Hikoyalar (G&M)
Расмда ўртада хакер Кевин Митник
Хакер овлаган хакер ҳақида ҳикоя
1999 йилнинг 18 мартида америкалик хакер Кевин Митник тергов хулосаларига кўнди ва 23та пункт бўйича айбловга розилик билдирди. Донғи кетган сайтбузар жиноий мақсадда масофадан туриб компьютерга кирганлиги учун қамалган биринчи инсон бўлди. Биз Митникнинг таржимаи ҳолига назар соламиз, зеро унинг ҳаёти голливудча кинога тайёр сценарий бўлишга арзийди.
...Оддий оиладан чиққан Митник сохтакор ишларни бошланғич синфлигидаёқ автобус йўл чиптасини ясашдан бошлади. 12 ёшида телефон автоматларидан бепул фойдалана оларди. 16 ёшга тўлганда эса мактаб тармоғини бузиб кирди. Бу ишни баҳоларни текшириш учун эмас, азбаройи қизиққани учун қилган.
Кевин Митник кейинроқ Лос-Анжелес компьютер марказига ўқишга борди ва дўстлари билан биргаликда компьютер ва телефон тармоқларини бузиб киришнинг пирига айланди. Бироқ дўстларидан бири бўлган қиз Митникни сотиб қўйди ва 17 яшар йигитча шартли муҳлат олиб “санаторий”да ўтириб чиқди.
Хакерлик йўлида ҳормай-толмайдиган Митникка бу жазо чивин чаққандай ҳам бўлмади ва 1982 йилда у Пентагон тармоғи ҳамда Колорадо штатининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига кириш йўлини топди. Сал ўтгач, Жанубий Каролина университетининг серверларини бузди, улар воситасида Digital Equipment компьютер компанияси тармоғига қўл узатди. Кевин компания компьютерларидан янги операцион тизимни юклаб олди. Бу қилмишларини пайқаб қолганларидан кейин яна бир йилча “дам олиши”га тўғри келди. Шундан 8 ойи бир кишилик камерада ўтди.
Бироқ у озодликка чиқиши биланоқ ўзини жазолаганларга қаттиқ ҳазил қилди: ҳуқуқни ҳимоялаш органларининг компьютерларидан Кевин Митникнинг судланганлиги ҳақидаги барча материаллар “йўқолиб қолди”, иш олиб борган судьянинг банк ҳисобидаги пуллари ҳам “ном-нишонсиз кетди”.
Митник, охир-оқибат, шу даражага етдики, билим ва тажрибасини антихакерларга йўналтира бошлади. 1994 йилда у компьютер хавфсизлиги бўйича мутахассис Сутому Шимомуранинг компьютерини бузиб кирди. Япон бу кўргиликни дарҳол пайқамади, чунки унда махсус ҳимоя тизими бор эди. Пайқагач эса шу тизим орқали номаълум хакерни овлашга киришди. Албатта, номаълум хакерни тутишга бор ақл-заковатини ишга солгани шубҳасиз, чунки бу унинг касбига доир принципиал масала эди. Федерал қидирув бюроси билан ҳамкорликда ишлаб 1995 йилнинг 15 февралида Кевин Митникни қўлга олишга эришди.
Сутому Шимамура ФҚБнинг таъбири билан айтганда энг хавфли хакерни қўлга олишни уддалаган эди.
Митник бу сафар узоқроқ ўтирди. Ажабланарлиси, тажрибали хакернинг жазо муддатини узайтиришга тез-тез янги айбловлар топилаверарди.
Икки мингинчи йилда Митник озод этилди ва фаолиятини бутунлай қонуний асосга қурди. Энг хавфли тармоқбузардан хакерлар билан курашиш бўйича консултантга айланди. Кўплаб китоблар ёзди, шон-шуҳратга бурканди. У ҳақда фильм суратга олинди. Шу билан хакеримиз мурод-мақсадига етди.
@Hikoyalar

👍1
Forwarded from ☝️
Мир Джинсов
Мужские джинсы в большoм ассортименте из Турции
Ипподром корейский рынок, 2 блок 6 ряд 7 магазин.
(90) 352 72 77. Жамолиддин.
ДОСТАВКА БЕСПЛАТНО
https://tttttt.me/MCRjeans

Telegram
MCR JEANS👖👖🇹🇷🇹🇷🇺🇿🇺🇿🇺🇿
Мужские джинсы в большoм ассортименте из Турции
Ипподром корейский рынок, 2 блок 6 ряд 7 магазин. 2 блок 10 ряд 9 магазин
(90) 352 72 77. Жамолиддин.
