#Сўраган_эдингиз
#Савол
Фан ўқитувчилари ҳафтада неча соат тўгарак ўтиши керак? Жавоб учун олдиндан рахмат.
#Жавоб
Халқ таълими Вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги “Мактабларда ташкил этиладиган тўгараклар ўқув дастурларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 143-сонли буйруғига асосан тўгараклар фан ўқитувчилари томонидан 1 ставка иш юкламаси учун хафтасига 2 соат (1 соат “Паст ўзлаштирувчи ўқувчилар” учун, 1 соат “Иқтидорли ўқувчилар” учун) ўтилиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, Халқ таълими вазирининг 2017 йил 1 декабрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида таълим-тарбия натижадорлигини таъминлашда халқ таълими бошқарув идоралари ва таълим муассасалари раҳбарлари масъулиятини ошириш тўғрисида”ги 367-сонли буйруғининг 7 бандида ҳам барча фан ўқитувчилари томонидан (педагогик юкламасига мувофиқ ўқувчилар билан индивидуал ишлаш ҳисобидан) ҳафтасига 2 маротаба 2 соатдан фан тўгараклари ўтилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.
@mutaxassislarga

📌 ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ИШ ВАҚТИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?
Mактабларда асосий ўқитувчилар дарс машғулотини ўтказиб бўлгандан кейин мактабда бошқа турдаги ишларни ( тугарак, навбатчилик, ёки педагогик юкламада белгиланган бошқа ишларни) бажариши ҳақида йўриқнома борми?
Aксарият мактабларда дарс бўлмаган куни ўқитувчи келмайди. Ўқитувчи неча соат мактабда бўлиши керак ёки фақат дарс вақтидами?
#Жавоб
Ўқитувчилар иш вақтини ҳисобга олиб бориш ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан, у ишда бўлмаган ҳолларда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари томонидан амалга оширилади.
Ўқитувчининг педагогик юкламасининг бажарилишини ҳисобга олиш ҳар куни ишга келиш ва кетиш журнали орқали юритилади ҳамда ҳар ойлик иш вақтини ҳисобга олиш табелида акс эттирилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
🔹амалда бажарилган ўқув соатлари (дарс соати сони);
🔹педагогик иш соатлари;
🔹барча бажарилган соатлар, яъни жами ўқув ва педагогик соатлар йиғиндиси.
Ўқитувчиларнинг ишга келиши ва кетиши шнурланган ва рақамланган журналга ўқитувчилар томонидан қайд қилинади ҳамда уларнинг шахсий имзоси билан тасдикданади.
Ўқитувчи мактабдан ташқарида педагогик фаолият олиб борса, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари мазкур ўқитувчининг
ўрнига имзо қўяди.
Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари журналда қайд этилган ёзувлар асосида ишланган иш вақтини ҳисобга олиб табелини ёзади (тўлдиради).
Бажарилмаган ўқув (дарс) соатлари ва тегишли педагогик соатлар ўқитувчининг шахсий иш режасига асосан амалдаги қонунчилик доирасида таълим муассасаси касаба уюшмаси билан келишган ҳолда расмийлаштирилади, табелга киритилмайди ва ҳақ тўланмайди.
Ўқитувчи неча соат мактабда бўлиши керак ёки фақат дарс вақтидами?
Агар юқори синф ўқитувчисининг ҳафталик дарс юкламаси 20 соат қилиб белгиланган бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарорига мувофиқ, ўқитувчининг ҳафталик иш юкламаси ҳар бир ўқув соатини 0,8 коэффициентга кўпайтириш натижасида 16 соат қўшиш орқали 36 соат қилиб белгиланган.
Шунга мувофиқ ўқитувчи дақиқа ҳисобида 900 ёки 15 (астрономик) соат ўқувчилар билан ишласа, қолган 21 соатни иш юкламасида белгиланган бошқа вазифалар ҳамда мактаб раҳбарияти берган топшириқларни бажаришга сарфлаши лозим. Меҳнат кодексининг 115-моддасига кўра, ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.
Шундай келиб чиқиб, ходимни саккиз соатдан ортиқ ишлатиш мумкин эмас, Бу меҳнатга мажбурлаш ҳисобланади ва айбдор шахслар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан жавобгарликка тортилади.
Албатта, иш ҳажмининг ортиши ёки муҳим топшириқлар ижросини кечиктириб бўлмаслигини инобатга олиб, иш берувчи асосий иш вақтидан ташқари қўшимча иш вақтида ҳам ходимнинг розилиги билан уни ишга жалб қилиши мумкин. Бунда қўшимча ишлаган иш вақти учун икки ҳисса иш ҳақи тўланиши лозим. Бу вақт қонун ҳужжатларига мувофиқ йилига 120 соатдан ошмаслиги керак.
_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _

