Samarqand davlat veterinariya meditsinasi, chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti | RASMIY
5.94K subscribers
29.7K photos
2.14K videos
116 files
9.86K links
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
​​#Конференция_Бухоро_26_05_2021

🇺🇿 AНЪAНAВИЙ ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ ТAЪЛИМ ФОРУМИ АЙНИ ДАҚИҚАЛАРДА

Айни дамларда қадимдан илму ирфон маскани бўлган Бухорои шарифда Ўзбекистон ва Россия олий таълим муассасалари ректорларининг учинчи минтақалараро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

🔰 Халқаро форумни ўтказишдан асосий мақсад Ўзбекистон ва Россия ўртасида замонавий йўналиш ва мутахассисликлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқот соҳасида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишдан иборат.

Минтақалараро анжуманда икки мамлакатнинг юқори мартабали давлат ҳокимияти органлари вакиллари ҳамда 80 дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасаси ректорлари иштирок этмоқда.

🔹 Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор АБДУВАХИТОВ, Россия Федерацияси Президенти Хорижий мамлакатлар билан худудлараро ва маданий алоқалар бўйича бошқарма бошлиғининг ўринбосари Антон РЫБАКОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир ТОШҚУЛОВ, Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирининг ўринбосари Дмитрий АФАНАСЬЕВ кириш сўзлари билан анжуман қатнашчиларига мурожаат қилдилар.

✔️ Анжуман дастуридан, шунингдек, иш берувчилар эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илмий-педагогик ходимлар ва иқтисодиётнинг реал секторидаги корхона раҳбарлари учун малака ошириш ва қўшимча касб таълими дастурларини ташкил этиш, икки давлат олий таълим муассасаларининг замонавий шароитлардаги ҳамкорлигининг инновацион механизмларини ишлаб чиқиш каби кенг қамровли мавзулар ўрин олган.

Анжуман якунида мазкур йўналишлар бўйича икки томонлама ҳамкорлик меморандумлари имзоланиши кутилмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг:
https://tttttt.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j