She'riyat olami.
328 subscribers
203 photos
45 videos
7 files
110 links
O'zbek she'riyat olami !

Fikrlaringizni jilovlab oling, ular hamma narsaning boshlanishidir.



Admin bilan bog'lanish: @Sheriyatuz_bot

Muxlis minbari loyihasi uchun
@sheriyatuz_bot
Download Telegram
🎤 Malaksiymo
Учлик
Шаббодалар секин юзинг силаса
Кукатлар хидидан айланса бошинг
Бу--бахордан дарак

Багрингни ёндирса афсонавий хис
Сузсиз илтижоли бокаётган куз
Бу--севгидан дарак

Унинг мехри билан оламан нафас
Усиз дунё менга мисоли кафас
Бу--дустликдан дарак

Рузанова Мастура отинойи
1990
#tanlov uchun
@sheriyatuz
Отам кетиб , бузлаб бузлаб колдим мен
Изларидан додлаб йиглаб колдим мен
Кани дея уни излаб колдим мен
Отам булиб багрингга бос укажон

Келса изин кузларимга суртардим
Качон келади деб йиглаб кутардим
Касал булса йулида кон ютардим
Отам булиб багрингга бос укажон

Йиглаб - йиглаб йулида адо булдим
Изларини топомай гадо булдим
Сен босган изда уни курай мен
Отам булиб багрингга бос укажон

Дустлари отамни мендан сурайди
Оёгин силаган шамол йиглайди
Мехрига зор булиб калбим тиглайди
Отам булиб багрингга бос укажон

Отинойи Рузанова Мастура
2020
@sheriyatuz
***
Майда русумлардан тамом кечасан,
Дилда қолдирасан туйғунинг аслин -
Устингдан дунёни аста ечасан,
ҲАВО қиёфада бўласан таслим.

Яшалган кунларнинг барчаси унут,
Келажак кунлардан ҳайиқиш йўқдир.
Бизнинг ҳаяжондан чиқади униб,
Муҳаббат яратган бир ўжар тақдир.

Музу оловларга кирамиз кулиб,
Бир ёнда Қизилқум, бир ёнда Сибир...
Фақат юракларга боради тўлиб,
Юксак фалаклардан тўкилган шивир.

Тўфонлар бошланар - тўзиймиз сасдай,
Қумнинг заррасидай... Қайдасан, қайда?
Жодунинг дамига дуч келган хасдай
Ҳамма бахт бўлади майдаю майда.

Дунёнинг тубига ташлайди нигоҳ,
Тунларга тикилиб ҳориган кўзим -
Қанчалар даҳшатли эсимдасан, о!
Қанчалар даҳшатли унутман ўзим...

Усмон Азим

@sheriyatuz
МАКТУБ

Сендан мактуб олдим: бўм-бўш бир варақ,
Юрак сенсиз бўм-бўш деганингми бу?
Ёки оқ ниятга ёзувсиз бир шарҳ,
Ёки бўш кўнглимга тутдингми кўзгу?

Ёки муз ўлкасин эслатиб шундоқ
Ёдга солмоқчисан қиш-қаҳратонни?
Ёки совуганман дедингми мутлоқ,
Беҳуда ўтларга солма деб жонни.

Менга хат ёз деган бўлсанг, эҳтимол...
Ипак қоғозингга лабимни босдим.
Кўчамда шовуллаб оқаркан шамол,
Сенинг мактубингга шу шеърни ёздим.

© Иқбол МИРЗО

@sheriyatuz
Forwarded from She'riyat olami.
@sheriyatuz Shekspir va Navoiy Tinmas bahru bayt El Classico !
Ул санамнинг юзларида хаё номли парда курдим
Шамол силаб , уйнаб ,утган румолийда зарда курдим
Ман термулиб хавас бирлан термулганда юзларига
Майин кулиб куйди ул киз аста юриб холин сурдим

Кадамига салобат жим термулганча карар ё раб
Соясига фаришталар эгилганча таъзим этар
Кулларийда райхон келар севинчидан хар ён караб
Курган кузлар рахмат дия ибо билан навбат кутар

Эй фаришта мисол синглим бу бахтни сен кайдин олдинг
Бу акилу бу назокат бу жонингга кайдан келмиш
Худо сени кам килмабди одобингни ахлокингни
--шунинг учун умрим анга вактим анга фидо булмиш

Рузанова Мастура отинойи
2020
@sheriyatuz
Билмайман, тушкундан-тушкундир руҳим,
Нега мен бунчалар ғампараст бўлдим.
Нечун нола чекса қамишзор аҳли-
Ундан Ҳайём каби бунча маст бўлдим.