📌 Мактабда кунлик давомат ким томонидан аниқланиши керак?
#Жавоб
Мактаб миқёсида кунлик ўқувчилар давомати мактаб ёшлар етакчиси томонидан олиб борилади. Ўқувчилар давомати хар ўқув кунида 2 мартта (1-соат ва охириги дарс давомида) ўрганилади.
Ўқувчилар давомати мактаб миқёсида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари томонидан назорат қилинади ва мувофиқлаштирилади.
Мактаб ўқувчиларининг умумий кунлик давомати ўқув куни якунига кўра ёшлар етакчиси томонидан берилган маълумотлар асосида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари томонидан умумлаштирилади ва туман (шахар) халқ таълими бўлимига тақдим этиш учун директорига киритилади.

МАКТАБЛАРНИ ТЕКШИРИШНИНГ ТАРТИБИ БОРМИ?
#Савол
⁉️ Мактабимизни текширгани жуда кўплаб ишчи гуруҳлар келяпти. Кўп текширувлар келгани боис бемалол ишлолмаяпмиз. Саволим шундан иборатки мактабларни текширишга кимлар ҳақли, қачон ва кандай тартибда?
#Жавоб
Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш ишларини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги “Мактабгача ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш ишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 352-сонли қарори тасдиқланган. Ушбу қарорга мувофиқ умумтаълим муассасаларининг фаолиятини текшириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
🔹режали текшириш;
🔹режадан ташқари текшириш;
🔹назорат тартибида текшириш
РЕЖАЛИ ТЕКШИРИШ:
Умумтаълим муассасаларида режали текширишларни ўтказиш текширишга ваколатли органлар билан тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қўшма тасдиқланадиган текширишларнинг йиллик режа-жадвалига мувофиқ амалга оширилади. Текширишга ваколатли органлар умумтаълим муассасаларини анча вақт олдин хабардор қилиши лозим.
РЕЖАДАН ТАШҚАРИ ТЕКШИРИШни ўтказиш учун текширишга ваколатли органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи, текшириш дастури ёки саволномасидан нусха бўлиши лозим.
НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ТЕКШИРИШ:
Назорат тартибида текширишларни ўтказиш текширишга ваколатли органлар томонидан фақат уларнинг ўзлари илгари ўтказган текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномада (маълумотномада) белгиланган ҳолатлар бўйича ва муддатларда ёки тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари мурожаатига асосан ундан олдинроқ муддатларда, текширишга ваколатли органнинг буйруғи асосида тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларини камида 5 кун олдин ёзма равишда хабардор қилган ҳолда 10 кундан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Шуни билиб олиш муҳимки умумтаълим муассасаларининг фаолиятини текширишлар даврийлиги умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлиги бўйича туман (шаҳар) миқёсида тузилган рейтингда (кейинги ўринларда рейтинг деб аталади) эгаллаб турган ўрнига мутаносиб равишда белгиланади.
Текширишга ваколатли органлар томонидан умумтаълим муассасалари фаолиятини режали ва режадан ташқари текширишлар муддати 10 кундан ошмаслиги керак.
Текширишга ваколатли органнинг масъул ходимлари текшириш бошланишидан олдин умумтаълим муассасаси раҳбарини (раҳбар бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажарувчи шахсни) текшириш мақсади билан таништиради, унга ўз хизмат гувоҳномаси ва текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларнинг (текширишлар режа-жадвалидан кўчирма, текширишга ваколатли органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ва текшириш дастури ёки саволномаси) нусхаларини топширади.
❗️Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Manba: "ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - канали

