Hikoyalar (G&M)
8.18K subscribers
1.13K photos
561 videos
42 files
2.3K links
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Download Telegram
БАЛИҚ ОВИ

Америкалик тадбиркорлардан бири кексайиб, умри охирлаб қолганда Мексика дарёларидан бирининг бўйидаги ҳашаматли уйида яшар, ҳар куни уйи олдидаги айвонда ўтириб, атрофни томоша қилар, тоза ҳаводан тўйиб нафас олар эди. Лекин унинг эътиборини уйи яқинида балиқ овлайдиган бир киши тортарди. Кекса киши уни кузатар, унинг қайиғи, балиқ тутадиган асбоблари ниҳоятда эски эканини, ёнида овланган балиқлар озгина эканини кўрарди. Бир куни балиқларни сотиб олиш учун овчини ёнига чақирди. Овчи тадбиркорнинг олдига келгач, ундан балиқларни сотиб олди ва: “Шу балиқларни овлаш учун қанча вақт сарфлайсан?” деб сўради.

“Кўп вақт кетмайди” деди овчи.

“Кўпроқ балиқ овлаш учун нега кўп вақт сарфламайсан?” деб сўради тадбиркор.

“Шу овлаганларим оилам эҳтиёжларига етади” деб жавоб берди овчи.

“Қолган вақтингда нималар билан шуғулланасан?” деб сўради кекса тадбиркор. Бу саволга жавобан овчи шундай деди:

“Етарлича ухлайман, бир муддат балиқ овлайман, фарзандларим билан ўйнайман, вақтимнинг бир қисмини аёлим билан ўтказаман, кечқурунлари дўстларим билан қишлоқни сайр қиламан, улар билан бирга ўтираман, гаплашаман, хуллас, вақтимни шу зайлда ўтказаман”.

Бу гапларни эшитган кекса тадбиркор овчини истеҳзо қилгандек бошини сарак-сарака қилди ва унга: “Сенга баъзи насиҳатларни айтаман. Мен америкалик тадбиркорман.

Аввало, кўп балиқ овлаш учун овга кўп вақт сарфла.

Орадан бироз вақт ўтиб, моддий имкониятингни яхшилаб олганингдан сўнг янги қайиқ сотиб ол.

Моддий томондан аҳволинг анча яхшиланганидан кейин ов учун бир неча қайиқлар сотиб ол.

Кейинчалик сен балиқчилик бўйича каттагина ширкат очиб, унинг раҳбарига айланасан. Энди ўзинг балиқ овлаб ўтирмай, ширкат ходимлари овлаган балиқларни сотувчиларга тарқатиш билан шуғулланасан.

Охирида эса балиқни қайта ишлаш, консервалаш заводини қуриб, заводнинг раҳбарига айланасан, кўп даромадларга эга бўласан. Кейин кичкина қишлоқдан Мексика шаҳрига, у ердан эса Америкага кўчиб борасан. Ана шундай қилиб одамлар бармоғи билан ишора қиладиган миллионерга айланасан. Кўрдингми, дўстим, тўғри фикрлаш қандай бўлади?!” деди.

Овчи бироз жим турди. Кейин кекса тадбиркордан: “Бундай муваффақиятга эришишим учун қанча вақт керак бўлади?” деб сўради.

Тадбиркор: “Ўн беш йилдан йигирма йилгача кетади” деди.

Шунда овчи: “Йигирма йилдан кейин нима бўлади?” деб сўради.

Тадбиркор кулди ва: “Ана энди мавзунинг муҳим жойига етиб келдик. Ўшанда ширкатингни ва барча маҳсулотларингни сотасан. Ана ундан кейин дунёнинг энг бой кишиларидан бирига айланасан. Миллионлаб долларларинг бўлади” деди.

Соддагина кийиниб олган овчи суҳбатдошининг кўзига тикилиб турди-да, “Миллионлаб долларга эга бўлганимдан кейин нима бўлади?” деб сўради.

Бу саволга кекса тадбиркор: “Табиийки, истеъфога чиқасан. Қолган умрингни дам олиб ўтказасан. Қишлоқдан катта дала ҳовли сотиб оласан-да, ўша ерда аёлинг ва фарзандларинг билан фароғатда яшайсан, аёлинг билан суҳбатлашасан, болаларинг билан ўйнайсан, дўстларинг билан қишлоқ айланиб, сайр қилиб, суҳбатлашиб ўтирасан, шунингдек, кўпроқ ухлаб дам оласан” дея жавоб берди.

Шунда овчи: “Демак, мен ҳозирги яшаб турган ҳаётимни яшашим учун йигирма йил тинмай ишлашим, оилам, фарзандларимга кам вақт ажратишим, чарчашим, соғлигимни йўқотишим керак эканда?! Насиҳатингиз учун раҳмат сизга!” деди-да, уйига жўнаб кетди.

