Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
132K photos
13K videos
34 files
70.5K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Тошкентда 310 км/соат тезликда ҳаракатланган мотоцикл ҳайдовчиси жаримага тортилди

У бир мотоциклда тезликни 310 км/соатгача, бошқасида 299 км/соатгача оширган ва бу ҳаракатларини видеога олиб, Instagram'га жойлаган. Жаримага тортилгач, бунақа катта тезлик учун жарима қанча бўлишини обуначиларидан сўраб, кулган. Саҳифасидаги видеоларга қараганда, унинг шаҳар кўчаларида катта тезликда ҳайдаши биринчи марта эмас.

👉 https://kun.uz/kr/89436437

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган хорижий савдо платформаларининг фаолияти тақиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан, эндиликда электрон тижорат операторлари (электрон савдо платформаси, буюртмалар агрегатори ва рақамли стриминг хизмати операторлари) сифатида фақат юридик шахслар – Ўзбекистон резидентлари фаолият юритиши мумкин.

Бу қарор Temu каби платформаларни Ўзбекистонда рўйхатдан ўтишга мажбурлаши, акс ҳолда уларнинг фаолияти чекланишига йўл очиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/95229053

Kun.uz расмий канали
Геосиёсий ҳафта таҳлили: газ транзитини тўхтатган Украина, Россиядан норози Озарбойжон ва танлов қаршисидаги Сурия

Украина Россия газининг Европага транзитини тўхтатди. Германия ва Франция ташқи ишлар вазирлари Ал-Шарадан Россия ҳарбий базаларига жавоб бериб юборишни сўради. Алиев Путиннинг шунчаки узр сўраш билан қутулишига рози эмас. Тўқаев эса Назарбоевни “сиёсий андишасизлик”да айблади. Айни пайтда, “Толибон” ва Покистон тўқнашувлари давом этяпти.

Ушбу мавзулар – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафта таҳлилида муҳокама қилинади.

🔴 Жонли эфирни кузатинг
2025 йил учун ижара ҳақининг янги минимал ставкалари белгиланди

Жорий йил учун тасдиқланган ижара тўловининг энг кам ставкалари 10 фоиздан 12,7 фоизгача ошган. Хусусан, энди Тошкентда 50 квадрат метрлик квартирани 1,4 млн сўмдан камига ижарага бериб бўлмайди.

👉 https://kun.uz/kr/68223242

Kun.uz расмий канали
Вазн йўқотишда кўпроқ, бош оғриғида камроқ — кўп сув ичиш қай даражада фойдали?

Олимлар сув истеъмолини кўпайтириш чиндан ҳам соғлиққа фойда келтирадими ёки йўқлигини аниқлаш учун янги тадқиқот ўтказди.

👉 https://kun.uz/kr/57528461

Kun.uz расмий канали
“Катта миқдорда маош берамиз дейишди” – Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

Марҳаматлик 40 ёшли эркак Россия армиясига ёлланиб, 2023 йил июлидан декабригача Украинанинг Шахта ва Бахмут шаҳарларидаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашган. У ўз кўрсатмасида ўндан ортиқ украин аскарини ўлдирганини, жанговар ҳаракатларда яхши иштирок этгани учун Россия Қуролли кучларининг разведка бўлимига ўтказилганини айтган.

👉 https://kun.uz/kr/41420765

Kun.uz расмий канали
Афғон уруши учун СССРга санкциялар қўллаган ва АҚШни 4 йил бошқариб тарихда қолган Жимми Картер

Бундан бир неча кун олдин АҚШнинг собиқ президенти, Жимми Картер 100 ёшида вафот этди. У ёшлигида ҳарбий бўлган, сўнг штат сенатори бўлиб, қора танлилар ҳуқуқлари учун курашган. Унинг сиёсий фаолиятдаги чўққи АҚШ президенти бўлиб сайлангани эди. Бироқ Картер иккинчи муддат учун ўтказилган сайловда мағлубиятга учрайди ва омадсиз раҳбар деган ном олади.

👉 https://kun.uz/kr/96882717

Kun.uz расмий канали
Тошкентда 25,5 гектар ер участкаси 40,4 млн долларга сотилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Алишеробод маҳалласидаги 25,5 гектар ер участкаси электрон аукционда 522,7 млрд сўмга сотилди. Харидор “Valid Trading” компанияси. Электрон савдода 2 та талабгор иштирок этиб, уларнинг бир нафари томонидан нарх таклифи берилган.