МАСОФАВИЙ ТАРЗДА ИШЛАГАНДА ФАН ЎҚИТУВЧИСИ ТОМОНИДАН ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР ЮРИТИЛИШИ ЛОЗИМ?
#Савол
Ассалому алайкум, Халқ таълими инфо канали модераторлари!
Биз ҳозирда масофадан туриб ишлаяпмиз. Бунинг учун бизга иш ҳақи тўланар экан. Шуни ҳисобга олсак биз бирон бир ҳужжатларни ҳам юритишимиз керакми, ёки бунга ҳожат йўқми. Жавоб учун рахмат.
#Жавоб
Барчамизга маълумки илгари (карантин эълон қилинишидан аввал) фан ўқитувчилари томонидан конспект, синф журнали ва тўгарак ҳужжатларини юритиш талаб қилинар эди ва шунинг учун ойлик маоши ҳисобланар эди.
1 апрелдан бошлаб эса барча фан ўқитувчилари масофадан туриб ишлаш режимига ўтказилди. Фан ўқитувчилари эса телевидение орқали ўтилган янги мавзуларни мустаҳкамлаш, уйга берилган вазифаларнинг бажарилишини текшириб назорат қилиб турса шуни ўзи кифоя.
Фан ўқитувчилари томонидан юритиладиган ҳужжатларга келсак, улар карантин вақтида қуйидаги вақтинчалик ҳужжатларни юритиб бориши мақсадга мувофиқ:
1. Фан ўқитувчисининг вақтинчалик журнали.
2. Ўтилаётган видеодарслар мавзуси.
3. Ўтилаётган мавзу бўйича тезислар.
4. Ўқувчиларга уйга берилган вазифаларни қайд этиш дафтари.
Кўпчилик тезис нима эканлигига тушунмай қолиши мумкинлигини ҳисобга олиб бу атамага ҳам изоҳ бериб ўтишга қарор қилдик.
Тезис - бу юнонча сўздан олинган, бўлиб, исбот, қоида деган маъноларни англатади. Тезис бирон-бир илмий асар, мақола, маъруза, ёхуд дарс мавзусидаги асосий ғояларнинг қисқа ва лўнда баёнидир. Бу ўқитувчилар ёзадиган конспектдан фарқ қилиб, уни қандай тартибда ёзилишига ҳеч қандай талаб қўйилмайди. У хоҳ, 2 сатр хоҳ 1 вароқ ҳажмда ёзилиши мумкин.

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДАН ЎҚИТУВЧИЛАРДАН КОНСПЕКТ ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ
Ўқитувчиларни қийнаб келаётган катта муаммолардан бири бу конспект масаласи эди. Сўнги пайтларда “Фан ўқитувчилари кундалик дарс ишланмалар (конспект)ни электрон шаклда юритишлари мумкинми?”, “Ўқитувчилар карантин вақтида конспект ёзишлари шартми?” мазмунидаги саволлар кўпчиликни қийнаётган эди.
Бундан ташқари айрим "раҳбарлар" карантинда бекор қолдим деб ўқитувчиларга янгича ҳужжатлар турини кашф қилаётган эди. Натижада эса ўқитувчиларнинг куни ҳужжат излаш, нусха кўчириш, папкаларга тикиш ва ҳоказолар билан ўтиб кетаётган эди. Ва ниҳоят Халқ таълими вазирлиги қоғозбозликни камайтириш учун яна бир катта қадамни ташлади.
Кеча “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарор лойиҳаси regulation.gov.uz сайтига муҳокамага қўйилди.
Қарор лойиҳасида умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари томонидан юритиладиган ҳужжатлар сонини 3 тадан 1 тага қисқартириш кўзда тутилмоқда экан. Яъни ўқитувчиларда йиллик тақвим-мавзуий режa ва кундалик дарс ишланмалари (конспект дафтари) бўлиши шарт эмас.
Ўқитувчи томонидан синф журнали юритилишининг ўзи етарли бўлади. Журнал ҳам босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилади.
Ҳозирда “Ўқитувчи китоби”ни яратиш ва жорий этилиши орқали мактаб ўқитувчилари томонидан кунлик дарс ишланмаси (конспект) ёзиш талаби босқичма-босқич бекор қилиниши режалаштирилган.
Мактабга текширувчи келса у энди нимани текширади деган савол туғилиши табиий. Биз буни таҳмин қилиб шуни айтишимиз мумкинки, энди текширувчилар ҳам мактабга камроқ келади. Келган тақдирда ҳам бир хонага кириб олиб у ҳужжатни олиб келинг, бу ҳужжатни олиб келинг, конспект қани демасдан, ўқитувчининг дарсини кузатади. (агар сабри етса)
Текширувчи келгани ўқитувчилар иш фаолиятига умуман таъсир ўтказмайди. Кераксиз, самара бермайдиган, аслида ҳеч ким ўқимайдиган ҳисоботлар талаб қилинишининг олди олинади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал каналимизга "Ўқитувчилар қоғозбозлик ва бюрократиядан қачон қутулади?" номли мақолани жойлаган эдик.

ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН ЁЗГИ ТАЪТИЛ МУДДАТИ БИРОЗ ҚИСҚАРАДИ
#Савол
Карантин сабабли март ойида олган меҳнат таътилимиз ёзги таътилимиз қисқаришига сабаб бўладими?
#Жавоб
Кўпчилик обуначиларимиз ўқитувчиларга бу йилги ёзги таътил қисқароқ бўладими деб савол билан мурожаат қилмоқдалар.
Хабарингиз бўлса бу ҳақда Халқ таълими вазири матбуот котиби Анвар Умаров жорий йилнинг 25 март куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилган эди.
Ушбу брифингда коронавирус туфайли ўқитувчиларга берилган таътил ёзги меҳнат таътилининг бир қисми ҳисобланиши ҳақида айтиб ўтилган.
Барчамизга маълумки, Республикамиздаги барча педагоглар жорий йилнинг 18 мартидан бошлаб ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқарилди.
Ушбу меҳнат таътили ўқитувчиларнинг ёзги даврда бериладиган меҳнат таътилининг бир қисми бўлиб, амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ расмийлаштирилади.
Яъни ўқитувчилар март ойида олган таътил даврининг фойдаланилмаган қисмини ёзда давом эттиради.
Бошқача айтганда, ёзги таътил даври мос равишда қисқаради. 2019/2020 ўқув йили учун режалаштирилган таътил (2020 йилнинг 21 мартдан – 27 мартгача) даврида кўзда тутилган педагогик юкламалар педагоглар томонидан ўрнатилган тартибда ойлик иш ҳақлари сақлаб қолинган ҳолда масофадан туриб бажарилиши белгиланган эди.
Шу сабабли ҳам ўқитувчилар учун бу йилги ёзги таътил муддати бироз қисқароқ бўлиши мумкин. Бу фақат директор ва унинг ўринбосарларига таъсир қилмаслиги мумкин. Агар улар ҳам қўшимча таътилдан фойдаланмаган бўлса албатта.

СИНФДАГИ ЎҚУВЧИЛАР ҲАМ ОНЛАЙН ҲАМ АНЪАНАВИЙ ТАРЗДА ЎҚИСА, ЎҚИТУВЧИ ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТАДИ?
#Савол
Гибрид усулдаги таълим шаклида ўқитувчи ҳам мактаб ҳам уйдаги ўқувчига дарс ўтишга қандай улгуради?
#Жавоб
Бу саволга бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова иштирокида бўлиб ўтган брифингда жавоб берилди.
Масофавий шаклда таълим олаётган ўқувчиларнинг дарслари “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида ташкил этиладиган дарслар орқали бериб борилади.
Бунда мактаб ўқитувчиларининг асосий вазифаси масофавий таълимдаги ўқувчиларнинг кундалик давоматини юритиш, “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида ташкил этиладиган дарсларда бериладиган вазифаларни текшириб, бажарилишини назорат қилиб боради.
Яъни мактабда дарс берган ўқитувчи масофада таълим олаётган ўқитувчига алоҳида дарс ўтиб бермайди.
Манба: @aoka_uz

ЎҚИТУВЧИ КОНСПЕКТ ЁЗМАЙДИ !!!
#Савол
2020-2021 ўқув йилидан ўқитувчилар дарс ишланмаси (конспект) ёзмайди деган мазмундаги хабарни ўқигандим. Лекин бизни мактабда дарс ишланмаси ёзилади деб талаб килиняпти. Дарс ишланмалари ёзиладими ёки йукми?
#Жавоб
Ўқитувчиларни қийнаб келаётган катта муаммолардан бири бу конспект масаласи. Сўнги йилларда конспект масаласи жуда кўп муҳокама қилинди. Дастлаб конспектларни электрон шаклда юритишга рухсат берилди. Бу қонуний асослар билан исботланган бўлсада айрим “раҳбарлар” ўқитувчилардан конспектни қўлёзма шаклда ёзишни талаб қилиб келди.
Ана энди ўқитувчилар бутунлай конспект ёзишдан озод қилинган бўлсада, баъзи бир “раҳбарлар” яна конспект ёзишни талаб қилмоқда экан. Шунинг учун ҳам конспект масаласига яна бир бор ойдинлик киритишга қарор қилдик.
Хабарингиз бўлса жорий йилнинг 29 июнь куни “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 3058-I-сонли қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Қарорга мувофиқ, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари томонидан йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда кундалик дарс ишланмалари (конспект)ни юритиш бекор қилинди.
Яъни ўқитувчилар томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони 3 тадан 1 тага қисқартирилди. Энди ўқитувчиларда кундалик дарс ишланмалар (конспект дафтари) бўлиши шарт эмас. Ўқитувчи томонидан синф журнали юритилишининг ўзи етарли бўлади. Журнал ҳам босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилади.
Ўқитувчида конспект бўлмаса дарсни қандай ҳужжатларга асосланиб ўтади деган савол туғилиши табиий. Энди Республика таълим маркази томонидан “Миллий ўқув дастури”нинг асосий компонентлари доирасида барча фанлардан “Ўқитувчи китоби” жорий этилиб, у мактаб ўқитувчиларининг дарс ишланмаси (конспект)нинг ўрнини тўлдиради.
Бундан ташқари синф раҳбарлари ҳам “Синф соати” учун конспект ёзмайди. Синф раҳбарлари Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 30 июль кунги “Умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва синф раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳақида”ги 180-сонли буйруғига кура 2 та ҳужжатни юритади.
P.S: Раҳбарлар сиздан нега конспект йўқ деб сўрашса ёки талаб қилишса Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 3058-I-сонли қарорни асос қилиб кўрсатишингиз мумкин.

