Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
127K photos
11.3K videos
34 files
64.3K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
“Tenge Bank ва Mastercard Black Edition билан дунёни кашф этинг” акцияси бошланиши

Tenge Bank Малдив ороллари, Бали ва Таиландда икки кишилик унутилмас таътилни ютиб олишингиз мумкин бўлган совринлар ўйини бошланишини эълон қилади.

👉 https://kun.uz/kr/72149337

Реклама
Тарихни янгилаш имконияти – Эрон Тошкентда илк бор мағлуб этиладими?

Бугун, 10 октябр куни Ўзбекистон миллий жамоаси 2024 йилдаги энг муҳим учрашувини Эронга қарши ўтказади. Форслар ўз тарихида ҳали Ўзбекистонда мағлуб бўлмаган ва миллий жамоамиз бугун бош мураббийсиз бу нохуш анъанага чек қўйишга уринади. ЖЧ-2026га чиқиш йўлидаги энг муҳим тўқнашув олдидан жамоа етакчилари Элдор Шомуродов ва Сардор Озмуннинг ўзаро «сўз жанги» 34 минг томошабин қаршисида ўтадиган бугунги ўйинга интригани янада оширди.

👉 https://kun.uz/kr/14771800

Kun.uz расмий канали
Ливанни ким бошқаради ва «Ҳизбуллоҳ» нималарга қодир?

Сўнгги ҳафталарда Ливан Исроил томонидан мунтазам ракета зарбалари остида яшамоқда ва бу ҳужумлар натижасида жами 1000 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. 1 октябрга ўтар кечаси Исроил армияси Ливан ҳудудида қуруқлик амалиёти бошлади. Буларнинг барчаси — Исроил ва ўз армиясига эга бўлган «Ҳизбуллоҳ» сиёсий партияси ўртасидаги зиддият туфайлидир.

👉 https://kun.uz/kr/09786815

Kun.uz расмий канали
Шаҳрисабзда аҳолини пахта теришга мажбурлаган маҳалла раиси салкам 19 млн сўм жаримага тортилди

У пахта теримига чиқмаганларни бола пули берилмаслиги билан қўрқитган ва бу қилмиши учун 18 млн 750 минг сўм жаримага тортилган. Бандлик вазирлиги мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларига дуч келганда Бандликка кўмаклашиш бўлимлари ёки 1282 қисқа рақамига мурожаат қилиш мумкинлигини эслатди.

👉 https://kun.uz/kr/22429528

Kun.uz расмий канали
Аҳоли ва тадбиркорларнинг валюта курси ўзгаришидан хавотирлари кучайди

Сентябр ойида инфляцион кутилмалар ёмонлашди. Аҳоли орасида энг ёмон инфляцион кутилма Тошкент шаҳрида (15,2 фоиз) кузатилган бўлса, бизнес вакиллари орасида Тошкент вилоятида (14,4 фоиз) қайд этилди. Даромадлари 15 млн сўм ва ундан юқори бўлган аҳолининг инфляцион кутилмалари республика бўйича энг юқори даражада шаклланган – 15,8 фоиз. Тошкент шаҳрида 17 фоиз ва ундан юқори инфляция кутаётганлар улуши 36 фоизга етган.

👉 https://kun.uz/kr/08785152

Kun.uz расмий канали
БМТнинг «отаси» – Миллатлар Лигаси тарихи

Бугун кўпчилик Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан аввал ҳам дунёдаги турли масалаларни ҳал қилиш учун халқаро ташкилот бўлганини билмайди. Миллатлар Лигаси деб номланган ана шу ташкилотни ҳам Биринчи жаҳон уруши ғолиблари ташкил этганди.

👉 https://kun.uz/kr/94553679

Kun.uz расмий канали
Жонли эфирда «хотини қиз туғса, чиқиндига ташлаб юбориши»ни айтган тиктокерга жиноят иши қўзғатилди

У кўзда ёш билан тиз чўкиб барчадан кечирим сўраган.

👉 https://kun.uz/kr/70369445

Kun.uz расмий канали
Шиорини ҳайқирган Орбан ва Bella Ciao'ни куйлаган сўллар: ЕПда Венгрия бош вазири билан кескин мунозара юз берди

Венгрия бош вазири Орбан Европарламентда ўз мамлакатининг Европа Иттифоқига раислик қилиш мақсадларини эълон қилди, бунга жавобан деярли барча фракциялар депутатлари унинг баёнотларини кенг танқид остига олди.

