Kun.uz | Расмий канал
1.19M subscribers
131K photos
12.6K videos
34 files
69.1K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Тошкентда учта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасидаги кўприкда ЙТҲ юз берди.

👉 https://kun.uz/kr/61865884

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия юк кемаси Ўрта Ер денгизида ҳалокатга учради

Россиянинг «Урса Майор» юк кемаси Ўрта Ер денгизида Испания ва Жазоир ўртасида чўкиб кетди, деб ёзади La Verdad. Ўн олти денгизчидан иккиси бедарак йўқолган.

👉 https://kun.uz/kr/97694453

Kun.uz расмий канали
Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган 5 киши қутқарилди

Бўстонлиқ туманидаги Сурон ота тоғига бориб, йўлдан адашиб қолган беш нафар фуқаро ФВВ ходимлари томонидан қутқарилди.

👉 https://kun.uz/kr/19431139

Kun.uz расмий канали
Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилади

Бу йилнинг сўнги иш ҳафтаси давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

👉 https://kun.uz/kr/26129170

Kun.uz расмий канали
Кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан мурожаатлар сони кўпайди

Рақобат қўмитаси сўнгги вақтларда кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан мурожаатлар ортганини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/83905519

Kun.uz расмий канали
Хоразмда янги қуёш электр станцияси ишга туширилади

Жаҳон банки «Миллий электр тармоқлари» Хоразм вилоятидаги янги қуёш электр станциясидан электр энергияси харид қилиши учун Ўзбекистонга банк кафолати кўринишида 3,5 млн доллар ажратди.

👉 https://kun.uz/kr/59721262

Kun.uz расмий канали
Давлат хизматлари соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва енгилликлар маълум қилинди

Ўзбекистонда давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган ва замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни тубдан қисқартиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/52482810

Kun.uz расмий канали
Исроил Эронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини илк бор тан олди

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Эрон кўмагида Исроил бўйлаб ракеталар ва дронлар учираётган ҳусийчиларга қарши кураш ҳақида гапиратуриб, бу воқеани ҳам эслаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Исроил ҳукумати «ҳусийчилар инфратузилмасига зарбалар бермоқда ва уларнинг раҳбариятини бошсиз қолдирмоқда».

👉 https://kun.uz/kr/26724845

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиядаги ёнғинда Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси ҳалок бўлди

Татаристондаги чорва фермасида содир бўлган ёнғин оқибатида 5 нафар ўзбекистонлик ёниб кетди. Ëнғин бўлган бинодан яна 33 киши хавфсиз ташқарига чиқиб олган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фожиада вафот этганларнинг шахсига аниқлик киритилиб, ватанга қайтариш масаласи ҳал қилинаётганини билдирди.

👉 https://kun.uz/kr/07438980

Kun.uz расмий канали
Гренландия бош вазири Трампнинг оролни АҚШга сотиш ғоясини рад этди

«Гренландия Гренландия халқига тегишли», деди мамлакат бош вазири Муте Эгеде Трампнинг орол устидан АҚШ назорати зарурлиги ҳақидаги баёнотига жавобан.

👉 https://kun.uz/kr/47640233

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғарбий соҳилдаги оккупация, «Моссад»нинг Эронга ҳужум таклифи ва трансгендерларга қарши Трамп — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/52391736

Kun.uz расмий канали
NYT: КХДР қўшинларини Россияга юбориш ғояси Пхеняндан чиққан

Америка разведкаси маълумотларига кўра, Шимолий Корея ҳарбийларини Украинага қарши жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун Россия Федерациясига юбориш ғояси Москвадан эмас, Пхеняндан чиққан ва Ким Чен Ин келажакда Кремл унга миннатдорчилик билдиришига умид қилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/10163237

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси салкам 60 млрд долларга етди

2024 йил январ-ноябр ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси 59,4 млрд АҚШ долларига етди ва 2023 йилнинг январ-ноябр ойларига нисбатан 2,1 млрд АҚШ долларига ёки 3,6 фоизга кўпайди.

👉 https://kun.uz/kr/41399973

Kun.uz расмий канали
«Моссад» ходимлари «Ҳизбуллоҳ» пейжерлари ва рацияларини портлатиш амалиёти қандай тайёрланганини айтиб беришди

Маълум бўлишича, гуруҳ аъзолари портловчи модда жойлаштирилган рацияларни ўн йил давомида кўтариб юришган.

👉 https://kun.uz/kr/25740510

Kun.uz расмий канали
Kun.uz | Расмий канал
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судида ЙТҲ содир қилиб, 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи суд залидан қамоқдан озод қилинди. Суд ҳукмига…
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди

5 болани уриб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган Cobalt ҳайдовчисига Янгийўл туман судяси Улуғбек Ибрагимов ахлоқ тузатиш жазосини берганди. Иш Тошкент вилояти прокурори ўринбосарининг кассация протестига асосан қайта кўриб чиқилди.

👉 https://kun.uz/kr/83415074

Kun.uz расмий канали
Chery бренди Ўзбекистонда икки йиллигини нишонлади: янги Tiggo 2 Pro модели тақдимоти ва дилерлик конференцияси

👉 https://kun.uz/kr/84146586

Реклама
Ўзбекистон 1 январдан BRICS ҳамкори бўлади — Кремл

9 та мамлакат BRICS ҳамкор давлати мақомини олади, улар орасида Беларус, Қозоғистон ва Ўзбекистон борлиги таъкидланмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/67598985

Kun.uz расмий канали
“Болалар совуқдан музлаяпти” – БМТ вакиллари қиш фаластинликлар ҳаётини янада оғирлаштираётганини маълум қилди

Исроил чекловлари туфайли ҳуманитар ташкилотлар Ғазога фақат озиқ-овқат етказиб беришни уддаламоқда. Одамларнинг эса қишки ёғингарчиликлардан ҳимояланадиган бошпаналари йўқ.

👉 https://kun.uz/kr/07938213

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон армияси учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш ва уларга қарши курашишни машқ қилмоқда

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари 2024 йилда ўтган йилга нисбатан жанговар шайлик тадбирларини 1,5 баробарга кўпайтирган. Ҳарбийлар – ҳамкорликдаги куч тузилмалари билан оператив тайёргарлик тадбирлари, шунингдек, АҚШ, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон армиялари билан ҳамкорликда ўқувлар ўтказган.

👉 https://kun.uz/kr/10928599

Kun.uz расмий канали
Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Президент қарорига асосан, ҳафтасига 6 кун ишловчилар кетма-кет 5 кун (29 декабр – 2 январ) дам оладиган бўлди. Ҳафтасига 5 кун ишловчилар эса қаторасига 6 кун (28 декабр – 2 январ) дам олишади.

👉 https://kun.uz/kr/70976651

Kun.uz расмий канали