Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
127K photos
11.3K videos
34 files
64.3K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Тошкент ва Фарғонада ҳиндистонлик шифокорлар иштирокида тиббий кўрик ташкил этилади

Ҳиндистоннинг машҳур "Fortis" клиникаси шифокорлари иштирокида онкология, нефрология, урология, гепатология йўналишларида тиббий кўрик ўтказилади.

11- октябр Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар "Abu bakr Ar Roziy" клиникасида 10:00-17:00 гача.
12-13 октябр Тошкент шаҳри, Янги ҳаёт тумани "My Med servis" клиникасида 10:00-17:00 гача.

Батафсил

Шифокорлардан тиббий маслаҳат олиш учун навбатга ёзилиш ва қўшимча маълумотлар учун:
99-807-55-44
97-748-55-44

Реклама
«Реал»да қўрқинчли жароҳат, Англияда пешқадамларда муаммолар

Шанба куни Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

📹 👉 https://kun.uz/kr/90612745

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқув маркази, китоб дўкони ва SMM: Икки йилда учта бизнес очган ёш тадбиркор ҳикояси

Соҳада нол тажриба билан, шахсий сармоясиз бошланган учта кичик бизнеснинг тақдири қандай кечди?

Тадбиркорликдаги фойда-харажатлар ҳақидаги “Бизнес класс” лойиҳаси “Бизнеснома” номи остида фаолиятини тиклади. Илк кўрсатувда лойиҳа муаллифи Элдор Абдулвоҳид Жиззахда йўлга қўйган бизнеслари ҳақида батафсил, рақамларни яширмасдан ҳикоя қилиб беради.

🍿📹 ТОМОША ҚИЛИНГ
«Минимал жазо». Эрон олий раҳбари Исроил бўйлаб ракета зарбасини изоҳлади

Оятуллоҳ Али Хоминаий 2020 йил январидан буён илк бор омма олдида нутқ сўзлаб, Исроилга яқинда қилинган ҳужумни олқишлади. У Яқин Шарқ мамлакатларини Исроилга қарши исён кўтаришга чақирган.

👉 https://kun.uz/kr/48830067

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Долларнинг келажагига шубҳалар қанчалик асосли?

Россия пропагандасининг “доллар синиши” ҳақидаги даъволари янгилик эмас. Аммо ўзбек тадбиркори Анвар Абдуқаюм келгуси йилларда АҚШ валютасининг қадри тушиб кетишини башорат қилгани муҳокамаларга сабаб бўлди. Мутахассислар унинг тахминини тўлиқ рад этмоқда. Kun.uz қарама-қарши фикр эгалари – тадбиркорнинг ўзи, шунингдек, иқтисодчи Шуҳрат Расул ва молиячи Тамилла Қурбоновани студияга таклиф этди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
«Ҳизбуллоҳ»нинг янги эҳтимолий лидери Исроил зарбасидан кейин алоқага чиқмаяпти. Унинг ўлими ҳақида хабарлар пайдо бўлди

Ҳошим Сафиуддин собиқ лидер, амакиваччаси Ҳасан Насруллоҳ ўрнини эгаллаши кутилганди. У узоқ вақт «Ҳизбуллоҳ»нинг иккинчи одами сифатида қаралган. Эрон билан яқин алоқада бўлган Сафиуддин генерал Қосим Сулаймонийнинг қудаси ҳисобланади.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Антикоррупция агентлиги: Сирдарё вилоятида 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этган

Вилоятда 2023 йилда 324 та, 2024 йилнинг 8 ойида эса 216 та коррупциявий жиноят содир этилган. Жиноятчилар орасида бир неча нафар ҳоким, ҳоким ўринбосари ва ҳокимлик ходимлари ҳам бор.

👉 https://kun.uz/kr/84675797

Kun.uz расмий канали
Хитойда 1000 марта ўтириб-туришга мажбурланган ўқувчи бутун умрга ногирон бўлиб қолиши мумкин

Бола машқни 200 марта бажарганидан кейин оёқлари ўзига бўйсунмаётганини ҳис қилган, ўқитувчи эса келиб унинг оёғига тепган.

👉 https://kun.uz/kr/88385529

Kun.uz расмий канали
«У ғолиб бўлиши керак». Илон Маск Трампни қўллаб-қувватлади

Миллиардер республикачиларнинг сайловларда ҳал қилувчи овозлар олинадиган Пенсилвания штатидаги митингида иштирок этди.

