Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
127K photos
11.3K videos
34 files
64.3K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
«Бизда уларни қайтариш учун куч йўқ». Зеленский — Қрим ва Донбасс ҳақида

Украина президентидан урушни якунлаш учун қандай ён беришларга тайёрлиги ҳақида сўралган.

👉 https://kun.uz/kr/34397268

Kun.uz расмий канали
Янги “Макон” телеканали: Ўзбекистон медиамаконида янги бурилиш

Ўзбекистон медиа бозори жадал ривожланмоқда. Янги телеканалларнинг пайдо бўлиши миллий контентнинг хилма-хиллиги ва сифатини ошириш, рақобатчилик муҳитини кучайтириш ҳамда томошабинлар ва ОAВ учун янги имкониятлар яратишда муҳим ўрин тутади.

👉 https://kun.uz/kr/19832736

Реклама
Исроил нега Сурияга тўсатдан зарба берди ва янги кучлар тақсимотидан нималар кутилмоқда?

​​​​​​​Башар Асад режими қулатилганидан буён Исроил Суриянинг барча ҳудудларига ҳаво, денгиз ва қуруқликдан 500 га яқин зарба берди. Исроил қўмондонлиги маълумотига кўра, атиги икки кун ичида Суриянинг ҳарбий салоҳиятининг тахминан 80 фоизи йўқ қилинган. Исроил раҳбарияти Сурия ҳарбий арсенали исёнчилар қўлига ўтишига йўл қўймаслик учун шошилган кўринади. Аммо гап фақатгина шундами?

👉 https://kun.uz/kr/35244070

Kun.uz расмий канали
Қирғизистонда янги бош вазир тайинланди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Одилбек Қосималиевни ҳукумат раиси – президент администрацияси раҳбари этиб тайинлади. Олдинги бош вазир Оқилбек Жапаров 16 декабр куни лавозимидан олинган эди.

👉 https://kun.uz/kr/02347445

Kun.uz расмий канали
АҚШдаги сирли дронлар: улар ҳақида нималар маълум?

АҚШнинг шарқий қирғоқларида ҳар куни номаълум пилотсиз парвоз қурилмалари кузатилмоқда. Улар асосан ҳарбий базалар ва аэропортлар яқинида учрамоқда. Оқ уйдагилар самолётлар ва юлдузларни дрон деб ўйлашяпти, деяётган бўлса, Трамп «уларни уриб тушириш» кераклигини айтмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/98365795

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради

Афғонистоннинг DABS давлат энергетика компанияси Ўзбекистон билан электр энергияси импорти бўйича келишув муддатини 2025 йил охиригача узайтирди.

👉 https://kun.uz/kr/34930168

Kun.uz расмий канали
“Asialuxe Travel” билан Малдив ва Анталияда ҳақиқий байрамни ҳис қилинг

Алоқа маркази:
+998712017777 ёки 1111.

👉 https://kun.uz/kr/27719108

Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда иссиқлик таъминоти нархлари 2 йилда 4 марта оширилади. Лекин бу ҳам етарли эмаслиги айтилмоқда

“Келгуси йилда Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тарифлари икки марта оширилади, лекин бу ҳам етарли эмас”, деди иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров. Жорий йилда ҳам пойтахт иссиқлик таъминоти учун нархлар 2 марта 15 фоиздан қимматлаштирилганди. 2025 йилда тармоққа бюджетдан 4,2 трлн сўм субсидия ажратилиши ҳам кўзда тутилган.

👉 https://kun.uz/kr/58324855

Kun.uz расмий канали
Тошкентда йўлбўйи автотураргоҳларини ташкил этиш учун бошқа компания танланди

Биринчи аукционда 120 млрд сўм нарх таклифи билан ғолиб деб топилган Balcomuz билан шартнома тузилмади. Сўнг такрорий ўтказилган аукционни Street Systems икки баробар пастроқ нарх – 57 млрд сўмлик таклиф билан ютиб олди. Унинг таъсисчилари қаторида икки йил олдин ҳокимият томонидан шундай лойиҳа учун тендерсиз танланган Kasy Park ҳам бор.

👉 https://kun.uz/kr/40532927

Kun.uz расмий канали
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди

Эътиборли жиҳати, ушбу автобуснинг орқа қисмига «Умр тезликдан муҳимдир» ёзувли баннер жойлаштирилган.

👉 https://kun.uz/kr/51061612

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек мигранти: у ватанига олтин экспортидан ҳам кўпроқ фойда келтиряпти

Бугун тахминан 2,5 миллион ўзбекистонлик хорижда меҳнат қиляпти. Улар ватанга юбораётган пуллар ҳажми олтин экспорти тушумларидан ҳам кўпроқ, ЯИМнинг нақ 14 фоизидан ошади. Kun.uz Халқаро меҳнат мигрантлари кунида чет элда ишлаётган ватандошларнинг Ўзбекистон иқтисодиётидаги ўрнига эътибор қаратди.

👉 https://kun.uz/kr/58515712

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
18 декабр янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

​​​​​​​Фарғонадаги портлаш қурбонлари, ноқонуний тўсиқлар учун жавобгарлик, 2025 йил бюджетини маъқуллаган Сенат ва кейинги 3 йил учун АҚШ доллари курси прогнозлари — кун давомида Kun.uz’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/61462686

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Москвада генерал портлатилди. Гумондор – ўзбек

17 декабрь куни Москвада Россия қуролли кучларининг радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи, генерал-лейтенант Игор Кириллов ҳамда унинг ёрдамчиси портлатиб юборилди. Жиноятда Украина махсус хизматларининг топшириғи билан ҳаракатланган 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси гумонланмоқда. ФХХга кўра, теракт ташкилотчилари ижрочига 100 минг доллар мукофот ҳамда Европа Иттифоқига чиқариб қўйишни ваъда қилган.

📹 YOUTUBE'да томоша қилинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда автобус ёниб кетди

Юнусобод туманида йўналишдаги Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

👉 https://kun.uz/kr/02312344

Kun.uz расмий канали
Россияда бизнес уруш оқибатларини ҳис қила бошлади

Сўнгги икки йил давомида Россиянинг кўплаб компаниялари Украинадаги урушга қарамай барқарор фаолият юритиб келди. Ҳукуматнинг мудофаа харажатларини ошириши ва субсидиялар иқтисодиётни қўллаб-қувватлаб турди. Аммо ҳозирга келиб, аксарият бизнес субъектлари учун вазият ёмонлаша бошлаган, дея ёзади The Economist.

👉 https://kun.uz/kr/20139139

Kun.uz расмий канали
Якуний давлат аттестациясини иш берувчи корхоналарда ташкил этиш амалиёти жорий қилинади

2025 йил 1 январдан олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини иш берувчи корхона ва ташкилотларда ҳам ташкил этиш амалиёти жорий қилинади.

👉 https://kun.uz/kr/69925944

Kun.uz расмий канали
Huawei компанияси Дубайдаги тақдимотида янги букланадиган смартфон ва бошқа флагман қурилмаларини тақдим этди

👉 https://kun.uz/kr/48783833

Реклама
Трампнинг махсус вакили: Кирилловни ўлдириш - ақлли иш эмас

Уруш пайтида томонлар «жангларда қатнашмаганларни ўлдирмаслиги керак», деди истеъфодаги генерал Кит Келлог Fox News телеканалига берган интервюсида. Аммо у Россия Федерацияси ҳам, Украина ҳам музокараларга тайёр эканини таъкидлаган.

👉 https://kun.uz/kr/34984005

Kun.uz расмий канали
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?

Опа-сингил ўртасидаги мулкка оид фуқаролик низоси Гулистон ИИБ тергов бўлимида жиноят ишига айлантирилди: баҳоси 25-30 минг АҚШ доллари атрофида бўлган квартира устида бошланган келишмовчилик қонунга кўра фуқаролик суди тартибида ҳал қилиниши керак эди. Аммо ишга ички ишлар органи аралашиб, вазиятни “халқаро даража”га олиб чиқди.

👉 https://kun.uz/kr/51224058

Kun.uz расмий канали
Судан Россия ҳарбий-денгиз базасини жойлаштиришдан бош тортди

Судан разведкаси ходимининг сўзларига кўра, унинг мамлакати Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуасини бериш ҳақидаги таклифини бу АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларининг салбий муносабатига сабаб бўлишидан қўрқиб, рад этган.

👉 https://kun.uz/kr/22431490

Kun.uz расмий канали