Kun.uz | Расмий канал
1.25M subscribers
128K photos
11.7K videos
34 files
65.7K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Ўзбекистон ТДТга аъзо давлатлар билан бирга қўшма илмий сунъий йўлдош яратади

Қозоғистоннинг "Казахстанская правда" газетаси Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар билан биргаликда 2026 йилда сунъий йўлдошни учиришни режалаштираётгани ҳақида маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/05751773

Kun.uz расмий канали
Украинада Мудофаа вазирлиги раҳбари Умеровга нисбатан иш очилди

Рустем Умеров мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумон қилинмоқда, дея хабар беради Украинанинг Коррупцияга қарши кураш маркази.

👉 https://kun.uz/kr/48547098

Kun.uz расмий канали
"Дори-Дармон" акциядорлик компаниясига янги раис сайланди

"Дори-Дармон" компанияси акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида компания бошқарув раиси лавозимига Мирзанозим Дўстмуродов сайланди. Бунгача Умида Солиҳбоева "Дори-Дармон" бошқарув раиси лавозимини эгаллаб келаётган эди.

👉 https://kun.uz/kr/32196390

Kun.uz расмий канали
DeepSeek СИ чат-ботининг ишга туширилиши ЕИ биржаларида ваҳима келтириб чиқарди

Хитойнинг DeepSeek компанияси DeepSeek-R1 бепул сунъий интеллект чат-ботини ишга туширди, бу Европа ва Америка биржаларида хавотир келтириб чиқарди. Siemens Energy AG акциялари деярли 20 фоиз қийматини йўқотди.

👉 https://kun.uz/kr/46849106

Kun.uz расмий канали
2025 йил 1 июндан чегара пунктларида автотранспортларнинг электрон навбат тизими жорий этилади

Умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари бўйларида йўлбўйи сервис (Service area ва Service point) объектлари ташкил қилинади.

👉 https://kun.uz/kr/25850787

Kun.uz расмий канали
“Мен халқимни танладим” — Сингапурнинг отаси Ли Куан Ю ким эди?

Сингапур ўтган асрнинг 50-йилларида Африкадаги қашшоқ давлатлар қаторида эътироф этиларди. Аммо мамлакат бир қанча омиллардан унумли фойдаланиш эвазига қисқа вақт ичида дунёнинг энг йирик молия ва савдо марказларидан бирига айланди. Kun.uz “Тарихдан ҳикоялар” рукнида бу гал Сингапур мўъжизаси меъмори, либерал статусига эга диктатор Ли Куан Юнинг ҳаёт йўли билан таништиради.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
НҲҲ лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси бўйича топшириқ бажариляптими?

Икки ой олдин, қонуности ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик билан бамаслаҳат қабул қилишни кўзда тутувчи ҳужжат лойиҳасини бир ой ичида ишлаб чиқиш топшириғи берилган эди. Адлия вазирлигининг Kun.uz'га маълум қилишича, лойиҳа ишлаб чиқилган, лекин ҳали қабул қилинмаган.

👉 https://kun.uz/kr/29176189

Kun.uz расмий канали
Кремний водийсида саросима. Хитойнинг DeepSeek сунъий интеллекти бу соҳада АҚШнинг доминантлигига соя солмоқда

DeepSeek янги сунъий интеллектини ишга туширгани фонида АҚШ фонд бозори бир кунда 1 триллион доллар йўқотди. Хусусан, Nvidia, Microsoft, Google, Tesla, Meta вa Amazon каби гигант компанияларнинг акциялари кескин пасайиб кетди. Хитой стартапи янги моделни 6 млн доллардан камроқ маблағ эвазига ишлаб чиққани айтилмоқда. Ғарб компаниялари эса ўз маҳсулотлари учун миллиардлаб доллар сарфлаганди.

👉 https://kun.uz/kr/44305344

Kun.uz расмий канали
Евроиттифоқ Сурияга қарши санкцияларни юмшатишни бошлади

Сурияга қарши санкциялар фуқаролик уруши бошланганидан кейин, 2012 йилда жорий этилган эди. ЕИнинг огоҳлантиришича, мамлакатнинг янги ҳукумати «нотўғри қадамлар ташласа» санкцияларни олиб ташлаш қарори қайта кўриб чиқилиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/29882631

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шимолга қайтаётган ғазоликлар, Трампга таслим бўлган Колумбия ва тожик миллий либослари бўйича йўриқнома — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/64460709

Kun.uz расмий канали
Uzbekistan Airways Европага Россия ва Беларус ҳудудини айланиб уча бошлади

Авиакомпаниядагилар буни «Европа авиация хавфсизлиги агентлиги тавсияси» ва «эҳтиёт чораси» деб атаган. Эндиликда парвоз масофаси ва вақти узайган.

👉 https://kun.uz/kr/72130878

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Академик ҳалоллик, янги адабиётлар, олийгоҳлар трансформацияси: миллий таълимда нималар ўзгаряпти?

