Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
127K photos
11.4K videos
34 files
64.6K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Мопед ва скутерларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўлов жорий қилинди

Мототранспорт воситаларига, яроқсиз ҳолга келган ёки йўқотилган давлат рақами белгиси ўрнига янги белги бериш учун тўлов миқдори бироз пасайтирилди. Мопед ва скутерларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўлов жорий қилинди. Шунингдек, баъзи тўловларнинг ундирилиши бекор қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/30404665

Kun.uz расмий канали
Ҳусанов – йилнинг энг яхши ёш спортчиси, Дўсматов ва Келдиёрова йилнинг энг яхши спортчилари. «Миллий спорт мукофоти-2024» ғолиблари эълон қилинди

Бугун, 23 декабр куни Тошкентдаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида «Миллий спорт мукофоти-2024» тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

📹👉 https://kun.uz/kr/47456840

Kun.uz расмий канали
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади

Таъкидланишича, бу метрополитен тарихида биринчи марта юз бермоқда.

👉 https://kun.uz/kr/94701116

Kun.uz расмий канали
Трамп Панама каналини олиб қўйиш билан таҳдид қилди

Ва яна бир бор Гренландияни сотиб олиш истагини билдирди.

👉 https://kun.uz/kr/17489813

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Совғаларни тайёрлаш вақти келди: Open хизмати билан барчасини ўз вақтида бажаринг

👉 https://kun.uz/kr/48881393

Реклама
АҚШ рекорд сондаги Ўзбекистон фуқароларини депортация қилди

Қўшма Штатлардан мажбурий чиқариб юборилган ўзбекистонликлар сони бир йилда 6 баробар ошгани қайд этилди.

👉 https://kun.uz/kr/61132561

Kun.uz расмий канали
«Сити»даги инқироз. Нималар бўлмоқда ва нима қилиш керак?

Журналист Қаҳрамон Асланов навбатдаги мақоласида Пеп Гвардиолани фаолиятидаги илк инқирозга етаклаган омилларни кўриб чиқди.

👉 https://kun.uz/kr/87257942

Kun.uz расмий канали
Telegram 2024 йилда 1 миллиард доллар даромад қилди

Мессенжер асосчиси Павел Дуровга кўра, 2024 йилда Telegram илк марта даромадга чиқиб, крипто-активларни ҳисобга олмаганда йилни 500 млн доллардан ортиқ нақд пул захираси билан якунламоқда. Компания охирги 4 йилда 2 миллиард долларга яқин қарзларини ёпган.

👉 https://kun.uz/kr/69758506

Kun.uz расмий канали
ТДЮУ жойлашган тарихий бино эшикларини берухсат алмаштирган ходим жаримага тортилди

Тошкент давлат юридик университети маданий мерос объекти ҳисобланувчи ўзи жойлашган бинонинг кириш эшикларини берухсат алмаштиргани маълум бўлди. Бунинг учун масъул ходим 1,5 млн сўм жаримага тортилди. Шунга ўхшаш ҳолат 2022 йилда ҳам кузатилганди.

👉 https://kun.uz/kr/91304355

Kun.uz расмий канали
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни – эркак ва аёлни тан олади

У, шунингдек, «эркакларни аёллар спортида иштирок этишга яқинлаштирмаслик»ка ваъда берди.

👉 https://kun.uz/kr/72353529

Kun.uz расмий канали
Унутилган қаҳрамон. Миллий озодлик ҳаракати раҳбари Мадаминбек ким эди?

Россия мустамлакачилиги ўзининг беҳад зулмкорлиги, қабоҳати билан Туркистон халқлари қалбида ўчмас доғ қолдирган. Йиллар давомида маҳаллий аҳоли зулм остида ушлаб турилган, истиқлол ва эрк туйғулари сўндирилган. Аммо юртнинг жасур ва мард ўғлонлари босқинчилар кўзига тик боқиб, ўлка халқларининг эрки ва озодлиги учун курашган. Ана шундай қаҳрамонлардан бири – Мадаминбек эди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
23 декабр янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

Ҳокимларга янги маъмурий ваколатлар, ЯТТлар учун қатъий солиқ ставкалари, одам савдоси учун кучайтирилаётган жазо ва 12 минг 900 сўмдан ошган доллар — кун давомида Kun.uz’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/28170723

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг Суриядаги базалари: улар ёпилса, нима бўлади?

Асад режимининг қулаши билан, Россиянинг Яқин Шарқдаги ҳарбий мавжудлиги сўроқ остида қолмоқда. Хўш, Сурияда РФнинг қандай кучлари мавжуд, уларнинг таркиби ва вазифаси қандай эди? Рус ҳарбийларининг Суриядан кетиши қандай минтақавий лойиҳаларга замин яратади? Kun.uz'нинг “Геосиёсат” дастурида ушбу саволларга профессор Фарҳод Каримов жавоб берди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
2024 йилнинг энг омадсиз валютаси маълум қилинди

Жорий йилда Бразилия реали АҚШ долларига нисбатан энг кўп – 20 фоиздан ортиққа қадрсизланган валюта бўлди. Жанубий Американинг энг катта иқтисодиётида ҳозир 1 доллар рекорд даражада қиммат – 6,2 реалга баҳоланмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/80340298

Kun.uz расмий канали
Саида Мирзиёева: «Келгуси йил учун белгиланган вазифалар кўлами жуда кенг»

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон Республикасини 2025 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар кўлами жуда кенглиги ва қўйилган барча мақсадларга эришиш учун бор куч ишга солинишини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/80391918

Kun.uz расмий канали
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди

Гумонланувчи 2005-2007 йилларда Олмаота қурилиш компаниясида бухгалтер бўлиб ишлаган ва ҳужжатлар билан қайд этилмаган қалбаки квитанцияларни ёзган. Шериги қўлга олинганидан кейин у мамлакатдан қочиб кетган.

👉 https://kun.uz/kr/36028408

Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 декабр кунлари бўлиб ўтадиган МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/06725458

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, театр ва кино актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшида вафот этди.

👉 https://kun.uz/kr/61988979

Kun.uz расмий канали