She'riyat olami.
328 subscribers
203 photos
45 videos
7 files
110 links
O'zbek she'riyat olami !

Fikrlaringizni jilovlab oling, ular hamma narsaning boshlanishidir.



Admin bilan bog'lanish: @Sheriyatuz_bot

Muxlis minbari loyihasi uchun
@sheriyatuz_bot
Download Telegram
#vahimasizkarantin

ТАСКИН

Биз енгиб ўтганмиз кўп синовларни,
Бошимизга ёққан қор-қировларни,
Кўмакка чорламай  ёт-бировларни,
Мағлуб этажакмиз бу балони ҳам!

Эргашсак ҳақ сўзли халқнинг фикрига,
Ботмасак ёлғоннинг чиркин кирига,
Кўнгиллар талпинса, Ҳақнинг зикрига,
Мағлуб этажакмиз бу балони ҳам!

Қўрқманг, ваҳиманинг ўзи ярим дард,
Дард берган шифосин бергувчи жўмард,
Бугун биз бўлолсак мардонавор мард,
Мағлуб этажакмиз бу балони ҳам!

Умидлар ўлмасин титроқи жонда,
Иттифоқ бўлайлик, бу имтиҳонда,
Ўзбекдай сабрли ҳалқ йўқ жаҳонда,
Мағлуб этажакмиз бу балони ҳам!

Қалбни қийнамасин кўнгилдаги оҳ,
Пок юринг, покликда ҳикмат кўп иллоҳ,
Ўзин асраганни асрайди Аллоҳ,
Мағлуб этажакмиз бу балони ҳам!

Келиб энди бизга ёйдингми қулоч,
«Шумқадам меҳмон»сан, диёримдан қоч,
Дунё бошидаги таҳликали тож,
Мағлуб этажакмиз сени, албатта!

Биз енгиб ўтганмиз кўп синовларни...

Ўлмасбек Самарқандий.
15 март, 2020 йил.