Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
132K photos
13K videos
34 files
70.3K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Оқтовдаги авиаҳалокат: ҳозирча жавоби йўқ саволлар

Қозоғистонда Azerbaijan Airlines авиалайнери ҳалокатга учраганидан икки кун ўтган бўлса ҳам, ушбу авиаҳодисада аниқлик киритиш лозим бўлган бир неча муҳим жиҳатлар қолмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/19756087

Kun.uz расмий канали
Комил Алламжоновга суиқасд иши тергови доирасида икки россиялик қидирувга берилгани тасдиқланди

Бош прокуратура ахборотига кўра, Бислан Расаев ва Шамил Темирханов қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ва ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласи моддалари билан айблов эълон қилиниб, қидирувга берилган.

👉 https://kun.uz/kr/93335055

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
27 декабр янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

Ўзбекистонга келтирилган ғазоликлар, аҳолининг ягона электрон реестри, нодавлат олийгоҳларга солинаётган «ўлпон»га эътирозлар, Тошкент — Самарқанд йўналишидаги янги темирйўл лойиҳаси старт олди — кун давомида Kun.uz’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/13045786

Kun.uz расмий канали
Россиянинг Саратов областида мигрантларга яна 3 соҳада ишлаш тақиқланди

Аввалдан мавжуд чекловлар кенгайтирилиб, таълим ва соғлиқни сақлаш, шунингдек, давлат идораларидаги ишларни ҳам қамраб олди.

👉 https://kun.uz/kr/60843891

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Атиги 49,000 сўмлик обуна эвазига мобилография, SMM, шахсий бренд ва контентга оид фойдали дарслар!

Kun.uz нашри, Subyektiv, Biznesnoma ва Kontentnoma ижодкорларидан ташкил топган жамоа сизга медиа оламидаги TOP тавсияларни улашиб боради.

Бу каби курслар 200дан 1,500-2000 долларгача сотилган. Ўзимиз ҳам 22та гуруҳ ўқувчиларга дарс бердик. Шогирдларимиз орасида ҳатто вилоят шароитида ойлик 20 миллион сўмлик даромадга чиққанлар бор!

👉 КАНАЛГА ЎТИШ

Тажрибамизда 1 видео ортидан Инстаграмда 45-50 минг обуначи тўпланган, SMM юритиб компания савдосини бир ойда 3 баробар ошириш кейслари мавжуд!

Сизга ҳам тренддаги замонавий соҳа қизиқ бўлса, Kontentnoma Pro ёпиқ каналига қўшилинг! Илк обуначилар учун аталган чегирмали нарх 1 январгача амал қилади!

👉 ОБУНА БЎЛИШ ШАРТЛАРИ
Жанубий Корея парламенти президент вазифасини бажарувчи Хан Док Суга импичмент эълон қилди

Жанубий Корея парламентининг 192 депутати мамлакат президенти вазифасини бажарувчи Хан Док Суга импичмент эълон қилишни ёқлаб овоз берди. У Конституциявий суд таркибига янги судяларни тайинлашдан бош тортиб келаётган эди.

👉 https://kun.uz/kr/78686432

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лукашенко ва Пашинян ЕОИИ йиғилишида урушиб қолди

Евроосиё иқтисодий иттифоқининг Ленинградда ўтказилган йиғилишида Беларус президенти Александр Лукашенко ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўртасида даҳанаки жанг юзага келди.

Kun.uz расмий канали
«Қарорлари мажбурий кучга эга эмас» — Олий таълим вазирлиги нодавлат ОТМлардан пул сўраган кенгаш ҳақида

Республика олий таълим кенгаши нодавлат олийгоҳларга талабалар контрактидан тушадиган маблағларнинг 4 фоизини ОТМни ривожлантириш жамғармасига ўтказиш таклифини берганди. Вазирлик ушбу кенгаш нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида фаолият юритиши ва қарорлари мажбурий кучга эга эмаслигини билдирди.

👉 https://kun.uz/kr/54651204

Kun.uz расмий канали
АҚШ AZAL лайнери Россия ҲҲМ зарбаси туфайли ҳалокатга учрагани белгиларини кўрмоқда

«Баъзи дастлабки белгилар» самолётнинг Россия ҳаво мудофааси таъсирида ҳалокатга учраши эҳтимолини кўрсатади, деди Жон Кирби. Унга кўра, Қўшма Штатлар тегишли разведка маълумотларига эга.

