Hikoyalar (G&M)
8.19K subscribers
1.13K photos
561 videos
42 files
2.3K links
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Download Telegram
ТАЪСИРЛИ #ҲИКОЯ

Янги келинчак қайнонаси келиб ўтирган дастурхон устидан энсасини қотириб туриб кетди. Унинг бу қилиғи эрига ғалати туюлди.

- Нимага дастурхондан турдингиз, хоним? Сизга нимадир ёқмадими? - деди.

Аёл:
- Ойингизнинг қўллари кир экан. Иштаҳам бузилиб, кўнглим айниб кетди!

- Шу сабаб турдингизми? Ҳўп, нима қилиш керак, азизам? Айтинг!

- Ойингиз ўзи овқатлансин! Биз билан бир дастурхон узра ўтирмасин! Бундан кейин уни биз билан бирга кўришни хоҳламайман!

- Хўп, хўп бўлади. Бугундан эътиборан, ойим алоҳида, ўзлари ўтирадилар. Лекин мен, сиз айнан онамнинг биз билан таомланишларидан эмас, бир уйда яшашларидан ҳам қалбингиз сиқилаётганини сезяпман. Сизга қолса, онам биз билан яшамасалар, а?

- Гапнинг очиғи шундай, мен ўз уйимда улар сабаб хотиржам яшолмайман! Эркинликка ўрганганман!

- Хабарингиз бор. Онамнинг ёлғиз фарзандиман. Улар кекса бўлиб қолдилар. Нима қилишим керак?

- Масала ҳал, қариялар уйига олиб бориш керак. Вақти - вақти билан бориб кўриб келасиз. Агар шундай қилмасангиз, ота уйимга кетаман. Олдингизга қайтиб келмайман.

- Хўп бўлади, азизам! Менга сиз бахтли бўлсангиз бўлди. Онамни қариялар уйига олиб бораман! - деб аёлига табассум қилди.

- Ҳа айтганча, кеча дадангиз менга қўнғироқ қилиб, уйларига чақирдилар - а?

- Ҳа, чунки мен илтимос қилган эдим!

- Таклифларининг сабаби нима, азизам?

- Эртага борганимизда билиб оласиз! Энди мен бориб ухлаб дам ола қолай! - деди аёл.

- Аллоҳ офият берсин! - деди эри.
Сўнг онасининг хонасига кирди. Онаси:

- Болам, хотинингга нима қилди? Овқатланмади? Бетобми?
- Ҳа, онажон, мазаси йўқ!

- Ҳа унда нега олдимга келиб ўтирибсан? Бориб доктор чақир! Дори дармон сотиб ол! У касал бўлиб, емак емай оч ухлаб колса, Аллоҳ олдида жавоб берасан! Ундан масъулсан!

- Йўқ, онажон! У қадар эмас. Бироз дам олса, ўзига келиб қолади. Хавотир олманг!

- Аллоҳ сизларни соғ - саломат қилсин, болажоним!

- Омин! Она, эртага сизни бир жойга олиб бораман! Ундан кейин ҳамма нарса ўзгаради.

- Қаерга болажоним?

- Эртага билиб оласиз! Сиз фақат у пайт менинг қилган ишимдан ғазабламанг! Уришманг!

- Ўғлим, сен ҳамма нарсани ҳикмат билан бажаришингга ишонаман!

- Аллоҳ сизни асрасин, онажон!

Эртаси куни ҳаммалари бирга аёлнинг ота уйига боришди. Куёв онасининг қўлидан тутиб мошинадан туширди.

Аёли секин келиб эрининг қулоғига пичирлади:
- Ойингизга нима бор эди? - деди.

- Хотиржам, бўлинг! Бу ердан чиқиб кейин ташлаб келаман! - деди, эри.

Келиннинг ота - онаси уларни кутиб олди. Пешин намозини ўқиб, тушлик қилмоқчи бўлишди. Келиннинг отаси куёви билан ёлғиз гаплашиб олиш мақсадида бошқа хонага таклиф қилди.

- Сиз билан муҳим масала юзасидан гаплашиб олишим керак! Қизим - ёлғиз фарзандим! Унинг бахти мен учун ҳамма нарсадан устун! У менга қўнғироқ қилиб, онангиз билан яшашни истамаётганини айтди. Тез ечим топмасангиз бўлмайди. Эркатойим сиқилишини хоҳламайман! Бўлмаса, қизим уйингизга қайтиб кетмайди! - деди.

- Демак, ўша муҳим-м-м масала, менинг онам экан - да? Ҳа, биз қизингиз билан ечим топдик! Бу ердан чиқиб, Онамни қариялар уйига олиб бориб қўяман!

- Тушунганингиз учун раҳмат! Масала ҳал, демак! - деди қайнота.

Дастурхонга таомлар тортилди. Аёлнинг барча оила аъзолари келиб ўтирди. Лекин куёвнинг онаси йўқ эди.
- Онам қанилар? - деб сўради куёв.
- Ҳа, уларми... улар бошқа хонада ўзлари овқатланадилар.
- Буни сиз уларга айтдингизми, азизам?
- Ҳа.

Куёв қайн оиласига бироз қараб турдида, улар дастурхонга қўл узатишларидан олдин:

- Ростини айтсам, мен сизлар билан овқатланишдан ҳазар қиламан! Чунки ҳаммангизни қўлларингиз ювуқсиз, кир! Сизлар бор жойдан нафас ололмайман! Кўнглим сиқилади! - деди.

