Қор аралаш увлади шамол.
Ҳилпиради ҳаво. Юлинди.
Қисмат бу дам — соғинчинг аро —
Минг айланиб — қишга урилди.
Жонни совуқ айлади қамал —
Бўри довул ўради — ёвуз.
Сенсиз қишда қолдим беамал —
Изилладим соғинчда ёлғиз.
Мен чақирдим: — Кел, етди завол!
Мен қичқирдим — кимга? — эланиб!..
Саросима увлади шамол —
Тилка-пора қорга беланиб…
Кел! Борлигинг кетмоқда йироқ,
Кўмилмоқда армонлар изи —
Печкаларнинг тафтидан мудроқ
Уйда совуқ қотган азизим.
✍ Усмон Азим
@sheriyatuz
Ҳилпиради ҳаво. Юлинди.
Қисмат бу дам — соғинчинг аро —
Минг айланиб — қишга урилди.
Жонни совуқ айлади қамал —
Бўри довул ўради — ёвуз.
Сенсиз қишда қолдим беамал —
Изилладим соғинчда ёлғиз.
Мен чақирдим: — Кел, етди завол!
Мен қичқирдим — кимга? — эланиб!..
Саросима увлади шамол —
Тилка-пора қорга беланиб…
Кел! Борлигинг кетмоқда йироқ,
Кўмилмоқда армонлар изи —
Печкаларнинг тафтидан мудроқ
Уйда совуқ қотган азизим.
✍ Усмон Азим
@sheriyatuz
Forwarded from She'riyat olami.
Malikangman SHAĢZODAM.
Qòshiqda bayotdagi
Vafo sadoqatdagi
Ertakmas hayotdagi
MALIKANGMAN SHAĢZODAM
Bu tosh yòllar yòl emas
Bizga yarashmas araz
Sen vafoli bòlsang bas
MALIKANGMAN SHAĢZODAM
Baxtga sòrab dunyoni
Gulga chulģab sahroni
Rad etdim ming shaydoni
MALIKANGMAN SHAĢZODAM
Ortda suyanch toģim sen
Kòzlarim qaroģim sen
Hamfikir òrtoģim sen
MALIKANGMAN SHAĢZODAM
Kelyapdi baxtning sasi
Muhabbatning nafasi
OLLOH bergan tuxfasi
MALIKANGMAN SHAĢZODAM
Dòst-u dushman kulmasin
Iģvo qilib yurmasin
Uyat bòlar bilmasin
MALIKANGMAN SHAĢZODAM.
✍ UBAYDULLAYEVA BAXTINISO
#muxlisminbari
@sheriyatuz
Qòshiqda bayotdagi
Vafo sadoqatdagi
Ertakmas hayotdagi
MALIKANGMAN SHAĢZODAM
Bu tosh yòllar yòl emas
Bizga yarashmas araz
Sen vafoli bòlsang bas
MALIKANGMAN SHAĢZODAM
Baxtga sòrab dunyoni
Gulga chulģab sahroni
Rad etdim ming shaydoni
MALIKANGMAN SHAĢZODAM
Ortda suyanch toģim sen
Kòzlarim qaroģim sen
Hamfikir òrtoģim sen
MALIKANGMAN SHAĢZODAM
Kelyapdi baxtning sasi
Muhabbatning nafasi
OLLOH bergan tuxfasi
MALIKANGMAN SHAĢZODAM
Dòst-u dushman kulmasin
Iģvo qilib yurmasin
Uyat bòlar bilmasin
MALIKANGMAN SHAĢZODAM.
✍ UBAYDULLAYEVA BAXTINISO
#muxlisminbari
@sheriyatuz
Биз сиз учун ишда бўламиз,
Сизлар дуо қилиб туринглар
Тунни кунга улаб ишлаймиз
Сиз биз учун уйда қолинглар.
Кунни тунга улаб ишлар шифокорлар
Оиласидан узоқлашиб бўлар бедорлар
Шуни билинг улар бизга халаскорлар,
Шифокорга ёрдам шудир уйда қолинглар.
Уйда қолинг чиқманг кўчага
Китоб ўқиб беринг болага.
Сабр қилинг деймиз барига,
Сизлар дуо қилиб туринглар.
Бир ёққадан чиқарайлик бош
Сабир қилиб берайлик бардош.
Ўзбекгимда йўқдир бағритош
Фақат сизлар қўллаб туринглар
Ўзингизни қўймангиз хафга
Зарур бўлса чиқинг бир пасга
Қуронда ҳам айтилган гапга
Амал қилиб уйда қолинглар.