👉 https://kun.uz/kr/07273744

Kun.uz расмий канали
Делбёф иллюзияси: зарарли овқатлар ва ортиқча истеъмолга бўлган мойиллик мияда қандай шаклланади?

Турли ўлчамдаги идишларга бир хил миқдорда солинган овқат ҳажм жиҳатдан бир-биридан фарқли кўринади. Масалан, катта идишдаги таом кичикроқ ўлчамли идишдагига нисбатан камроқдек туюлади. Бу мияга егуликнинг озлиги ва тўймаганлик сигналини юборади. Натижада қўшимча истеъмолга рағбат пайдо бўлиб, ортиқча вазн тўплашга янги қадам босилади.

👉 https://kun.uz/kr/70979211

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўқаев давлат газетасига интервю бериб, Назарбоевни очиқ танқид қилди

Тўқаевнинг айтишича, Назарбоев президентликдан кетганидан кейин ҳам ҳукуматга таъсир ўтказишда давом этган. Петербургдаги МДҲ саммитига Қозоғистон номидан боргани эса ҳукумат инқирозига олиб келган асосий бурилишлардан бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/43083975

Kun.uz расмий канали
Адолат сўраган Ғайрат Дўстов ва ваколати кенгайган ҳокимлар — ҳафта дайжести

Метанга навбатлардан шикоят қилган ҳайдовчининг қамалиши: ижтимоий босим ортидан у озод қилинди. Аи-80 бензини 18 фоизга қимматлашди: 2025 йилги инфялция ҳам ёқилғи-энергетика соҳасидан бошланди. Ҳокимларнинг ваколатлари кенгайди: энди улар 6 та вазирликнинг туман бўлимлари бошлиқларини алмаштириш ҳуқуқига эга. Ортда қолаётган ҳафтанинг муҳим воқеалари – Kun.uz дайжестида.

📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Юридик шахсларга электр учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга ошириш имкони яратилади

Давлат раҳбарининг фармони билан белгиланган йўл харитасида юридик шахсларга электр энергияси учун тўловларни корпоратив картадан мобил иловалар орқали тўловларни амалга ошириш тизимини жорий этиш белгиланган.

👉 https://kun.uz/kr/32137009

Kun.uz расмий канали
Кўп қаватли уйлар олди ва маҳаллаларнинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади

Дала четларида, аҳоли томорқаларида, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олдида, маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш тартиби жорий этилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/54138742

Kun.uz расмий канали
Навоийда Nexia уриб кетган эр-хотин вафот этди

Марҳумларнинг яқинлари ҳайдовчи маст ҳолатда бўлганини ҳамда аҳоли яшаш пунктида машинани катта тезликда бошқарганини айтмоқда. Ҳайдовчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

👉 https://kun.uz/kr/11184492

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон вакили ШҲТ бош котиби ўринбосари этиб тайинланди

Бу лавозимга шу пайтгача Ўзбекистоннинг ШҲТ котибияти ҳузуридаги доимий вакили бўлган Ботир Турсунов тайинланган.

👉 https://kun.uz/kr/41450073

Kun.uz расмий канали
Кунига 9 соатдан кўп ухлаш инсултга сабаб бўлиши мумкин — тадқиқот

Исландиялик олимлар кунига тўққиз соатдан ортиқ ухлайдиган кишиларда инсулт хавфи 85 фоизгача ошиши мумкинлигини аниқлади.

👉 https://kun.uz/kr/54117376

Kun.uz расмий канали
Хорижий тилни биладиган давлат хизматчиларига устама тўлаш тўхтатилди

1 январдан эътиборан, Ўзбекистонда хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига қўшимча устама тўлаш тўхтатилди.

👉 https://kun.uz/kr/33515790

Kun.uz расмий канали
«Сити» қайтмоқда, «Арсенал» «Ливерпул»ни хурсанд қилди. Кун ўйинлари

Шченсни «Барса» сафида дебютини ўтказди. Шанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

📹👉 https://kun.uz/kr/55009108

Kun.uz расмий канали
Фото: Тошкентда ҳарбий бўлинмалар Ғалаба боғидан шаҳар марказига қараб байрамона марш ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, Тошкент шаҳрининг асосий кўчалари бўйлаб Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари бўлиб ўтди.

📸👉 https://kun.uz/kr/83031451

Kun.uz расмий канали