Kun.uz | Расмий канал
1.25M subscribers
128K photos
11.7K videos
34 files
65.7K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Андижонда қизини калтаклаб ўлдирган эркак жазоланди

11 ёшли қизини қўл-оёғини арқон билан боғлаб, камар билан аёвсиз урган ота 9 йилга «кесилди».

👉 https://kun.uz/kr/06464448

Kun.uz расмий канали
Трамп нефт нархини тушириш орқали Россияни оташкесимга мажбурламоқчи. Саудиянинг позицияси қандай?

АҚШ президенти Давос форумидаги нутқида Саудия шаҳзодасидан нефт нархини туширишни сўраганини айтди. Хўш, саудларнинг бу борадаги сиёсати қандай бўлади? Бу мавзу Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида таҳлилчилар баҳсига сабаб бўлди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Трамп ва Колумбия президенти бир-бирига савдо уруши очишди. Аммо кейин бу фикрдан қайтишди

АҚШ ва Колумбия президентлари Доналд Трамп ҳамда Густаво Петро якшанба куни ноқонуний мигрантлар депортацияси бошлангани ортидан савдо уруши бошлашига бир бахя қолди. Трамп ва Петро ижтимоий тармоқларда уруш эълон қилишганди, аммо якунда Вашингтон ва Богота ҳозирча бундай уруш бошламасликка қарор қилишган.

👉 https://kun.uz/kr/95958447

Kun.uz расмий канали
“Аввал ойига 20-25 мингта карта сотилган, январда эса кунига шунча харид қилинди” — АТТО ижрочи директори

Тошкент шаҳрида жамоат транспортида йўлкирани нақд пулда тақиқлангани ортидан 2025-йил 1-январдан транспорт карталарига эҳтиёж ортиб кетди. Бунинг ортидан ҳатто транспорт карталари олибсотарлари пайдо бўлди. Тўловларни электронлаштиришнинг янги босқичига ўтишда юзага келаётган муаммоларга автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими оператори бўлган АТТО компанияси қандай ечимларни ишлаб чиқмоқда? Компания ижрочи директори Даврон Шоёқубов Kun.uz’га бу ҳақида гапириб берди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Сунъий интеллект етакчилари – Давосда. Улар нималар дейишди?

Ўтган ҳафта бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумида сунъий интеллект мавзусидаги муҳокама энг катта қизиқиш билан кузатилган панел-сессиялардан бири бўлди. Унда инсоният келажагини белгилаб бераётган соҳанинг бугунги ҳолати ва хавотирларга сабаб бўлаётган истиқболи ҳақида сўз борди.

👉 https://kun.uz/kr/28324332

Kun.uz расмий канали
Калифорнияда АҚШ таркибидан ажралиб чиқиш тарафдорлари имзо тўплай бошлади

Петиция қарийб 547 минг имзо тўплаши керак, шунда 2028 йилда бутун штат бўйича бу масала овозга қўйилиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/52661270

Kun.uz расмий канали
1 февралдан «Ташаббусли бюджет»нинг 1-мавсуми бошланади

«Ташаббусли бюджет»нинг 2025 йилги 1-мавсуми учун лойиҳалар 1-20 феврал кунлари киритилади. Саралашдан ўтган лойиҳаларга 11-20 март кунлари овоз йиғилида. Ғолиблар 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

👉 https://kun.uz/kr/45104975

Kun.uz расмий канали
Журналистлар тинчлик музокаралари бошланиш вақти ҳақида хабар беришди

ОАВ Трамп жамоаси томонидан урушни 100 кун ичида якунлаш бўйича тузилган режани эълон қилди — унда Пасха кунларида ўт очишни тўхтатиш, Украина қуролли кучларини Курск областидан олиб чиқиш ҳамда 9 майгача тинчлик декларацияси тузилиши кўрсатилган. Украина президенти офиси эса материални «россияликлар тарқатадиган сафсата» деб атади.