Масофадан ўтилар дарслар
Фойдаланар ҳар бир синфлар
Юрбошимга айтиб рахматлар
Дарслар қилиб уйда қолинглар
Барча ният орзулар учун
Буюк юрту келажак учун
Соғлигимиз асрамоқ учун
Уйда қолинг уйда қолинглар
Ишламоқда шифокор харбий
Энергетик ишлаши табий
Уйда қолган барча халқ каби
Уйда қолинг уйда қолинглар
Озми кўпми эхсонлар қилиб
Ёрдам бергин кўнгилли бўлиб
Хеч бўлмаса дуолар қилиб
Уйда қолгин уйда қолинглар
Бирдам бўлиб дўстлар барчамиз
Бу вирусни бирга енгамиз
Ишталарни қўллаб-қуватлаб
Биз барчамиз уйда қоламиз.
Каранавирусни бирга енгамиз.
✍ Адхам Мирзо
#muxlisminbari
@sheriyatuz
Сизлар дуо қилиб туринглар
Тунни кунга улаб ишлаймиз
Сиз биз учун уйда қолинглар.
Кунни тунга улаб ишлар шифокорлар
Оиласидан узоқлашиб бўлар бедорлар
Шуни билинг улар бизга халаскорлар,
Шифокорга ёрдам шудир уйда қолинглар.
Уйда қолинг чиқманг кўчага
Китоб ўқиб беринг болага.
Сабр қилинг деймиз барига,
Сизлар дуо қилиб туринглар.
Бир ёққадан чиқарайлик бош
Сабир қилиб берайлик бардош.
Ўзбекгимда йўқдир бағритош
Фақат сизлар қўллаб туринглар
Ўзингизни қўймангиз хафга
Зарур бўлса чиқинг бир пасга
Қуронда ҳам айтилган гапга
Амал қилиб уйда қолинглар.
Масофадан ўтилар дарслар
Фойдаланар ҳар бир синфлар
Юрбошимга айтиб рахматлар
Дарслар қилиб уйда қолинглар
Барча ният орзулар учун
Буюк юрту келажак учун
Соғлигимиз асрамоқ учун
Уйда қолинг уйда қолинглар
Ишламоқда шифокор харбий
Энергетик ишлаши табий
Уйда қолган барча халқ каби
Уйда қолинг уйда қолинглар
Озми кўпми эхсонлар қилиб
Ёрдам бергин кўнгилли бўлиб
Хеч бўлмаса дуолар қилиб
Уйда қолгин уйда қолинглар
Бирдам бўлиб дўстлар барчамиз
Бу вирусни бирга енгамиз
Ишталарни қўллаб-қуватлаб
Биз барчамиз уйда қоламиз.
Каранавирусни бирга енгамиз.
✍ Адхам Мирзо
#muxlisminbari
@sheriyatuz
Forwarded from Аслановдан иқтибослар +
Бир йилча олдин Хайрулла Ҳамидовнинг «Илдиз» лойиҳасида интервью берган Усмон Азим қизиқ ва жуда муҳим фикрни илгари сурганди. Худойберди Тўхтабоев ва Анвар Обиджон каби адибларни алоҳида эъзозлаш кераклигини таъкидлар экан, Усмон Азим бунинг сабабини қўйидагича изоҳлаган:
- Айнан болалар адабиётида ижод қиладиган ёзувчи ва шиорларнинг ўрни бошқача. Чунки уларнинг асарлари туфайли, инсон болалигидан китобга ошно тутинади. Китобхонларнинг пайдо бўлишида бу жуда аҳамиятли.
Ҳақиқатан ҳам, одатда, севимли ёзувчилар ҳақида сўралганда каттароқ фикр юритгандек бўламиз, Айтматов деймиз, Маркес деймиз, худдики юқорида номлари тилга олинган болалар адибларининг асарлари анча жўн, содда кўринади. Аммо бу асарлар бизнинг биринчи муҳаббатимиз каби жуда қадрли, ҳаммамиз Хошимжонни, Мешполвонни, Том Сойерни ўқиб катта бўлганмиз. Агар бу қаҳрамонлар, бу ёзувчилар бўлмаганда, ким билади, биз бу сеҳрли оламга, китобхонликка кирармидик ёки йўқ.
Аслида анча содда кўринган, оддий воқеаларни ёзиш янада қийин, ёш болалардек беғубор фикрлаш, воқеаларга улардек қарай олиш, хуллас болаларни қизиқтириш осон иш эмас. Ахир Маркеснинг асарини бир китобхон қўлига олади, Анвар Обиджонни эса, балки, илк бор қўлига китоб ушлаб турган болакай... Маркес ёқмаса, ирғитиб, бошқа китобга ўтилади, Анвар Обиджон эса, ўша янги ўқувчини шу оламда олиб қола билиш керак Масъулият каттароқ.