“Вазиятларни бошқариш санъати” китобидан
Нозимжон Иминжонов таржимаси

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
😢1
Аёл мўътабардир!

Шайх Оъиз ал-Қорний ёзган энг чиройли иборалардан:
Аёл қаҳва кабидир, агар унга эътибор бермай, бепарво бўлсангиз, музлаб, совиб қолади, ҳаттоки сизга бўлган ҳис-туйғуларида ҳам.
Аёл агар яхши кўрган кимсаси олдида жим бўлиб қолса, унинг ичидаги айтолмай қолган барча сўзлари кўз ёши шаклида оқиб келади!
Аёл аввалига сизга яқинлашишдан қўрқади, аммо охирида эса сиз ундан узоқлашсангиз, йиғлай бошлайди. Уни жуда камчилик тушуна олади!
Аёл сиздан ортиқча нарса талаб қилмайди, у фақатгина сиздан ўз синглингиз учун сиз орзу қилган куёв каби бўлишингизни истайди, холос.. Агар ўзингиз билан эътибор, парвариш халтасини кўтариб олмаган бўлсангиз, аёл кишининг қалб эшигини тақиллата кўрманг!
Аёл ё жуда катта макрдир, ёки буюк муҳаббатдир! Хоҳлаганингизни танлаб олинг, эй эркаклар! Агар унга нисбатан макр ишлатсангиз, сизга ҳам макр билан жавоб беради. Агар уни яхши кўрсангиз, унинг чинакам соҳибига айланасиз!
Аёл ўзи бетоб ҳолида дардингизга дармон бўлади, ўзи хазин ҳолида сизга тасалли беради, чарчаган ҳолида кечалари ухламай чиқади, ўзи танимаган кимса учун ҳам хафа бўлади, тўйи куни ҳам йиғлайди…
Унга озгина юмшоқлик билан лутф қилинг!

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Олим Давлатов: "Ўртамиёна жамиятнинг кинолари ҳам ўртамиёна бўлади" Яхши фильмлар ишланмаётгани ва ўзбек киноси ўз томошабинини йўқотгани ҳақидаги баҳслар тугамайди. Minbar "Ўзбеккино" миллий агентлиги Кинолойиҳаларни тематик режалаштириш, фильмларни эксперт баҳолаш ва лицензиялаш бошқармаси бошлиғи Олимжон Давлатов билан ўртамиёна киносанъат, фильмлардаги мафкура ва "википедиячи" сценаристлар ҳақида, умуман ўзбек киночилигининг бугунги ачинарли ҳолати хусусида суҳбатлашди.

Минбар: Кейинги йилларда тарихий фильмларни яратиш тажрибаси бой берилди. Бугун тарихий фильмлар яратишга уринишлар бўлди, лекин кутилаётган “портлаш эффекти” ҳали рўй бермади. Жараённинг янада ривожланишига тўсиқ ва муаммолар борми?

Олимжон Давлатов. Ишлаб чиқариш, ижод жараёнида икки нарсага таянилади: истеъдод ва тажриба. Истеъдодни худо юқтиради, тажриба эса меҳнат эвазига пайдо бўлади. Сўнгги йилларда тарихий фильмлар деярли суратга олинмагани учун биздаги истеъдодлар ҳам чархланмади, “ўтмаслашиб” қолди. Тарихий фильмларни суратга олиш бўйича топшириқлар берилди ва вазият бирданига ўзгарди: аждодларимиз ҳақида айтарли маълумотга эга бўлмаган, таржимаи ҳолини ҳатто “Википедия” даражасида билмайдиган айрим қаламкаш ва режиссёрлар бир думалаб тарихчига айланишди, темуршунос, бухорийшунос бўлиб қолишди. Айниқса, режиссёр қайси мавзуга қўл урмоқчи бўлса, ўша соҳани ўрганган олимдан кам билимга эга бўлмаслиги керак. Сценарийнависларимиз ҳам шундай.

Билмаганимиз сабабли жуда осон йўлга ўтиб олганмиз – бизнинг талқинимизга кўра буюкларимиз буюк бўлиб туғилган. Буюкликка эришишнинг машаққатли йўли кўрсатилган сценарийлар етишмаяпти.


Натижада совет замонида тарғиб қилинадиган коммунистлардек бизнинг қаҳрамонларимиз ҳам ҳамиша тўғри қарор чиқарадиган, ҳар бир сўзи айни ҳикмат бўлган қизил қаҳрамонларга айланиб қолади.

