#Сўраган_эдингиз
Мен ўрта махсус маълумотга эга ўқитувчиман. Янги ўқув йилидан мактаб раҳбари мен билан меҳнат шартномасини тузмаслигини маълум қилди. Қонун жиҳатидан ўрта махсус маълумотли кадрлар мактабда ўқитувчи бўлиб ишлай олмайдими?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 30 июлдаги 14/1-4141-рақам билан тасдиқланган “Умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли кадрлар ўрнини босқичма-босқич олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлдиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар Дастури”да ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни олий таълим муассасаларининг кундузги, кечки ва сиртқи йўналишларида ўқишга йўналтириш, 2030 йилдан бошлаб умумтаълим мактабларида фақат олий маълумотли педагоглар фаолият юритишига эришиш кўзда тутилган.
Мазкур дастур асосида ўрта махсус маълумотли (дипломида ўқитувчи мутахассислиги қайд қилинган) ўқитувчилар 2025 йилгача умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида дарс бериш имкониятига эга.
Ўрта махсус маълумотли пенсия ёшидаги ўқитувчилар ҳамда номутахассислар билан тузилган меҳнат шартномалари 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади.
Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://tttttt.me/uzedu

Telegram
Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09
✉️ info@uzedu.uz
Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy

МАКТАБЛАРНИ ТЕКШИРИШНИНГ ТАРТИБИ БОРМИ?
#Савол
⁉️ Мактабимизни текширгани жуда кўплаб ишчи гуруҳлар келяпти. Кўп текширувлар келгани боис бемалол ишлолмаяпмиз. Саволим шундан иборатки мактабларни текширишга кимлар ҳақли, қачон ва кандай тартибда?
#Жавоб
Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш ишларини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги “Мактабгача ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш ишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 352-сонли қарори тасдиқланган. Ушбу қарорга мувофиқ умумтаълим муассасаларининг фаолиятини текшириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
🔹режали текшириш;
🔹режадан ташқари текшириш;
🔹назорат тартибида текшириш
РЕЖАЛИ ТЕКШИРИШ:
Умумтаълим муассасаларида режали текширишларни ўтказиш текширишга ваколатли органлар билан тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қўшма тасдиқланадиган текширишларнинг йиллик режа-жадвалига мувофиқ амалга оширилади. Текширишга ваколатли органлар умумтаълим муассасаларини анча вақт олдин хабардор қилиши лозим.
РЕЖАДАН ТАШҚАРИ ТЕКШИРИШни ўтказиш учун текширишга ваколатли органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи, текшириш дастури ёки саволномасидан нусха бўлиши лозим.
НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ТЕКШИРИШ:
Назорат тартибида текширишларни ўтказиш текширишга ваколатли органлар томонидан фақат уларнинг ўзлари илгари ўтказган текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномада (маълумотномада) белгиланган ҳолатлар бўйича ва муддатларда ёки тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари мурожаатига асосан ундан олдинроқ муддатларда, текширишга ваколатли органнинг буйруғи асосида тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларини камида 5 кун олдин ёзма равишда хабардор қилган ҳолда 10 кундан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Шуни билиб олиш муҳимки умумтаълим муассасаларининг фаолиятини текширишлар даврийлиги умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлиги бўйича туман (шаҳар) миқёсида тузилган рейтингда (кейинги ўринларда рейтинг деб аталади) эгаллаб турган ўрнига мутаносиб равишда белгиланади.
Текширишга ваколатли органлар томонидан умумтаълим муассасалари фаолиятини режали ва режадан ташқари текширишлар муддати 10 кундан ошмаслиги керак.
Текширишга ваколатли органнинг масъул ходимлари текшириш бошланишидан олдин умумтаълим муассасаси раҳбарини (раҳбар бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажарувчи шахсни) текшириш мақсади билан таништиради, унга ўз хизмат гувоҳномаси ва текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларнинг (текширишлар режа-жадвалидан кўчирма, текширишга ваколатли органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ва текшириш дастури ёки саволномаси) нусхаларини топширади.
❗️Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Manba: "ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - канали
@mutaxassislarga