She'riyat olami.
329 subscribers
203 photos
45 videos
7 files
110 links
O'zbek she'riyat olami !

Fikrlaringizni jilovlab oling, ular hamma narsaning boshlanishidir.



Admin bilan bog'lanish: @Sheriyatuz_bot

Muxlis minbari loyihasi uchun
@sheriyatuz_bot
Download Telegram
Forwarded from She'riyat olami.
Ajoyib havo ! Hamrohlar chiqdi yo`lga. Men va Hayolim . . .
#hokku @sheriyatuz
ХАЁЛ ХИЁНАТИ
Висол эҳтиросни эрмаклаб қайтар,
Шамоллар анор ранг юзимни силар.
Орзу юрагимга эртаклар айтар,
Хаёлларим менга хиёнат қилар.
Сархуш-сархуш дийдор они чулғайди,
Қўлимдан тутмоқчи бўлди ўзга ёр.
Ўткинчи туйғулар қачон улғайди,
Хаёлларим менга хиёнат қилар.
Дил ўйинин кимдан сўроқлаб чиққум,
Баҳор ташрифидан нималар тилар.
Армоннинг юрагин пичоқлаб чиққум,
Хаёлларим менга хиёнат қилар.
Кўзимни очаман, борлиқ қоронғу,
Шошаётган умрим саробни элар.
Настарин гулларин етаклар оғу,
Хаёлларим менга хиёнат қилар.
Керилиб туради беқарор дунё,
Меҳрим ўчоғида эрийди қорлар.
Ўзганинг сандиғин титкилаб гўё,
Хаёлларим менга хиёнат қилар.
Тантиқ эркаликлар елкамдан тушди,
Ҳаёт кимдан нима сўрашни билар.
Тонгдаги шудринглар бўйнимдан қучди,
Хаёлларим менга хиёнат қилар.

@sheriyatuz
ЭСИМГА ТУШДИ

Мотамсаро она пойида туриб, эсладим - эсимга шаҳидлар тушди.
На бир гуноҳи йўқ, на бир озори - Аллоҳнинг номидай тавҳидлар тушди.
Ватан дея ёнган, куйган ўшалар, ёрини қучолмай кетган ўшалар,
Кўксини душманнинг туғига тутган- мардларнинг мардлиги эсимга тушди.

Фронтнинг ортида оч-наҳор қолиб бор-будин урушга жўнатган отам,
Саккиз ёшлигида отнинг ўрнида - омоч тортган онам эсимга тушди.
Оч қолиб очликдан ўлмаслик учун кунжара еб шишб ўлган болалар,
Шу пайти эсимга яна уларнинг- жанозасиз кетган маййити тушди.

Эвоҳ, бугунги кун кимлардир, билмам, ястаниб кресло-оромкурсига-
Демишки, бу уруш ҳисобга ўтмас, негаки улуғмас, ватан урушимас.
Чунки Гитлер қотил, Сталин золим, қотил ва золимнинг урушидир бу,
-Майли руҳларига фотиҳа ўқинг, аммо қурбонликлар ҳисобга ўтмас.

Билмам, бундай зотлар қайдан дўраган, наҳот ўлган бобонг улуғ бўлмаса,
Бобонгни урушга жўнатиб кейин – фарёд қилган момонг улуғ бўлмаса?
Яшаяпсан бугун шулар ортидан, тинчгина чайқалиб оромкурсида,
Улардан қолгани мана шу ватан- наҳот ушбу ВАТАН улуғ бўлмаса?

Мотамсаро она пойида туриб – мардлар ҳам, номард ҳам эсимга тушди...

Мирзабек Жапақов,
Хоразм.