ДОСТАВКА БЕСПЛАТНО
Ипподром корейский рынок, 2 блок 6 ряд 7 магазин. 2 блок 10 ряд 9 магазин
(90) 352 72 77. Жамолиддин.
ДОСТАВКА БЕСПЛАТНО
☝️
Мир Джинсов Мужские джинсы в большoм ассортименте из Турции Ипподром корейский рынок, 2 блок 6 ряд 7 магазин. (90) 352 72 77. Жамолиддин. ДОСТАВКА БЕСПЛАТНО https://tttttt.me/MCRjeans
Telegram kanalga a'zolar borsa, skidka ham bor ekan)
Эврилиш (ҳикоя)
У ҳар гал мени кўрганида негадир кўзлари қувончдан чақнаб кетарди. Буни сезиш қийин эмасди. Чунки, унинг кўм-кўк кўзларига ёшига ярашмаган маъюслик чуқур ин қурган, юзига ҳамиша номаълум маҳзунлик соя ташлаб турарди. Эгнидаги кийимлари ўзидек ғарибона, кимларнингдир эскиси бўлгани сабаб, доимо гоҳо кичик, гоҳо катта бўларди. Уларнинг оиласи қишлоғимизга қаердандир келиб қолишган бўлиб, қабристон ёнидаги ташландиқ кулбада яшашарди.
Онаси мактабимизда фаррош бўлиб ишлар, отаси бировларнинг уйини таъмирлар, мол-ҳолига қарар, кимнинг нима юмуши бўлса бажариб кетаверарди. Лекин, ҳар иккиси ҳам ўлгудек арақхўр, қўлларига пул тушган куни ичиб тугатишарди. У эса ота-онасининг ҳамма ишларига кўмак берарди. Улар кўчада маст бўлиб, ерда ағанаб ётишганларида уст бошларини тозалаб, елкасига опичлагудай авайлаб уйга элтар, овқат пиширар, кир ювар, хуллас, ота-онасига жуда ғамхўр эди. Нафсиламр айтганда, у барчага, ҳатто атиги бир- икки ёш катта бўлса-да, биз юқори синф ўқувчиларига ҳам худди шундай беминнат ғамхўрлик қиларди. Айниқса ҳосил йиғим- терими мавсумида ҳашарга чиққанимизда, мактабимизнинг энг чиройли қизларининг тилидан унинг номи тушмай қоларди. У самимийлиги биланми, меҳнаткашлиги биланми, балки барча хислатлари билан қишлоғимиздаги каттаю кичикнинг меҳрини қозонган эди. Фақат менгина уни кўрмас, унинг ғамноклиги ҳам, қувончи ҳам мени асло қизиқтирмасди.
Менинг нигоҳларим ундан жуда олисга, анча юқорига қадалганди. Тасодифан дуч келганимизда, унинг сариқ, ҳурпайган сочларини кир қўллари билан тараши, эгнидаги ғарибона кийимларини шоша-пиша тузатишлари гоҳида ғашимга тегарди. Мен ўзига бино қўйган, раиснинг эрка қизи эдим. Атрофимда айланган манаман деган башанг йигитлар билан ҳамиша хушчақчақ, ҳазил-ҳузул қилиб кулардим. Уни кўрганда эса жуда жиддий тортиб, атайлаб қовоғимни солардим. Назаримда, орамиздаги тафовут шу қадар катта эдики, унинг менга нимадир демоқчилигини сезганим сари,ундан ўзимни узоқроқ тутишга ҳаракат қилардим. Кейинги пайтларда тасодифми ёки атайлабми, у йўлимда тез-тез учрайдиган бўлиб қолди. Бундан дамларда рангпар юзида зоҳир бўлган айбдорларча илжайиш билан “яхшимисиз”, дея сўрашарди. Унинг ҳазин овозидаги чексиз мунг ва номаълум қувонч, илинж ва умидсизлик билан қоришиқ билинар-биланмас титроқ ҳар қандай тошюракни бефарқ қолдирмасди. Фақат мени эмас... Унинг саломига алик олишни ҳам ўзимга эп кўрмай, юзимни терс ўгириб, муҳим иши бор одамдай, ёнидан тезроқ ўтиб кетишга шошилардим. Мендаги кибр “у мени ёқтириб қолган” деган ўйни хаёлимга асло яқинлаштирмасди. Ҳатто, бошқалар шу фикрга боришларидан ўлгудай қўрқардим.