Даврни, муҳитни ҳис этмасликдан бўлади бу ҳолат. Мен алоҳида шахслар ҳақида гапирмоқчимасман, лекин бизгача етиб келган сценарийлар ҳақида тўхталаман.

Масалан, Имом Бухорий ҳақида сценарий етиб келди, у шундай бошланади: эрталабки соат 8-9 да Бухоро узра қуёш нур таратади, узоқдан муаззиннинг овози эшитилади ва Бухоронинг томи устида 4-5 ёшли Имом Бухорий бомдод намозини ўқияпти. Шунда кўзига қуёш нури тегиб, ёш Бухорий кўзи ожиз бўлиб қолади. Кино шундай бошланади. Тасаввур қилинг, дунёнинг қайси минтақасида қуёш чиққач, соат 8-9 да бомдод намози ўқилади? Бу билмаганликдан эмасми?

Ёки Амир Темур ҳақида 100 қисмли сериал ёзаман, имкон беринглар деб порталга ёзган “ижодкор”имиз бор эди. Бизга келди, шунда биргина савол берамиз, агар билсангиз сиз билан шартнома тузамиз деб Амир Темурнинг туғилган йилини сўрадик. Шу саволни ҳам билмади. Лекин даъвоси катта. Бадиий кенгаш қарорлар, фармойишларнинг орқасидан “буюкшунос”га айланишдек хатарли тенденциянинг олдини олиш учун ҳаракат қилмоқда.

Тарихий сценарийларга бир савол билан қараймиз: ўша давр-ку майли, сценарийда ўша инсон борми? Бизга керак бўлган қаҳрамон шунчаки бир супермен, тасаввуримиздаги ҳаракатсиз бир ҳайкал эмас, жонли ва ундан бир ибрат олса арзигулик, буюкликнинг асли оддийликда эканини кўрсатиб берувчи қаҳрамонни излаймиз.

Тарихий фильмларни баҳолашда учта асосий мезон бор: бадиийлик, тарихий жиҳатдан асосланганлик, моҳиятга етиб бориш. Диний арбобларимиз, мутафаккирларимиз ҳақида сценарийлар келаяпти, пафосга тўлиб-тошиб ётибди. Имом Бухорий ўрнига Термизий исмини қўйсак ҳам билинмайди: ўша-ўша зеҳнли, иқтидорли, илмга чанқоқ, буюк, ҳадислар тўпловчи ватандошимиз ва ҳоказо... Шахс йўқ...

Энг катта ютуғимиз – кейинги йилларда онгимизга қуйилган “бизнинг қўлимиздан келмайди” деган стереотип синдирилди ва қатор тарихий фильмлар ишлаб чиқаришга туширилди. Сиз назарда тутган “портлаш эффекти”га мустаҳкам асос яратилмоқда. Яқин йилларда кино соҳасида жуда катта ижобий ўзгариш бўлишига ишончим комил. Озгина хайрихоҳлик, шароит ва энг асосийси – ижодий жараёнга ҳуда-беҳуда аралашмаслик керак бўлади, холос.
​​Дейлик, Қодирий ҳақидаги фильмда мабодо Қодирийнинг шахсий ҳаётдаги тойилишлари кўрсатиладиган бўлса, буни ёзувчининг авлодлари, қодирийсевар ёшлар, олимлар тўғри қабул қилишадими? Йўқ, қабул қилишмайди. Чунки бизда андиша бор. Лекин киноқаҳрамонни хатолардан холи, ҳақиқий фаришта деб кўрсатиш ҳам унчалик тўғри эмас. Баъзида Навоий, Беруний, Форобий боболаримизни илоҳийлаштириб, бу билан улардек яшаш, улардек бўлишнинг имкони йўқ деган қарашни болаларнинг онгига болаликданоқ сингдирамиз. Шундан кейин у Беруний бўлишни, Навоий бўлишни имкониятдан ташқарида деб ҳисоблай бошлайди. Бизга мана шундай стеротипларни синдирадиган фильмлар керак.

@Hikoyalar
Mabodo yuzingizni yuvsangiz, qo'rqib ketmaymanmi?

@Hikoyalar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Vaqt.... buni to'xtatib bo'lmaydi....
Zo'r ishlashibdi 👍

@Hikoyalar
​​Арслондек бўлгин!

Ривоят қилишларича, бир киши ўғлини савдогарлик қилиш учун узоқ сафарга юборди. Йигит йўлда борар экан кексайиб, касал бўлиб, ҳаракатлана олмай қолган тулкини кўрди. Йигит тулкининг ёнига келиб бироз турди, ўзича: “Бу заиф ҳайвон қандай ризқ топаркин? Тез орада очликдан ўлиб қолса керак” деб ўйлади.