Ҳаммалари даҳшатга тушишди.

Аёл шашт билан ўрнидан туриб:
- Бу нима деганингиз?- деди.

- Қалбинг ёндими? Кеча онам ҳақида ҳам шундай деганингда юрагим ёнди! -деди. Сўнг қайнотасига қараб: - Сиз - чи, кап - катта одам! Онангдан қутил! Уни ҳайдаб сол, дегани Худодан уялмадингизми? Куни келиб, сиз ҳам мункиллаб қолсангиз, фарзандларингиз сизни кўчага улоқтиришса, нима қилган бўлардингиз?
Аллоҳ инсоф берсин, сизларга! - деди.
👍1
Сўнг онаси ўтирган хонага кириб уни олиб чиқди. Онаизорнинг ҳеч нарсадан хабари йўқ эди. Онасининг юз - кўзидан ўпиб:

- Кетдик онажон, кетдик! - деди.

- Қаерга болам?

- Мен розилигингизга эришай, розилигингиз ила мени жаннатга етакланг, Она! -деди.

Ва онасини бағирга олиб, одимлади. Чиқишидан олдин, аёлининг оиласи томон қараб:
- Менга Жаннатим (онам) керак! Дунёйингиз (қизингиз) ўзингизга сийлов! - деди.

© Умму Абдуллоҳ таржимаси
© Фойдалар


@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Эрта тонгда машинани ўғрилашди. Кеч кирганида машинанинг эгаси машинасини топ-тоза ҳолида ўз жойига қўйиб кетилганини топди. Ичида эса ўгирлаган шахсдан мактуб бор эди. У мактубда "Узр сўрайман биродар. Аёлимни зудлик билан шифохонага элитишим зарур эди, мошинангизни ўғирлашга мажбур бўлдим. Яна бир бор узр сўраб ичимлик ва бодроғи билан кинога икки чиптани сизга ҳамда хурматли оилангизга ҳадя қиламан", деб ёзиб қолдирган. Ҳеч қандай машаққатсиз савобга ишлаганини фахмлаган машинанинг соҳиби беихтиёр табассум қилди ва оиласини олиб кинотеатрга жўнади. Кинодан қайтганида уйини шип-шидон қилиб кетилган ҳолида топди. Иккинчи бора мактуб қолдирлиган эди - "Ҳўш, "кино" ёқдими оғайни?

PS. Хушёлик давр талаби🙊
Бир одам доим жамоат намози учун масжидга борар эди. Аммо, кунларнинг бирида у жамоатга чиқмай қўйибди. Орадан бир икки хафта ўтгач масжид имоми ундан хабар олмоқчи бўлибди.
Ўша куни кун жуда совуқ бўлибди. Имом ҳалиги одамни уйида ёлғиз ёниб турган ўчоқ олдида ўтирганини кўрибди. У эса, имомнинг келганидан ҳайрон бўлса ҳам, ўрнидан туриб у билан саломлашибди ва уйига таклиф қилиб, ўчоқ олдида бирга ўтиришибди... Сукунат...
Имом унинг олдида сукут сақлаб, ҳеч нарса демабди. Иккаласи ҳам оғир сукунат ичра ўчоқдаги олов рақсини тамошо қилиб ўтирибди. Орадан бир неча вақт ўтгач имом ўчоқ қисқичини олиб зўр ёнаётган бир кўмир парчасини оловдан ажратиб, алоҳида жойга қўйибди. Сўнг, ўриндиққа суяниб, яна сукунатга берилибди.
Уй эгаси, алоҳида олиб қўйилган кўмир парчаси аста-секин сўнаётганини кўрибди, оз вақт ўтиб ўша олов парчапси умуман сўниб қолибди.
Уйга кирганидан бери бир оғиз сўз айтилмабди. Имом соатига қараб, кетиш вақти бўлганини билибди. У аста-секин ўрнидан турар экан, ўша сўниб қолган кўмир парчасини қайтадан олов ўртасига жойлаб қўйибди. Кўмир эса, бошқа ёнаётган кўмирлардан иссиқлик ва олов олиб қайта ёна бошлади...
Имом уйдан чиқиш учун эшик олдига келганида уй эгаси кўзларидаги ёшлари билан: "Ташрифингиз учун ташаккур ва айниқса "оловли насиҳатингиз" учун миннатдорман. Эртадан бошлаб жамоат намозига қайта чиқишни бошлайман", дебди.

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Sen tongda uyg‘onding. Gazga qo‘yding choy.
Bu mehr men uchun emas, hoynahoy.

Sen oppoq ko‘ylakka urasan dazmol.
Bu ishni men uchun qilmog‘ing - mahol.

Uyni supirasan, poklaysan changdan.
Supirib otmaysan meni bu g‘amdan.

Ovqat pishirasan. Mo‘l-ko‘l dasturxon...
Ovqatingni maqtar o‘zga bir inson.

Bolangning ko‘ziga boqib to‘ymaysan.
Sen mening bolamni o‘pib qo‘ymaysan.

Ammo yolg‘iz qolsang egilar boshing -
Ko‘zingdan so‘ramay oqadi yoshing.