ОТА-ОНАЛАР ЎҚИТУВЧИНИНГ ДАРСИГА КИРИШИ МУМКИНМИ?
#Савол
Ассалому алайкум. Мен мактабда физика фани ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Бир ҳафтадан буён менинг дарсимга 9-синф ўқувчиларининг ота-оналари киришиб дарсимдан турли хил камчиликлар топишиб ўқувчилар олдида ҳурматсизлик қилишяпти. Улар дарс жараёнида қатнашиш учун директордан рухсат олишмаган. Тўғриси уларнинг ташрифи мени дарс ўтишимга ҳалақит беряпти. Аслида ота-оналарнинг дарс жараёнига аралашишга қонунан ҳаққи борми?
#Жавоб
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2020 йил 28 майдаги 131-сонли буйруғига мувофиқ ота-оналаминг (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) таълим муассасасидаги дарс жараёнига аралашиши мумкин эмас.
Томонлар ўртасида юзага келадиган ҳар қандай баҳсли вазиятлар фақатгина мактаб раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари) ҳамда мактаб психологи билан дарс жараёнига ҳалақит бермаган ҳолатда ҳал этилиши лозим.
Таълим муассасаси ҳудудида жамоа аъзоларининг ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан муносабатлари ўзаро ҳурмат ва ҳушмуомалалик тамойилларига асосланиши лозим, бирор бир тараф томонидан бошқасининг шахсиятига камситувчи ҳатти-ҳаракатларнинг содир этилишига йўл қўйилмайди.
Томонлар юқоридаги талабларга риоя этмаган ҳолатларда вазиятни барқарорлаштириш учун маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш ва ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат этишлари керак.
❗️Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-5-моддасига кўра таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш ҳолатлари учун:
✅фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари (1.115.000 сўм)дан етти баравари (1.561.000 сўм)гача, мансабдор шахсларга эса — етти баравари (1.561.000 сўм)дан ўн баравари (2.230.000 сўм) гача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Агар худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
✅фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари (1.561.000 сўм)дан ўн баравари (2.230.000 сўм)гача, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари (2.230.000 сўм)дан ўн беш баравари (3.345.000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅ Do'stlarga ulashamiz

“СИНФ СОАТИ” МАВЗУЛАРИ ЖУРНАЛГА ҚАЙСИ КУНДАН БОШЛАБ ЁЗИЛИШИ КЕРАК?
#Савол
Маълумки, пандемия даврида айрим фанлар ўтилмади. Тушунмовчиликлар бўлмаслиги учун бу йил Халқ таълими вазирлиги томонидан намунавий дарс жадваллари ҳам ишлаб чиқилди. Лекин, ХТВнинг намунавий дарс жадвалида «Синф соати» дарслари киритилмаганди. Шунинг учун айрим жойларда синф соатлари ўтилмади. Учинчи чоракдан бошлаб эса барча фанлар одатдагидек ўтила бошлади. Саволим шундан иборатки, синф раҳбарлари томонидан ўтиладиган «Синф соати» дарслари санаси журналга ва иш режага қачондан бошлаб ёзилиши керак?
#Жавоб
Пандемия даврида ўқувчиларнинг соғлиғини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаш ва ортиқча мулоқот қилишларини олдини олиш мақсадида жорий ўқув йилининг I ва II чоракларида фақатгина жисмоний тарбия, мусиқа маданияти, технология, тасвирий санъат, чизмачилик, ЧҚТБ ҳамда тарбия фанларини вақтинчалик ўтмаслик тавсия этилганди. Лекин, бу фанлар қаторига «Синф соати» дарслари киритилмаган.
Хабарингиз бўлса, Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 30 июль куни “Умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва синф раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳақида”ги 180-сонли буйруғи қабул қилинган.
Ушбу буйруқ билан Халқ таълими муассасаларида “Маънавият куни”ни ташкил этиш тўғрисида”ги 2012 йил 6 декабрдаги 350-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган.
Мазкур буйруққа асосан ҳафтанинг жума кунлари синф раҳбарлари томонидан ўтиладиган “Маънавият соати” дарслари энди “Синф соати” деб номланадиган бўлди.
Шунингдек, 2020-2021-ўқув йилидан бошлаб 1-11-синфларда ҳафтанинг жума кунидаги биринчи дарсни синф раҳбарлари ва тегишли мутаҳасисслар томонидан “Синф соати” сифатида йўлга қўйилиши белгилаб қўйилди.
Ушбу буйруқ билан умумий ўрта таълим мактабларида ўтказиладиган синф соатларининг 2020-2021 ўқув йилига мўлжалланган намунавий мавзулар режаси ҳам тасдиқланган.
Шундай экан шу кунга қадар барча синфларда ҳафтанинг ҳар жума кунлари, биринчи соатда «Синф соати» дарслари ўтилган бўлиши шарт. Ўтилган дарслар синф журналларига ҳам қайд этиб борилиши керак.
Яъни, қайси мактабда анъанавий дарслар нечанчи санадан бошланган бўлса, шу ҳафтадан бошлаб «Синф соати» мавзулари журналга ёзиб борилган бўлиши керак.
✅ Ziyolilar kanali

