Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
132K photos
13K videos
34 files
70.3K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Ўзгидромет 30-31 декабр ва 1 январ кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотни тақдим этди.

👉 https://kun.uz/kr/61856142

Kun.uz расмий канали
Тошкент метросининг 12 та бекатида йўл ҳақини кафт орқали тўлаш имконияти яратилди

Чилонзор йўлининг «Олмазор»дан «Буюк ипак йўли»гача бўлган 12 та ерости бекатида кафт орқали тўлов тизими ишга туширилди. Яқин вақт ичида тизим қамрови барча станцияларга кенгайтирилиши режалаштирилган.

👉 https://kun.uz/kr/47314356

Kun.uz расмий канали
Янги Тошкентда вазирлик ва идоралар ишини ташкил этиш учун вақтинчалик маъмурий бинолар қурилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри ҳудудидаги қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди.

👉 https://kun.uz/kr/36763533

Kun.uz расмий канали
«Туркманистон» авиакомпанияси Москвага рейсларини 1 ойга тўхтатди

«Туркманистон» авиакомпанияси 2024 йил 30 декабрдан 2025 йил 31 январга қадар Ашхобод — Москва — Ашхобод йўналиши бўйича амалга ошириладиган парвозларини бекор қилди.

👉 https://kun.uz/kr/80081356

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳамкор бўлмасак, нимани йўқотамиз?" – Ўзбекистоннинг BRICS’даги иштироки ҳақида суҳбат

Асосий мақсади АҚШга қарши коалиция тузиш бўлган ташкилот - BRICS’га янги йилдан Ўзбекистон ҳам ҳамкор бўлмоқда. Буни эса Тошкент эмас, Путиннинг ёрдамчиси, Кремль вакили эълон қилди. Ҳамкорлик республиканинг ЖСТга аъзолигини яна чўзиб юбориши мумкин.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Путин Илҳом Алиевдан узр сўради

У Azerbaijan Airlines самолёти қулаши учун Россия жавобгарлигини тан олиб, «фожиали ҳодиса» ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Грознийга дронлар ҳужумини қайтараётган вақтда рўй берганини айтган. Аммо ҳалокатнинг аниқ сабабига тўхталмаган.

👉 https://kun.uz/kr/25625367

Kun.uz расмий канали
Путин AZAL самолётига «Россия ҳаво ҳудудида физик ва техник таъсир бўлгани учун узр сўради» – Озарбойжон президенти сайти

«Владимир Путин 25 декабр куни Бокудан Грознийга учган Azerbaijan Airlines йўловчи самолётига Россия ҳаво ҳудудида физик ва техник таъсир бўлгани ва бунинг оқибатида юзага келган фожиали воқеа учун узр сўради», дейилади Озарбойжон президенти матбуот хизмати хабарида.

👉 https://kun.uz/kr/83348605

Kun.uz расмий канали
Эришилган ютуқлар эътирофи : Kia Ўзбекистонни мафтун қилишда давом этмоқда

2024 йилнинг якуний Маркетинг самарадорлиги рейтинги натижаларига кўра, Kia автомобил брендининг расмий дистрибютори бўлган АDМ Global компаниялар гуруҳи бошқа автомобил брендлари орасида ишончли тарзда биринчи ўринни эгаллади.

👉 https://kun.uz/kr/69727592

Реклама
2024 йилда ўзбек сўмининг долларга нисбатан қиймати қандай ўзгарди?

Жорий йилда ўзбек сўмининг Америка валютасига нисбатан қадрсизланиши 4,47 фоизни ташкил этди.

👉 https://kun.uz/kr/68162091

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик амалдорларга суиқасд: «чечен изи» ва Қодиров таҳдиди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзбекистонлик амалдорларга таҳдид қилиб, улар «чечен анъаналарига кўра жавоб бериши»ни айтди. Ўзбекистон Бош прокуратураси шундан сўнг Комил Алламжоновга суиқасд ишида гумонланиб, икки нафар Россия фуқаросини халқаро қидирувга берилганини тасдиқлади. Ўзбекистонлик фаоллар Қодировнинг бу гапидан кейин ҳар бир чечен фуқаросининг Ўзбекистонга киришини қатъий текшириш вақти келганини айтди. Депутат Одилжон Тожиев эса Рамзан Қодиров ушбу муносабати учун Ўзбекистон халқидан узр сўраши кераклигини билдирди.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
2024 йилда Ўзбекистонга инвестициялар миқдори қарийб 50 фоизга қисқарди — ESCAP

БМТ ҳузуридаги Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ESCAP) Шимолий ва Марказий Осиё мамлакатларига жалб қилинган инвестициялар ҳажми ҳақида маълумот берди.

