Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
132K photos
13K videos
34 files
70.6K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолиси қисқараётган Ғазо, Украинанинг Курскдаги силжишлари ва Хитойда тарқалаётган метапневмовирус — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/99104952

Kun.uz расмий канали
Kun.uz | Расмий канал
1 февралдан тезюрар поездлар учун чипта нархи ошади «Ўзбекистон темирйўллари» 1 февралдан бошлаб тезюрар поездлар учун чипталар нархи оширилишини маълум қилди: «Афросиёб» – 20-25 фоизга, «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» – 30 фоизга. 👉 https://kun.uz/kr/72013123…
1 февралдан ётоқли поездлар чиптаси ҳам қимматлашади

1 февралдан эътиборан тезюрар бўлмаган (ётоқли) йўловчи поездлар чиптаси ҳам қимматлашади. “Ўзтемирйўлйўловчи” компаниясининг маълум қилишича, маҳаллий йўналишлардаги чипта нархининг тариф қисми 10,5 фоизга оширилади.

👉 https://kun.uz/kr/83692639

Kun.uz расмий канали
Тадқиқот: озиш учун қанча вақт машқ қилиш керак?

Тадқиқот кўрсатишича, ҳафтасига 150 дақиқа мунтазам машқ қилиш тана кўрсаткичларини клиник даражада яхшилайди. Юкламани икки баробарга ошириш эса энг юқори самара беради.

👉 https://kun.uz/kr/89776364

Kun.uz расмий канали
Украинанинг Курск областидаги «катта юриши». Бу ҳақда нималар маълум?

Украина қуролли кучлари Курск областида юриш амалиётини бошлади. Россиялик Z-блогерлар Суджадан шимолда украин зирҳли техникалари ҳаракатланаётгани тўғрисида хабар берган. Украин расмийлари ҳам ҳужумга ўтилганини тасдиқлаган.

👉 https://kun.uz/kr/30243763

Kun.uz расмий канали
Доллар курси илк марта 13 000 сўмга етди

6 январ куни Ўзбекистондаги айрим тижорат банкларида долларнинг сотиш курси илк марта 13 000 сўмга етди.

👉 https://kun.uz/kr/60589331

Kun.uz расмий канали
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиши, ёмғир ва қор кутилмоқда

«Ўзгидромет» республика бўйича 6–10 январ кунлари учун об-ҳаво прогнозини тақдим этди. 7 январда Ўзбекистонга Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келади, кўплаб ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/35032868

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда шифокорлар боланинг ҳаётини сақлаб қолди

1 ёш-у 3 ойлик болакайда талваса хуружи кузатилган. Шифокорларнинг тезкор кўрсатилган ёрдами билан у қутқариб қолинган.

👉 https://kun.uz/kr/77539478

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айиқ билан “машғулот ўтказган” боксчи Шаҳрам Ғиёсов жаримага тортилди

Ғиёсов Экология вазирлигига чақиртирилиб, унга нисбатан “ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш” моддаси билан маъмурий баённома тузилган. Спортчи узр сўраган.

👉 https://kun.uz/kr/30162707

Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Kun.uz манбасига кўра, айни кунларда бошқа кўплаб юқори мартабали давлат мулозимлари ҳам меҳнат таътилида бўлиб турибди.

👉 https://kun.uz/kr/57193738

Kun.uz расмий канали
Деновда кўприк очилишига бағишланган тадбирга юпун кийимдаги ўқувчилар жалб қилинди

Аниқланишича, ўқувчилар тадбирда вилоят Маданият бошқармасининг топшириғи билан енгил кийимда қатнашган. Болалар омбудсмани тақдимномасига кўра, болалар соғлигини хавф остига қўйган масъуллар интизомий жазога тортилган.

👉 https://kun.uz/kr/88499320

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Метапневмовирус умуман янги эмас, ваҳимага ўрин йўқ” – мутахассис тармоқлардаги саросима ҳақида

Дунёнинг қатор мамлакатларида метапневмовирус инфекцияси авж олаётгани, бу хасталикнинг COVID-19'дан ҳам хавфлироқ экани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бу хабарлар қанчалик асосли? Метапневмовирус ўз қандай инфекция? Унинг белгилари қанақа? Kun.uz шу каби саволлар билан Санэпидқўмита бошқарма бошлиғи Рустамжон Икромовга юзланди.

👉 https://kun.uz/kr/10184967

Kun.uz расмий канали
«Бу *****, кечирасиз». Зеленский подкастда санкциялар, сулҳ ва Лукашенконинг узри ҳақида гапирди

Украина президенти америкалик блогер ва подкастер Лекс Фридманга уч соатлик интервю бериб, унда кенг кўламли босқиннинг илк кунларини ёдга олган ва тинчликка эришиш йўллари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашган. «Путиннинг хаёлида — мени Трамп билан уруштириб қўйиш ва ҳудудларимизни узил-кесил босиб олиш», – деган у.

👉 https://kun.uz/kr/37579124

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон ақл даражаси рейтингида юқорилади

Мамлакат IQ даражасини аниқлаш бўйича рейтингдаги 127 давлат ичида 69-ўринни эгаллади.

👉 https://kun.uz/kr/05915804

Kun.uz расмий канали
Тармоқларда янги фирибгарлар: фаоллашаётган тредингчилар, 2 кунга “права” ва Masdar ниқобидаги молиявий пирамида

2024 йилда ўн минглаб ўзбекистонликлар осон пул топиш тарғиб қилинган турли лойиҳаларга алданди: гоҳ эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатувчи, гоҳ яшилликни тарғиб қилувчи ниқобида одамлар орасига кириб борган молиявий пирамидачилар Ўзбекистонда миллионлаб доллар ишлади. Уларнинг тегирмонига эса ҳатто маҳалла раиси-ю, мактаб ва боғча директорлари ҳам сув қуйиб туришди. Одамларни чув тушириб, пулини ўмаришга қаратилган бу каби лойиҳалар 2025 йилни ҳам фаоллик билан бошламоқда.

👉 https://kun.uz/kr/09420771

Kun.uz расмий канали
Депутатлар электрон сигареталарни тақиқловчи қонун лойиҳасини кўриб чиқа бошлади

Тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан, электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ўтказиш мақсадида уларни сақлаш, ташиш ёки ўтказиш тақиқланади. Бу маҳсулотларни чегарадан олиб ўтганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этилади.

👉 https://kun.uz/kr/77020735

Kun.uz расмий канали
Qanot Sharq авиакомпанияси бир қатор рейсларни бекор қилди

Бекор қилинган рейсларнинг аксарияти Россия шаҳарларига парвозлардир.

👉 https://kun.uz/kr/74395621

Kun.uz расмий канали
Россия Донбассдаги яна бир муҳим шаҳарни эгаллаган. Нималар маълум?

Ушбу аҳоли яшаш манзили учун жанглар қарийб тўрт ой давом этди. Россияликлар Донецк области маъмурий чегараларига чиқишни якунламоқда.

👉 https://kun.uz/kr/12662381

Kun.uz расмий канали
Дунёдаги энг чиройли музликлар йилдан йилга камайиб бормоқда (фото)

Музликлар ўзи нега керак? Нима сабабдан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2025 йилни “Халқаро музликларни сақлаб қолиш йили” деб эълон қилди?

📸👉 https://kun.uz/kr/75214854

Kun.uz расмий канали