Kun.uz | Расмий канал
1.19M subscribers
132K photos
12.9K videos
34 files
70.1K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Ўзбекистон — БАА футбол учрашуви сабаб «Бунёдкор» стадиони яқинидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

Футбол бўйича Ўзбекистон ва БАА учрашуви сабаб соат 22:00 гача Тошкентнинг Чилонзор, Чўпонота ва Бунёдкор кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади.

👉 https://kun.uz/kr/61852058

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Бу катта миқдор эмас” – Диний қўмита раиси Умра лицензиясининг 1 миллион долларлик шарти ҳақида

Биз монополия қилаётганимиз йўқ, танлов эълон қилиб, шартларни бажарган ҳамда салоҳияти бор барча турфирмаларни ажратиб оламиз, деди Содиқжон Тошбоев. Қўмита раисига кўра, 1 миллион доллар реквизит – Саудия Арабистонида қолиб кетиши мумкин бўлган фақат минг кишининг харажатларига етади. Шу билан бирга, Тошбоев фуқаролар мустақил виза олиб, Умра қилиб келишига ҳеч қандай тўсиқлар йўқлигини айтди.

👉 https://kun.uz/kr/74011904

Kun.uz расмий канали
Президент ОКМКнинг муҳандислик мактаби ва 3-мисни бойитиш фабрикасини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрида бўлиб, ОКМКнинг муҳандислик мактаби билан танишди, “Ёшлик-1” кони маъданларидан юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун мўлжалланган 3-мис бойитиш фабрикаси (4,6 млрд долларлик лойиҳа) қурилишини кўздан кечирди.

👉 https://kun.uz/kr/59190121

Kun.uz расмий канали
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосарлари лавозимидан озод этилди

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Ботир Алимбеков қишлоқ хўжалигидаги имкониятлардан фойдалана олмаган, тайёр қилиб берилган тизимни ишлата олмаган. Вилоятда камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар ҳам қониқарсиз деб топилиб, вилоят ҳокимининг бошқа бир биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов ҳам лавозимидан озод этилди. Уларнинг иккиси ҳам лавозимга шу йил тайинланган эди.

👉 https://kun.uz/kr/92033657

Kun.uz расмий канали
Шимолий Корея Жанубий Корея билан чегарадаги йўлларни портлатиб юборди

Шимолий Корея ҳукумати жанубга, Жанубий Кореяга олиб борувчи автомобил ва темирйўлларнинг бир неча жойида портлашлар амалга ошириб, бу борадаги ваъдани бажарди. Улар сўнгги вақтларда муносабатлари яна мураккаблашган икки Кореяни боғловчи рамзлар саналарди.

📹 👉 https://kun.uz/kr/32542253

Kun.uz расмий канали
Ҳаррис ва Трамп америкаликларга нималар ваъда қилмоқда?

Трамп доимгидек бойларга солиқни камайтириб, Хитой товарларига бож киритиш пайида. Ҳаррис бойларга солиқни ошириб, йиллик 400 минг доллардан кам топадиганларга солиқни камайтирмоқчи.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда “UzTextileExpo Autumn 2024” ва  “UzCharmExpoEurAsia-2024”  саноат кўргазмалари ўтказилмоқда

15-17 октябр кунлари ўтказилаётган ушбу кўргазмада, шунингдек, барча вилоятлардан ҳунарманд ва асаларичилар ҳам келиб, ўз маҳсулотларини таклиф қилмоқда.

Тўрт уюшмани бирлаштирган бир майдонда сифатли маҳсулотларни харид қилиш имконияти мавжуд.

Mанзил: “Ўзэкспомарказ”

Реклама
“Рақобат сиёсати керак” – Нобел мукофоти лауреати Ўзбекистон иқтисодиёти ҳақида

2014 йилда монополияларни бошқариш ва бозорни тартибга солиш бўйича тақдим этган ечимлари учун Нобел мукофотини қўлга киритган таниқли француз иқтисодчиси Жан Тирол Тошкентда маъруза ўқиди. Унинг фикрича, монополия бор экан, давлат иқтисодий тараққиётдан умид қилмаса ҳам бўлади.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Эстетик сайр ва ноодатий ҳайкаллар – Тошкентдаги илк гастрономик кўчадан фоторепортаж

Пойтахтдаги илк гастрономик аллея, яъни Тарас Шевченко кўчасининг бир қисми фойдаланишга топширилди. Эндиликда бу кўчада одамлар нафақат хотиржам сайр қилиб, ўриндиқларда дам олишлари, балки ўзига хос ҳайкалларни томоша қилиб, хотира учун суратлар ҳам олишлари мумкин. Kun.uz ҳиссиётларга бой ана шу кўчадан фоторепортаж тайёрлади.

📸👉 https://kun.uz/kr/73012966

Kun.uz расмий канали
Қадимий олтин тангаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

ДХХ 100 дона «Николай» тангаларини 67 минг долларга сотишга уринган шахс ва унинг харидорини қўлга олди.

👉 https://kun.uz/kr/57919593

Kun.uz расмий канали
Олмалиқда 4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши бошланди

“Ёшлик-1” рангли металлар кони негизида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиши билан параллел равишда, 4-фабрика қурилишига ҳам старт берилди. Айни пайтда 5-фабрика лойиҳалаштирилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/65937770

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда нарколабораториядан 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик моддалари топилди

ИИВ ва ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган шахс бир нечта манзилда синтетик гиёҳвандлик моддаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келгани маълум бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/69835484

Kun.uz расмий канали
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 10 киши қолган БААни пеналтидан киритилган гол эвазига мағлуб этди

Бош мураббий Сречко Катанецсиз тўп сурган Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда БААни илк бор мағлуб этиб, ҳозирча гуруҳда яққол пешқадамга айланди.

👉 https://kun.uz/kr/53530458

📹 ГОЛ ВИДЕОСИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Секин ошириб борамиз” – Тошбоев Ўзбекистон 24 минглик Ҳаж квотасидан тўлиқ фойдаланмаётгани ҳақида

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоевга кўра, Ўзбекистон томони Ҳаж учун Саудия подшоҳлиги ажратган 24 минг кишилик квотани олиш учун ташкилий жиҳатдан тайёр бўлиши керак. Шу сабабли ҳозирча 15 минг билан чекланиляпти. Қўмита раҳбари Ҳаж зиёратини кейинчалик турфирмаларга бериш масаласи кўриб чиқилиши мумкинлигини истисно этмади.

👉 https://kun.uz/kr/36085885

Kun.uz расмий канали
Ким Чен Ин хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг Жанубий Корея билан чегарадаги йўлларни портлатишга буйруқ берди

Қизиғи Жанубий Корея 133 миллион долларга қурган йўллар Шимолга займ кўринишида берилган. Пхенян чегара яқинига ҳарбийларни тўплаган.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
15 октябрнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

Тошкент вилоятида ишга туширилган лойиҳалар, ерни ноқонуний эгаллаганларга жазолар, автобус йўлакларида ҳаракатланиши устидан кучайтирилган назорат — кун давомида Kun.uz’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/31127021

Kun.uz расмий канали
«Ҳизбуллоҳ»нинг дрон ҳужуми: нишон ЦАХАЛ штаб бошлиғи Ҳерси Ҳалеви бўлган

Ҳаракат зарба бераётганда исроиллик ҳарбийлар ошхонада овқатланаётганини аниқ билган. Исроил икки ойдан буён «Ҳизбуллоҳ»га тинимсиз ҳужум қилиб келади, аммо Ҳайфага ҳужумда ливанликлар разведкаси аниқ ишлаган.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