👉 https://kun.uz/kr/94401750

Kun.uz расмий канали
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 10 киши қолган Эрон билан дуранг қайд этди

Қарийб 34 минг томошабин қаршисида ўтган ўйиннинг 57-дақиқасидан кейин Эрон майдонда 10 киши бўлиб қолган бўлса-да, вакилларимиз бундан фойдалана олишмади. Аксинча, 90+2-дақиқада Рустам Ашурматовнинг тўпни қўл билан ўйнаганидан сўнг форсларнинг фойдасига белгиланган пеналтини бош ҳакам VAR’да текширгач, бекор қилди.

👉 https://kun.uz/kr/12132637

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10 октябрнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

Вазир ўринбосарига ўқилган ҳукм, Тошкентнинг бош режаси ва Бухоронинг янги аэропорти қурилиши билан танишган президент, ўқитувчиларни мажбурий меҳнатдан асраш чоралари — кун давомида Kun.uz’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/88277982

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда юк машинаси ҳайдовчиси уч кишини уриб юбориб қочиб кетди. Икки киши ҳалок бўлди

Captiva ҳайдовчиси ва унинг икки йўловчиси йўл четида тўхтаб машинага ёнилғи қуяётганда юк машинаси уларни уриб ўтиб кетган. Ҳодиса жойидан қочиб кетган ҳайдовчи Сирдарё вилоятида ушланган.

👉 https://kun.uz/kr/03828032

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рус қўшинлари Донбассда илгариламоқда. Таҳлилчилар нима дейди?

Киевнинг Курск фронти очилганидан кейинги кўтаринки кайфияти узоққа чўзилмади: Вуҳледарни қўлга киритган Россия Донбасс жанубини тўлиқ эгаллаш иштиёқида. НАТОнинг собиқ раҳбари Столтенберг эса уруш тугамай туриб ҳам Украинани алянсга қўшиш мумкинлигини айтиб, 1955 йилги ГФРни мисол қилиб кўрсатди. “Геосиёсат”да таҳлилчилар Россия-Украина урушидаги охирги ўзгаришларни муҳокама қилди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юнусобод МИБ ходими депозитдаги қарийб 1 млрд сўмни ўзлаштириб, онлайн қиморга тикиб юборди

МИБнинг Юнусобод тумани бўлимининг депозит бўйича мутахассиси 13 нафар фуқаронинг пластик картасига ўтказиб олиш орқали бўлим депозит ҳисобрақамидаги маблағдан 932 млн сўмни ўзлаштириб юборди. У бу пулларни онлайн қиморга тикиб, ютқазган. 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган ходим суддаги кўрсатмасида ўзлаштирилган пуллардан 200 млн сўмини бўлим бошлиғига берганини айтган.

👉 https://kun.uz/kr/91099349

Kun.uz расмий канали
Тошкентда сентябр ойида ижара нархлари яна ошди

Мазкур даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари август ойига нисбатан 2,8 фоиз, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса 1,4 фоиз ошди.

👉 https://kun.uz/kr/22834371

Kun.uz расмий канали
Тўрт вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/03105515

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда 2023 йилда 100 тонна олтин қазиб олинди

Бу ҳажм 2022 йилга нисбатан 4 тоннага камайган.

👉 https://kun.uz/kr/37511854

Kun.uz расмий канали
Дунёда 733 миллион киши очликдан қийналмоқда — ҳисобот

Германиядаги Welthungerhilfe хайрия ташкилоти дунёнинг 36 та давлатида тўйиб овқатланмаслик билан боғлиқ ҳолатни «жиддий», олтитасидагини эса «ўта жиддий» деб таърифлади.

👉 https://kun.uz/kr/68083618

Kun.uz расмий канали
Тошкент-Андижон пулли автомобил йўли 6 йил муддатда қурилади

Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Тошкент-Андижон пулли автомобил йўли қурилиши вақти 6 йил 3 ойни ташкил этишини маълум қилди. Лойиҳага кўра, йўлда 10 та туннел бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/11146580

Kun.uz расмий канали
Байрутда яна ўнлаб қурбонлар: Исроил шаҳар марказига зарба берди, ракеталар турар жой биноларига тушган

Бу сафарги ракеталар аввалгиларидан фарқли ўлароқ, Ливан пойтахтининг жанубий чеккаларига эмас, шу вақтгача ҳужумга учрамай келган марказга учиб келган. Манбаларга кўра, «Ҳизбуллоҳ»нинг юқори мартабали амалдорларидан бири, Ҳасан Насруллоҳнинг куёви ҳужум нишони бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/02853094

Kun.uz расмий канали