Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
127K photos
11.3K videos
34 files
64.3K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Элмурод Ҳақназаровнинг янги концерт дастури @oqmobile иловасида мутлақо бепул!

Учта кутилмаган образ, оригинал мавзулар ва ҳайратга соладиган ҳазиллар билан у сизни ёрқин кулги оламига чорлайди.

📲 OQ иловасини ҳозироқ юклаб олинг ва концертни томоша қилинг

Концертни томоша қилиш

Реклама
«Яшаш ва севги санъатини ўрганса бўлади» — ёзувчи Абдулла Қаҳҳор ва Кибриё Қаҳҳорова уйидан фоторепортаж

Яккасарой туманидаги Юнус Ражабий кўчасида ўтган асрда қурилган 2 қаватли уйлар бор. Улар орасида ўзбек ҳикоячилигининг йирик вакили Абдулла Қаҳҳор ва рафиқаси Кибриё Қаҳҳорова уйи ҳам кўриниб туради. Қаҳҳор вафотидан кейин музейга айлантирилган бу уйда ёзувчининг болалик фотосуратларидан тортиб, умри охирида ишлатган кундалигигача кўриш мумкин.

📸👉 https://kun.uz/kr/34814087

Kun.uz расмий канали
«Арсенал» ва «Ливерпул»га ҳакамлар ёрдам берди, Шомуродов гол урди

«Реал» яна кубок ютди ва рекорд ўрнатди, Доннарумманинг юзига ўнта чок тушди. Чоршанба оқшомида жаҳон футболида рўй берган асосий воқеалар ва ўйинлардаги голлар.

📹 👉 https://kun.uz/kr/86467252

Kun.uz расмий канали
Навоийда бир мактабдан кетма-кет уч ўқувчи вафот этди

Кармана туманидаги 30-умумтаълим мактабининг икки ўқувчиси кетма-кет ўз жонига қасд қилди. Олдинроқ эса ушбу мактабнинг ўқувчиси дарс пайтида синф раҳбари жавоб бериб юбориши ортидан чўмилишга бориб, чўкиб кетганди.

👉 https://kun.uz/kr/68935261

Kun.uz расмий канали
Манба: Жиззах вилояти ҳокими ишдан олинган

Эргаш Солиев 2017 йил октябридан буён вилоятга раҳбарлик қилиб келаётганди. Kun.uz манбасига кўра, айни вақтда вилоят ҳокимлигида йиғилиш ўтказилишига тайёргарлик кўрилмоқда. Унда ташкилий масала кўрилади ва вилоятга янги ҳоким тайинланади.

👉 https://kun.uz/kr/24277039

Kun.uz расмий канали
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди

Президент фармони билан Эргаш Солиев ўрнини Улуғбек Мустафоев эгаллади. У муқаддам Марказий банк раиси ўринбосари, Жиззах вилояти ҳокими биринчи ўринбосари, «Ўзбекэнерго» раиси бўлиб ишлаган, 2019 йилдан буён «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси лавозимида эди.

👉 https://kun.uz/kr/38727009

Kun.uz расмий канали
Қашқадарёда ота ва унинг 3 нафар фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди

17 декабр куни тушдан сўнг Қарши шаҳрида яшовчи 46 ёшли эркак ва унинг уч нафар (18, 16 ва 10 ёшли) фарзанди иситиш тизимидан чиққан ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг Kun.uzʼга маълум қилишича, уй ертўласида ўрнатилган замонавий икки контурли иситиш қозони мўрисининг умумий вентиляция мўрисига уланган қисмидан ис гази чиққан.