Осмондан сўрарман ернинг суратин,
Ахир бўлганим йўқ ўзимдан огоҳ.
Гул билан ўйнашган шуъла овози-
Ғамгусор дилимга келади гоҳ-гоҳ.

Титрайман, учаётган қушлар сояси
Айланиб-айланиб қўнса елкамга
Қарайман. Сарғайган дарахтлар ўхшар-
Зулматга тортилган катта елканга.

Қанча шодликларни қувдим умримдан,
Омад кўчасини йўқотганим рост.
Тасалли топаман тўлишган ойнинг.
Мунгли нигоҳига тикилиб бир оз.

Мен ахир, қайғу деб туғилмаганман.
Раббим руҳим нурдан эшилмаганми?!
Ошиқ бўлай десам ўзимдан баланд
Қоним дарёларга қўшилмаганми,
Айт, қоним дарёга қўшилмаганми?!

Halima Ahmedova
@sheriyatuz
Такдир эркалатмас экан ошикни
Калби дод солади фирокдан тинмай
Куз кураркану бутун борликни
Хис килмай куяркан яшашни билмай

Мухаббат толий баланд мухаббат
Не куйга соласан ушлаганингни
Тиз чукиб пойингда йиглар адолат
Сендан айрилмоклик унга киёмат

Не не зафар топдинг дунё кезиб сен
Не инсон калбини яралаб эзиб
Жоним эркатойсан соф бахордай сен
Не магрур калбларни эгдинг сен тизиб

Oтинойи Рузанова Мастура
@sheriyatuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барча куриши шарт...
@sheriyatuz
Сураб ишкингни найлайин самолардан забун булдим
Чаманда йиглабон ёраб мажнун каби хароб улдим
Тиларман нур ичра юзингни бу дунёда яшар булсам
Неча мажнун юзинг сурса
Анинг ичра менам булсам

Бошим эгиб адо булдим кузда ёшим селоб булди
Холим куриб не нодонлар мажнун дия мазах килди
Нидо килди адо булма санинг бирлан адоман мен
Чаманларда сан излаган
Мухаббатлик худоман мен

Ташна калбинг илм бирлан бахор айла савоб айла
Чора топсанг мухаббатга даво изла чора изла
Умид бирлан борар булсам хаёлимда маконингга
Жоним чикиб фидо булмиш ишкинг ичра тавобингга

Рузанова Мастура отинойи
2020
@sheriyatuz
Сураб ишкингни найлайин самолардан забун булдим
Чаманда йиглабон ёраб мажнун каби хароб улдим
Тиларман нур ичра юзингни бу дунёда яшар булсам
Неча мажнун юзинг сурса
Анинг ичра менам булсам

Бошим эгиб адо булдим кузда ёшим селоб булди
Холим куриб не нодонлар мажнун дия мазах килди
Нидо килди адо булма санинг бирлан адоман мен
Чаманларда сан излаган
Мухаббатлик худоман мен

Ташна калбинг илм бирлан бахор айла савоб айла
Чора топсанг мухаббатга даво изла чора изла
Умид бирлан борар булсам хаёлимда маконингга
Жоним чикиб фидо булмиш ишкинг ичра тавобингга

Рузанова Мастура отинойи
2020
@sheriyatuz
Жоним йиғлади тунда: маъвога олиб бор,
Ман хастага раҳм айла, давога олиб бор.
Табиб кўрди-ю айтди: чанқоқми бу жонинг,
Шамол тахтига чиқ-да, дарёга олиб бор.

Бош қўйдию жонимга кетгил деди дарё ҳам,
Бир ўтли нафас урсин, саҳрога олиб бор.
Саҳронинг дами ошди, нур сочди аланга:
Жаннат ёдини айтсин, ҳаввога олиб бор.

Ризвон мушкини жонга берди, Ҳавво айтди:
Жонингдаки доғ кўрдим Порсога олиб бор.
Тарк этмай ибодатни меҳр айлади Порсо ҳам:
Воҳ бунча ичикмишдир, Худога олиб бор.

Қўрқдиму дедим жонга, сан манга раҳм эт.
Кел, бозори Ажалга, савдога олиб бор.
Halima Ahmedova

@sheriyatuz
Bahoroy.

Bahoroy qarang -qarang
Bizni gòzal nichik ekan.
Sochlari uzun -uzun
Òrim qilsa yaxshi ekan.