Meni sog‘indingmi? Kuydingmi?.. Rahmat!..
Ko‘z yoshing meniki, ko‘z yoshing faqat...

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
👍1
Forwarded from Qalbim_Nuri (شـمـــــــس_ان_نور)
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан

Https://tttttt.me/qalbim_nuri_ilmu_iymon
Forwarded from Adabiyot bo'stoni
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни албатта кўринг. Мб.дингизга ачинманг. Жудаям таъсирли. Кўзимга ёш келди. 😔😔

@adabiyotbustoni
ОҚИЛ ҚАРОР АСИРЛАРНИ ҚУТҚАРДИ

Абу Рофеъ айтади: “Ҳазрат Умар румликлар устига қўшин юборганди. Юборилган қўшинда Асҳоби икромдан Абдулоҳ ибн Ҳузофа исмли зот ҳам бор эди. Румликлар уни асир олиб Қиролнинг ҳузурига олиб боришди ва:

-Бу одам Муҳаммаднинг асҳобидандир, - дейишди.
Золим қирол унга:
-Сени мулкимга ва салтанатимга шерик қилсам, насороликни қабул қиласанми? – дея таклиф қилди.
Абдуллоҳ:
-Кўзимни юмиб-очганчалик муддатга бўлса-да, Муҳаммаднинг динидан қайтиш учун менга ўз салтанатингни берсанг ҳам бу таклифингни асло қабул қилмайман! – деди.
-Мадомики, ўз эътиқодингга шунчалик содиқсан, у ҳолда сени ўлдираман! - деди қирол.
-Билганингни қил, - деди Абдуллоҳ.

Қиролнинг буйруғи билан Абдуллоҳ чормихга боғланди. Қирол ўқчиларга:
-Қўл – оёқларига яқинроқ ерга ўқ узинг! – деди.

Бу қийноқлар давомида Абдуллоҳга фақат насоролик динини қабул қилиши талаб қилинди. Аммо у инкор қилди. Охири қиролнинг буйруғи билан чормихдан олишди. Сўнгра катта бир қозон келтиришди ва ичини сувга тўлдириб, қайнатишди. Кейин икки мусулмон асирни қозон ёнига келтиришди. Асирларга ҳам насоролик таклиф қилинди. Улар рад қилишгач, ҳар иккисини қозонга ташлаб юборишди. Бу гал қирол қайнаб турган сув ичига Абдуллоҳни ташлашларини амр қилди. Абдуллоҳ қозонга яқин келтирилганида йиғлади.
Шунда аскарлар:
-Қиролим, бу асир йиғламоқда! – дейишди.
Қирол Абдуллоҳнинг йиғисини қўрқоқликка йўйиб:
-Уни олдимга келтиринг! – дея буюрди.

Абдуллоҳ келтирилгач, яна аввалги таклифни такрорлади. Аммо яна рад жавобини олгач:
-У ҳолда нега йиғладинг? – дея сўради.
Абдуллоҳ:
-Ичимдан: “Абдуллоҳ, шу қозонга ташлансанг, албатта, ўласан. Кошки, вужудимдаги ҳар бир тук ададича жоним бўлсайди ва такрор-такрор қайноқ қозонга ташлансам, ҳар бир жонимни Тангри таоло учун фидо қилсам эди!” деган ўй кўнглимдан кечиб, йиғладим, - деди.
Қирол Абдуллоҳнинг имонидаги собитлик ва қатъиятни, ҳеч қандай ўлим азоби уни бу йўлдан қайтаролмаслигини кўриб:
-Агар бошимдан ўпсанг, сени озод қиламан, - деди.
Абдуллоҳ бу таклифга қарши шундай бир таклиф билдирди:
-Барча мусулмон асирларни озод қилсанг, бошингдан ўпишга рози бўламан.
Қирол:
-Майли, таклифинг қабул қилинди. Уларни ҳам сен билан бирга қўйиб юбораман, - деди.

Абдуллоҳ: “Бу одам, Яратганинг душманларидан биридир. Яхшиси бошидан ўпай. Ҳам мени ҳамда қолган мусулмон асирларни озод қилсин. Бундан нима ҳам зарар кўрар эдим?” дея ўйлади.

Ва шу ўйлар билан яқинлашиб, қиролнинг бошидан ўпди. Қирол ҳам ваъдасида турди, асирларни қўйиб юборди. Абдуллоҳ асирлар билан бирга Мадинага қайтди. Вазиятни ҳазрат Умарга билдирди. Ҳазрат Умар:

-Энди ҳар бир мусулмон Абдуллоҳ ибн Ҳузофанинг бошидан ўпиши шарт. Мана, энг биринчи бўлиб мен бошлаяпман, - деди ва Абдуллоҳнинг бошидан ўпди.

Юсуф Товаслий.