Йигит шу алфозда турганда катта арслон ўлжасини тишлаганча тулки тарафга юриб кела бошлади. Тулкидан бироз нарироққа ўтирди-да, оғзида олиб келган ўлжасини ея бошлади. Қорни тўйгунича еб, ўлжанинг қолган қисмини ўша ерга ташлаб, ортга қайрилиб кетди. Тулки ўзини қўлга олиб, бир амаллаб бояги ўлжага етиб бориб, тўйгунича ўша гўштдан еди. Буни кўриб турган йигит: “Албатта, Аллоҳ таоло барча махлуқотларга ризқ беради. Шундай бўлгач, нима учун мен машаққатли сафарга чиқишим ва ўзимни қийнашим керак?” деди-да, сафарини тўхтатиб, ярим йўлдан ортга – уйига қайтди.

Уйига етиб бориб, отасига бўлиб ўтган воқеани бирма-бир сўзлаб берди. Ўғлининг сўзларини эшитган ота: “Ўғлим, мен сенинг арслонлардан қолган нарсаларни ейдиган тулки бўлишингни эмас, балки арслон бўлишингни, тулкилар эса сендан қолган нарсаларни ейишини истайман” деди.

“Вазиятларни бошқариш санъати” китобидан.

Нозимжон Иминжонов таржимаси.



@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
#ибрат

АЛЛОХНИНГ САТРИ

Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ бир куни Бағдод бозорига кириб бир боғ ўтин сотиб олдилар ва уни елкаларига қўйиб кета бошладилар. У зотни таниган савдогарлар савдосини, дўкондорлар дўконини ташлаб у кишининг йўлларини кесиб чиқиб: " Ўтинни бизга беринг, биз кўтарайлик" , дейишди. Шунда имом Аҳмад қўлларини силкидилар, юзлари қизарди, кўзлари ёшланди ва уларга дедилар:
" Биз бир бечора- мискин қавммиз. Агар Аллоҳнинг сатри бўлмаганида шармандамиз чиқар эди".

--------------------------------------

Кўпчилигимиз Аллоҳнинг сатри ила хотиржам юрамиз. Аллоҳ Ўзи билан бизнинг ўртамиздаги айбларни очмайди. Биз эса бундан мағрур бўлиб юраверамиз. Агар сатр очилса аслида имом Аҳмад эмас, бизнинг шармандамиз чиқар эди. Албатта имомнинг бу гаплари камтарликдан.

Абдулқодир Полвонов

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
👍1
​​#ТАБАССУМ

Жумъа маърузаларидан парча

Домланинг олдига янги куёв келиннинг итоатсизлигидан нолиб келибди.
- Домла, хотиним айтганимни қилмаяпти!

Домла куёвнинг уст-бошига қараб:
- Кастумингиз зўр-у, қаердан олдингиз?

Куёв хурсанднамо:

- Хотин томон қилган ))

- Туфлингизничи?

- Уни ҳам.

Қараса, пайпоғигача хотин томондан келган экан. Шунда домла куёвга қараб:
- Хотинингиз сизни урмаганига раҳмат денг! - дермиш.

O'zimizning kanaldan

@Hikoyalar
ОНА ТИЛИМНИ ҲЕЧ ҲАҚОРАТ ҚИЛМАНГ !

Она тил деганда миллат яшайди,
Она тил деганда ҳикмат яшайди,
Ҳақорат қилганлар ёвга ўхшайди.
Ғурурим, йўлида терс чиқиб кўрманг,
Она тилимни ҳеч ҳақорат қилманг !

Хоҳи ўнта тилда сўзлаб куйлангиз,
Истасангиз ўзга юртга бўйлангиз,
Ўз миллатингизни, юртни ўйлангиз.
Халқни нодон, ўзни донишманд билманг,
Она тилимни ҳеч ҳақорат қилманг !

Бошимни олинг, лек кечмам тилимдан,
Ҳеч қачон қайтмайман халқчил йўлимдан,
Мен шундай, ўжарман, қўрқмам ўлимдан.
Шоирнинг сўзини хазил деб билманг,
Она тилимни ҳеч ҳақорат қилманг !

Мен ўша Темурнинг авлодиданман,
Навоий, Бобурнинг авлодиданман,
Шеърият мулкининг гирдобиданман.
Миллатим кўксини беаёв тилманг,
Она тилимни ҳеч ҳақорат қилманг !

Бу юртнинг жўмарди, эй шунқорлари,
Огоҳлик сўрайман, эй донгдорлари,
Тилимни кесмангиз, эй "номдор"лари.
Келажак - авлоднинг саводин юлманг,
Она тилимни ҳеч ҳақорат қилманг !

Қодирий, Чўлпонлар, нечун отилди?
Эркни деб отилди, сўз деб отилди,
Қатағон бўлганлар ким деб сотилди.
Тик қараб, тик боқиб, орқага жилманг,
Она тилимни ҳеч ҳақорат қилманг !

