Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
132K photos
13K videos
34 files
70.6K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
“Коррупциясиз” Қирғизистон, энергетик мустақиллик ва блокланган интернет — МО ҳафта ичида

Якунига етаётган ҳафтада Марказий Осиё президентлари халқини байрам билан табриклади. Тожикистон 2 йилда энергетик мустақилликка эришмоқчи, Қирғизистон эса 2 йилда коррупциядан бутунлай қутилиш ниятида. Туркманистонда интернетни блоклаш яна авж олган. Афғон аёллари эса энди деразадан ҳам қаролмайди.

Марказий Осиё ва Афғонистон ҳаётидан баъзи хабарлар жамланган ҳафталик дастурни томоша қилинг.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Лимитдан ошган электр истеъмоли учун 20 фоизлик устама фақат юридик шахсларга тааллуқли – Энергетика вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда “Электр энергияси истеъмоли 200 киловаттдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади” мазмунида нотўғри маълумот айланмоқда. Бу ноаниқлик 2024 йил 27 декабр куни имзоланган 894-сонли ҳукумат қарори бандларининг нотўғри талқин қилиниши билан боғлиқ, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги.

👉 https://kun.uz/kr/39529038

Kun.uz расмий канали
Австрия канцлери истеъфога чиқади. Коалицион музокаралар барбод бўлган

Мамлакатда уч ой олдинги сайловда евроскептик, Россияга хайрихоҳ ўта ўнг партия ғолиб чиққан, аммо мустақил ҳукумат тузиш учун парламентда етарли ўрин ололмаганди. Ўтган вақт давомида иккита асосий марказчи партия ўнгчилар иштирокисиз ҳукумат тузишга келиша олмади.

👉 https://kun.uz/kr/32016985

Kun.uz расмий канали
Kun.uz | Расмий канал
“Бир ўлимдан қолган қизалоқ”: Фарғонада энагага топширилган бола ўласи қилиб калтакланди Фарғона шаҳрида яшовчи Муқаддас Ғаниева турмуши бузилиб ота уйига қайтиб келади. Ота уйида акаси ва ичкуёв бўлган иккинчи турмуш ўртоғи билан чиқиши олмай кўчада қолади.…
Фарғонада боланинг ҳаётини хавф остида қолдирган энага устидан жиноят иши қўзғатилди

Болалар омбудсманига кўра, икки ярим яшар қизалоқ зинадан йиқилиб тушганига қарамай, энага уни шифохонага олиб бормаган. Натижада боланинг мияси шикастланган. Уни қутқариб қолган аёл аввалроқ Kun.uz билан суҳбатда қизалоқ қийноққа солинганини айтганди.

👉 https://kun.uz/kr/07478802

Kun.uz расмий канали
Жаҳон хабарлари

🇧🇷 Бразилияда Оқтов яқинида ҳалокатга учраган AZAL самолёти «қора қутилари»ни расшифровка қилиш бошланди

🇷🇺 Россия авиакомпанияларига тегишли иккита самолёт двигатели парвоз вақтида ишдан чиқди

🇸🇾 Дамашқ аэропорти 7 январдан халқаро рейсларни қайта тиклайди

🇺🇸 Трамп сайловдаги ғалабасидан кейин донорлардан қарийб 200 млн доллар тўплади

🇯🇵 Японияда дунёдаги энг кекса аёл вафот этди

Kun.uz расмий канали
Қозоғистон Ўзбекистонга уланувчи янги темирйўлни 2027 йилда ишга туширмоқчи

Қиймати салкам 550 млн доллар бўлган Дарвоза–Мақтаорол линияси Сариоғоч–Тошкент линиясига муқобил йўл бўлиб, Сариоғоч станциясидаги юкламани камайтиради, дея маълум қилди “Қозостон темирйўллари”.

👉 https://kun.uz/kr/24139297

Kun.uz расмий канали
Россиянинг Молдова билан газ уруши: Днестрбўйида иситиш йўқ, юзлаб корхоналар ёпилиб, минглаб кишилар ишсиз қолди

1 январдан Молдовадаги россияпараст кучлар назоратидаги Днестрбўйи анклавида иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти ўчирилди. Бунга Россия гази Украина орқали Шарқий Европа мамлакатларига транзит қилиниши тўхтатилгани ва Россия қарзи тўпланиб қолган Молдовага етказиб беришни давом эттиришдан бош тортгани сабаб бўлмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/76101050

Kun.uz расмий канали
Лицензия олмасдан одамларни Умрага юборган фирмаларга чора кўрилди

Битта фирма БҲМнинг 200 баравари миқдорида жаримага тортилган. Яна иккитасига нисбатан тўпланган материаллар тегишли чора кўриш юзасидан ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган.

👉 https://kun.uz/kr/12462168

Kun.uz расмий канали
Бухорода сохта рақам тақиб 106 марта қоида бузган ҳайдовчи чегирмадан фойдаланиб, 2 баробар кам жарима тўлади

У содир этган қоидабузарликлар учун жарима миқдори 138 млн сўмга етган, лекин 50 фоизлик чегирма ҳисобига ашаддий қоидабузар жариманинг фақат ярмини тўлаб қутулган.

