Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
127K photos
11.3K videos
34 files
64.3K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
7 октябр. Исроил ва Ҳамас урушининг бир йили фотосуратларда

Бир йил муқаддам фаластинликларнинг Ҳамас ҳаракати Исроил жанубига ҳужум қилиш орқали Яқин Шарқда сўнгги эллик йилликдаги энг йирик қуролли можарони бошлаб берганди. Бунинг оқибатида ҳалок бўлганлар сони ўн минглабни ташкил этади ва бир йил ўтиб ҳарбий ҳаракатлар Ливанга ҳам ёйилганида вазият кенг кўламли минтақавий уруш ёқасида турибди.

📸 👉 https://kun.uz/kr/20422098

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xon Saroy'дан навбатдаги лойиҳа – “Ocean” турар жой мажмуаси тақдим этилди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани 16-мавзе рўпарасида жойлашган мажмуа 8 та блокдан ва 8 та кириш қисмидан иборат бўлиб, замонавий архитектура ва қулайликларни ўз ичига олади. Бинолар фасади ноанъанавий hi tech услубида қурилган бўлиб, ҳар бир хонадонга очиқ терассалар бонус сифатида тақдим этилган.

👉 https://kun.uz/kr/37431766

Реклама
Нобел мукофоти — бугунги кунда унга зарурат борми?

7 октябрдан “Нобел ҳафталиги” бошланди: физиология ва тиббиёт бўйича 2024 йилги Нобел мукофоти америкалик олимлар Виктор Амброс ва Гери Равканга берилди. Айни пайтда мукофот ва унинг совриндорларини ҳал қилувчиларга қаратилган танқидлар кучаймоқда. Бунга сабаб нима?

👉 https://kun.uz/kr/37042313

Kun.uz расмий канали
«Афросиёб» тезюрар поездлари қатнови жадвали ўзгартирилди

Поездлар қатнови вақти олдинга сурилди, бу хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларнинг тарихий шаҳарларда узоқроқ бўлишини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.

👉 https://kun.uz/kr/67129308

Kun.uz расмий канали
Урушда немислар томонида туриб жанг қилган сотқин гуруҳлар

Бугун Иккинчи жаҳон урушида сотқинлик қилганлар ҳақида гап кетса кўпчилик генерал Власовни эслайди. Бироқ сотқинлик қилган биргина генерал Власов ва унинг армияси эмасди.

👉 https://kun.uz/kr/11181981

Kun.uz расмий канали
Тошкентда II Халқаро киберхавфсизлик саммити бўлиб ўтади

9-10 октябр кунлари ўтказиладиган «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2024» халқаро саммитида 30 дан ортиқ мамлакатдан 60 га яқин компания, 120 дан ортиқ делегатлар иштирок этиши кутилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/74493897

Kun.uz расмий канали
WSJ: «Қурол барони» Виктор Бут яна савдога қайтди. У ҳусийчиларга автомат сотиш битимида қатнашди

АҚШда қурол савдоси учун 25 йилга қамалиб, америкалик баскетболчи Бриттни Грайнер билан алмашилганидан кейин Россияга қайтган Виктор Бут яна қурол савдоси билан шуғулланаётгани маълум бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/30010645

Kun.uz расмий канали
Газлашмаган ҳовлилар учун ҳам электр энергиясига 50 фоизлик чегирма берилиши мумкин

Газлашмаган ҳовлили хонадонларга ҳам электр энергиясига 50 фоиз чегирма берилиши режалаштириляпти. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг маълум қилишича, янги тартиб 1 январдан жорий қилиниши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/00842876

Kun.uz расмий канали
“Атиргул инқилоби”дан ҳибсхонагача – Михаил Саакашвили ким эди?

2003 йил ноябрда Грузияда “атиргул инқилоби” рўй бериб, СССРда катта нуфуз қозонган, юқори давраларда “кулранг тулки” лақаби билан танилган Эдуард Шеварднадзе истеъфога чиққан ва мухолифатчи Саакашвили раҳбариятга келганди. У халқни кескин ислоҳотларга заруратига ишонтира олди ва саноқли йиллар ичида Грузияни қолоқ давлатлар қаторидан олиб чиқа олди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
7 октябрнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

Сирдарёдаги коррупционер ҳокимлар, Самарқандда қурилаётган сифатсиз мактаб, Ислом Каримов ҳақида янги китоб, Венгриядан келтириладиган янгича банкоматлар ва Наманганда аварияга учраган ўқувчилар — кун давомида Kun.uz’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/24925275

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазодаги урушга бир йил. Ҳамас мақсадига эришди, Исроил-чи?

Ҳаракат ал-Муқавама ал-Исламия (Ҳамас) ташкилоти ва Фаластин озодлиги учун курашаётган яна бир нечта қуролли гуруҳлар бундан роппа-роса 1 йил муқаддам Исроилнинг тарихий зулми ва босқинчилигига жавоб сифатида энг катта ҳарбий операциясини амалга оширган эди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Қозоғистонда ҳам АЭС қуриладиган бўлди. Аввалроқ бунга қаршилар ҳибсга олинганди

64 фоизлик давомат билан ўтган референдумда овоз берувчиларнинг 71 фоизи (5,6 млн киши) АЭС қурилишига розилик билдирди, деб эълон қилди Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси. Референдумдан олдин ҳукумат очиқчасига АЭС қурилишини қўллаб-қувватлаган, “атом тарғиботи” олиб борилган, ҳатто айрим фаоллар ҳибсга олинган эди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Қирғинга айланган уруш: бир йил аввал Ғазо уруши бошланганди

Бу уруш «дунёни иккига айирди», ҳатто АҚШ Исроилни қўллашга иккиланиб қолди, Исроил халқаро обрўсини йўқотди. Ғазодаги болалар жасадлари, оммавий қабрлар дунёни ларзага келтирди. Аммо уруш ҳамон давом этмоқда.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Тошкентда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Учтепа тумани Лутфий кўчасида 5 та транспорт воситаси - Nexia, 2 та Lacetti, Spark ва Yutong автобуси тўқнашди.

👉 https://kun.uz/kr/11529825

Kun.uz расмий канали
Ярим йилда фарзандликка олиш бўйича қанча ариза қаноатлантирилгани айтилди

2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида судларда болани оилага фарзандликка олиш билан боғлиқ 2701 та иш кўрилган, ундан 2543 та даъво аризаси қаноатлантирилган.

👉 https://kun.uz/kr/30640508

Kun.uz расмий канали
Электр энергияси учун киритилган 200 киловаттлик норма оширилиши кутилмаяпти

Энергетика вазири электр энергияси учун киритилган 200 киловаттлик норма оширилиши кутилмаётганини айтди.

👉 https://kun.uz/kr/09864044

Kun.uz расмий канали
Британиянинг нуфузли хусусий мактаби вакиллари Ўзбекистонга келади

Ўзбекистонда AISL Harrow Schools мактаби очилиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/38398490

Kun.uz расмий канали