Forwarded from Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
#Сўраган_эдингиз
ЎҚУВЧИЛАРНИ МАКТАБ ҲУДУДИНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ УЧУН ЖАЛБ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#Савол
Ассалому алайкум! Мен мактаб директориман. Мана баҳор ойлари ҳам яқинлашиб келмоқда. Маълумки, баҳор келиши билан мактаб ҳудудини тозалашга зарурият туғилади. Бутун мактаб ҳудудини тозалашга эса ҳовли супурувчиларнинг ўзи улгурмайди. Саволим шундан иборатки, ўқувчиларни мактаб ҳудудини ободонлаштириш учун жалб қилса бўладими. Илгари бизда мактаб ҳудуди синфлар кесимида ўқувчиларга бўлиб берилар эди. Ҳозир ҳам шундай қилсак бўладими?
#Жавоб
Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 30 июлдаги буйруғи билан "Умумий ўрта таълим муассасалари ҳовлиси, фойе ва бино йўлакларини безатиш ҳамда ободонлаштиришнинг намунавий талаблари бўйича тавсиялари ишлаб чиқилган.
Мазкур тавсияларга асосан ўқувчиларга мактаб ҳудудини ободонлаштириш учун синфлар кесимида бўлиб бериш мумкин. Мактаб ҳудуди ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш мақсадида алоҳида майдонларга бўлинган ҳолда ўрта ва юқори синфларга бириктирилади ҳамда синфлар рақами кўрсатилган белгилар (табличкалар) ўрнатилади.
Бунда мактабнинг ён томонлари ҳудудини 9-11-синфларга, орқа ҳудудини 6-8-синфларга бириктириш мақсадга мувофиқ бўлади. Умумтаълим мактаб ҳудудининг олд қисмини ободонлаштириш ҳамда ландшафт дизайни билан боғлиқ ишларга мактаб ўқувчиларини жалб қилиш мумкин эмас.
Таълим муассасасини стендлар ва турли хил кўргазмалар билан безатиш ишларини ташкил этиш учун ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари (ёки ўрнини босувчи шахслар)дан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади. Бундай тадбирларга сарф этиладиган ҳаражатларни мактабнинг нобюджет фонди ёки ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қоплаш тавсия этилади.
P.S: Юқоридаги кўрсатмалар ўқувчиларни ҳар куни мактаб ҳудудини ободонлаштиришга жалб қилиш керак дегани эмас. Бунинг учун ҳафтанинг маълум бир кунини танлаб олиб, «Озодалик куни» деб номлаш ва шу куни мактаб ҳудудида ободонлаштириш ишларини ташкил этиш мумкин.
Бизнинг канал
👇👇👇
https://tttttt.me/dokument_Zamdirektor