#muxlisminbari
Forwarded from She'riyat olami.
Сўнгги сўз
Энди учрашмоқлик ярашмас бизга,
Кўникмоқ дарсини ўқиймиз энди.
Уялмай бегуноҳ юрагимизга,
Ғализ эртакларни тўқиймиз энди.
Баҳорни ҳайдаймиз шундоқ эшикдан,
Эшитмай насимнинг дардли додини.
Олмаймиз энг совуқ, зулмат тешикдан,
Бечора севгининг ҳатто ёдини.
Ҳар кун таваккалда қадам ташлаймиз,
Гўё тоғ, асли пуч тилаклар билан.
Билмам қачонгача ўзни алдаймиз,
Бўм-бўш, ҳувиллаган юраклар билан. @sheriyatuz
Forwarded from She'riyat olami.
АЁЛ
Йигитлар мактубин битганда қондан,
Келинлар фироқдан чекканда ёҳу,
Унинг ҳам паноҳи қайтмади жангдан,
Ўн тўққиз ёшида бева қолди у.
Севгидан етиму умрдан ярим,
Қуриган кўксида ёлғиз беланчак.
Абадий фироқни, ҳайҳот, дўстларим,
Абадий висол деб билди келинчак.
Қақраган лабларда оловли нафас,
Кечалар кечмишин айлади кўмир.
Паришон сочлари ёр кўкси эмас,
Муздайин болишда қолди бир умр.
Йиллар ҳам ўтдилар, ҳамон у ёлғиз,
Мунғайиб термулар ботгувчи кунга.
Эй номард табиат, борми сенда ҳис,
Қайтадан бахт берсанг бўлмасми унга?!
Наҳот ишқ қисмати бунча бераҳм,
Бунчалар буюксан вафо шеваси.
Сенгадир ҳурматим, сенга шарафим,
Қаҳрамон жангчининг содиқ беваси.
Сиз-чи эй, садоқат сатридан нолиб,
Надомат комида қолганлар, айтинг.
Ўзини минг битта бозордан олиб,
Минг битта бозорга солганлар, айтинг.
Шу чўлпон кўзларнинг буюк ҳурмати,
Шу ақиқ лабларнинг рост сўзи дея,
Сўйланг-чи, вафонинг надир қиммати,
Сиз ҳам кутганмисиз бирор сония?!
Баъзида тирноқлар безаги учун
Саҳардан шомгача қилурсиз тоқат.
Бироқ ёрингизни кутгали нечун
Топилмас тирноқча сабру қаноат.
Назокат пайтимас, яқинроқ келинг,
Буюк зот қошида айлангиз салом.
Шу содиқ бевага саждалар қилинг,
Шу содиқ бевага айланг эҳтиром.
Ҳатто зеб-зийнатни юлқиб зиёда,
Ҳайкал ҳам қўйингиз бамисли хаёл.
Шундайлар бўлмаса агар дунёда,
Бу қадар муҳтарам бўлмасди аёл. @sheriyatuz
Forwarded from She'riyat olami.
ЁШЛИК
Йўл четида,
Дарё бўйида,
Турар эдим асо таяниб.
Ҳаёт исин туймоқ ўйида,
Дунёларга боқсам, деб қониб.
Ўша маҳал узоқ- узоқдан
Кўринди- ку бир гуруҳ шодмон.
Келмоқдайди ёшлар у ёқдан,
Ўйин – кулги авжида чунон.
Ўтишдилар, гувоҳдир кўзим,
Мени соғинч туйғуси енгди.
Қолдиммикан туманда ўзим,
Ёки улар туманга сингди @sheriyatuz
Mendan nima qolar — besh-o’n qator kod,
Ikki sandiq disku, eski diskovod,
Sistemga o’tirgan chirkin viruslar,
Va bazasi eskirgan 32 «Nod».

Kompda o’tiribman, sezib turibman,
Netdan kelayotir viruslar toshib,
«CPU» kuchanadi, «RAM» ga yolvorib,
Titraydi, qaqshaydi nagruzka oshib.

Ko’chaga men yana chiqamanmi-a?
Ulfat-la choyxonada o’tirolmadim,
To’rtta dasturim bor «bug»larga to’la,
Chalasin hali ham bitirolmadim.

O’g’lim ekranga boq, ko’rgin ne savdo,
Bu ishlar tarixin «Notepad»ingda yoz,
Kimlarga yetmaydi boylik, mol-dunyo,
«Facebook»ing yig’ishtir, trafigim oz.

