#Yoshlik_daftaridan
КЕТГИМ КЕЛМАЯПТИ
Теракнинг шохида олмадайин ой
Мени тош отар деб турибди қақшаб.
Дилимдан не кечар билмас, ҳойнаҳой,
Теракда пишган шу олмани ташлаб
Кетгим келмаяпти.
Шаббода силкади этакларини –
Райҳонлар бўйини хўплайман ташна,
Қишлоқнинг мен билмас чечакларини
Ташлаб
кетгим келмаяпти.
Бир қиз
ёлғиз
Юлдуз санар шу топда,
Юлдузлар болишга тўкила бошлар.
Гарчи, менинг ўйим юксак офтобда,
Лекин қизни юлдуз измига ташлаб
Кетгим келмаяпти.
Ҳозир сўфи – хўроз қичқирар бирдан,
Мен ҳануз бир гапни айтавераман.
Болалигим йиғлаб ўтирган ердан
“Кетгим... кетгим...” дея
кетавераман.
Кетгим келмаяпти.
✍Иқбол МИРЗО
@sheriyatuz
КЕТГИМ КЕЛМАЯПТИ
Теракнинг шохида олмадайин ой
Мени тош отар деб турибди қақшаб.
Дилимдан не кечар билмас, ҳойнаҳой,
Теракда пишган шу олмани ташлаб
Кетгим келмаяпти.
Шаббода силкади этакларини –
Райҳонлар бўйини хўплайман ташна,
Қишлоқнинг мен билмас чечакларини
Ташлаб
кетгим келмаяпти.
Бир қиз
ёлғиз
Юлдуз санар шу топда,
Юлдузлар болишга тўкила бошлар.
Гарчи, менинг ўйим юксак офтобда,
Лекин қизни юлдуз измига ташлаб
Кетгим келмаяпти.
Ҳозир сўфи – хўроз қичқирар бирдан,
Мен ҳануз бир гапни айтавераман.
Болалигим йиғлаб ўтирган ердан
“Кетгим... кетгим...” дея
кетавераман.
Кетгим келмаяпти.
✍Иқбол МИРЗО
@sheriyatuz