъдаларинг
Йиғлама сен қизгина йиғлама.
Юрагимни музлатиб кетди ӯланларинг.
Ӯн саккизга тӯлмай туриб ёшинг,
Ӯзга уйга сени шошиб узатдилар.
Бизни хижрон ӯтларига ташлаб,
Сенга гӯзал бахт тилаб кузатдилар.
Не қисматга кӯнди шӯрлик бошинг?
Йиғлама сен қизгина йиғлама.
Ортингдан бӯзлаб қолди қаро кӯзинг,
Йиғлама сен қизгина йиғлама.
Бевафо деб атайми, айтгин менга?
Ваъдасида туролмаган ёлғончи қиз,
Биздан кечиб ӯзгасига ёр бӯлган,
Бойларнинг тиллосига сотилган қиз.
✍ Юсупова Зулфия Рӯзивой қизи.
https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss
👍8❤7🔥2
#ПРЕМЬЕРА
🔥Сиз гулларнинг гулисиз Онам...
Баҳорларга ўхшар юзингиз,
Қуёшларнинг қизисиз Онам...
Энг чиройли гулсиз ўзингиз,
Сиз гулларнинг гулисиз Онам...
Таърифингиз достон оламга,
Қоғоз етмас ёзса қаламга,
Зийнатдирсиз кўнгил даламга,
Сиз гулларнинг гулисиз Онам...
Сиз томонга баҳор шошилар,
Ифорингиз ҳар ён сочилар,
Сизни кўриб гуллар очилар,
Сиз гулларнинг гулисиз Онам...
Пойингизда униб чечаклар,
Тегранггизда этак-этаклар,
Дуоингиз бахтга етаклар,
Сиз гулларнинг гулисиз Онам...
Чиройингиз бўлиб овоза,
Лола сиздан олган андоза,
Мунисгинам юраги тоза,
Сиз гулларнинг гулисиз Онам...
Гуллар сўлар меҳрингиз сўлмас,
Бир кўрмасам юрагим тўлмас,
Сизни гулга қиёслаб бўлмас,
Сиз гулларнинг гулисиз Онам...
Чеҳрангиздан аримайди нур,
Сўзларингиз олтин, садаф, дур,
Жаннат ерга ато қилган ҳур,
Сиз гулларнинг гулисиз Онам...
Сизни гулга қиёслаб бўлмас,
Сиз гулларнинг гулисиз Онам...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss
🔥Сиз гулларнинг гулисиз Онам...
Баҳорларга ўхшар юзингиз,
Қуёшларнинг қизисиз Онам...
Энг чиройли гулсиз ўзингиз,
Сиз гулларнинг гулисиз Онам...
Таърифингиз достон оламга,
Қоғоз етмас ёзса қаламга,
Зийнатдирсиз кўнгил даламга,
Сиз гулларнинг гулисиз Онам...
Сиз томонга баҳор шошилар,
Ифорингиз ҳар ён сочилар,
Сизни кўриб гуллар очилар,
Сиз гулларнинг гулисиз Онам...
Пойингизда униб чечаклар,
Тегранггизда этак-этаклар,
Дуоингиз бахтга етаклар,
Сиз гулларнинг гулисиз Онам...
Чиройингиз бўлиб овоза,
Лола сиздан олган андоза,
Мунисгинам юраги тоза,
Сиз гулларнинг гулисиз Онам...
Гуллар сўлар меҳрингиз сўлмас,
Бир кўрмасам юрагим тўлмас,
Сизни гулга қиёслаб бўлмас,
Сиз гулларнинг гулисиз Онам...
Чеҳрангиздан аримайди нур,
Сўзларингиз олтин, садаф, дур,
Жаннат ерга ато қилган ҳур,
Сиз гулларнинг гулисиз Онам...
Сизни гулга қиёслаб бўлмас,
Сиз гулларнинг гулисиз Онам...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss
👍12❤11🔥5