👉 https://kun.uz/kr/72699029

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонликлар учун Германия визасини онлайн олиш имконияти пайдо бўлди

Германия бу имкониятни кўплаб давлатлар фуқаролари учун жорий қилган. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

👉 https://kun.uz/kr/26794076

Kun.uz расмий канали
Вегасдаги сирли портлаш: ҳайдовчи махсус кучлар зобити бўлган ва америкаликларни «уйғонишга чорлаган»

Cybertruck ҳайдовчиси портлашни атайин уюштирган, олдинроқ рулда туриб ўзини ўлдирган. Шу тариқа америкаликлар эътиборини ўзига қаратиб, уларга хат қолдирган.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
Тадбиркорларни электрдан қарзи учун тармоқдан узишни тўхтатиш режалаштириляпти

Тадбиркорлик субъектларининг фаолият турларидан келиб чиқиб, электр энергияси учун белгиланган молиявий ва маъмурий жарима миқдорлари қайта кўриб чиқилади. Хусусан, жаримадан қарздорлик ҳисобига тармоқдан узиш ўрнига бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш режа қилиняпти.

👉 https://kun.uz/kr/83321605

Kun.uz расмий канали
Хитойда метапневмовирус гриппдан кейинги иккинчи энг кўп тарқалган ЎРВИга айланди

Ўтган ҳафта Хитойда гриппга ўхшаш аломатларга эга беморлардан олинган намуналарнинг 30 фоизида грипп вируси, 6 фоизида эса метапневмовирус аниқланган. Расмий статистикада келтирилган бу ҳолат Хитойга қўшни мамлакатларда ОАВ эътиборини тортди. Қозоғистон расмийлари 1 октябрдан бери метапневмовирус билан касалланишнинг 30 та ҳолати қайд этилгани, бу классик вируслардан бири эканини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/26304586

Kun.uz расмий канали
СССРда яширилган фожиалар – Москвадаги Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган меҳмонхона қандай ёниб кетганди?

1977 йилда СССРда фожиали ҳодисалардан бири содир бўлади. Москва марказида, Кремл яқинида жойлашган дунёдаги энг йирик меҳмонхонада ёнғин содир бўлади. Оқибатда анча одам ҳалок бўлади. Бошқалар шифохонага тушади. Ҳодисадан сўнг меҳмонхона фаолияти вақтинча тўхтатилади. СССР парчаланиб кетгандан сўнг у “снос” қилинади.

👉 https://kun.uz/kr/03966660

Kun.uz расмий канали
1 февралдан тезюрар поездлар учун чипта нархи ошади

«Ўзбекистон темирйўллари» 1 февралдан бошлаб тезюрар поездлар учун чипталар нархи оширилишини маълум қилди: «Афросиёб» – 20-25 фоизга, «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» – 30 фоизга.

👉 https://kun.uz/kr/72013123

Kun.uz расмий канали
Санэпидқўмита метапневмовирус инфекцияси тўғрисида маълумот берди

Айни вақтда Ўзбекистонда ҳам ўткир респиратор инфекцияларга чалиниш ҳолатларининг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда. Ушбу респиратор инфекцияларнинг сўнгги лаборатор таҳлиллари натижасига кўра: 36,9 фоизда грипп вируси, 30,2 фоизда риновирус, 28,6 фоизда респиратор-синцитиал вирус, 1,2 фоизда метапневмовирус ва 3,1 фоизда бошқа вируслар аниқланган.

👉 https://kun.uz/kr/76059318

Kun.uz расмий канали
Ню Йорк марказига кириш пулли бўлди

5 январдан бошлаб енгил автомобил ҳайдовчилари Ню Йоркнинг энг тирбанд ҳудудларидан бири — Манҳэттенга тиғиз вақтда кириш учун 9 доллар тўлаши керак.

👉 https://kun.uz/kr/89313219

Kun.uz расмий канали
«МЮ» уйғонди ва «Ливерпул»га кураш таклиф қилди

«Энфилд»даги дуранг «Арсенал»ни хурсанд қилди — «Ливерпул» турнир жадвалида янада илгарилаб кета олмади.

📹 👉 https://kun.uz/kr/41829505

Kun.uz расмий канали
«Олтин тоғлар» ваъда қилган Трамп. Унинг режасида нималар нотўғри?

Доналд Трамп яна бир бор «Американинг буюклигини тиклаш», яъни дунёдаги энг йирик иқтисодиётни янада мустаҳкамлашни ваъда қилмоқда. Бироқ, АҚШнинг эски-янги президенти режаларини иқтисодчилар қанча кўп таҳлил қилса, шунча кўп шубҳалар пайдо бўлмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/42782951

Kun.uz расмий канали
Бухорода 34 миллиардлик криптоактивларни айлантирган ўсмирга очилган жиноят иши тугатилди

2024 йил декабрь ойида Бухорода ИИБ ходимлари лицензия олмасдан 2,6 миллион долларлик криптоактивларни «айлантирган» 17 ёшли ўсмирни «қўлга олган» эди. Маълум бўлишича, М.Зувуровнинг қилган иши ижтимоий хавфли эмаслиги, айбидан пушаймонлиги инобатга олиниб, унга нисбатан очилган жиноят иши 30 декабрь куни ҳаракатдан тугатилган.

👉 https://kun.uz/kr/28292294

Kun.uz расмий канали