Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
132K photos
12.9K videos
34 files
70.2K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Қозоғистондаги ЙТҲда ўзбекистонлик 6 киши ҳалок бўлди

Яна тўрт киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган. Улар Россиядан Ўзбекистонга қайтаётган бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/45742982

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026га бориш имконияти кескин ошди – We Global Football

Осиёда 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқич 4-тур ўйинларидан кейин We Global Football портали миллий жамоаларнинг океан ортидаги турнирга бориш имконияти фоизларини янгилади. Ўзбекистоннинг бу сафарги мундиалда иштирок этиш имконияти юқори баҳоланмоқда. Кейинги турдаги рақибимиз Қатар эса даъвогарлар топ-10лигини тарк этди.

👉 https://kun.uz/kr/84412448

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сайлов тарғиботи кампаниясида сунъий интеллектдан фойдаланилмоқда

Жадидлар мисолида сайловларда иштирок этиш масъулияти эслатилади.

Реклама
Хоразмда яна рейдерлик. Шоликорлар ҳосилини тортиб олиш оммавий тус олганми?

Kun.uz'га хоразмлик тадбиркор Руслан Қаландаровнинг шолисини тортиб олишга уриниш жараёни акс этган видео келиб тушди. У бир неча кун олдин бизга интервю берганди. Хоразм ва Қорақалпоғистондан келадиган бундай хабарларни таҳлил қилсак, у ерларда шоликорларнинг шолисини тортиб олиш одатий ҳолга айланган. Бу ҳудудларда “мафия қоидалари” ишлайдими?

👉 https://kun.uz/kr/87517111

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги Miran меҳмонхонаси ҳудудида ёнғин чиқди

ФВВ ёнғинни ўчириш ишлари бошланганини хабар қилган.

👉 https://kun.uz/kr/50592518

Kun.uz расмий канали
Мамлакатнинг 30 та энг йирик шаҳарлари бўйича ҳаво сифати маълумотлари энди онлайн режимида мавжуд

Uzum миллий рақамли экотизими "Ҳаводек зарур" лойиҳасининг биринчи босқичини якунлади: IQAir ҳаво сифати мониторингини ўлчаш ускуналари мамлакатнинг 30 та йирик шаҳарларидаги Uzum Market топшириш пунктларида ўрнатилди.

👉 https://kun.uz/kr/21488739

Реклама
Собиқ МХХ биноси ҳудудидан кўчирилган дарахтларга оид тергов иши натижаси очиқланмаяпти. Сукут ортида нима бор?

Бош прокуратура собиқ МХХ биноси ҳудудидаги кўп йиллик дарахтларни ноқонуний тарзда кўчириш билан боғлиқ жиноят иши натижасини жамоатчиликдан яширмоқда. Маҳкаманинг бундай “жим”лиги қурилишлар сабаб дарахтларидан айрилаётган пойтахтнинг келажаги ҳақидаги хавотирларни янада оширади.

👉 https://kun.uz/kr/14699277

Kun.uz расмий канали
"Адолат" СДП соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштиришни таклиф қилди

Ўзбекистон “Адолат” СДП партияси ўз Сайловолди дастурида мамлакатда соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш ташаббусини илгари сурмоқда. Партия томонидан тақдим этилган дастурда “электрон поликлиника” ва “ягона электрон анкета” тизимларини жорий этиш таклифи билан чиқилган.

👉 https://kun.uz/kr/73819476

Kun.uz расмий канали
Демократиянинг иқтисодий қийматини очган трио. Иқтисодиёт бўйича Нобел кимларга берилди?

Иқтисодиёт бўйича бу йилги Нобел мукофоти АҚШ университетларида фаолият юритувчи уч профессор – Дарон Ажемўғли, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонга берилди. Хўш, улар илм-фанда қандай янгилик қилишган?

👉 https://kun.uz/kr/42998301

Kun.uz расмий канали
Андижондаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Spark ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган ва ўз йўналишида келаётган Damas билан тўқнашган.

👉 https://kun.uz/kr/15203393

Kun.uz расмий канали
Давлатлар зиммасидаги қарз 100 трлн доллардан ошмоқда. Марказий Осиёда вазият қандай?