👉 https://kun.uz/kr/10042291

Kun.uz расмий канали
7 та шаҳар, 21 та маърузачи ва 45 соат фойдали контент: IT Roadshow йил якунини сарҳисоб қилди

Биринчи IT Roadshow — бу мамлакатнинг 19 шаҳрида ўтказиладиган етакчи IT-мутахассисларининг маърузалари, мастер класслари ва семинарларидир. 2024 йилда IT Roadshow жамоаси 7 та шаҳарда бўлиб, 1000 дан ортиқ ёш мутахассислар, мактаб ўқувчилари ва талабалар учрашувларда иштирок этишди.

👉 https://kun.uz/kr/49010191

Реклама
Кушербаев ҳар бир чеченистонликни Ўзбекистонга киришда қатъий текширишни таклиф қилди

Собиқ депутат, экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев Грознийга авиақатновларни тўхтатиш ва ҳар бир чечен фуқаросини Ўзбекистонга киришини қатъий текшириш вақти келганини айтган бўлса, депутат Одилжон Тожиев Рамзан Қодиров кечаги муносабати учун Ўзбекистон халқидан узр сўраши кераклигини билдирди.

👉 https://kun.uz/kr/03318084

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистоннинг икки ҳудудида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Тошкент ва Наманган вилоятларининг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/36584504

Kun.uz расмий канали
АҚШ Украинага 1,25 млрд долларлик ёрдам пакетини тайёрламоқда

Навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетининг ажратилиши 30 декабр куни Вашингтонда расман эълон қилинади. Пакетга артиллерия снарядлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталар ва "Стингер" кўчма ЗРК киради.

👉 https://kun.uz/kr/01471178

Kun.uz расмий канали
Сурияда минглаб одамларни ўлимга ҳукм қилган судя ҳибсга олинди

Муҳаммад Канжо Ҳасан минглаб одамларни ўлимга ҳукм қилган. У Суриянинг янги ҳукумати томонидан Тартус провинциясида атрофидаги 20 киши билан бирга ҳибсга олинган.

👉 https://kun.uz/kr/91011268

Kun.uz расмий канали
Конлардаги портлатишни кузатиш, пулли асосда ўқ отиш ва давлат ташкилотлари биноларига ташриф – Ўзбекистонда туризмнинг янги йўналишлари тайёрланмоқда

2025 йилдан Ўзбекистонда илмий, ҳарбий ва геология туризми каби туризмнинг янги турларини йўлга қўйилмоқда. Маҳаллий ва хорижий сайёҳлар конларда тоғ жинслари портлатилишини кузатиши, полигонда пулли асосда ўқ отиши, давлат ва илмий ташкилотлар биноларига ташриф буюриши мумкин бўлади. Kun.uz масъуллар билан боғланиб, ушбу йўналишларда тайёргарлик қандай кетаётгани ҳақида маълумотлар йиғди.

👉 https://kun.uz/kr/41474352

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбек киноси Марказий Осиёда биринчи ўринда турар эди, энди уни ўзимиз ҳам кўрмаяпмиз” – кинорежиссёр билан суҳбат

Кинорежиссёр, сценарист Сарвар Каримов Kun.uzʼга берган интервюсида ўзбек санъатига зарбалар “запрет”лар билан бошлангани, хусусий кино олиш жозибадор бўлмай қолгани ҳамда нима сабаб савиясиз сериаллар кўпайгани ҳақида гапириб берди. Унинг айтишича, давлатнинг кинога беҳуда аралашавергани сабаб соҳада деградация кузатилган.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Алишер Қодиров: Россия ҳаво ҳудуди хавфсизлиги бўйича Транспорт вазирлигига сўров юборилади

“Миллий тикланиш” партияси раисига кўра, Uzbekistan Airways компанияси биринчи ўринда ватандошлар хавфсизлигини ўйлаши керак.

👉 https://kun.uz/kr/73234984

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазодаги совуқ қурбонлари, Сувайш каналига рақобатчи қураётган Исроил ва Трампнинг оммавий депортация режаси — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/63228868

Kun.uz расмий канали
«Рамзан Қодиров Ўзбекистон халқидан узр сўраши керак» – Одилжон Тожиев

Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев Чеченистон раҳбарининг Комил Алламжонов ва Дмитрий Лига таҳдидларини мамлакат ички ишларига аралашиш дея баҳолаб, буни кескин қоралади. Депутат бундай ҳаракатлар икки дўст давлат муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

👉 https://kun.uz/kr/26316720

Kun.uz расмий канали
Жиззах вилоятининг янги ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Яқинда вазир ўринбосарлигига тайинланган Зафар Азимов вилоят ҳокимининг иқтисод масалалари бўйича ўринбосари лавозимига ўтказилди. Муқаддам Қашқадарё вилояти ҳокими бўлган Зафар Рўзиев вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида иш бошлади.

👉 https://kun.uz/kr/43926542

Kun.uz расмий канали