Хуллас. Болалигимизнинг яна бир бўлаги бизни тарк этди. Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон вафот этди.
Битта шоир камайса нима,
Чарх яратар бошқа нусхасин.
Чўкиб кетса тўфонда кема,
Пишиқроғин ясар устаси.
Тўфонлардан сесканма, қалбим,
Қайиқлардек сузма қирғоқлаб.
Кемаман деб уммонга талпин,
Юз балога ўзингни чоғлаб.
(с) Анвар Обиджон.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
- Айнан болалар адабиётида ижод қиладиган ёзувчи ва шиорларнинг ўрни бошқача. Чунки уларнинг асарлари туфайли, инсон болалигидан китобга ошно тутинади. Китобхонларнинг пайдо бўлишида бу жуда аҳамиятли.
Ҳақиқатан ҳам, одатда, севимли ёзувчилар ҳақида сўралганда каттароқ фикр юритгандек бўламиз, Айтматов деймиз, Маркес деймиз, худдики юқорида номлари тилга олинган болалар адибларининг асарлари анча жўн, содда кўринади. Аммо бу асарлар бизнинг биринчи муҳаббатимиз каби жуда қадрли, ҳаммамиз Хошимжонни, Мешполвонни, Том Сойерни ўқиб катта бўлганмиз. Агар бу қаҳрамонлар, бу ёзувчилар бўлмаганда, ким билади, биз бу сеҳрли оламга, китобхонликка кирармидик ёки йўқ.
Аслида анча содда кўринган, оддий воқеаларни ёзиш янада қийин, ёш болалардек беғубор фикрлаш, воқеаларга улардек қарай олиш, хуллас болаларни қизиқтириш осон иш эмас. Ахир Маркеснинг асарини бир китобхон қўлига олади, Анвар Обиджонни эса, балки, илк бор қўлига китоб ушлаб турган болакай... Маркес ёқмаса, ирғитиб, бошқа китобга ўтилади, Анвар Обиджон эса, ўша янги ўқувчини шу оламда олиб қола билиш керак Масъулият каттароқ.
Хуллас. Болалигимизнинг яна бир бўлаги бизни тарк этди. Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон вафот этди.
Битта шоир камайса нима,
Чарх яратар бошқа нусхасин.
Чўкиб кетса тўфонда кема,
Пишиқроғин ясар устаси.
Тўфонлардан сесканма, қалбим,
Қайиқлардек сузма қирғоқлаб.
Кемаман деб уммонга талпин,
Юз балога ўзингни чоғлаб.
(с) Анвар Обиджон.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Bahor oqshomi
Ko'z yoshday to'kilar gilos gullari,
So'nadi ufqlarda otashi so'zon.
Halovat to'shalgan bog'da tunlari,
Nafis oy shu'lasi, go'zal gul to'zon.
Oppoq gul yog'adi misoli ro'yo,
Qaldirg'och uxlaydi tumshuqlari loy.
Kul bilan yuvilgan idishday go'yo,
Sokin xovuzlarga cho'kib ketar oy.
✍️ Xoldor Vulqon
@sheriyatuz
Ko'z yoshday to'kilar gilos gullari,
So'nadi ufqlarda otashi so'zon.
Halovat to'shalgan bog'da tunlari,
Nafis oy shu'lasi, go'zal gul to'zon.
Oppoq gul yog'adi misoli ro'yo,
Qaldirg'och uxlaydi tumshuqlari loy.
Kul bilan yuvilgan idishday go'yo,
Sokin xovuzlarga cho'kib ketar oy.
✍️ Xoldor Vulqon
@sheriyatuz
Qaydan keldi bu yalqovlik?
Bugun arang uyg'otishdi meni
Shovullaydi bahor yomg'iri.
#hokku
@sheriyatuz
Bugun arang uyg'otishdi meni
Shovullaydi bahor yomg'iri.
#hokku
@sheriyatuz
Forwarded from She'riyat olami.
XOTIRJAM ODAM
Yomg‘ir shivirlaydi quloqlarimga,
Ko‘chada odamlar lavasi oqar.
Avtosuvaraklar qatnagan yo‘lga,
O’ychan yo‘lovchilar parishon boqar.
Chaqdi ko‘zlarimni achchiq tutunlar,
Qayrildim yomg‘irli, kimsasiz boqqa.
