Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
132K photos
12.9K videos
34 files
70.3K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Ўзбекистонда электромобиллар савдоси рекорд даражага етди

Сентябр ойида Ўзбекистонда гарчи янги енгил автомобиллар савдоси сегменти ўсган бўлса ҳам, умумий автомобил савдоси 1,1 фоизга камайди. Электромобиллар савдоси рекорд даражага етди.

👉 https://kun.uz/kr/34539212

Kun.uz расмий канали
ИИББ интернетдаги фирибгарликнинг янги кўринишидан огоҳлантирди

Фирибгарлар томонидан Telegram орқали юқори лавозимларда ишловчи вазирлик, идора ва турли хил ташкилот раҳбар ҳамда масъул ходимлари номидан сохта профиллар яратилиб, қўл остидаги ходимларни алдаш ҳолатлари кузатилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/97385257

Kun.uz расмий канали
Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Отабек Турсунов Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/98205900

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Минбарларсиз тарғибот учрашуви

"Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Хоразмдаги сайловчилар билан учрашувни анъанавий минбарларсиз, ноодатий форматда ўтказди.

👉 https://kun.uz/kr/51957417

Реклама
Нетаняҳу: ЦАҲАЛ «Ҳизбуллоҳ»да Россия қуролларини топди

Исроил ҳарбийлари «Ҳизбуллоҳ» базаларини тинтув қилиш чоғида «энг замонавий» рус қуролларини топди, деди бош вазир Нетаняҳу.

👉 https://kun.uz/kr/24126602

Kun.uz расмий канали
Қозоғистон BRICS аъзоси бўлишдан бош тортди

Президент Тўқаев аъзо бўлиш ҳақида таклиф олган бўлса-да, Қозоғистон яқин орада бу ташкилотга қўшилмайди.

👉 https://kun.uz/kr/87611103

Kun.uz расмий канали
“Ўлган аскарларнинг ўликларини ташидим” - Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

Булунғурлик 56 ёшли шахс Россия фуқаролигини олиш учун ушбу давлатнинг Тошкент шаҳридаги элчихонасига мурожаат қилган. Элчихонада кўрсатилган йўл-йўриқ асосида Челябинск вилоятига бориб, Россия фуқаролигини олган эркак кўп ўтмай Украинага қарши урушга жалб этилган. 2023 йил октябрида Донецк вилоятида уларга Украина ҳарбийлари дронлардан гранаталар билан ҳужум қилган. У граната “осколка”лари тегиши оқибатида ўнг ва чап оёқ тизза соҳалари ҳамда қўлларидан яраланган.

👉 https://kun.uz/kr/46537298

Kun.uz расмий канали
ЎзЛиДеП электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича ўрнатилган ижтимоий нормаларни қайта кўриб чиқиш тарафдори эканлигини маълум қилди

ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов Наманганда сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича белгиланган ижтимоий нормалар миқдорини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

👉 https://kun.uz/kr/77966994

Kun.uz расмий канали
Соати 5 мингдан 12 минггача — Тошкентда пулли “парковка” нархлари тасдиқланди

Пойтахт ҳокимининг қарори билан пулли “парковка”ларни ташкил этиш тартиби ҳамда тўлов нархлари тасдиқланди. Унга кўра, 2025 йил 1 январгача “Пулли тўхтаб туриш жойлари” акс этадиган ахборот тизими фойдаланишга топширилади.

👉 https://kun.uz/kr/78100867

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Замин» фонди Қорақалпоғистондаги 180 та мактабни сув тозалаш ускуналари билан жиҳозлади

Лойиҳанинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида мактабларда ЮНИСEФ экспертлари томонидан сувни тежаш, санитария ва гигиена бўйича тренинглар ўтказилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/85649948

Kun.uz расмий канали
КХДР Жанубий Корея билан бирлашишни расман рад этди

Шимолий Корея мамлакатнинг янги конституциясида Жанубий Корея «душман давлат» сифатида белгиланишини тасдиқлади. Шундай қилиб, Пхенян Сеул билан бирлашиш режаларидан воз кечди.