«Video-card» turibdi, xo’p qizigan, cho’g’,
«Case» ning qopqog’in hecham yopmadim,
Gezargan «keybord»im, bitta «key»i yo’q
Bir paytlar yo’qolgan, hanuz topmadim.

Ekranga qarayman ko’zim qizarib,
Yotganda qo’l soat yuzga uribdi,
Qop-qora sochlarning bir chekkasidan
Bir tutam oq tola boqib turibdi.

@sheriyatuz
Forwarded from She'riyat olami.
Тонг отди, саҳардан типирлаб,
Дер: эрта хамирим қораман.
Ўзича. ичида пичирлар:
Онамни кўргани бораман...

Қиз меҳри, барибир бўлакда,
Гарчи у ҳам, она, уй бека,
Соғинчи тинч қўймас юракда,
"Онамни кўргани бораман..."

Супурар, ҳовлини ҳаспўшлар,
Нонушта тайёрлаб, жой тўшар,
Қувончи ғайратин ҳовучлар...
"Онамни кўргани бораман..."

Эр мудраб туради, минғилаб,
Бош оғриб, қулоғи шанғирлар,
Кўзидан қуйилар, ёмғирлар,
"Онамни кўргани бораман..."

Уйғонар, болалар шу тобда,
Кузатар, мўлтираб мактабга,
Ютинар, илинжи зардобда...
"Онамни кўргани бораман..."

"Ўлтирганмикан-а? фаромуш,
Эшикка кўз тикиб, жим, ҳомуш,
Йўл қараб, юролмас, бояқиш,
Онамни кўргани бораман..."

Бўлмади, охири қўл силтаб,
Отилди, қуш каби чириллаб,
Югурди кўчага, уй ҳатлаб,
"Онамни кўргани бораман..."@sheriyatuz
Forwarded from She'riyat olami.
Ёлғондан тўқилса ёлғончи эртак, Тунлари йўқолса қизлар бедарак.
Оқ либос киймасдан ювсалар йўргак, Энг разил муҳаббат шу бўлса керак... Қоматга лол бўлиб ошиқлар турса,
Хар ошиқ йигитлар бўсалар берса. Сўнг насиб этмаса унга оқ кўйлак.
Энг қиммат муҳаббат шу бўлса керак... Эрига ҳиёнат қилса келинчак,
Кейин қилмишидан йиғласа фалак.
Бу ишдан бехабар ландовур эркак,
Энг арзон мухаббат шу бўлса керак.... Наҳотки севги деган бўлса бир эрмак, Ёшларга катталар бўлмоқда ўрнак. Ҳақиқий мухаббат шу бўлса керак... Асли мухаббат, йўқ бўлса керак... @sheriyatuz
Omonat yaproqlar

Goho ortda qoldim, gohida o'zib,
Go'yo bu yo'llarning yo'qday adog'i.
Gulzorlardan nafis bo'ynini cho'zib,
Menga talpinardi gullar dudog'i.

Bugun bujmayibdi, quribdi gullar,
Go'yo chamanlarga tekkanday qarg'ish.
Daraxtlar mung'aygan qadrsiz qullar,
Shoxlari yalong'och, barglari sarg'ish.

Chinor yozgan ekan farroshga xatni,
Chetlariga bitib xasratli xokku.
Farrosh u maktubni gulxanga otdi,
Endi oh chekmaydi olisda kakku.

Daraxt qir uchida omonat zog'lar,
Sukunatga to'lar osmon qozoni.
Sekinroq yuraman men bunday chog'lar,
To'kilmasin deya bog'lar xazoni.

✍️ X. Vulqon

@sheriyatuz
Gul hayosi

Tentirab, bekorchi, bezori shamol,
Xazonga to'ldirdi gulzor qo'ynini.
Ko'rib rahmim keldi nafis, bemajol,
Kuzgi atirgulning nozik bo'ynini.

Gul boshini egib, tikoni botgan,
Chetanli chavraga turar suyanib.
Kiyimlarin yechib, gulxanga otgan,
Telba daraxtlardan uyalib.