@Hikoyalar
Forwarded from UZBEK VIDEO CHANNEL
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаммад Юсуф. "Онам". 😥
Афзал Рафиқов ўқиган 👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg
Султонга дарс берган қул

Аёз исмли бир қул тақдир бўлиб, Султон Маҳмуднинг хизматкори бўлибди. Султон қулининг одоб-ахлоқини кўриб, уни яхши кўриб қолибди. Шунчалик ишончини қозонибдики, бутун салтанатнинг хазинабони этиб тайинланиб, саройнинг барча хазина-бойликлари унга топшириладиган бўлибди. Бу ҳолатни кўрган саройдагиларнинг баъзилари бунга ҳасад қилишибди. Ҳасад ва кибрлари туфайли “шундай оддий бир қулга бунчалик катта мавқеъ берилиши”ни ва ўзларининг шу даражада ҳам обрўлари йўқлигини ўзларига сингдира олмабдилар. Ҳолат шундай давом этгач, Султонга ҳар куни, ҳар хил баҳона билан Аёздан шикоят қила бошлашибди. Унинг обрўйини тушириш учун қўлларидан келган ҳамма йўлни синаб кўришибди.
Кунларнинг бирида Султоннинг ҳузурида бир сарой аъёни иккинчисига: “Қул Аёз хазинага тез-тез қатнайдиган бўлиб қолди, биласанми? Менимча у гавҳарларимизни ўғирлаб юрибди. Бунга аминман”, дебди.
Буни эшитган Султон қулоқларига ишонмай “Ҳақиқатдан ҳам шундаймикин, шундай бўлса ўз кўзим билан кўрайин” деб, хазина хонаси деворига кичкинагина тешикча тешдирибди. Шундай қилиб, ичкарида бўлаётган нарсаларни томоша қилишни бошлабди.
Кеч тушибди, қул секин сарой хазинасига бориб, эшикни ҳам билдирмасдан ёпиб ичкарига кирибди. Султон қулнинг сандиқ олдига яқинлашганини кўрибди. У ерда яшириб қўйгани кичкинагина бир тугун экан. Тугунни ўпиб, пешонасига суртиб уни очибди. Ичидан қуллик пайти кийган эски-туски кийими чиқибди. Уни кийиб ойнанинг олдига ўтибди. Ўзига ўзи: “Авваллари шу кийимни кийиб юрганингда ким эканлигингни эслайсанми?” – деб сўрабди. – Ҳеч ким… Бор йўғи сотиладиган қул эдинг, холос. Аллоҳ сенга Султоннинг қўли билан, лойиқ бўлмасанг ҳам Ўз раҳматидан шундай неъматларини лутф қилди. Асло қаердан келганингни унутма! Чунки мол-мулк инсоннинг ақлини олади, унутишга мажбурлайди. Шундай экан, сен ҳам сендан камроқ неъматга эга бўлганларга паст назар билан қараб, кибрланма! Буни асло унутма, эй Аёз! – деб сандиқни ёпиб, қулфлабди ва секингина эшикдан чиқибди. Хазинадан чиқар-чиқмас, Султон билан юзма-юз келибди. Шунда Султон Аёзга қараб туриб, кўзидан дона-дона ёш оқа бошлабди. Султон гапиришга ҳам қийналиб, томоғи ҳам тиқилиб қолибди ва ўзини мажбурлаб бўлса ҳам қулига шундай дебди:
— Бугунга қадар бойликларимнинг хазинабони эдинг. Энди… Қалбимизнинг ҳам хазинабонига айландинг. Менга, ҳақиқий Султоним олдида ҳеч ким эканлигимни ва унга қандай муносабатда бўлишим кераклигини ўргатдинг…

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
«Террорист» чақалоқлар «беркиниб олган» Суриядаги туғруқхонага ўзи бошқарган қирувчи самалётида бомба ташлаб, уйига қайтган Жорж аскарий кийимини ечиб, енгил уй кийимини кийди-да, вискидан рюмкага қуйиб, компьютерини ёқди. Фейсбукдаги «Оиша Уммул Мўъминин» номи билан очилган саҳифасига кирди ва янги пост ёзди:
«Умар ибн Хаттоб халифаликка ҳақли эдими ёки Алий ибн Абу Толибми???»

Рюмкадаги вискидан симирар экан биринчи изоҳ келганини кўрди. Изоҳ Ироқлик Абул Фазлдан эди:
«Умар халифаликни ўғирлаб олган, унинг Имомликка умуман ҳаққи йўқ эди!»
Ортидан Саудиялик Абу Бакр профилидан унга қарши изоҳ келди:
«Умар розияллоҳу анҳу юз фоиз халифаликка ҳақли эди. Эй Абул Фазл номидаги ит, рофизий, кофир, сенинг зараринг Ислом учун яҳудларникидан кўра ашаддийроқ!»

Жоржнинг юзига табассум югурди, вискининг қолганини бир кўтаришда ичиб, иккинчи бор рюмкани тўлдирди. Бу орада Мисрдан очилган Амр Ҳасан профилидан изоҳ келди:
«Хой мажусий! Умарга тил теккизма! Яҳуд ити, каллангни яқинда оламиз!»...
«Ўзинг Америка малайисан....!»
«Сенлар оятуллоҳларингга қулсан...!»
Шиалар суннийларни, суннийлар шиаларни ҳақоратлаши авжига чиқди...

Жорж лептопини ёпти ва бу аҳмоқлар бор экан ўз давлатининг ҳали-бери кучда туришига ишонган ҳолда хотиржам уйқуга кетди.