Юрак ўртаётир, тутгайдир ингроқ,
Эй халқим, сергак бўл, доимо уйғоқ,
Ўзингдан сотқинлар чиққанда ногоҳ,
Жасорат қилингиз, маломат қилманг,
Она тилимни ҳеч ҳақорат қилманг !

Она тил деганда миллат яшайди,
Она тил деганда ҳикмат яшайди,
Ҳақорат қилганлар ёвга ўхшайди.
Ғурурим йўлида терс чиқиб кўрманг,
Она тилимни ҳеч ҳақорат қилманг !

©Абдувоҳид Сувонов
04.05 2019
@Adabiyot_olami
@Hikoyalar
Бир аёл ёлғиз ўғли билан яшар эди. Фарзанд баъзи сабабларга кўра сафарга жўнаб кетди. Аёл уйда ёлғиз қолди. Кунларнинг бирида аёл одатдагидек таомланиш учун дастурхонга ўтирди. Аёл фақир эди. Шу сабабли дастурхонда бир бурда нон ва сарёғга ўхшаш нарса бор эди. Танаввул қилишни бошлади. Тасодифан эшик таққилаб, бир одам садақа сўраб келди. Аёл танаввул қилиш учун оғзига солмоқчи бўлган нонни дархол қайтарди ва сўровчига бериб юборди. Ўша кеча оч холатда тонг оттирди. Вақтлар ўтиб, фарзанд сафардан келди. Одатдагидек фарзанд сафар таъсуротларини онасига айта бошлади. Сафар мобайнида уни жуда ҳам таъсирлантирган бир воқеъани онасига қуйидагича сўзлаб берди: “Йўлда кетаётган эдим. Олдимдан бир шер чиқиб қолди. Бир ўзим қолиб кетгандим. Ундан қочишга ҳаракат қилдим. Аммо, қоча олмадим ва шер тагида қолиб кетдим. У бошимни ғажишга шайланиб турган эди. Умидимни узгандим. Тасодифан оппоқ кийим кийган бир киши олдимда пайдо бўлди ва мени шер чангалидан халос қилди. Халос қилгач, менга қарата: “Бир луқмага бир луқма!”, - деди. Мен унинг бу сўзидан нимани мақсад қилганини англамадим”.
Аёл воқеъани эшитар экан, ушбу воқеъа қачон содир бўлганини сўради. Фарзанд воқеъа содир бўлган вақтни айтди. Маълум бўлдики, бу воқеъа аёл танаввул қилиш учун хозирлаган таомини оғзига солиш арафасида турганида бир сўровчи келиб қолди. Аёл ушбу таомни танаввул қилмасдан сўровчига бериб юборган вақтда содир бўлган эди. Аллоҳ таоло аёлнинг холис садақаси сабабли фарзандини шер оғзидан халос қилди.

Хулоса: Баъзан биз арзимас, деб ўйлаган нарсамиз бир ёки бир нечта ҳаётни сақлаб қолишга сабаб бўлиши мумкин! Садақанинг ками бўлмайди. Балки, садақа бермаслик айб бўлади!

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Azonga yaqin shitir-shitir sasidan uyg'anib ketdim.
Suv ichish uchun oshxonaga chiqdim:
-Chiroqni yoqma!
Dadamning kutilmaganda eshitilgan ovozlaridan cho'chib ketdim.
Xontaxta yonida onam va dadam ro'za tutish uchun sham yorug'ida og'iz yopishardi.
1937 yil

Azizabonu Abduraximova

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Рўза тутмайман деди менга бир эркак.
Дедим: Мусофир ё беморсиз демак?
Йўқ деди. Шунда мен топқирлик қилдим,
"Унда хомиладор бўлсангиз керак

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Устозига сабоқ берган шогирд

Мактабда ўқиш бошланган куни ўқитувчи 5-синф ўқувчилар қаршисида туриб ёлғон сўзлади. Ўқувчиларига бир-бир қараб чиқди-да уларни жуда яхши кўришини айтди. Аммо бунинг иложи йўқ эди. Чунки бурчакда боши бир ёнга эгилган Мустафо Йилмаз исмли болакай бор эди. Мадиҳа хоним бир йил олдин Мустафони кузатганди ва болалар билан ўйнамаслиги, уст-боши кирлиги, қачон қарамасин йиртиқ, увада кийимларда юришини кўрганди. Мадиҳа хоним Мустафони шу қадар ёмон кўрардики, охир- оқибатда бу нафрат ўқитувчига ўқувчисининг дафтарларини қизил қалам билан “безаш” ва унга “паст ўзлаштирувчи ўқувчи” деган нисбатни беришига сабаб бўлди. Ҳатто Мадиҳа хоним Мустафога паст баҳо қўйишдан завқланарди ҳам.