✍️ X. Vulqon

@sheriyatuz
AYTIB
Omad yuzin burib ketganda
Hayot sinovlarin sekin tutganda
Dod faryod ham ko'kka yetganda
Dardimning barin aytib yashayman,
Qog'ozlarning bag'rin o'yib tashlayman.

Ozorlar gohida og'ir botganda,
Yuragim ham muzdayin, toshdek qotganda.
Tonglarim qayguli ogir otganda,
Dardimning barin aytib yashayman,
Qog'ozlarning bag'rin o'yib tashlayman.

Do'stlar ketganida olislab bari,
Omad ham yuz burib ketganda nari
Bularni barchasini o'ylagan sari
Dardimning barin aytib yashayman,
Qog'ozlarning bag'rin o'yib tashlayman.

Zulpanov Fazliddin Sam DU Kimyo

#muxlisminbari
@sheriyatuz
Forwarded from She'riyat olami.
#asardanparchalar

"Болалигимни эсласам, илиқ ёз кечалари кўз олдимга келади. Ҳовлимизда бир туп бодом бўларди. Эрта баҳорда қийғос гулларди-ю, ҳеч мева тугмасди. Онам: «Бодом ёлғиз бўлгани учун мева қилмайди», деб тушунтирарди. Шу бодом тагида супа бор эди. Кун ботиши билан онам ҳовлига кўлоблатиб сув сепар, кунбўйи офтобда қизиган ер ҳиди супа олдидаги райҳонлар исига қўшилиб ажиб бир тароват таратар, атроф жимжит бўлиб қолар эди. Кейин йирик-йирик юлдузлар билан тўлган осмонга тиллақошдек ингичка ой сузиб чиқарди. Ойим ойга тикилиб туриб оҳиста пичирлар эди:
Оймомахон хулла,
Қанотлари тилла.
Субхон алло сизга,
Умр берсин бизга. . .
Шундай деб бошимни силарди."
Ўткир Ҳошимов - "Дунёнинг ишлари".
@sheriyatuz
Forwarded from She'riyat olami.
#asardanparchalar

"Ўғри ўша амакиваччаларнинг томидан секин юра келиб, бувимнинг тўғриларига келганда акса уриб юборибди. Бувим эса ёстиқни кўкракларига қўйиб, тил тагидаги нос билан ўйлаб ётар эканлар. Бувим «туф» деб носни туфлаб, томга қараб:
- Ўғригина болам, ҳой ўғригина болам, ҳойнаҳой бирор тирикликнинг кўйида томга чиққан кўринасан, ахир касбинг нозик, тумов-пумовингни ёзиб чиқсанг бўлмайдими, - дебдилар."
Ғафур Ғулом - "Менинг ўғригина болам" (Воқеий ҳикоя).
Balki siz kuch qudratga egadursiz. Ammo cheksiz koinotda, zarradek yer sharida yashovchi atomchadan boshqa narsa emassiz. Siz shu atomchadan yirikroqqa aylanishingiz mumkin. Bu uchun faqatgina odam bo'lib, odamgarchilikni unutmasangiz bas...

@sheriyatuz
Nega o'lgan men..m4a
4.1 MB
Hamma birdek sog'ingan "Bolalikdan lavha"
😎

🗣 Gulhayo Husanova
Oydiniso

😷😷😷😷

https://tttttt.me/joinchat/AAAAAEY-Yw_RrkwoDoIFAQ
Forwarded from She'riyat olami.
Òtib borayotgan muborak kunlar
Allohning rahmati yoğilmiah tunlar
Kòzlatda yosh ila tilaymiz tilak
Arafa kuningiz bòlsin muborak.
Azizlar barchamizga arafa muborak bòlsin.😊😊😊
Ramazon hayit ayyomi muborak bo‘lsin hammamizga yaxshilar.

@sheriyatuz
Forwarded from She'riyat olami.
Ajoyib havo ! Hamrohlar chiqdi yo`lga. Men va Hayolim . . .
#hokku @sheriyatuz