👉 https://kun.uz/kr/08701510

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ливаннинг БМТга шикояти, Зеленскийнинг «ғалаба режаси» ва Африкадаги қурғоқчилик — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/02593106

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент туманида ит ёш болани ўлдириб қўяй деди. Унинг эгаси 370 минг жарима билан қутулиб кетади

Онаси ва опаси билан кетаётган болакайга баҳайбат ит ташланиб, бўйнига жароҳат етказган. Яхшики, ҳолатни йўлдан ўтаётган йўловчилар кўриб қолиб, ёрдамга келган ва итни ҳайдаб юборган. Бу каби ҳолатлар уй ҳайвонларини боқаётган фуқароларнинг масъулиятини ошириш учун жавобгарликни кучайтириш зарурати борлигини кўрсатмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/16395191

Kun.uz расмий канали
Робахон Маҳмудова Фарғонада нуронийлар билан учрашди

“Адолат” СДП етакчиси Фарғона шаҳридаги Сайлов тарғиботи тадбирлари доирасида "Нуронийлар маскани"даги отахон ва онахонлар билан учрашди.

👉 https://kun.uz/kr/40913014

Реклама
Мбаппе жинсий зўравонликда гумонланмоқда

Футболчининг ўзи бу иш ортида ўзи билан судлашаётган собиқ клуби турганини айтмоқда. Журналистлардан бири унда алкогол билан боғлиқ муаммо ҳам борлигини айтган. Бу ҳақда ҳозиргача нималар маълум?

👉 https://kun.uz/kr/08365620

Kun.uz расмий канали
“Исроил Эронга ҳужум қилиши аниқ, асосий масала – ҳужумнинг кўламида” — туркиялик таҳлилчи Раҳим Фарзом

“Темир гумбаз”ни ёриб ўта олишини кўрсатган Эроннинг ҳужумига Исроил жавоб қайтаришни ваъда қилмоқда. Бу жавобга Теҳроннинг муносабати қандай бўлади? Араб давлатларининг-чи? Эрондаги эҳтимолий нотинчлик Марказий Осиёга қандай таъсир қилади? Kun.uz мухбири шу каби саволлар билан туркиялик этник ўзбек таҳлилчи, Эронни ўрганиш институти эксперти Раҳим Фарзом билан суҳбатлашди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Қозоғистондаги ЙТҲда вафот этган ўзбекистонликларнинг 2 нафари болалар бўлган

Ташқи ишлар вазирлигининг Kun.uz'га маълум қилишича, 16 октябр куни Қозоғистоннинг Манғистау областидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 6 нафар Ўзбекистон фуқароларининг 2 нафари вояга етмаган болалар. Бундан ташқари ЙТҲда жабрланиб шифохонага тушган 4 кишидан 2 нафари ҳам болалар. Улар Россиядан Ўзбекистонга 10 кишилик минивенда қайтаётган бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/60676155

Kun.uz расмий канали
Кўп қаватли уйлар совиб қолди – иситиш мавсуми қачон бошланади?

13 октябрдан Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Урал ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди. Марказлашган иссиқлик тармоғига уланган кўп қаватли уйлар эса совиб қолди. Қонунчиликка мувофиқ, суткалик ҳарорат 5 кун давомида кетма-кет 8 градусдан паст бўлгандан кейин иситиш мавсуми бошланиши керак. Хўш, бу йил куз-қиш мавсумида иссиқлик таъминоти қачон бошланади?

👉 https://kun.uz/kr/35446426

Kun.uz расмий канали
HAVAL H6: Хизмат сифати ва ҳамёнбоп нархи билан автомобил эгалари қалбларини забт этадиган кроссовер

👉 https://kun.uz/kr/33002877

Реклама
Ҳаррис Байденнинг давомчиси бўлмаслигини айтди

Трамп Пенсилванияда дискотека уюштирди, Ҳаррис қора танлилар ва лотин америкаликлар овози учун курашмоқда.


👉 https://kun.uz/kr/52673484

Kun.uz расмий канали