Мадиҳа хоним синфдаги ҳар бир боланинг тавсифномаси билан танишиш керак эди. Шунда ҳам Мустафонинг тавсифномаларини энг охирига қўйди. Аммо унинг ҳаёти билан танишганида кутилмаган ҳолатдан юраги орқага тортиб кетди. Мустафони биринчи синфда ўқитган ўқитувчиси шундай ёзган эди:

“Мустафо ҳар доим кулиб юрадиган, кўзлари порлаб турадиган шўх бола. Уй вазифаларини тўлиқ ва хатосиз бажаради. Тарбияси чиройли. Уни кўрган ҳар бир киши шундай фарзанди бўлишини орзу қилади”.

Иккинчи синфда ўқитган ўқитувчиси эса шундай деганди: “Мустафо ҳар томонлама мукаммал ўқувчи. Синфдошлари уни жуда яхши кўришади. Аммо онаси оғир касал бўлгани учун қайғуда ва уй ишлари ҳам унга қолиб кетган”.

Учинчи синф ўқитувчиси: “Онасининг ўлими Мустафо учун жуда оғир бўлди. Мустафо бу ғамни қўлидан келганча енгишга уриняпти, аммо дадаси бола билан мутлақо қизиқмаяпти. Агар болакайга ёрдам берилмаса, уйдаги ҳолат уни чўктириб қўяди” деганди.

Тўртинчи синфда Мустафони ўқитган ўқитувчи эса шундай деган эди: “Мустафо ҳеч ким билан гаплашмайди. Дарсларни яхши ўзлаштирмайди. Ўртоқлари ҳам йўқ. Баъзан дарсда ухлаб қолади”...

Тавсифномаларни ўқиркан Мадиҳа хоним муаммо нимадалигини англади ва ўзидан уялди. Ўқувчилари устозлар байрамида унга чиройли совғалар, ялтироқ гулқоғозларга ўралган ҳадялар берганида ҳам ичдан қувонмади. Мустафонинг совғасини қабул қилгунича Мадиҳа хонимга ҳеч бир ўқувчисининг совғаси татимади. Мустафонинг ҳадяси кичик дўкондан олинган қалин, қаҳваранг газета қоғозига тартибсиз ўралган эди.

Мадиҳа хоним уни бошқа совғаларнинг ичида очишга юраги дов бермади. Ўқитувчи ҳадя халтаси ичидан сохта олмос тошларининг айримлари тушай деб турган билагузук ва бир флакон ифорни олаётганида ўқувчилар кула бошлаганди. Мадиҳа хоним билагузукнинг қанчалик чиройли эканини айтганида болаларнинг кулгуси тинди. Дарҳол билагузукни тақиб олди ва ифордан билакларига суртди. Мустафо ўша куни дасрдан кейин қолиб ўқитувчисига:

Устоз, Сиздан онамнинг ҳиди келяпти!- деди.
Болалар уйга кетгач, Мадиҳа хоним узоқ йиғлади. Ўша кундан кейин Мустафо билан алоҳида шуғулланадиган, ўқиш-ёзиш ва арифметикадан унга сабоқлар беришни бошлаади. Ўқувчиларни ҳам бунга жалб қилди. Мадиҳа хоним Мустафо билан шуғулланаётганида болакайнинг зеҳнда ижобий ўзгаришлар сезиб хурсанд бўларди. У билан қанчалик қаттиқ ишламасин, Мустафо ҳам устозига тезлик билан жавоб қайтараётганди. Ўқув йили охиригача Мустафо синфдаги энг аълочи ўқувчига айланди. Мадиҳа хоним ҳамма ўқувчисини бир хил яхши кўришини айтишига қарамай, Мустафони бошқача кўз билан севарди. Бир йилдан кейин Мадиҳа хоним эшиги олдида бир хат топиб олди. Унда Мустафо ҳаётида унга учраган энг яхши устоз эканини ёзган эди.

Олти йилдан кейин Мустафодан яна бир хат олди ўқитувчиси. Лицейни аълода битирганини, имтиҳонлар баҳоси бўйича синфда учинчи ўринни олганини ва ҳанузгача Мадиҳа хоним унинг ҳаётидаги энг яхши ўқитувчи эканини ёзганди. .

