Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
127K photos
11.3K videos
34 files
64.3K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда "Спарк" ва "Матиз" тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

10 октябр куни Нурафшон кўчасида икки автомашина тўқнашиши оқибатида "Спарк" ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. "Спарк" ичида бўлган 2 нафар йўловчи ҳамда "Матиз" ҳайдовчиси биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

👉 https://kun.uz/kr/54908772

Kun.uz расмий канали
Тошкентда ҳар бир туманнинг бош режаси ишлаб чиқилади

Пойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқов президент шаҳардаги ҳар бир туманнинг бош режаларини ишлаб чиқиш таклифини берганини маълум қилди. Тошкентда тирбандликларни бартараф этиш бўйича Йўлларни бошқариш департаменти ташкил этиш режаси айтилди.

👉 https://kun.uz/kr/32122805

Kun.uz расмий канали
«Милтон» тўфони: 16 қурбон, Флоридани сув босди, 3 млн уй электрсиз қолган

Қурбонлар сони ортиб бормоқда. 250 минг киши яшовчи шаҳарда бир неча кундан буён ичимлик сув таъминоти тикланмаяпти. Суғурталанган мулкка етказилган зарар миқдори 30-50 миллиард долларни ташкил этиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/57730756

Kun.uz расмий канали
Туркия “Марказий Осиё” атамасини “Туркистон”га ўзгартиради

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўзгартиришларни қўллаб-қувватлади.

👉 https://kun.uz/kr/69817956

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазода қириб юборилган оилалар, Ливандаги қочқинлар ва COVID-19нинг янги асоратлари — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/13029788

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган наркотик моддалар мусодара қилинди

ДХХ чегара қўшинлари хизматчилари Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб келинган гиёҳванд моддаларни мусодара қилди. Мазкур ҳолатларда қўлга олинган гумондорларга жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

👉 https://kun.uz/kr/40388460

Kun.uz расмий канали
Тадбиркорлар учун онлайн ҳисобрақам очиш: Tenge Bank мобил иловасини ўзингиз учун кашф этинг

Tenge Bank доимо мижозлар билан ўзаро муносабат жараёнини соддалаштиришга ва молиявий хизматларни замонавий бозор талабларига мослаштиришга интилади. Энди Tenge Business мобил иловасининг янги имкониятлари туфайли узоқ ва бюрократик жараён тез ҳамда қулай бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/73709031

Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Яна қанча бола йўлларда ўлиши керак?” – кўпайган авариялар ҳақида катта суҳбат

Сўнгги пайтларда авариялар, тезлик билан боғлиқ видеолар, ҳайдовчиларнинг йўл-ҳаракати қоидаларига беписанд эканини исботловчи ҳолатлар кўпайди. ЙТҲлар ўлим билан якунланмоқда, мактаб ўқувчилари машиналар остида жон беряпти. Пиёдалар ҳам йўлларда юриш маданиятидан йироқ. Kun.uz мавзу юзасидан суҳбат ўтказди. Суҳбатдошларга кўра, бу узоқ йиллик муаммо. Ҳайдовчиларнинг давлат тасдиқлаган қоидаларга муносабати “ҳуқуқий нигилизм” даражасига чиқди. Биргина Отажоновнинг видеоси – ҳуқуқ-тартибот органларига “қўлингдан нима келади?” дегандек бўлди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Марбург вируси: белгилари, юқиш йўллари ва профилактика чоралари

Шарқий Африка давлатларида тарқалаётган марбург вируси тана суюқликлари орқали юқади. Вирус юқтирган беморда бош оғриғи, иситма, тез чарчаш ва мушакларда оғриқлар кузатилиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/09333296

Kun.uz расмий канали
Тинчлик учун Нобел мукофоти Ҳиросима ва Нагасакидаги атом бомбасидан омон қoлганларни бирлаштирган ташкилотга берилди

Мукофот “ядровий қуролдан холи дунёни барпо этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар учун” тақдим этилди.