©️ Ҳайсам Нубий

• Эркин таржима Ғолиб Сафога оид


@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
78 ёшли отахоннинг тоби қочди. Шифохонага ётқизиб, у кишига 24 соатлик кислород мосламасини улаб қўйишди. Вақт ўтиб, отахоннинг аҳволи яхшилана бошлади. Муолажала битгач у кишига тўлов чекини беришди. Отахон чекка қараб йиғлаб юборди. Шифокор у кишига тўловдан қайғурмаслигини айтиб, тинчлантира бошлади. Отахон эса шудай жавоб берди:
Мен тўлов учун йиғлаётганим йўқ. Буни тўлашга пулим етади. Лекин 24 соатли кислород учун шунча тўловни кўриб, Аллоҳ таолонинг ҳавосидан 78 йилдан бери бир сўм тўловсиз тўйиб нафас олаётганимни ўйлаябман. Бунинг учун мен Унга қанча қарз эканимни биласизми?!!

Икром Шариф


@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Бир инсон Айиқ билан дўстлашди. Яқинлари унга Айиқ билан дўстлашма, минг садоқатли бўлсин, барибир ақлсиз ҳайвон у, дейишди. У эса, буларга аҳамият бермай, Айиқ билан дўстлигини давом эттирди.
Инсон ўрмонда Айиқ билан сайр қилиб юраркан, Айиқ Инсонни турли йиртқичлардан ҳимоя қилиб юрарди. Бир жойга етганда Инсон "Мен чарчадим, бироз дам олай", деди ва ётиб ухлаб қолди. Айиқ дўстини қўриқлаб, тепасидан кетмади.
Бир пайт Инсонни пашша талай бошлади. Айиқ бир ҳайдади, икки ҳайдади, фойдаси бўлмади. Пашша Инсоннинг пешонасига қўнганда бир тошни олиб, пашшани мажақлаб ўлдирди...
Ҳа, Айиқнинг нияти холис эди. Дўстига яхшилик қилмоқчи эди. Аммо, ҳайвон ҳайвонда, барибир...
Баъзан яхши ниятда қилинган иш албатта яхши натижа беравермайди. Яхши ниятга озгина фаросатни қўшасиз ва шундагина яхши натижани оласиз.

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
👍1
Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халқнинг аҳволини билиш учун бозорга бордилар. Қарасалар, бир туя бошқаларидан семизроқ экан.

– Бу кимнинг туяси? – деб сўрадилар.
– Ўғлингиз Абдуллоҳники, – дейишди.

Умар розияллоҳу анҳу қаттиқ дарғазаб бўлиб:
– Тез олдимга келсин! – дедилар.

Абдуллоҳ ибн Умар оталарининг олдига шошилинч етиб келди.
– Бу сенинг туянгми?
– Ҳа, ота. Мен уни ўз пулимга харид қилдим. Боқаман, сал катта бўлгач, бошқалар каби сотаман.
– Одамлар туянгни кўрганда мўминлар амири (амирул мўминин) ўғлининг туясига сув беринглар, мўминлар амири ўғлининг туясига ем беринг, дейишади. Оқибатда туянг ҳамманикидан семиз, фойданг ҳамманикидан кўпроқ! Шундай эмасми?!
– Балки, отажон – ҳаё билан жавоб берди Абдуллоҳ.

Умар розияллоҳу анҳу ҳукм қилдилар:
– Туянгни сот, бу ишингга қанча пул тиккан бўлсанг, ўшани олиб қол, фойданинг барчасини мусулмонлар байтул молига қўйиб қўй!

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
​​​Сиз_буни_биласизми?

