Kun.uz | Расмий канал
1.19M subscribers
131K photos
12.9K videos
34 files
70K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14 октябрнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

Хорижда ўзбекистонликлар учун иш ўринлари, Ўзбекистонда автомобиллар статистикаси, президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи — кун давомида Kun.uz’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/74040425

Kun.uz расмий канали
Трамп америкаликларни ўлдирган ҳар қандай мигрантни ўлим жазосига ҳукм қилишга чақирди

Теледебатларда прокурор Ҳаррисга имкониятни бой бергач, Трамп ўзи энг яхши уддалайдиган ишга — популистликка ўтди. Сайлов олдидан демократ номзод Трампнинг соясида қолаётгандек таассурот уйғонмоқда.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Наманганда машина «багажи» устида ўтириб ҳаракатланган йигит вафот этди

Косонсой туманида 21 ёшли ҳайдовчи «Жигули»да турли хавфли манёврлар қилиб ҳаракатланди. Бунинг оқибатида машина «багажи» устида ўтирган йигит йиқилиб тушган ва шифохонада вафот этган.

👉 https://kun.uz/kr/59245176

Kun.uz расмий канали
Президент Тошкент вилоятида жами 2 млрд долларлик 9 та лойиҳага старт берди

Олмалиқда 1 млрд долларлик саноат технопарки, Юқори Чирчиқда тўқимачилик парки, Бўкада қуёш электр станцияси, Паркент ва Пискентда эса энергия сақлаш тизимларини барпо этиш ишлари бошланди. Оҳангарон ва Бўстонлиқ туманларида иккита янги ГЭС, Янгийўлда минерал ўғит заводи, Қибрайда экспортбоп озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш корхонаси ишга туширилди.

👉 https://kun.uz/kr/20922150

Kun.uz расмий канали
Чилонзорда салкам 44 минг долларга қалбаки дори сотганлар ушланди

Икки фуқаро сохта сертификатга эга “Хитофер-S” номли дори воситасини (темир препарати) 43 700 долларга сотган вақтида қўлга олинди.

👉 https://kun.uz/kr/67336965

Kun.uz расмий канали
Россияда Тожикистон ва Ўзбекистондан келган мигрантлар Украинага қарши урушга боришга мажбурланаётгани айтилди

Россия колонияларида жазо муддатини ўтаётган Марказий Осиё давлатлари фуқаролари оммавий равишда Украинага қарши урушга юборилиш учун шартномалар имзолашга мажбурланмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/45246190

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Афросиёб» поезди бирор йил даромад кўриб ишламаган — «Ўзбекистон темирйўллари» раиси

Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликда юрадиган поездларнинг чиптаси нархи худди самолётларники каби ўзгариб турадиган бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/59824658

Kun.uz расмий канали
"Гўзаллик улашиш" ниқобидаги чўнтакни шилиш ширкати – “Новза”даги косметология маркази кирдикорлари ҳақида

Тошкентнинг "Новза" метро бекати яқинида ноодатий маркетинг услубини қўллаётган косметология клиникаси мавжуд. У ерда мижозларни алдаш ва манипуляция қилиш орқали оддий хизматлар бир неча ўн карра қиммат нархларда сотиб олишга мажбурланади. Косметология ва трихология йўналишидаги муолажалар таклиф қиладиган бу клиниканинг мижозлари уларни алдашга уринишгани ҳақида гапириб беришди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Айрим сайлов участкаларида электрон овоз бериш синовдан ўтказилади

Марказий сайлов комиссияси депутатлар сайлови куни Тошкентдаги 10 та сайлов участкасида электрон овоз беришни синовдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.

👉 https://kun.uz/kr/82276975

Kun.uz расмий канали
Путин Думага КХДР билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди

Россия президенти Владимир Путин Давлат думасига КХДР билан ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тақдим этди. Ҳужжат томонлардан бирига «ҳужум содир бўлган тақдирда» ўзаро ҳарбий ёрдамни назарда тутади.

👉 https://kun.uz/kr/87836561

Kun.uz расмий канали
“Давлат маблағларига қилинган тажовузни Ватанга хиёнат сифатида баҳолаймиз” - Робахон Маҳмудова

“Адолат” СДП етакчиси Робахон Маҳмудова Наманган вилоятидаги сайловолди учрашувида қонунчиликка коррупция билан боғлиқ жиноятлар, талон-торож ҳолатлари учун жазони кучайтирувчи нормаларни киритишни таклиф қилди.

👉 https://kun.uz/kr/64233487

Kun.uz расмий канали
Хитой Тайван яқинида йирик машғулот бошлади: қўшинлар орол блокадасини машқ қилмоқда

Хитой бу орқали оролдаги «айирмачи кучларга қатъий огоҳлантириш» юбораётганини билдирган. Бу Тайванда янги президент сайланганидан кейин иккинчи бор машғулотлар ўтказилишидир.

👉 https://kun.uz/kr/24864103

Kun.uz расмий канали
Тошкентда ўзгаларнинг автомобилларини олиб қочган шахслар ушланди

Яшнобод туманида икки нафар 20 ёшли йигит ўзгаларга тегишли бўлган иккита Damas автомашинасини олиб қочди.

👉 https://kun.uz/kr/72654110

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон очлик даражаси энг паст бўлган давлатлар қаторига кирди

Республикада озиқ-овқат билан боғлиқ катта муаммолар йўқлиги тан олинди.

👉 https://kun.uz/kr/12363384

Kun.uz расмий канали
“Менинг боғчам” лойиҳасида овоз бериш жараёни бошланди

“Очиқ бюджет” порталида илк марта “Менинг боғчам” лойиҳаси доирасида овоз бериш жараёни бошланди. 2025 йилда давлат инвестиция дастури асосида қуриладиган ва реконструкция қилинадиган боғчаларнинг 50 фоизи фуқаролар овози орқали танлаб олинади.

👉 https://kun.uz/kr/29151110

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ливан шимолига ҳужум, БМТга писанда қилган Эрдўған ва урушга мажбурланаётган мигрантлар — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/95923627

Kun.uz расмий канали
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди

2 йил олдин ҳукумат қабул қилган қарорга қўшимча киритилиб, жамоат транспортининг алоҳида тасмаси бор йўлидан бошқа транспорт воситалари ҳаракатланиши тақиқланди. Бундан тезкор ва махсус хизматларнинг машиналари мустасно. Қарор билан алоҳида йўлакдан ёндош ҳудудга кириб-чиқиш қоидалари ҳам қатъий белгиланган.

👉 https://kun.uz/kr/77078283

Kun.uz расмий канали
Қашқадарёда Labo ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, пахта даласига ташлаб кетди

Жабрланувчи вафот этган. Ҳайдовчи топилиб, процессуал тарзда қамоққа олинган.

👉 https://kun.uz/kr/62707994

Kun.uz расмий канали
Жаҳон чемпионатига чиқиш учун Ўзбекистонга қанча очко керак?

Эрон билан ўйиндаги ғалаба бизга қўшимча очколардан ташқари, кейинги ўйинлар учун яхшигина устунлик берган бўларди.

👉 https://kun.uz/kr/15417332

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов сирдарёлик сайловчилар билан учрашди

Учрашувда ЎзЛиДеПнинг устувор вазифаси:

-камбағаллик кўламини икки карра камайтириш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилишнинг маҳаллабай дастурларини ишлаб чиқиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш;

-иқтисодиётда давлат иштирокини кескин қисқартириш, монопол соҳаларни бозор тамойилларига ўтказиш каби вазифалар ҳам партиямизнинг кейинги беш йилликдаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Kun.uz расмий канали