👉 https://kun.uz/kr/85946394

Kun.uz расмий канали
Россия қўшини Курск областида янги йирик ҳужум бошлади

Суджадан шимоли-ғарбдаги украин бўлинмалари қуршовга тушиб қолиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/06905903

Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон раҳбари Туркман халқининг миллий етакчисига Махтумқулининг ўзбек тилида нашр этилган танланган асарлари тўпламини совға қилди.

👉 https://kun.uz/kr/56174677

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда “қизил олтин” етиштиришнинг янги босқичи амалга оширилди

8 октябр куни Жиззах вилоятининг Бахмал туманида BMB Za’faron қуритиш ва қайта ишлаш корхонаси очилди. Ўзбекистонда етиштирилган заъфарон халқаро сифат стандартларига тўлиқ жавоб бериб, Италия, Франция ва Корея каби мамлакатларнинг етакчи лабораторияларида юқори – I категория сифат даражасига эга.

Маҳсулот экспорти:
- 2021 йил - 1,2 млн евро;
- 2022 йил - 2,7 млн евро;
- 2023 йил - 4,5 млн еврони ташкил этиб;
- 2024 йилда 12 млн еврога етказиш режалаштирилган.

👉 https://kun.uz/kr/64906779

Реклама
Тошкентда 32 нафар “закладчик” ушланди

Пойтахтда гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатган шахслар (“закладчиклар”) қўлга олинди.

👉 https://kun.uz/kr/09748222

Kun.uz расмий канали
АҚШ Ливанни Ғазога айлантирмасликни талаб қилди

Жо Байден сўнгги икки ой ичида илк бор Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан телефон орқали мулоқот қилган.

👉 https://kun.uz/kr/98347017

Kun.uz расмий канали
Рулдаги бола қамалар, Gentra’ни ижарага берган-чи? Ноқонуний машина ижараси ўсмирлар ўлимига сабаб бўлмоқда

Наманган шаҳрида уч ва Навоий вилоятида икки ўқувчи ижарага машина олиб ҳайдаш ортидан ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди. Ушбу турдаги ҳодисаларнинг жамоатчиликдан яширилганлари ҳам бор. Ўсмирлар ўлиб кетяпти, 200-300 минг сўмга уларга машинасини ижарага берган шахслар эса маъмурий жарима билан қутулмоқда. Негаки, бу қилмиш учун бундан ортиқ жазо йўқ.

👉 https://kun.uz/kr/79141596

Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев Эрон президенти билан учрашди

Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/85400562

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илон Маск Калифорниядаги тадбирда CyberCab номли роботаксини тақдим қилди

Унинг нархи 30 минг доллар бўлади, ишлаб чиқариш 2026-йилда бошланади, деган миллиардер. Бундан ташқари, у 20 нафаргача одам таший оладиган робофургон концептини ҳам тақдим этган.

👉 https://kun.uz/kr/56060770

Kun.uz расмий канали
Ўзбек компанияси Афғонистоннинг энергетика секторига 1 млрд доллар сармоя киритади

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган компания Афғонистон энергетика секторига инвестиция киритади. Шартнома 10 йилга мўлжалланган. Дастлабки йилда 100 млн доллар, келишув муддати давомида эса умумий инвестиция миқдори қарийб 1 млрд долларга етиши мумкин. Битим «Ўзбекнефтгаз» раиси иштирокида расмийлаштирилган.

👉 https://kun.uz/kr/51685222

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Alfraganus университети ЮНЕСКОнинг 10-Таълимда тадбиркорлик APEID Кенгаши йиғилишига мезбонлик қилди

Анжуманда дунёнинг 34 давлати ва Ўзбекистондан 200 дан ортиқ экспертлар, олий таълим муассасалари вакиллари, тадбиркорлар ва халқаро ташкилотлар қатнашди.

👉 https://kun.uz/kr/94160822

Реклама