👉 https://kun.uz/kr/13654288

Kun.uz расмий канали
Самарқандда янги 1 800 ўринли мактаб биноси сифатсиз қурилаётгани аниқланди

Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан инспекция томонидан бажаралиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган, сифатсиз ишлар жойида демонтаж қилдирилган.

👉 https://kun.uz/kr/57394723

Kun.uz расмий канали
«Байрут ҳарбий ҳаракатлар майдонига айланди». Исроил яна Ливан пойтахтига зарбалар берди

Исроил қўшини Ливан жанубида қуруқлик амалиётини давом эттирмоқда, бунга параллел равишда «Ҳизбуллоҳ»нинг пойтахт Байрутдаги инфратузилма объектлари бўйлаб ракета зарбалари йўлламоқда.

👉 https://kun.uz/kr/29553975

Kun.uz расмий канали
«Ёпа олса яхши, йўқса бошқа сценарий кўрилади» — вазир Бойсун конидаги вазият ҳақида

Жўрабек Мирзамаҳмудовга кўра, ҳозирги тузилган режа бўйича конни жиловлаш учун камида яна 2–3 кунлик тайёргарлик ишлари қолган, қўшимча ускуналар олиб келинган, уларни ўрнатиш жараёни кетмоқда. Агар бу сценарий иш бермаса, яна бошқаларига ўтилади ва бу 2–3 ой вақт олиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/89004054

Kun.uz расмий канали
Исроил Ғазо шимолида амалиёт бошлади

Ҳамас сектор марказий қисмидаги масжид ва мактабга йўлланган зарбалар оқибатида 26 киши ҳалок бўлганини хабар қилган.

👉 https://kun.uz/kr/67949318

Kun.uz расмий канали
Доллар мустаҳкамланди, асосий криптоактивлар нархи пасайди — халқаро молия бозори шарҳи

Доллар индекси кўтарилиши фонида бошқа бир қатор валюталар қадрсизланди. Ҳафта давомида олтин ва мис арзонлашган бўлса, алюминий ва кумуш қимматлашди. Яқин Шарқдаги кескинликнинг кучайиши ортидан нефт нархи яна оша бошлади.

👉 https://kun.uz/kr/23714455

Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев 7-8 октябр кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади

Давлат раҳбари МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасидаги тадбирларда иштирок этади.

👉 https://kun.uz/kr/28499331

Kun.uz расмий канали
Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилмоқда

Референдумдан олдин мамлакат ҳукумати очиқчасига АЭС қурилишини қўллаб-қувватлади, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда «атом тарғиботи» олиб борилди, АЭСга қаршилар эса ҳибсга олинган.

👉 https://kun.uz/kr/26653763

Kun.uz расмий канали
Йўлларда авариялар кўпайди, тезлик ҳайдовчиларни қотилга айлантирмоқда

Сўнгги бир неча кунда айнан пиёдалар ўтиш йўлагида содир бўлган аварияларга кетма-кет гувоҳ бўляпмиз. Энг ачинарлиси эса – бу каби йўл-транспорт ҳодисалари ёш болалар, мактаб ўқувчилари билан кўпроқ бўлмоқда. Ҳайдовчилар борган сари йўл қоидаларини писанд қилмаётгандек. Ҳокимият вакилларидан тортиб санъаткорларгача қоидабузар.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Қиш учун 5 млрд куб метрдан ортиқ газ омборларга жамланди — энергетика вазири

Бу ўтган йилга нисбатан 1,1 млрд куб метр кўпроқ экани таъкидланмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/22219837

Kun.uz расмий канали
“Чиқиндидан 6 ойлик қарздорлиги мавжуд бўлган абонентларга СМС-хабарнома юборилди” – Экология вазирлиги

Санитар тозалаш соҳасида кўрсатилган хизматлар учун аҳолининг дебитор қарздорлиги республика миқёсида жами 585 млрд сўмга етган. Тўловларни ундиришга қаратилган чора-тадбирлар доирасида дастлаб вилоят марказларида чиқинди хизматлари учун 6 ойлик тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлган абонентларга СМС-хабарнома юборила бошланган.

👉 https://kun.uz/kr/33791190

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одамлар соғлиги ҳаммасидан муҳим: дунё АИ-80 бензинидан нега воз кечган?

​​​​​​​Ўзбекистон яна камида уч йил экология ва одамлар саломатлигига зарарли АИ-80 бензинидан ҳамон фойдаланаётган саноқли давлатлар қаторида қоладиган бўлди. Ҳукумат бу бензиндан воз кечиш бўйича 2025 йилга мўлжаллаган режасини 2028 йилга кечиктирди.

👉 https://kun.uz/kr/42471641

Kun.uz расмий канали