КАЪБА ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР

Каъба (арабча –куб, тўрт бурчак) – Ер шаридаги энг қадимий ибодатхона бўлиб, Ислом динининг энг муқаддас ибодатхонаси ҳисобланади.
-Уни яна “Байтуллоҳ” (“Аллоҳнинг уйи”), “Каъбаи муаззама” (Ҳурматли, эъзозли Каъба) деб ҳам атайдилар.
-Биринчи марта Каъбаи муаззамани, Одам ато (а.с.) яратилишларидан икки минг йил олдин, Аллоҳ таолонинг амрига биноан, фаришталар бино қилган.
-Иккинчи марта Каъбаи муаззамани биринчи одам – Одам алайҳиссалом қурганлар.
-Учинчи марта Одам алайхиссаломнинг фарзандлари (учинчи ўғиллари Шис алайҳиссалом деган тахмин бор) тош ва лойдан қурганлар.Кейин Нуҳ алайҳиссалом даврларида бутун дунёни сув босганда йўқолган.
-Тўртинчи бор Аллоҳ таолонинг амрига биноан Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил алайҳиссалом билан Каъбанинг олдинги асосини топиб, ўшани устидан қурганлар.
-Иброҳим алайҳиссаломдан кейин ҳам Каъба бир неча марта уруш, олов, сув босиши натижасида бузилиб, қайта қурилган.
-Қурилишда Иброҳим алайҳиссалом ҳозирда “Мақоми Иброҳим” деб аталадиган тошнинг устига чиқиб ишлаганлар, шундан оёқларининг изи қолган экан. Бу тош авваллари Каъбаи муаззамага тегиб турган экан. Кейин Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу намоз ўқиётганларга ва тавоф қилаётганларга халақит бермасин, деб четроққа олдирган эканлар. Ҳозирги кунда шиша ғилоф ичида, ердан баландроқда сақланмоқда.
-Каъбаи муаззама Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги энг катта масжиди - Масжиди Ҳарамнинг марказида жойлашган.
-Каъба - куб шаклидаги бино бўлиб, бутун дунё мусулмонлари кунига беш марта унга қараб намоз ўқийдилар. Ҳар бир имкони бор мусулмонга умрида ҳеч бўлмаганда бир марта ҳажга бориш фарз бўлиб, шу пайтда Каъбаи муаззама атрофида ибодат қилиши керак.
-Мелодий 624 йилдан бошлаб Каъбаи муаззама бутун дунё мусулмонлари учун қибла бўлди.
-Каъбаи муаззама деворлари тошдан қурилган бўлиб, унинг баландлиги 15 метр, эшик томони девори узунлиги 12 метр, Рукнул яманий билан Ҳажарул асвад ораси ўлчами 10 метрни ташкил этади. Деворларининг қалинлиги бир метр.
-Поли тавоф қиладиган ердан 2 м 20 см баландликда жойлашган.
-Эшиги ҳам 2 м 20 см баландда бўлиб соф олтиндан тайёрланган. Бу эшик Истамбулда тайёрланиб, 1633 йилда Маккага олиб келиниб ўрнатилган. Уни тайёрлашга 286 кг соф олтин ишлатилган бўлиб, йилига икки марта очилади, холос.
-Шимолий-ғарбий деворнинг томидан тилла суви югуртирилган тарнов кўриниб туради, у ал-мизоб ёки мизоб ал-раҳма деб аталади. Шу тарнов билан ғарбий бурчак оралиғи, биз Ўзбекистонликлар учун қибла ҳисобланади. Яъни, биз Ўзбекистонлик мусулмонлар қиблага қараб турганимизда, шу тарнов томонга қараётган бўламиз.
-Каъбаи муаззаманинг усти ҳар йили қора мато - янги Каъбапўш (кисва) билан ёпилади, унга Қуръони Каримнинг Макка ва ҳажга оид оятлари зарҳал билан ёзиб қўйилган.
-Каъбапўш ва Каъбаи муаззаманинг деворлари мушки анбар билан артилади. Олдин шу мушки анбарни Туркиянинг Испарта шаҳридан олишар экан. 1990 йиллардан бошлаб Эрондан ола бошлаган эканлар. Каъбаи муаззама учун бир йилда 5-6 тонна мушки анбар ишлатилар экан.

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник-биохимик лабораторияси олий тоифали лаборанти, 26 йиллик тажрибага эга врач Зафар Фозилов Қуръон оятларининг инсон организмидаги гижжаларга таъсирини ўрганмоқда. Бугунги кунгача бу борада бир нечта тажрибалар ўтказилиб, натижалар ҳам олинган.

— “Ҳидоят” нашрининг мухлисиман, ­- дейди З.Фозилов. – Журнални ўқиб юрган кунларимининг бирида менда шундай фикр туғилди: лаборатория бор, керакли шарт-шароит мавжуд. Бактериологик лабораторияда беморлардан олинган намуналар микробларнинг озуқали муҳитида экилади, яъни бактериоскопия қилинади. Маълум ҳарорат ва вақтдан сўнг микроблар униб чиқади ва уларнинг тузилишига қараб қайси турга мансублигини аниқлаймиз. Агар шу жараёнда Қуръон оятлари янграса бактериялар одатдагича унишда давом этармикан, деб ўйлаб қолдим ва беморларимнинг биридан олинган намуналарда буни синаб кўрдим. Нажас таҳлил қилинганда бемор организмида пакана гижжалар борлиги маълум бўлди. Ушбу гижжалардан иккита намуна олиб, уларни бир хил шароитдаги иккита хонага қўйдим. Одатда бу “митти қурт”лар дистилланган сувда ювилгандан кейин петри ликопчасида қуруқ ҳолда бир соатдан сўнг нобуд бўлади. Гижжаларни иккита хонага жойлаштирилган вақтни белгилаганимдан сўнг биринчи хонадаги намуналарга 15 дақиқа Қуръон оятларини “эшиттирдим”. Буни қарангки мазкур шароитда 1 соатда ўлиши лозим бўлган гижжалар ҳаракатдан тўхтади – нобуд бўлди. Шу заҳоти нариги хонага ўтдим. У ерда эса гижжалар ҳамон тирик эди. Шунда мазкур тажрибани яна давом этиш кераклиги, жаҳон олимлари томонидан бу масала, яъни Қуръон оятларининг гижжаларга таъсири қай даражада ўрганилганлигини чуқур билиш кераклигини англадим. Бугунги кунда изланишларимни давом этаяпман. Исломшунос олимлар билан маслаҳатлашмоқдаман.

Шифокорнинг айтишича тажрибани кенг оммага намойиш этиш учун микроблар ҳаракатини тасвирга тушириб берувчи замонавий микроскоп зарур. Бугунги кунда шифохона раҳбариятини ҳам мазкур жараён қизиқтириб қўйган.

Манба: navoitoday.uz

@hazratnavoi_uz

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
1👍1
СОЛИҲА

Туробжон наридан-бери нонушта қилди-да, ишга чоғланди. Хотини дазмоллаб, илгичга илиб қўйган кўк кос­тюмини кийди. Ҳаворанг бў­йинбоғига кўзи тушди-ю, шашти пасайди. Бўйинбоғ боғлашни ҳалигача ўрганолмади-да! Ҳар сафар бўйинбоғни хотини боғлаб қўярди. Уни чақирмоқчи бўлиб ошхонага қаради. Бироқ уни чақиришга нимадир тўсқинлик қилди. Ишга бир кун бўйинбоғ тақмасдан борсам ҳеч нарса бўлмайди, деган ўй билан даҳлизга чиқди. Пойабзали доимгидек ялтираб турарди.