Yaldo tunlarida qoralamadan,
Sochu soqolimni ko‘chirdim oqqa.
Men ham asli jonli kiyimilgichman,
Soyabon orzusi bag‘rimni o‘ygan.
Ancha bo‘ldi yo‘llar g‘adir-budur deb,
Kiyimimda dazmol qatnamay qo‘ygan.
Takabbur emasman, uxlagim kelsa,
Ostimga bo‘yra ham to‘shayveraman.
Bu yerdan haydasa o‘gay zamona,
Xotiralarda ham yashayveraman.
O’ksinib yurmayman bo‘lmasa uyim,
Bo‘lmasa sigirim, bo‘lmasa echkim.
Xotira bo‘ysunmas boshqarmalarga,
Xotiradan meni haydolmas hech kim!
✍️ Xoldor Vulqon
@sheriyatuz
Yomg‘ir shivirlaydi quloqlarimga,
Ko‘chada odamlar lavasi oqar.
Avtosuvaraklar qatnagan yo‘lga,
O’ychan yo‘lovchilar parishon boqar.
Chaqdi ko‘zlarimni achchiq tutunlar,
Qayrildim yomg‘irli, kimsasiz boqqa.
Yaldo tunlarida qoralamadan,
Sochu soqolimni ko‘chirdim oqqa.
Men ham asli jonli kiyimilgichman,
Soyabon orzusi bag‘rimni o‘ygan.
Ancha bo‘ldi yo‘llar g‘adir-budur deb,
Kiyimimda dazmol qatnamay qo‘ygan.
Takabbur emasman, uxlagim kelsa,
Ostimga bo‘yra ham to‘shayveraman.
Bu yerdan haydasa o‘gay zamona,
Xotiralarda ham yashayveraman.
O’ksinib yurmayman bo‘lmasa uyim,
Bo‘lmasa sigirim, bo‘lmasa echkim.
Xotira bo‘ysunmas boshqarmalarga,
Xotiradan meni haydolmas hech kim!
✍️ Xoldor Vulqon
@sheriyatuz
Gullayotgan o'tloqlar aro
O't - o'lanli so'qmoqdan yurib
Keldim olis bug'doyzorga
Va dedim o'zimga o'zim ' Jim - jitlik ! '
O'rdak g'aqilladi menga javoban . . .
✍️ Simaki Akaxiko
@sheriyatuz
O't - o'lanli so'qmoqdan yurib
Keldim olis bug'doyzorga
Va dedim o'zimga o'zim ' Jim - jitlik ! '
O'rdak g'aqilladi menga javoban . . .
✍️ Simaki Akaxiko
@sheriyatuz
Yarim kecha
Quyuqlashgan tumanlar aro
Sizar yog'dular -
Va sirg'algan oy shu'lasida
G'ira - shira jilvalanar suv . . .
@sheriyatuz
Quyuqlashgan tumanlar aro
Sizar yog'dular -
Va sirg'algan oy shu'lasida
G'ira - shira jilvalanar suv . . .
@sheriyatuz
Forwarded from She'riyat olami.
Forwarded from Xayrulla Hamidov official
УМР -- РАМАЗОН
Муқаддас ой ичра тўлғонар кеча,
Хаёлий хитобга йўғрилар бир ҳол:
"Серғалва умрингни тўлиқлигича
Рамазон ойига айлантириб ол!"
Мушкул бир юмушдан қайнайди томринг,
Яшамоқ не лаззат шундоқ тилаксиз:
"Агар рамазонга айланса умринг,
Вафотинг ҳайитга айланар шаксиз!"
Муқаддас ой ичра тўлғонар кеча,
Хаёлий хитобга йўғрилар бир ҳол:
"Серғалва умрингни тўлиқлигича
Рамазон ойига айлантириб ол!"
Мушкул бир юмушдан қайнайди томринг,
Яшамоқ не лаззат шундоқ тилаксиз:
"Агар рамазонга айланса умринг,
Вафотинг ҳайитга айланар шаксиз!"
Қоронғу тушди.
Иш ишхоналарда қолди.
Ошхонада қозон қайнаган.
Столда аччиқ-чучик.
Шифтда чироқ-кичкина қуёш порлайди.
Гангур-гунгур суҳбат.
Кулгу янграйди. Гангур-гунгур...
Хатто теликка ҳеч ким қарамас.
Уй бахт билан тўла.
Бахтга ҳам хеч ким эътибор бермайди.
Бу эътиборсизликдан негадир каттарар бахт.
Бу эътиборсизликдан негадир яна чарақлар.