👉 https://kun.uz/kr/64232245

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазода оташкесим бўйича музокаралар, Туркияга таассуб қилаётган Сурия ва 1 млн мигрантни қувмоқчи бўлаётган Трамп — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/19839360

Kun.uz расмий канали
Пойтахт ИИББ Отабек Бакиров устидан жиноят иши қўзғатишни рад этди

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг аризасига асосан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари хулосасига кўра, жамоатчилик фаоли Отабек Бакировга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/25336492

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент амалий фанлар университетида халқаро конференция ташкил этилди

17-18 декабр кунлари бўлиб ўтган "Илм фан тараққиёти: муаммо, ечим ва истиқболлари" мавзусидаги II халқаро илмий-амалиёт конференциясида илм-фан ва инновацион технологиялар, таълим тизими, материалшунослик каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

Унда Германия, Туркия, Ҳиндистон каби 10+ давлатлар олимлари ва иштирок этишди. Конференцияда қабул қилинган мақолалар бир неча босқичда индексация қилинади ва халқаро журналларда чоп этилади.

Telegram | Instagram | Веб-сайт

Реклама
«Сурия дунёга хавф туғдирмайди». Ал-Жўланий BBC учун интервю берди

У «Сурия Афғонистон эмаслиги ва бўлмаслиги»ни таъкидлаган.

👉 https://kun.uz/kr/33117294

Kun.uz расмий канали
АҚШ Ўзбекистон заъфарони экспорти учун берилган рухсатнома муддатини узайтирди

АҚШ Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини назорат қилиш бошқармаси томонидан BMB Opera Zafferano корхонасига заъфарон маҳсулотининг АҚШга экспорт қилиш имкониятини берадиган FDA рухсатномаси тақдим этилган эди.

👉 https://kun.uz/kr/09185652

Kun.uz расмий канали
Путин Курск области қачон озод этилиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди

У анжуман ўтаётган жойга 155-денгиз пиёдалари бригадаси жангчилари унга юборган жанговар байроқ нусхасини кўтариб келди ва фронтдаги вазият тўғрисидаги саволларга жавоб бера бошлади.

👉 https://kun.uz/kr/67433898

Kun.uz расмий канали
Путин яна бир бор «Орешник»ни мақтаб, Ғарбга «дуэл» таклиф қилди

«Киевдаги нишонни танлаймиз, у ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан ўралади, Россия эса унга «Орешник» билан зарба беради. Кўрамиз, нима бўларкин», — деган у.

👉 https://kun.uz/kr/13925830

Kun.uz расмий канали
Сурия лагерларидан фуқароларни қайтаришда Марказий Осиё давлатлари етакчилик қилмоқда

Таъкидланишича, Европа давлатлари Суриядаги лагерларда қолган фуқаролари учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган, уларни амалда «ташлаб қўйган».

👉 https://kun.uz/kr/59235670

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шерларга емиш бўлган қоровул

17 декабрь куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги хусусий ҳайвонот боғида қафасидан чиқиб кетган шерлар қоровулга ҳужум қилиб, уни ўлдирди. Ҳайвонларнинг иккитаси қафасга қайтарилди, бири отиб ўлдирилди. Kun.uz мухбири воқеа жойида бўлиб, гувоҳлар билан суҳбатлашди.

Kun.uz расмий канали
Kun.uz | Расмий канал
Қашқадарёда ота ва унинг 3 нафар фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди 17 декабр куни тушдан сўнг Қарши шаҳрида яшовчи 46 ёшли эркак ва унинг уч нафар (18, 16 ва 10 ёшли) фарзанди иситиш тизимидан чиққан ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бош…
Қаршидаги фожианинг газ ёки ис гази билан боғлиқлиги эҳтимолдан йироқ — “Ҳудудгазтаъминот”

Қарши шаҳрида бир оиланинг 4 аъзоси ўзлари яшаб келган уйда ҳалок бўлгани газ ёки ис гази билан боғлиқлиги эҳтимолдан йироқ, дея маълум қилди “Ҳудудгазтаъминот”. Компанияга кўра, воқеа жойини текширган газ таъминоти ва фавқулодда вазиятлар идоралари шундай хулосага келган. Аввалроқ прокуратура мўрилар уланган жойдан ис гази чиққанини маълум қилганди.

👉 https://kun.uz/kr/95639176

Kun.uz расмий канали