👉 https://kun.uz/kr/32189151

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бир ўлимдан қолган қизалоқ”: Фарғонада энагага топширилган бола ўласи қилиб калтакланди

Фарғона шаҳрида яшовчи Муқаддас Ғаниева турмуши бузилиб ота уйига қайтиб келади. Ота уйида акаси ва ичкуёв бўлган иккинчи турмуш ўртоғи билан чиқиши олмай кўчада қолади. Иш ва бошпана топа олмаган муштипар она ноиложликдан 6 яшар ўғли Азизбек ва 2 ярим яшар қизи Имронахонни энагага топшириб ўзи Россияга ишлаш учун кетади. Энага эса қизалоқни дўппослаб бош қисми ва бутун танасига жиддий жароҳат етказади.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
2025 йилда Россияда мигрантлар учун патент нархи ошади — ҳудудлар рўйхати

Келгуси йилда энг қиммат патент Краснодар ўлкасида, энг арзони Чеченистонда бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/24194600

Kun.uz расмий канали
Тергов давомида аниқланган крипто-активларни олиб қўйиш тартиби белгиланди

Олиб қўйилган, хатланган ва далил сифатида эътироф этилган крипто-активларнинг ҳисоби суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан юритилади.

👉 https://kun.uz/kr/18278411

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Кореяда йўловчи самолёт аэропортга қўнишда ҳалокатга учради

Jeju Air авиакомпанияси бортида 181 киши бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 28 киши ҳалокат қурбонига айланган. Самолёт Бангкокдан учиб келганди ва қўниш йўлаги ташқарисидаги тўсиққа урилиб ёниб кетган.

👉 https://kun.uz/kr/48824143

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг айиқ билан кураши тармоқларда эътирозларга сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда бокс бўйича жаҳон чемпиони ва Олимпиада кумуш медали совриндори Шаҳрам Ғиёсовнинг айиқ билан курашаётгани тасвирланган видео тарқалди. Экология вазирлиги ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/47781777

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Кореядаги авиаҳалокатдан фақат икки киши омон қолган

Сўнгги маълумотларга кўра, 181 кишидан 179 нафари ҳалок бўлган. Авиаҳалокат сабаби бўйича икки версия кўриб чиқилмоқда: қушлар галаси билан тўқнашув ёки ноқулай об-ҳаво шароити.

👉 https://kun.uz/kr/48824143

Kun.uz расмий канали
Путин рус тилини билмайдиган мигрант болаларини мактабга қабул қилмаслик тўғрисидаги қонунни имзолади

Россияда энди таълим дастурларини ўзлаштириш учун етарли бўлган рус тилини билиш бўйича тест синовларидан ўтмаган мигрантларнинг фарзандлари мактабга қабул қилинмайди.

👉 https://kun.uz/kr/77128426

Kun.uz расмий канали
Оқтовда қулаган самолёт ягона ҳодиса эмас – Embraer E190 билан содир бўлган ҳалокатлар

Бундан бир неча кун олдин Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига қарашли Боку-Грозний йўналишида парвоз қилаётган Embraer E190 самолёти қулаб тушди. Оқибатда йўловчиларнинг бир қисми ҳалок бўлди, қолганлари шифохонага ётқизилди. Бу Embraer E190 самолётлари билан содир бўлган ягона ҳалокат эмас.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Тўй ва бошқа тантаналар риё ва исрофга тўлди - Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар имом-хатибларни тўй-маърака маросимлардаги исрофгарчилик, умра зиёратидан қайтгандан кейин ҳар хил хўжакўрсин маросимлари уюштиришдек иллатларнинг олдини олиш юзасидан тарғибот ишларини амалга оширишга чақирди.

👉 https://kun.uz/kr/51301297

Kun.uz расмий канали