Bahoroy qarang -qarang
Bizli gòzal nichik ekan.
Qòlida uzuklari
Taxtimning baxti ekan.

Uzum,uzum,uzum olasanmi
Yoki anorni donalarin
Birma-bir sanaysanmi ?
Uzum,uzum,uzum olasanmi
Yo uzumnimas, yuragimni olasanmi

Voy-bòy yurib turishlari
Kòklamoyni òzginasi ekanay
Bahor deydi:kelin qani
Shu gòzaling yaxshi ekanay.

Bahoroy kulavermang
Lazgimizga òynang endi
Savolima javob ayting
Boģlari gulzor ekan.

Uzum,uzum,uzum olasanmi
Yoki anorni donalarin
Birma-bir sanaysanmi?
Uzum,uzum,uzum olasanmi
Yo uzumnimas,yuragimni
Olasanmi.

Gulixon keling
Shu gòzalni rozi qiling.
Yuragimni unga berin
Sevishimni aytib keling.

Guli

04.03.2020yil 🌺🌺🌷🌺🌺

@sheriyatuz
#Yoshlik_daftaridan

КЕТГИМ КЕЛМАЯПТИ

Теракнинг шохида олмадайин ой
Мени тош отар деб турибди қақшаб.
Дилимдан не кечар билмас, ҳойнаҳой,
Теракда пишган шу олмани ташлаб
Кетгим келмаяпти.

Шаббода силкади этакларини –
Райҳонлар бўйини хўплайман ташна,
Қишлоқнинг мен билмас чечакларини
Ташлаб
кетгим келмаяпти.

Бир қиз
ёлғиз
Юлдуз санар шу топда,
Юлдузлар болишга тўкила бошлар.
Гарчи, менинг ўйим юксак офтобда,
Лекин қизни юлдуз измига ташлаб
Кетгим келмаяпти.

Ҳозир сўфи – хўроз қичқирар бирдан,
Мен ҳануз бир гапни айтавераман.
Болалигим йиғлаб ўтирган ердан
“Кетгим... кетгим...” дея
кетавераман.
Кетгим келмаяпти.

Иқбол МИРЗО
@sheriyatuz
Ko'zlarimni yumib oldim
bu dunyoning
hasrat to'la ko'zlariga qaramayman,
hayrat to'la ko'zlariga qaramayman,
haybat to'la ko'zlariga qaramayman.

Jim ketaman,
jimlik to'lgan tomchi bo'lib,
jondan qochib, o'z joniga soqchi bo'lib,
bu dunyoga... dilga kelgan sovchi bo'lib.
Jim ketaman...

O, azizim!
Senga yana xatlarim bor,
ahdlarim bor, dardlarim bor, baxtlarim bor.
hisobimda senga yetmas vaqtlarim bor.
O, azizim!

Bu gul umrim, gul hayotim, gul yuragim,
ne-ne gulgun she'rlarimni xazon etmish,
Yana O'zi qaddimni bir osmon etmish,
Yana O'zi... mushkullarni oson etmish.

Men ne deyin?...

Baxtiniso Maxmudova
@sheriyatuz
#juma

Гўзал Жаннат бизга бўлмасин армон

Тарк этмасин сира қалбларни иймон

Бу кун савобларидан насиб айласин

Жума айёмингиз муборак бўлсин!
ЎРГАНИШ
Сарв, тикка ўсишнинг илмини ўргат,
Ҳақ атрини сочиб тўртта томонга.
Ҳануз очилмаган ғунча кўнглимни
Мен тортиқ этишим керак осмонга.

Қўрқув ва ғашликка тўла ҳаётим,
Ҳақиқат нурига қарагайму тик.
Ўзимни бурдалаб ташлагим келар,
Жонга тегиб кетди ахир бу ҳадик.

Қўрқоқ кўзларимни қайга яширай,
Жонимнинг исмини унутса қуёш.
Нечун томирларим ичра ҳар лаҳза,
Зулмат қиқирлайди кўтарганча бош?!

Сарв, менга юксалиш сабоғин ўргат,
Боғларнинг қалбини тонг ўпгани чоғ.
Олчоқ ғанимлар-у, ёлғон дўстданмас,
Нафратландим ахир ўзимдан кўпроқ.

Мен қандай тинч, ўзинг айтгин, сарв,
Умримга гул чизиб ўтирса армон.
Тикка ўсмоқликнинг иложи йўқми,
Кўнглимни интиқиб кутганда осмон?

Halima Ahmedova

@sheriyatuz