Халқаро валюта жамғармаси прогнозларига кўра, 2024 йилнинг охирида дунё давлатларининг қарз қолдиғи 100 трлн доллардан ошади. Бу глобал ЯИМнинг 93 фоизига тенг. Марказий Осиё мамлакатлари орасида давлат қарзининг энг юқори миқдори қиймат жиҳатдан Қозоғистонда, ЯИМга нисбатан эса Қирғизистонда.

👉 https://kun.uz/kr/29984691

Kun.uz расмий канали
АЭС дирекцияси раҳбари: Ишлатилган ядро ёқилғиси Россияга олиб кетилади

Ядро ёқилғисини ишлаб чиқаришда маҳаллий урандан фойдаланилади. Бунда, ўзбек урани Россияда бойитилади, АЭСда ишлатилганидан кейин яна Россияга олиб кетилади. Хорижий ва маҳаллий банкларга лойиҳани молиялаштириш таклиф этилмоқда. Айни пайтда, республиканинг бошқа қатор ҳудудларида кичик АЭСлар қуриш масаласи кўриб чиқиляпти.

👉 https://kun.uz/kr/13139214

Kun.uz расмий канали
“Бу ерда талабанинг янги билимларни ўзи хоҳлаб ўрганиши биринчи ўринда туради” — Ню-Йорк университетининг ўзбекистонлик талабаси

Зуҳриддин Мансуров ҳозир 19 ёшда. У Қатар ва БААдаги икки университетдан жами 630 минг долларлик грантни қўлга киритган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни хориж ОТМга ўқишга тайёрловчи лойиҳа муаллифи. Зуҳриддин Kun.uz билан суҳбатда ҳозир ўзи таълим олаётган Абу Дабидаги Ню-Йорк университетидаги ўқитиш тизими, талабалар учун яратилган шароитлар ҳақида гапириб берди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Зеленский Радага ўз «ғалаба режаси»ни тақдим этди

Бандлардан бири — «урушни Россия ҳудудига қайтариш» деб аталган. «Агар режа амалга оширилса, уруш кейинги йилиёқ якунланиши мумкин», — деган Зеленский.

👉 https://kun.uz/kr/13525057

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
16 октябрнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

Туризмдан келаётган даромадлар, Марказий Осиё давлатларининг ташқи давлат қарзи, тобора қимматлашаётган олтин — кун давомида Kun.uz’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/05211417

Kun.uz расмий канали
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди

Афғонистонда 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг кучи Сурхондарё вилоятида сезилиб, 2 баллни ташкил этди.

👉 https://kun.uz/kr/55690868

Kun.uz расмий канали
Президент топшириғи: 4700 та кўприк уч йил ичида таъмирланади

Шунингдек, Гулистон – Андижон, Душанбе – Термиз, Бухоро – Туркманбоши, Урганч – Ҳазорасп йўлларининг муайян қисмлари қайта қурилади.

👉 https://kun.uz/kr/31544146

Kun.uz расмий канали
Сўровнома: Ўзбекистонликлар сентябрда гўшт, сут ва ёқилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишган

Сентябр ойида Ўзбекистон аҳолисига сезилган инфляция 13,4 фоизни ташкил этди. Марказий банк сўровномасида қатнашганларнинг катта қисми гўшт ва сут ҳамда бензин ва бошқа ёқилғи нархлари юқори даражада ўсганини таъкидлаган. Ой давомида дорилар ва ижара ҳақи нархларида юқори даражада ўсишни сезганлар улуши ҳам кўпайган.

👉 https://kun.uz/kr/61185023

Kun.uz расмий канали
BYD Samarkand'дан янгилик: Самарқандда янги BYD Yuan UP модели сотуви бошланди

16 октябр куни CАEх кўргазмалар мажмуасида BYD Yuan UP кроссовери тақдимоти бўлиб ўтди. Бугунги кундан бошлаб эса BYDʼнинг Самарқанд шаҳридаги расмий дилерлик марказида янги электромобил сотуви бошланди.

👉 https://kun.uz/kr/20139377

Реклама
Россия билан алоқаларни узиш ҳақидаги талаблар адолатсиз – Садир Жапаров

Қирғизистон президенти бу талабларни қўяётган Ғарб давлатларининг ўзи ҳам Россия билан ҳамкорлик қилаётганини айтди.

👉 https://kun.uz/kr/60554702

Kun.uz расмий канали