Telegram
Xalq ta'limi Info I Ulug'bek Po'latov
Asosiy kanalga o'tib oling.
👉 https://tttttt.me/xalqtaliminfo
👉 https://tttttt.me/xalqtaliminfo
#Сўраган_эдингиз
20 МАРТ САНАСИ СИНФ ЖУРНАЛИГА ЁЗИЛАДИМИ?
#Савол
Ассалому алайкум. Бугун ўқувчилар учун баҳорги таътил кунлари эълон қилинди. Илгари баҳорги таътил 21 мартдан бошланар эди. Бу бўйича янгилик борми? Саволим шундан иборатки, 20 март куни ҳам ўқиш бўладими? Яъни, 20 март санаси синф журналига ёзиладими?
#Жавоб
Бугун Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб ўқувчилари учун баҳорги таътил кунларининг аниқ санаси расман эълон қилинди.
2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланиб, бунда 19 март куни ўқувчилар учун учинчи чоракнинг охирги ўқиш куни ҳисобланади. Баҳорги таътил 20 март санасидан бошланиб, 28 мартгача давом этади. 2021 йил 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 20 март — шанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъий назар дам олиш куни ҳисобланади.
Шу сабабли 2021 йил 20 март куни юқори синфларга белгиланган дарс соатлари 4-чорак бошланганда синф журналига тиғизлаштирилган ҳолда ёзилаверади.

ЎРТА МАХСУС МАЪЛУМОТЛИ ЎҚИТУВЧИНИ МАКТАБ ДИРЕКТОРИ ИШДАН БЎШАТИШИ МУМКИНМИ?
#Савол
Мен ўрта махсус маълумотли ўқитувчиман. 12 йилдан буён бошланғич синфларда дарс бериб келаман. Яқинда директоримиз энди мактабимизда ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар ишлолмайди деб, менга ишдан бўшатилишим мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш хати берди. Саволим шундайки, мени шу вазиятда директориз ишдан бўшатиб юбориши мумкинми?
#Жавоб
Ҳар йили жуда кўп жойларда ўрта махсус маълумотга эга бўлган ўқитувчилар билан мактаб директорлари меҳнат шартномасини бекор қилиши ҳақида ёзма огоҳлантириш беради. Шу сабабли ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар бу ҳақда қонунчиликда нима дейилганлигига қизиқишади. Бу саволга илгари ҳам жавоб берганмиз. Бунинг учун биринчи навбатда ўқитувчининг дипломида ўқитувчи мутахассислиги қайд қилинганми йўқми шуни билишимиз керак бўлади.
Хабарингиз бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2018 йил 2 ноябрда ўтказилган мажлис баёнида Халқ таълими вазирлигига мактаблар кесимида ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни мутахассислиги ва ёши бўйича таҳлил қилиш, таҳлил натижаларига кўра ўрта махсус маълумотли кадрлар ўрнини босқичма-босқич олий маълумотли кадрлар билан тўлдириш вазифалари юклатилган.
Халқ таълими вазирлиги эса юқоридагиларни ҳисобга олиб, умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли номутахассис ва бошқа фандан дарс бераётган ўқитувчилар ҳамда нафақа ёшига етган (ўрта махсус маълумотли) педагогларни касаба уюшмаси ташкилоти билан келишган ҳолда босқичма- босқич олий маълумотли педагог кадрлар билан алмаштириш, бошқа барча ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни Ҳукумат томонидан яратилган имтиёзлардан фойдаланиб, олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи, кечки ва сиртқи йўналишларида ўқишга йўналтириш, 2023 йилгача бўлган муддатда ушбу йўналишларнинг бирига ўқишга кирмаганлар билан меҳнат шартномалари бекор қилиниши бўйича ёзма огоҳлантириш лозимлиги ҳақида кўрсатма берган.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 30 июлдаги қарори билан “Умумтаълим мактабларда фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли кадрлар ўрнини босқичма-босқич олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлдиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастури” тасдиқланган.
Ушбу дастурда ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни олий таълим муассасаларининг кундузги, кечки ва сиртқи йўналишларида ўқишга йўналтириш, 2030 йилдан бошлаб умумтаълим мактабларида фақат олий маълумотли педагоглар фаолият юритишига эришиш ҳамда ўрта махсус маълумотли (дипломида ўқитувчи мутахассислиги қайд қилинган) ўқитувчилар 2025 йилгача умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида дарс бериш имкониятига эгалиги, фақатгина ўрта махсус маълумотли пенсия ёшидаги ўқитувчилар ҳамда номутахассислар билан тузилган меҳнат шартномалари 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилиниши лозимлиги қайд этилган.
Халқ тълими ходимларининг малака талабларида бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатган ўқитувчилар бошланғич синфда дарс бериши мумкинлиги айтилган.
Демак, бу ерда ўрта махсус маълумотли (дипломида ўқитувчи мутахассислиги қайд қилинган) ўқитувчилар 2025 йилгача умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида дарс бериш имкониятига эгалиги, фақатгина ўрта махсус маълумотли пенсия ёшидаги ўқитувчилар ҳамда номутахассислар билан тузилган меҳнат шартномаларини қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилиниши лозимлиги қайд этилганлигига эътибор қаратилмаяпти.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, дипломида ўқитувчи мутахассислиги қайд қилинган ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар 2025 йилгача мактабда ишлаб туришлари мумкин. Лекин, улар ҳам Ҳукумат томонидан яратилган имтиёзлардан фойдаланиб, олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи, кечки ва сиртқи йўналишларида ўқишга йўналтирилиши лозим.