Замон талабига жавоб бермайдиган йўналишлар бакалавриатда 40 фоиз, магистратурада эса салкам 20 фоизни ташкил этади. Баъзи соҳаларда илмий изланиш олиб бориш учун адабиётлар етарли эмас. Хўш, илм билан боғлиқ оғриқли нуқталарга қандай ечимлар ишлаб чиқиляпти? Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган ислоҳотларнинг илк натижалари қандай? Олдинда ҳал этилиши лозим бўлган қандай долзарб муаммолар бор? “Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази" масъуллари Kun.uzʼга бу ҳақида сўзлаб берди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Binance криптобиржаси Ўзбекистонда маҳаллий ҳамкор орқали иш бошлади

Барча интеграция босқичлари якунлангани ва Ўзбекистондаги фойдаланувчилар энди криптобиржадан фойдаланиши мумкинлиги эълон қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/94839720

Kun.uz расмий канали
Тижорат банклари терговчиларнинг қонуний топшириқларига амал қилмаяпти — Омбудсман

Ўзбекистонда фуқароларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланиб, банкларидан кредит олиш кўпайган. Омбудсманнинг маълум қилишича, бундай фирибгарлик юз берганда терговчилар айбдор шахслар топилгунига қадар қарздорлик ва фоизларни тўхтатиб туриш ҳақида банкларга қонуний топшириқлар юборган. Лекин банклар алданган фуқаролардан кредитни тўлашни талаб қилиб келмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/73376101

Kun.uz расмий канали
Аҳоли ва хўжалик субъектлари биноларининг камида 50 фоизида қуёш панеллари ўрнатилади – Энергетика вазири

Бундан ташқари истеъмол қилинаётган электр энергия, табиий газ ва бошқа иссиқлик манбаларини тежаш, жумладан, бинолардаги энергосамарадорлик ресурсларидан умумий фойдаланиш бўйича дастур тайёрланади.

👉 https://kun.uz/kr/49456364

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмон дунёсида Исроилга қаршилик маркази Эрондан Туркияга кўчадими?

Қаршилик кўрсатиш байроғи аста-секинлик билан Эрондан Туркияга ўтяпти, дейди сиёсатшунос Камолиддин Раббимов. Яқин Шарқ бўйича экспертлар Шавкат Икромов ва Ҳабибуллохон Азимов бу фикрга қўшилмаслигини билдирди.

📹 Тўлиқ видео: Яқин Шарқнинг бугунги геосиёсий манзараси
Конгодаги йирик шаҳарни исёнчилар эгаллаб олди. Вазиятга қўшни давлат армияси аралашган

Ҳарбий кескинлашув фонида 400 минг киши ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Исёнчиларни қўшни Руанда армияси қўлламоқда, ушбу давлат ўз ҳаракатини этник озчилик тутсиларни хутулардан ҳимоя қилиш билан изоҳлайди. 1994 йилда ушбу мамлакатда ҳокимиятдаги хутулар тутсиларни геноцид қилиши оқибатида бир миллионга яқин киши ҳалок бўлганди.

👉 https://kun.uz/kr/65139069

Kun.uz расмий канали
АҚШда юк ташиш инқирози тугадими?

АҚШдаги юк ташиш соҳасида ишлаш кўплаб ўзбекистонликлар учун муваффақиятли ҳаёт кечиришнинг калитига айланган десак муболаға бўлмайди. Пандемиядан кейин инқироз бошланиб, юк ҳажми қисқарди, тўлов ставкалари пасайди ва кўплаб корхоналар банкрот бўлди. Хўш, кейинги йилларда мазкур соҳадаги бозор динамикаси қандай бўлади?

👉 https://kun.uz/kr/52863314

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон банки «Қамбарота-1» ГЭСи учун ҳозирча 18,6 млн доллар ажратди

Қирғизистон қўшнилари Ўзбекистон ва Қозоғистон билан биргаликда «Қамбарота-1» ГЭСини қурмоқчи. Ундан фойдаланишда ҳуқуқлар тенг бўлади, экспортидан келадиган фойда ҳам бўлинади. Ҳозирча фақат Жаҳон банки молиялашда фаол, техник ишлар учун Қирғизистонга 18,6 млн доллар ажратган. Ток Афғонистонга ҳам сотилади.

👉 https://kun.uz/kr/52324963

Kun.uz расмий канали
Бандлик бўлими Enter Engineering'нинг россиялик ходимига ойлигини ундириб берди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш лойиҳасига раҳбарлик қилган россиялик Иля Пуц Чилонзор туман бандлик бўлимига арз қилганидан кейин, унга бир неча ой давомида тўланмаган 57 минг доллар миқдоридаги иш ҳақи ундириб берилди. Ушбу компания аввал ҳам кўплаб ходимларига маошларни вақтида тўламаган, ходимлар ёрдам сўраб бир неча марта ОАВга мурожаат қилган.

👉 https://kun.uz/kr/19944034

Kun.uz расмий канали