Бу мактубдан тўрт йил ўтиб Мадиҳа хоним собиқ ўқувчисидан яна хат олди. Баъзан жуда қийналган бўлса-да, ўқишдан воз кечмаганини, яқинда энг аълочи талаба даражасида коллежни тамомлашини ёзган бу мактубда ҳам бутун ҳаётидаги энг яхши ва фидоий ўқитувчи Мадиҳа хоним эканлиги алоҳида қайд этилган эди.
Орадан яна тўрт йил вақт ўтди ва муаллима бошқа бир хат олди. Бу сафар олий маълумотли диплом олганидан сўнг ўқишни давом эттириб, бунданда юксак мартабаларни мўлжаллаётгани ҳақида гапирган собиқ ўқувчи, Мадиҳа хоним ҳамон унинг ҳаётидаги энг яхши ва доно устоз бўлиб қолаётганини таъкидлаганди. Аммо энди исм-насаби бироз узунроқ эди. Мактуб “Проффессор, тиббиёт доктори Мустафо Йилмаз” дея имзоланган эди.

Мустафо бир қиз билан танишган эди ва у билан ҳаётини никоҳ риштаси асосида боғлаш ниятида эди. Отаси бир неча ой олдин вафот этгани учун, никоҳ тўйи тўрида куёвнинг онаси ўтирадиган ўриндиқда Мадиҳа хоним ўтиришини сўради Мустафо. Шубҳасиз бу таклифини Мадиҳа хоним шараф билди. Тошлари тушиб ётган ўша Мустафо совға қилган билагузукни тақди. Мустафонинг онаси бир пайтлар сепиб юрган ифордан сепди. Бир-бирларини қучоқладилар. Ва доктор Мустафо Мадиҳа хонимнинг қулоғига шивиради: “Менга ишонганингиз учун ташаккур, устоз! Ўқишим кераклиги, буюк инсон бўлиб етишишим аниқлигини англатганингиз ва муҳими мен оддий ўқувчи эмаслигимга ишонтирганингиз учун ташаккурларим устоз!” Мадиҳа хоним кўзларида ёш билан собиқ ўқувчисига пичирлади:

Мустафо, жон болам, мен хато ўйлардим. Менга ҳаётингни ўзгартиришимни, меҳр-муҳаббат қандай бўлишини сен ўргатдинг! Сен билан танишгунимга қадар қандай ўқитувчилик қилганимни билмайман...
Инсонларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қилинг. Бу билан ўз ҳаётингиз ҳам нурли бўлади...

Турк тилидан Умида АДИЗОВА таржимаси

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
شَحَدَةٌ:
Хотинли ҳаёт!

Саҳарда барвақт уйғонган эр, хотинини уйғотиб мен билан бирга югуриш машқига чиқишни хохлайсизми деб сўради.
Хотин: Сиз мени семиз деб гумон қиласизми?
Эр: Йўқ. Югуриш соғлиқ учун фойдали.
Хотин: Бўлмаса мени касал деб гумон қилябсизми?
Эр: Йўқ, йўқ агар туришни хохласангиз туринг бўлмаса ҳаммаси жойида.
Хотин: Ҳаа шундайми.. энди мени дангаса деб ўйлаябсизми?
Эр: Йўқ йўқ, сиз нотўғри тушундингиз, мен буни назарда тутмадим.
Хотин: Аҳаа энди сиз мени саводсиз деб ўйлаябсизми?
Эр: Қаранг, ахир мен буни айтмадим...
Хотин: Мени алдади демоқчимисиз?
Эр: Илтимос сиздан эрталабдан асабийлашманг..
Хотин: Энди мен сизнингча жанжалкаш бўлдимми?
Эр: Бўлди хўп, Сиз ётиб ухланг, мен ўзим ёлғиз чиқиб югуриб келаман.
Хотин: Сиз доим ҳамма ерга бир ўзингиз бориб хордиқ чиқарасиз.
Эр: Илтимос қиламан, мени бошим айланиб кетябди.
Хотин: Кўрдингизми? Сиз шундай худбинсиз. Фақат ўзингиз ҳақингизда ўйлайсиз. Мени соғлиғим ҳақида ўйламайсиз.
Эр ўтириб қаерида хато қилганлиги ҳақида ўйга толди...

Шайх Ҳасан ал-Ҳанафий саҳифасидан.