Эшик зулфинига қўл чўзган Туробжон хотинининг:

– Шошмай туринг.., – деган овозини эшитди.

У орқасига ўгирилиб, Солиҳанинг қўлида боя ўзи тақолмай илиб қўйган бўйинбоғни кўрди.

– Ҳм, менда ишинг бормиди?

Хотини саволига жавоб бермади. Жимгина келиб, бўйинбоғни тақа бошлади.

Туробжон унинг чаққон ҳаракатларини зимдан кузатиб, хотини туни билан йиғлаб чиққанини сезди.

– Шартмас, бўйинбоғсиз кетаман, – Туробжон ички ҳиссиётларини билдирмасликка ҳаракат қилди.

– Бугун хорижлик акциядорлар билан учрашасиз, ахир. Бў­йинбоғ тақмасангиз бўлмайди.

Туробжон катта йўлдан машинасини елдириб борар экан, яна Солиҳа ҳақида ўйлади. Кеча у озроқ пул сўраганди. Шуни деб жанжал кўтарилди. Пул берса бўларкан. Ахир йўқ эмасди-ку!

Туробжон ўй-хаёллар билан йўл чеккасида унга қўл кўтараётган синфдоши Бобурни кўрмай ўтиб кетишига сал қолди. Машинани четроқда тўхтатди, анчадан буён кўрмаган қадрдон дўсти билан қучоқлашиб кўришди. Унинг эгнидаги кийи­ми бир алфозда эди. Дўстини ҳеч бу аҳволда кўрмаганди. Шу боис сабабини сўради.

– Э, сўрама! Айтишгаям уяласан киши...

– Нима гап, дўстим? Тортинмай айтавер, неча йиллик дўстмиз, ахир.

– Э, дўстим. Бошим қотиб қолди. Ишим юришмаяпти. Маб­лағдан бироз қийналиб қолдим. Яқинда қайнсинглим турмушга чиқяпти. Қарз-қавола қилиб бир амаллаб тўёна бердим. Лекин хотиним тушмагур, синглисининг тўйига кўйлак, тилла занжир олиб берасиз, деб туриб олган. Аҳволимни тушунишга ҳаракат қилмайди...

Туробжоннинг дўстига раҳми келиб, ёрдам бергиси келди.

– Бундоқ қиламиз, дўстим. Ишхонамни биласан-а, эртага ўтгин, ёрдам бераман.

Дўсти раҳмат айтиб, хайрлашгач, Туробжон хаёлга толди: “Водариғ... Мана одамларнинг хотини қанақа? Кеча Солиҳани хафа қилмасам бўларкан. Озиб-ёзиб, бир марта пул сўраганди-я. Зиқналик қилиб, сенга қолса, пулни ҳавога учирсанг, дебман. Озгина эркалик қилиб, хархаша қилганига ҳақоратлаб­ман-а. Бечорагинам... Рўзғорни бут қилишни, онамни ҳаж сафарига жўнатишни, қимматбаҳо машинада юришни билибман-у, Солиҳага қарашни унутибман. Эрталабдан кечгача тиним билмайди. Онамнинг хизматини қилади. Фарзандларимни тарбиялайди. Мана кеча яхшигина ҳақорат эшитди, аразлашни ҳам билмайди. Ҳеч нарса бўлмагандек, индамай ишини қилиб кетаверади... Йўқ, бунақаси кетмайди. Бугун ишдан қайтгач, Солиҳадан албатта узр сўрайман...”

Солиҳа эшикни очиб, бир даста атиргул тутган эрини кўриб, севиниб кетди.

Туробжон уй ичига киргач, дид билан ясатилган дастурхон тўрида ўзига ярашган оппоқ рўмолда, оҳори тўкилмаган янги либосда ўтирган онасини кўриб, ҳайрон бўлди. Онаси уни табассум билан қарши олди:

– Келдингми, болам. Эрталабдан буён сени интиқ бўлиб кутаман. Келиним Солиҳа, ойижон, олинг, бу ўғлингиздан арзимас совға, дея бош-оёқ сарпо бергандан буён севинчим ичимга сиғмаяпти. Сендан мингдан-минг розиман. Илоё, мартабанг бундан-да улуғ бўлсин...

Ойиси узундан-узун дуо қилди. Туробжон аста хотинига қаради. Солиҳа ранги ўчиб кетган эски кўйлакда қўлларини дуога очиб турарди...


@Hikoyalar
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ айтади: "Мен ўн ёшда экан, онам менга Қуръонни ёдлатди. Ҳар тонг бомдод намозидан олдин мени уйғотар, Бағдоднинг изғирин кечаларида таҳоратим учун сув иситар, либосларимни кийдирар, сўнгра ўзи ҳижобини кийиб, рўмолини ўраб ва мени масжидга олиб борар эди. Масжид уйимиздан узоқ ва кўчалар қоронғу бўлгани учун".

