SHERLAR
20.6K subscribers
698 photos
240 videos
2 files
2.02K links
Eng sara sherlar faqat sizlar uchun,
Kanalimizga siz ham qo‘shiling!!

Admin @bek8586

REKLAMA bering @sherlar_rek

Birinchi raqamli sherlar kanali

20/12/2015
Download Telegram
#ПРЕМЬЕРА

🔥Онамиз учун ҳамон боламиз...

Улғаясан дилга ғамлар уйилади,
Гоҳ ҳаётнинг синовидан толаркансан...
Ўзинг учун ёшинг катта туйилади,
Онанг учун бола бўлиб қоларкансан...

Баъзан унга озорларни ато қилсанг,
Юрагини тенг бўлинган мато қилсанг,
Болада бу бола дейди хато қилсанг,
Онанг учун бола бўлиб қоларкансан...

Кўнглинг топиб турли туман йўллар билан,
Бошинг силар ўша майин қўллар билан,
Ёшлик боғинг алмашса ҳам чўллар билан,
Онанг учун бола бўлиб қоларкансан...

Армонларинг кўпайса бу дунёсида,
Сени асрар дуоларин зиёсида,
Ўша-ўша ўн саккиз ёш қиёсида,
Онанг учун бола бўлиб қоларкансан...

Умр оқар дарё каби шошганда ҳам,
Сочинга оқ қошинга оқ тошганда ҳам,
Ўз болангни бўйи сендан ошганда ҳам,
Онанг учун бола бўлиб қоларкансан...

Улғаясан дилга ғамлар уйилади,
Гоҳ ҳаётнинг синовидан толаркансан...
Ўзинг учун ёшинг катта туйилади,
Онанг учун бола бўлиб қоларкансан...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
👍86🔥5