Аслида орамиздаги фарқ мен ўйлаганчалик катта эмасди. Иккимиз ҳам ёш эдик. Иккимизнинг ҳам қалбимиз кимнингдир муҳаббатига ташна эди. Иккимиз ҳам ҳаётга умид ва илинж билан қарардик...
Кунлардан бир куни унинг ота-онаси тўсатдан вафот этди. Қулоғимга чалинишича, катта йўлни ғирт маст ҳолда кесиб ўтишаётганда, уларни машина уриб кетибди. У бирданига отасидан ҳам, онасидан ҳам айрилиб, бутунлай ёлғиз қолди. Шундан сўнг анча пайтгача қишлоқда кўринмай кетди. Кимлардир уни олисга, ўзга юртга кетган дейишса, кимлардир шаҳарда кўрганини, худди ота-онаси каби ичкиликка ружу қўйганини айтишди. Кеч кузнинг аёзли оқшомида у охирги марта йўлимда пайдо бўлди. Хотирамда бир умрга муҳрланиб қолган бу учрашув ҳамиша қалбимга оғриқ солади. У анчадан бери, балки кун бўйи, йўл пойлаганидан ёмғирда бутунлай ивиган, совуқдан кўнишган, ғам-аламдан новча гавдаси бироз эгилган. Мана шу афтодаҳол ҳолатида юрагининг туб тубида ётган тавсифига тил ожиз бир азоб яққол намоён бўлиб турарди. У мени кўриши билан ғамнок кўзлари одатдагидек қувончдан чарақлаб кетмади. Бу гал ғарибона уст-бошидан ийманиб каловланмади. Ёнимга яқин келди. Чўкаётган одамдек илтижо билан мен томон қўлини чўзди. Жуда паст овозда дона-дона қилиб деди: – Мени қутқар! Қалбимга озгина нур бер!...

Орадан қанча йиллар ўтди. Ҳаёт мени ўз бўҳронида обдан чирпирак қилгач, осмондан ерга тушириб қўйди. Тақдир эса яқин кишиларимдан айирди. Мен ҳам худди унингдек бу дунёнинг сарҳадсиз саҳросида ёлғиз қолдим. Кўзларимга худди унинг кўзларидек маҳзунлик ин қура борган сари, уни тез-тез эслайман ва борган сари унга ўхшаб бораётганлигимни ҳис қиламан. Хазонлар оёқлар остида унсиз эзилган, яланғоч дарахтлар юзини ёмғир ювган кузнинг изғирин тунлари мен батамом Унга айланаман ва кўкка қўл чўзиб илтижо қиламан: Қалбимга нур бер!
Фарида Қорақулова
@Hikoyalar
Фарида Қорақулова
@Hikoyalar
⛈
- Bugun erkak uyga kastyumsiz keldi... Ko'chada sharros yomg'ir quymoqda...
🌧
- Bugun ayol uyga kastyumda keldi.
🌧
- Erkak kastyumini yomg'irda qolib, ivib ketgan begona ayolga berib yubordi.
🌧
- Ayol yomg'irda qolib, ivib ketdi va begona erkak unga o'z kasyumini berib yubordi.
🌧
- Eri kastyumsiz kelganini ko'rgan ayoli, hayratlandi.
🌧
- Ayoli begona erkak kastyumini kiyim kelganini ko'rgan eri g'azablandi.
🌧
- Erkak tushuntirdi, ayol tushunmadi.
🌧
- Ayol tushuntirdi, erkak tushunmadi.
🌧
- Endi ajrashishadi.
Aybdor yomg'ir... 🌗🥀

Hikoyalar (G&M) via @like
Hikoyalar (G&M)
⛈ - Bugun erkak uyga kastyumsiz keldi... Ko'chada sharros yomg'ir quymoqda... 🌧 - Bugun ayol uyga kastyumda keldi. 🌧 - Erkak kastyumini yomg'irda qolib, ivib ketgan begona ayolga berib yubordi. 🌧 - Ayol yomg'irda qolib, ivib ketdi va begona erkak unga o'z…
Yoqdimi?
Унутилмас дарс
Қуёшли кунларнинг бирида муаллима ўз ўқувчиларига одатдагидек дарс ўтаётган эди. Бирдан хаёлига янги фикр келиб қолди. Қуёш нурида тобланиш ва ўзгача услубда дарс ўтиш учун ўқувчиларни ташқарига олиб чиқди.