МАКТАБЛАРДА ДАРС ТАҚСИМОТИ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ КЕРАК?
#Савол
Умутаълим мактабларида дарс тақсимоти қандай амалга оширилиши керак? Кўп мактабларда мактаб директори, ЎТИБДЎ ўзи дарсларни тақсимлайди. Аслида бу борада қонунчиликда нима дейилган?
#Жавоб
Барчага маълумки шу вақтга қадар мактабларда дарс соатларини тақсимлаш бўйича аниқ бир мезон белгилаб берилмаган эди. Шунинг учун ҳам кўп ҳолларда мактаб директори ёки ЎТИБДЎ ўз қарашларидан келиб чиқиб дарсларни тақсимлар эди.
Ниҳоят жорий йилнинг 30 июнида Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларининг қарори билан тасдиқланган “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида” низом Адлия вазирлигида 3271-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу низомга мувофиқ ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланиши белгилаб қўйилди:
✅Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
✅Ўкитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
✅Чет тили ва SТЕАМ фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR В2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);
✅ТОР-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;
✅Aсосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
✅Ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
✅Республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўкитувчилар;
✅Олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
✅Биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
✅Асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
✅Иккинчи малака тоифага эга ўкитувчилар;
✅Педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
✅Белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
✅Олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
✅Қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;
✅Олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
✅Педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
✅Олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
✅Олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.
Уқитувчи юқоридаги белгиланган кўрсаткичларнинг бир нечтасига эга бўлганда, кўрсаткичларнинг энг устуворини инобатга олган ҳолда дарс соатлари тақсимланади.
Айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланади.
Ана энди юқоридаги кўрсаткичлар бўйича устунликка эга бўлган ўкитувчилар бемалол максимал бир ярим ставкагача (30 соат) дарс олиши мумкин.

Forwarded from FILOLOGLAR | OʻZBEK TILI
#Сўраган_эдингиз
Синф раҳбари ўқувчилар давомати пастлиги сабабли жаримага тортилиши тўғрими?
#Савол
Синфдаги ўқувчилар давомати пастлиги сабабли менинг ойлик иш ҳақимдан 30% фоизи жарима сифатида ушлаб қолиниши айтилди. Синф раҳбарига нисбатан бундай жазо чораси кўрилиши қанчалик тўғри?
#Жавоб
Синфдаги ўқувчилар давомати билан ишлаш синф раҳбарининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 22 февралдаги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Синф раҳбари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги низомда синф раҳбарлари ўқувчилар давомати бўйича қандай вазифаларни бажариши лозимлиги қайд этилган.
Низомга кўра, синф раҳбари дарсларга сурункали ва мунтазам келмайдиган, тарбияси оғир ўқувчилар билан ишлашда уларнинг ота-оналари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилиши, натижалари бўйича директор ҳузуридаги йиғилишларга маълумот киритиб бориши;
синф ўқувчиларининг давоматини назорат қилиши, сабабсиз дарсга келмаган ўқувчиларнинг ота-оналари билан (телефон орқали) боғланиб, дарсга келмаганлик сабабларини ўрганиши, натижалари бўйича мактаб раҳбариятига ахборот (зарур ҳолларда ёзма) киритиши лозим.
❕Эътибор беринг, агар синф раҳбари ўз ваколати доирасида юқоридаги амалларни бажарган бўлса, уларни жавобгарликка тортиш нотўғри бўлади. Давомат пастлиги учун фақатгина ҳаракатсиз, ҳеч қандай чоралар кўрмаган синф раҳбарларгагина чора кўриш мумкин.
Мисол учун, 5-6 нафар ўқувчи кўрилаётган таъсирчан чораларга қарамай мунтазам дарсларга келмаётган бўлса, синф раҳбари бу ҳақда мактаб раҳбариятига ҳеч қандай оғзаки ёки ёзма ахборот киритмаган бўлса, бунда синф раҳбарига чора кўрилади.
Агар аксинча бўлса, унда синф раҳбари ўз ваколати доиарсида барча ишларни амалга оширган деб баҳоланади ва унга нисбатан ҳеч қандай жазо чораси қўлланилмайди.
@filologlar_ona_tili

👍1