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Адуввум мубийн (очиқ душман)

Муборак Рамазон ойи. Барчамиз 11 ой давомида қилган гуноҳларимиз ювилиши, янги туғилган гўдакдек гуноҳсиз бўлишимиз учун ажойиб имконият устида турибмиз.
"Ким Рамазон ойи рўзасини ихлос билан, савоб умидида қолдирмай тутса, ўтган барча гуноҳлари кечирилади", мазмунида ҳадис бор. Бу имконият бизга берилишининг ўзиёқ аслида Аллоҳнинг раҳмати кенглигидан далолатдир. Бизнинг очиқ душманимиз Шайтони лаъиннинг кишанланиши эса, бу имкониятдан фойдаланишимиз учун яна бир имкониятдир!
Субҳаналлоҳ!
Шайтоннинг банди этилганинини сездингизми ҳеч, ҳис қилдингизми?! Албатта, кўзимизга кўринмагани учун сезиш мушкулдек туюлади. Аммо, яхшилаб ўзимизга эътибор берсак, буни ўзимизда кўришимиз ҳам мумкин:
Эрталаб уйдан чиқаётиб, баъзан эсингиздан чиқиб қоладиган "Бисмиллаҳ"ни айтиш эсингиздан чиқмадими?
Одамлар билан мулоқот қилаётганингизда тилингиз ғийбат, бўҳтон, иғво сўзларни айтишдан бемалол тийиляптими?
Биров сизни бехос туртиб кетса, "Ҳой, фалон-фалон", дея хақорат қилмай, жимгина ўтиб кета оляпсизми?
Савдо қилсангиз, ҳалол қилишга уриняпсизми?
Баланд овозда гапирмасликка ҳаракат қиляпсизми?
Номаҳрам қиз-аёлларга кўз тушганда кўзингизни бемалол олиб қоча оляпсизми?
Фойдаси бўлмаган нарсани гапирмай қўйдингизми? Бунинг ўрнига тилингиз бўш қолганда тасбеҳ-истиғфор айтиб юрибсизми?
Жаҳлингиз чиққанда рўзадорлигингиз эсга тушяптими?
Кўнглини оғритган, хафалашган кишингиздан биринчи бўлиб узр сўрашни хаёлдан ўтказяпсизми?
Эътибор беринг-а, кўпроқ нимани ўйлаяпсиз, орзу-ҳавас, дунё ташвишлариними ёки рўзангизни бузмасдан ифторга етиб олишними?
Бошқа ойларда аксини қилишимиз кўпроқ эҳтимолга яқин бўлган бу мисоллар бизга Шайтоннинг занжирбанд этилганини билдирмайдими?
Биз аслида шундаймиз, йил ўн икки ой давомида шундайлигимизча қолишимиз ҳам мумкин. Ҳаммаси ўз қўлимизда, зотан, шайтон ҳеч кимни қурол тираб мажбурлай олмайди!
Алҳамдулиллаҳ!
Яна бир бор чексиз Алҳамдулиллаҳ-ки, бизга берилган ҳар бир имконият уни бажаришимиз учун қулайликлар билан тақдим қилиняпти. Биздан фақат "Лаббай, Роббим!", дея бу имкониятлардан фойдаланиш қоляпти холос. Келинг очиқ душманимиз кишанбанд этилганидан фойдаланиб қолайлик!
Барчамизга Моҳи Рамазондан гуноҳлардан покланган ҳолда чиқишимизни Ўзи насиб этсин!
Рамазон Муборак!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ...

@fozilmuslim
👍1
Саҳарликдан қолманг!

Саҳарликни узрсиз тарк этмаслик зарур. Ифторликка шошиш, саҳарликни эса сўнгги вақтигача кечиктириш суннатдир (оғиз очишда ифторлик вақти кирганига амин бўлиш керак).
Саҳарликка турмасдан рўза тутиш гуноҳ бўлмайди. Бироқ, саҳарликка туришнинг ўзи ҳам бир савоб. Бу ҳақида ҳадиси шарифларда бундай дейилган:
"Саҳарликка туринглар, унда барака бордир" (Бухорий ривояти);
"Саҳарликка туриш Аллоҳнинг сизга барака беришидир. Буни қўлдан чиқарманг" (Насоий ривояти);
"Луқмаси ҳалол бўлиш шарти билан ҳисобга тортилмайдиганлар рўзадор, саҳарликка турган ва Аллоҳ йўлида навбатчилик қилган кишилардир" (Насоий ривояти);
"Мўмин саҳарликни хурмо билан қилиши қандай ҳам яхши" (Абу Довуд ривояти).

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Тил ҳақида #ҳангома

Андижонлик мулла акаларимиздан бири яқинда Тошкентда бир идорага кирибди. Қабулхонадаги қизлардан бири русча гапириб кутиб олибди. Мулла акамиз унга жавобан чиройли қилиб арабча гапириб кетибди. Ҳалиги қиз ҳайрон қотибди. Шунда қори ака: "Синглим, сен русча билсанг, мен арабча биламан. Русчангни ҳам тушунаман. Аммо ўзинг ўзбек қизи экансан, Ўзбекистонда турибсан, кўриб турибсан, мен ғирт ўзбекман, нима қиласан олифталик қилиб, ўз тилингда гапиравер", деб танбеҳ берибди.

Яхши услуб экан.

© Ҳасан ал Муқрий

@hazratnavoi_uz

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.