Ҳа, мана шундай оналар сабаб шундай олиму орифлар ер юзини илмга буркайди. Шундай оналар бор бўлса, ин шаа Аллаҳ Имоми Ахмад ибн Ханбалу Имому Абу Ханифалар албатта туғилажак.

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
​​Индонезия Исломни қандай қабул қилган?
Дунёда 250 миллионга яқин — энг кўп мусулмон яшайдиган бугунги Индонезиянг Исломни қандай қабул қилган?

Бир савдогар Индонезияга боради ва у ерда ўрнашиб, тижоратида давом этади. Унинг моллари сифатли матолар бўлиб, халққа манзур бўлади. Савдогар қаноатли мўмин бўлгани учун “Кам топсам-да, ҳалол ва покиза ризқ бўлсин” деган ниятда собит эди. Шунинг учун молининг устига ортиқча нарх қўймас, инсофли тужжор эди. Қисқа пайтда бой бўлиш орзу ҳавасига берилмасди.

Бир куни ишга кечроқ келса, сотувчиси сотган матоларидан яхшигина фойда қилганини сезиб қолади ва сотувчини сўроққа тутади:

— Қайси матодан сотдинг?
— Шу матодан, афандим.
— Қанчадан сотдинг?
— Ўн ақчага!
— Қанақасига? Беш ақчалик матони нега ўн ақчага сотасан? Ўша кишининг ҳақи бизга ўтиб кетибди. Уни кўрсанг танийсанми?
— Ҳа, танийман!
— Унда бор, ўша мижозни бу ерга олиб кел, вақт ўтмай ундан рози-ризолик олишимиз керак.
Муштарий бориб сотувчини олиб келади. Савдогар мижозни кўриб, ундан рози-ризолик сўрайди ва пулнинг ортиғини қайтарди. Мижоз ҳеч қачон кўрмагани бундай муомаладан ҳайратга тушади.

Ўз-ўзича “Рози бўл!” жумласининг маъносини мулоҳаза қилишга уринади.

Бу гап тилларда айланади. Кўп ўтмай қиролнинг қулоғига ҳам бориб етади. Қирол ипак матолар савдогарини саройга даъват қилади ва ундан сўрайди:

— Сиз қилган муносабатни биз аввал ҳеч қачон кўрмаганмиз ҳам, эшитмаганмиз ҳам. Бу ишингизни бизга бироз тушунтирасизми?

Савдогар унга шундай луфт қилади:
— Мен мусулмонман. Исломда мулк Аллоҳдандир. Банда омонатдор, холос. Қолаверса, Исломда ҳаром фойда, фоиз, зулм, одамларни алдаб асл нархдан қиммат сотиш ва инсонларга зарар берадиган савдолар маън қилинган. Ўша савдода эса мижознинг ҳақи менга ўтган эди.

Қирол яна савол беради:
— Ислом қандай дин? Мусулмон бўлса нима бўлади?
Тужжор ҳам саволларга дона- дона, чиройли ва ёқимли услубда жавоб қайтаради. Шундай дин борлигини савдогарнинг марҳамати васила бўлиб эшитган қирол, кўп ўтмай Исломни қабул қилади. Қисқа вақт ичида аҳоли ҳам мусулмон бўлади.

Шундай қилиб, бугун дунёда 250 миллионга яқин мусулмонлар яшайдиган Индонезиянинг Исломни қабул қилишида беш ақчалик мато савдосини сабаб қилган Ислом ахлоқидир.


@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Яхши амалнинг мукофоти.

Гўшт фабрикасида ишлайдиган бир аёл иш тугагандан сўнг музлаткичларни текшириш учун кирганда эшик бехосдан ёпилиб аёл музлаткични ичида қолиб кетди.
Аёл овози борича бақириб ёрдам сўради. Музлаткич эшигини тепди, йиғлади, аммо ҳеч ким эшитиб ёрдамга келмади.
Иш вақти тугагани учун ҳамма ишчилар уйларига кетиб бўлишган эди.
Орадан бир икки соат ўтгандан кейин музлаткич эшигини эшик ёнида турадиган қоровул очди. Аёл ҳайрон бўлиб қоровулдан сўради:
- "Сиз мени музлаткичга қамалиб қолганимни қаердан билдингиз? Ахир цех ичини текшириш сизни вазифангизга кирмайдику?"
- "Мен ўттиз беш йилдан бери шу ерда ишлайман. Бу ерга қанчаси келиб кетади, лекин бирортаси мен эшик тагида туриб уларни келиб кетишини кузатишимни сезишмайди. Гуёки мен йуқдек одамман уларга... Аммо сиз ҳар куни эрталаб мен билан саломлашиб кечки маҳал хайрлашиб кетасиз. Биргина сизни шу кўнгил учун ҳол ахвол сўраганингиз учун мен ўзим инсон эканимни ҳис қиламан. Эрталаб салом бериб ишга кириб кетдингиз, аммо иш тугагандан сўнг сизни хайрлашиб чиқиб кетишингизни кўрмаганим учун ичкарида бирор нарса бўлгандир деб хабар олиб киргандим"- деди...

Хулоса:

Одамлар бир бирларини ҳурмат қилиб, сийлаб, қадрлаб яшашлари шарт!
Зероки эртанги кунимиз не бўлишини ёлғиз Яратгандан бошқа ҳеч ким билмайди...

@Hikoyalar