👉 https://kun.uz/kr/68804977

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Телебошловчи Нилуфар Сотиболдиевани ҳақоратлаган шахс жиноий жавобгарликка тортилди

Айни вақтда фирибгарликда айбланиб, қамоқда сақланаётган 38 ёшли шахс 2024 йилнинг июн ойида бошловчи Нилуфар Сотиболдиевани Instagram орқали ҳақоратлаган. У сухандонни ёш боланинг тарбиясига таъсир этадиган қилиқ қилгани учун сўкканини билдирган. Сухандон судда ундан маънавий зарар сифатида 100 млн сўм талаб қилди.

👉 https://kun.uz/kr/66237967

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Беларуснинг 30 йиллик президенти яна сайланди. Ғарб бу сайловни ҳам тан олмади

Беларусда кеча, 26 январ куни президент сайлови бўлиб ўтди. Ҳеч қандай рақобат ва сиёсий қарама-қаршилик, мухолифат иштирокисиз ўтган бу сайловда кутилганидек амалдаги раҳбар Александр Лукашенко ғалаба қозонди. Энди у 2030 йилгача бу лавозимда қолади.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида «Қоплонбек» ва «Навоий» назорат-ўтказиш пунктлари очилди

Фойдаланишга топшириш ишлари олиб борилиши муносабати билан 27 январдан 5 февралгача жисмоний шахслар, йўловчи транспорт воситалари ва автобусларнинг чекланган миқдори ўтказилади.

👉 https://kun.uz/kr/39191332

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
27 январ янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

​​​​​​​Қозоғистон чегарасидаги вақтинчалик чекловлар, Наманган ва Бухорода янги университетлар, киберхавфсизлик бўйича тайёрланадиган мутахассислар ва Германияда ишлаш учун ўқув марказлари — ўтган кун давомида Kun.uz’да ёритилган долзарб ва муҳим Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/61927375

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 27 январ. Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингида яна 1-ўринга чиқди.

Аслида бугун тонгдан бери пойтахтимиз дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари қаторида турганди. Аммо кечки вақтга келиб Тошкент Ҳиндистон ва Покистонни ортда қолдириб, рейтингнинг 1-поғонасини забт этди.

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда тикувчилик корхонаси омборида ёнғин чиқди

ФВБ ҳолат юзасидан бирламчи маълумот берди. Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб келган. Ҳозирда ёнғин қуршаб олинган ва уни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/29796112

Kun.uz расмий канали
Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Иордания ўйинида ҳисоб очилмади

Ўзбекистон миллий жамоаси Қатарда Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Бу Темур Кападзенинг қайтишидан сўнг миллий жамоа бош мураббийи сифатидаги илк ўйини бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/79692531

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда навбатдаги халқаро можаро: Трамп энди Колумбияга таҳдид қилмоқда

АҚШ колумбиялик ноқонуний муҳожирларни ҳарбий самолётда депорт қилмоқчи бўлганди, Колумбия президенти уларга жиноятчидек муомалада бўлмасликни талаб қилди. Трамп санкция билан таҳдид қилмоқда.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
Расман: «Ал Ҳилол» ва Неймар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишди

Бразилиялик ҳужумчи «Сантос»га қайтмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/47678920

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаластинликлар Ғазо сектори шимолига қайтишни бошлади

Исроил ҲАМАС гаровга олинганларни озод этиши эвазига минглаб фаластинликларнинг уйига қайтишига рухсат берди. Ушбу ҳудуддаги кенг кўламли эвакуация урушнинг дастлабки кунларидаёқ бошланган эди.

👉 https://kun.uz/kr/36215195

Kun.uz расмий канали
Қизириқ туманига янги ҳоким тайинланди

Туманга қарийб 10 ойдан бери раҳбарлик қилиб келган Анвар Орипов ўз аризасига кўра лавозимдан олинди. Унинг ўрнига Қизириқ тумани ИИБ бошлиғи Шерхон Алламуротов тайинланди.

👉 https://kun.uz/kr/97220113

Kun.uz расмий канали
Дания Арктикадаги иштирокини кучайтириш учун маблағ ажратяпти

Дания ҳукумати, Фарер ороллари ва Гренландия Арктика ва Шимолий Атлантикадаги мавжудлигини мустаҳкамлаш учун 14,6 миллиард крона ажратади. Маблағлар учта кема, учувчисиз учоқлар ва разведка салоҳиятини оширишга йўналтирилади.

👉 https://kun.uz/kr/59257950

Kun.uz расмий канали