Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
127K photos
11.3K videos
34 files
64.3K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
“ЖСТга аъзоликдан кейин йирик корхоналарга 2-3 йиллик ўтиш даври берилади” – Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

Ўзбекистон 2026 йилгача Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишни режалаштиряпти. Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг маълум қилишича, ташкилотга аъзоликдан кейин ҳам турли хил имтиёзлардан фойдаланиб келаётган йирик корхоналарга 2-3 йиллик ўтиш даври берилади.

👉 https://kun.uz/kr/03656480

Kun.uz расмий канали
Сўнгги 5 йил ичида илк бор Шимолий Оролга сув қуйиш режаси бажарилди

Охирги йилларда Қозоғистондаги Шимолий Орол денгизига 350-400 миллион куб метр сув қуйилган бўлса, жорий йил бошидан буён бу ҳажм 2 миллиард куб метрдан ошди, йил охирига қадар яна 500 миллион куб метр сув қуйиш режалаштирилган.

👉 https://kun.uz/kr/28394720

Kun.uz расмий канали
“Котлован амалдаги меъёрлар сақланмасдан қазилган” – Тошкент туманида қурувчи қўшни ҳовли деворини қулатганига изоҳ берилди

Тошкент тумани ҳокимлигига кўра, “Тошкент Мега Строй” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп хонадонли турар-жой фундаменти учун котлован қазишда амалдаги меъёрлар сақланмаган ҳамда ҳимоя ҳудудидан ўтиб кетилган. Маълум қилинишича, қулаб тушган дарвозахона девори ноқонуний қурилма бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/11353167

Kun.uz расмий канали
Қашқадарёда Mercedes-Benz ва Labo иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Ғузор туманида Mercedes-Benz машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Labo билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Labo ичидаги икки нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/23714533

Kun.uz расмий канали
ТИВ раҳбари Афғонистоннинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси янги раҳбари Абдул Ғаффор Теравийни қабул қилди. Янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/47162585

Kun.uz расмий канали
«Ўзбекистон темирйўллари» бош муҳандиси Ҳусниддин Ҳосилов ишдан кетди

Ҳусниддин Ҳосилов ўтган йили компания раиси лавозимида ишлаган вақтида тизимда сусткашликка йўл қўйгани ортидан ишдан олинганди.

👉 https://kun.uz/kr/65464044

Kun.uz расмий канали
Эрон Исроил билан можарода Россиянинг ёрдамига умид қилиши мумкинми?

Эрон аллақачон Россияга дронлар етказиб берган, россиялик ҳарбийлар улар билан Украинани ўққа тутмоқда. Бошқа йирикроқ етказмалар ҳам бўлган. Аммо бу ҳарбий-техник ҳамкорлик анча жиддийлашиши ҳам мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/70253828

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎзЛиДеП ўз сайловолди тарғиботида ноанъанавий ёндошишни бошлади

Ўзбекистон Либерал Демократик партияси жамоатчилик орасида тарғиботнинг ноанъанавий усулларини қўллашга киришди. Партия фаоллари ва волонтёрлар шаҳарнинг гавжум нуқталарида велосипедларда юриб, махсус овоз кучайтиргичлар (рупер) орқали ўз ғоялари ва мақсадларини кенг жамоатчиликка етказишмоқда.

Сайловолди жараёнлари бошлангандан бери тарғиботнинг бундай янги усулларини қўллашда партия етакчи ҳисобланади.

Kun.uz расмий канали
Флоридага “Милтон” тўфони ёпирилди – cўнгги тафсилотлар

“Милтон” тўфони Флориданинг марказий ғарбий қирғоғида қуруқликка чиқди. Қурбонлар бор. Байден Трампни “Милтон” ҳақида ёлғон тарқатишда айблади.

👉 https://kun.uz/kr/41093708

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
200 минг сўмлик ижара ва уч ўлим: Намангандаги мактаб ўқувчиси содир этган аянчли автоҳалокат тафсилотлари

2 октябр куни Наманган шаҳрида юз берган мудҳиш авария барчани даҳшатга солди - 5 нафар ўқувчи ижарага олган Gentra машинасида юқори тезликда ҳаракатланиб йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, юк машинасига урилди, уч бола вафот этди. Бу шу йилнинг ўзида Наманган шаҳрида мактаб ўқувчилари ижарага олган машинада содир бўлган тўртинчи авариядир. Уларнинг барчаси ўлим билан тугаган.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Пойтахт ИИБ Ўзбекистон–Эрон ўйинига келмоқчи бўлган мухлисларга мурожаат қилди

Чиптаси бор мухлисларга имкон қадар вақтлироқ йўлга чиқиб, шахсий автомобилда эмас, жамоат транспортида келиш тавсия этилади. ИИББ стадионга чиптасиз келмасликни сўради: чиптаси бўлмаган фуқаролар қўриқланадиган майдонга киритилмайди.

👉 https://kun.uz/kr/18530872

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қамал қилинаётган Жабалия, Яҳё Синварнинг буйруғи ва кейинроққа қолдирилган «Рамштайн» — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/49282373

Kun.uz расмий канали
Саҳройи Кабирда кучли ёғингарчилик — фотосуратлар

Марокаш Метеорология бош бошқармаси ходимининг маълум қилишича, 30-50 йилдан бери қисқа муддат ичида бунчалик кўп ёғин кузатилмаган. Марокаш ва Жазоирда сентябр ойи бошида 20 дан ортиқ киши тошқинлар қурбонига айланган.

📸 👉 https://kun.uz/kr/51934930

Kun.uz расмий канали
Кia'да "Бахтли соатлар" акцияси билан омадингизни қўлга киритинг!

Фақатгина 14 октябрдан 20 октябргача соат 10:00 дан 13:00 гача сизларни мавжуд бўлган Кiа автомобилларига ажойиб таклифлар кутмоқда!

💥 Ўз имкониятингизни бой берманг: автомобил нархлари фақатгина кўрсатилган вақт мобайнида арзонлаштирилади!

🔑 Бунинг учун энг яқин Кiа дилерлик марказига ташриф буюринг ва акциянинг барча тафсилотларини билиб олинг. Янги автомобилингиз Сизни кутмоқда! Янги кун - янги чегирмалар!

📞 Кiа доимий алоқа телефонига қўнғироқ қилинг: (+998) 55-500-1331

Реклама
Фронтдаги вазият: Вуҳледар бой берилиши украин мудофаасидаги инқирозни кучайтирди. Яна бир «қалъа» ва бутун жанубий Донбасс хавф остида

Украина қуролли кучлари учун энг оғир вазият қаерларда юзага келган?

👉 https://kun.uz/kr/28402396

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон — Эрон ўйини сабаб «Бунёдкор» стадиони яқинидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

Футбол бўйича Ўзбекистон ва Эрон учрашуви сабаб соат 22:00 гача Тошкентнинг Чилонзор, Чўпонота ва Бунёдкор кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади.

👉 https://kun.uz/kr/16571310

Kun.uz расмий канали
«Милтон» тўфони секинлашди, аммо ўз ортидан жиддий вайронгарчиликлар қолдирмоқда

Флоридада 3 млн киши электрсиз қолган, дастлабки қурбонлар ҳақида маълум қилинган.

👉 https://kun.uz/kr/78372931

Kun.uz расмий канали