Хуллас, уй бахт билан тўла.
Аммо уни ҳеч ким кўрмайди.
Худди шундай!
Бахт йўқлигида кўринади, холос.
Йўқлигида эса тушларга кирадиган бахтнинг
Сурати эса мана бундай; қозон қайнаябди,
Шифтда миттигина қуёш.
Гангур-гунгур, гангур-гунгур...
Кулгу янграйди.
✍ Усмон Азим
@sheriyatuz
Иш ишхоналарда қолди.
Ошхонада қозон қайнаган.
Столда аччиқ-чучик.
Шифтда чироқ-кичкина қуёш порлайди.
Гангур-гунгур суҳбат.
Кулгу янграйди. Гангур-гунгур...
Хатто теликка ҳеч ким қарамас.
Уй бахт билан тўла.
Бахтга ҳам хеч ким эътибор бермайди.
Бу эътиборсизликдан негадир каттарар бахт.
Бу эътиборсизликдан негадир яна чарақлар.
Хуллас, уй бахт билан тўла.
Аммо уни ҳеч ким кўрмайди.
Худди шундай!
Бахт йўқлигида кўринади, холос.
Йўқлигида эса тушларга кирадиган бахтнинг
Сурати эса мана бундай; қозон қайнаябди,
Шифтда миттигина қуёш.
Гангур-гунгур, гангур-гунгур...
Кулгу янграйди.
✍ Усмон Азим
@sheriyatuz
Forwarded from Шунақа гаплар... | Shunaqa gaplar...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрулла Ҳамидов ва Юсуфхон Нурматовдан ажойиб санъат асари - Тушимда!
🖌 Шунақа Гаплар канали👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE-cyRWnBoTvAYxaFw
🖌 Шунақа Гаплар канали👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE-cyRWnBoTvAYxaFw
Forwarded from Xayrulla HAMIDOV ijodi /official
ТАКЛИФ
Юрагимга тошди ҳар хил яралар,
Бунга ҳар тарафдан турлик қаралар.
Ўтмишнинг қаъридан садо таралар:
“Келинг энди, дўстим, виждонлашайлик!”
Бугун ҳайрон ишонч, ҳайрон ақида,
Молу давлат порлар дил пештоқида.
Етарли гаплашдик дунё ҳақида,
Келинг энди, дўстим, осмонлашайлик!
Ёлғонни тўхтатиб, бир ростини ҳам,
Сўйласак на ҳузур дил дўстини ҳам?!
Озгина ўйласак ер остини ҳам,
Келинг энди, дўстим, ризвонлашайлик!
Кечиб бир зумгина савдойи нафдан,
Қўрқмасак бўлмайди илоҳий хавфдан.
Гаплашайлик, келинг, Асҳоби Каҳфдан,
Келинг энди, дўстим, достонлашайлик!
Дунёнинг ишлари бир гап бўлади,
У ҳақдаги гаплар кир гап бўлади.
Боқий ҳақда кечса, зўр гап бўлади,
Келинг энди, дўстим, паймонлашайлик!
Хайрулло айтади етти букилиб:
“Девонахонага ҳамма йиғилиб,
Еттинчи асрга бир сафар қилиб,
Келинг энди, дўстим, иймонлашайлик!!!”
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
Юрагимга тошди ҳар хил яралар,
Бунга ҳар тарафдан турлик қаралар.
Ўтмишнинг қаъридан садо таралар:
“Келинг энди, дўстим, виждонлашайлик!”
Бугун ҳайрон ишонч, ҳайрон ақида,
Молу давлат порлар дил пештоқида.
Етарли гаплашдик дунё ҳақида,
Келинг энди, дўстим, осмонлашайлик!
Ёлғонни тўхтатиб, бир ростини ҳам,
Сўйласак на ҳузур дил дўстини ҳам?!
Озгина ўйласак ер остини ҳам,
Келинг энди, дўстим, ризвонлашайлик!
Кечиб бир зумгина савдойи нафдан,
Қўрқмасак бўлмайди илоҳий хавфдан.
Гаплашайлик, келинг, Асҳоби Каҳфдан,
Келинг энди, дўстим, достонлашайлик!
Дунёнинг ишлари бир гап бўлади,
У ҳақдаги гаплар кир гап бўлади.
Боқий ҳақда кечса, зўр гап бўлади,
Келинг энди, дўстим, паймонлашайлик!
Хайрулло айтади етти букилиб:
“Девонахонага ҳамма йиғилиб,
Еттинчи асрга бир сафар қилиб,
Келинг энди, дўстим, иймонлашайлик!!!”
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot