Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
127K photos
11.3K videos
34 files
64.3K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Футзал. Бразилия — 6 карра жаҳон чемпиони

Ўзбекистонда ўтган жаҳон чемпионати якунига етди. Аргентинани мағлуб этган бразилияликлар 12 йиллик танаффусдан дунёда тенгсиз бўлишди.

👉 https://kun.uz/kr/74451177

Kun.uz расмий канали
Forbes энг кўп маош оладиган давлат раҳбарларини эълон қилди

Етакчилар орасида Байден тўртинчи, Путин эса 28-ўринни эгаллади.

👉 https://kun.uz/kr/70931945

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РПЛ. Файзуллаев гол урган дербида ЦСКА ғалабани илиб кетди

Россия чемпионатининг 11-туридан ўрин олган Москва дербисида ЦСКА «Динамо» билан баҳс юритиб, сўнгги дақиқаларда ғалаба тўпини киритди.

👉 https://kun.uz/kr/91346846

Kun.uz расмий канали
"Заправка"да газ мавжудлигини кузатиш бўйича мобил илова ишга туширилади

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов газ қуйиш шохобчалари фаолиятини назорат қилиш учун мобил илова ишга туширилишини айтди.

👉 https://kun.uz/kr/08491635

Kun.uz расмий канали
Тошкентдаги Ибн Сино бозори биноси сотувга қўйилди

E-аукцион платформасида пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги Ибн Сино бозори нотурар биноси сотувга қўйилди.

👉 https://kun.uz/kr/42309002

Kun.uz расмий канали
Экзитпол: Қозоғистонда биринчи АЭС қурилиши қўллаб-қувватланди

Экзитпол натижаларига кўра, референдум иштирокчиларининг аксарияти Қозоғистонда атом электр станцияси қурилишига рози бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/59541725

Kun.uz расмий канали
Исроил Ливан билан чегарада иккинчи ёпиқ ҳудуд ҳақида маълум қилди

Исроил шимолидаги Манара, Ифтаҳ ва Малкия кибуциларига кириш тақиқланган.

👉 https://kun.uz/kr/32475528

Kun.uz расмий канали
Исроилнинг «Ҳизбуллоҳ» пейжерларини портлатиш операцияси тафсилотлари очиқланди

«Моссад» икки йил Ливанда пейжерларни портлатиш учун тайёргарлик кўрди, деб ёзади The Washington Post. Унга кўра, Исроил ушбу қурилмаларнинг «хавфли хусусиятидан» фойдаланган.

👉 https://kun.uz/kr/48966269

Kun.uz расмий канали
7 октябр воқеалари: БМТ бош котиби минтақада тинчликка чақирди

Ҳамаснинг Исроилга ҳужуми бир йиллиги арафасида Антониу Гутерриш гуруҳни қоралаб, «даҳшатга солувчи зўравонлик ва қон тўкилишини» зудлик билан тўхтатиш ва барча гаровга олинганларни озод қилишга чақирди.

👉 https://kun.uz/kr/37213549

Kun.uz расмий канали
Исроилнинг қуруқлик амалиёти. Ливанга «чекланган» босқин катта урушга айланадими? Ва унга Эрон ҳам қўшиладими?

Яқин Шарқдаги уруш маркази том маънода икки ҳафта ичида Ғазо секторидан Ливанга кўчди — ва илк кунлардаёқ Исроил разведкаси ва ҳарбийлар йиллар давомида тайёрланган қатор операцияларни амалга оширишга улгурди.

👉 https://kun.uz/kr/03963632

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазода уруш бошланган кун, атом бомбасини синагани гумонланаётган Эрон ва Қозоғистондаги референдум — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/34550373

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Автотерроризм” авжида. Давлат қоидабузарларнинг жиловини бой берди

Яқин-яқингача камера қаршисида номига бўлса-да узр сўраган қоидабузарлар энди пушаймон эмаслигини яшириб ҳам ўтирмаяпти. Ва бу бекорга эмас: Ўзбекистонда йўл қоидаларини юз марта, минг марта ва ҳатто миллион марта бузиш мумкин, фақат жарима тўланса бас. Оқибатлар эса ўта фожиали: йўллар, пиёдалар ўтиш жойлари мурғак гўдакларнинг қони билан бўялмоқда.

📹 Ўтган ҳафта дайжести
Катанец саломатлиги ёмонлашгани боис Эрон ва БАА билан ўйинларда жамоани бошқармайди

Бундай ҳолат 3-бор кузатилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/66699896

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ўқувчилар ижарага олинган Gentraʼда ЙТҲга учради. Машинани бошқарган ўсмир вафот этган

Йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, катта тезликда юк машинасига урилган Gentraʼда 5 ўқувчи бўлган. Уларнинг 1 нафари – машинани бошқарган ўсмир вафот этган, қолганлари шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

👉 https://kun.uz/kr/09155070

Kun.uz расмий канали
Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти совриндорлари эълон қилинди

Америкалик олимлар Виктор Амброс ва Гери Равкан микроРНКни кашф қилгани учун бу йилги мукофот билан тақдирланди.

👉 https://kun.uz/kr/74920357

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда рўй берган сўнгги йўл-транспорт ҳодисалари

Самарқандда ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Юк машинаси қайрилиб олиш мумкин бўлмаган жойдан бурилиб олаётганда «Жигули» унинг остига кириб кетган.

Фарғонада Lacetti уриб юборган шахс вафот этди. Қўштепа туманидаги серқатнов йўлларнинг бирида ҳаракатланган ҳайдовчи бошқарувни йўқотган.

Шунингдек, Қорақалпоғистондаги ЙТҲда велосипед ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Велосипед ҳайдовчисида нур қайтарувчи нимча бўлмаган ва кўчани кесиб ўтаётганда Lacetti уриб юборган.

Kun.uz расмий канали
“Йилига 300-400 млн сўм даромад оламан” – асалари боқиб тирикчилик қилаётган сўхлик Асалбек ака

Сўх туманининг Девайрон қишлоғида яшовчи Асалбек Миртазобеков тоғ этагида 450 қути асаларидан 14 тоннагача асал етиштиради. Асаларичининг бобоси Хўжабек Худайчи ҳам 1863 йил Буюк Британиядан асалари олиб келтириб кўпайтирган экан. “Исмим бежиз Асалбек эмас. Бобом, ота-онам ҳам асаларичилик билан шуғулланган. Қутилардан асал йиғиштираётган онамни тўлғоқ тутиб, бол ёнида мен туғилган эканман”, – дейди у.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Бир мактабга бахшида умр: 60 йилдан буён ишлаб келаётган пайариқлик ўқитувчи

Ўқитувчилик — шарафли касб. Ушбу касбга меҳр қўйиб, узоқ йиллардан буён битта даргоҳда сабот билан ишлаб келаётган устозларимиз ҳам кўп.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
BYD YUAN UP энди Ўзбекистонда: Шаҳарларда ҳаракатланиш учун мос замонавий электр SUV

👉 https://kun.uz/kr/47869176

Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда газ-заправкада портлаш содир бўлди

Ҳодиса “Камаз” автомобилидан газ сақлаш ёмкостига газ қуйиш вақтида содир бўлган. Портлашдан сўнг келиб чиққан ёнғин қарийб 1 соатда ўчирилган.

👉 https://kun.uz/kr/38115224

Kun.uz расмий канали