Ташқарига чиқишгач, муаллима мактаб томорқасида янги экилган кўчатлардан бирини кўрсатиб, ўқувчилардан бирини уни суғуришга юборди. Ўқувчи бориб, кўчатни суғурди. Кейин бошқа кўчатни суғуришни буюрди. Ўқувчи уни ҳам қийналмасдан суғриб олди. Шундан кейин муаллима мазкур ўқувчига катта дарахт олдига боришни ва уни суғуришни тайинлади. Ўқувчи устозига қараб: “Устоз, бу қўлимдан келмайди. Бу дархт анча олдин экилган қадимий дарахтдир. Танаси ҳам катта. Буни суғуришга кучим етмайди” деди.
Ўқувчидан бу жавобни эшитган устоз табассум қилди ва қолган талабаларга қараб: “Бу ўсимликлар бизнинг ёмон одатларимиз деб фараз қилайлик. Ўша одатларимиз эскириб боргани сайин қалбимизда, тана аъзоларимизда чуқур ўрнашиб олади. Кейин биз улардан воз кечишимиз, қутулишимиз қийин бўлади. Ёмон одатларимиз энди кўрина бошлаган пайтда янги экилган кўчатлар каби суғуриб ташлаш осон бўлади. Шунинг учун улардан қутулиш мақсадида ҳаракатни ҳозирдан бошлайлик! Уларни яхши одатлар ва фазилатларга алмаштирайлик!” деди.

РОБИЯНИНГ МАКТУБЛАРИ (№1)
«Салом шоир йигит агар мактубимни олсангиз хабар қолдиринг мен жавобингизни кутаман, ҳурмат ила Робия »
...Кўнгил нималигини биласизми?
Балки билмассиз, ўзим айтаман кўнгил нималигини.
У шундай тош-ки, узоқларга улоқтиргинг келади, аммо тошнинг оғирлиги боис у, яқин оралиқда қолади.
Мен ўша тақдирнинг узоқларга отилиб, аммо оралиқда қолган тошиман.
Исмим Робия, негадир ўзим шахсимни тўлиқ айтгим келмаяпти.
(Балки куларсиз бу сўзларимни ўқигач) лекин менга қизиғи йўқ, нега дейсизми?
Мен ҳамма нарсалардан безиб бўлганман, Аллоҳнинг ўзи кечирсин-у, ҳаттоки ўша умрдан ҳам, юқотадиган нарсам қолмади, ўзимдан бўлак.
Мени ҳамма орзу - истакларим барбод бўлди,
Фақат ўзим билан қолган, садоқатли гоҳида ургиси келмас хаста юрагим қолган холос.
Сизга мактуб ёзишимнинг сабаби шунда-ки, бир шеърни ижтимоий тармоқда ўқиб қолдим, «СЕН ЎША» деб номланган шеърни ўқидим-у, муаллифини қидирдим, балки ишонмассиз бир ой вақт ичида, сизни топдим.
Оралиқ масофамиз сабаб, ҳаётда сизни топиш балки қийиндир, лекин Ўзбекистондаги бир дўстимдан сўраганимда, «интернет орқали боғланиб кўринг деди» ва сизга боғлангач бу мактубни ёзмоқликни истадим, бир нарса сўрасам майлими?
Нега ўша шеърда бир жумлани мужмаъл холатда, баён қилгансиз ?
Сен ўша, ўшасан - кўринмас жамол,
Мени дунёлардан - совутган аёл !
Буни қандай таҳлил қилишга ҳайронман, нега инсонда шундай истаклар бўлади ?
Мен бир пайтлар мусаввирлик қилардим, бу ерларга келмасимдан олдин, чизгиларимда оламда йўқ нарсани чизишни истардим, ва йўқ нарсани чизардим.
Балки сиз ҳам, йўқ аёлнинг жамолига интилаётгандир сиз, унинг қалб гўзаллигини излаётгандирсиз ?..
...Ижодкорнинг ўз дунёси бор, сиз буни яхши биласиз, ўзининг илоҳий туйғулари бор, у туйғулар нафосат, назокат, нафрат бирла гулкираган боғда ифор таратади.
(Айтганча мактубни зийраклик билан ёзмадим), қалбимни бўшатгим келди холос.
...Сизга жуда қизиқ туйилса керак а? Сиз билмаган, танимаган одамингиз қандайдир дардлашмоқчи бўлиб, қоғоз қоралаб сизга мактуб юборса, лекин сиз ҳам инсонсиз-ку, балки сиз тушинарсиз...
Гулларга қизиқасизми жаноб шоир?
Ахир гуллар ижодкорларга илҳом бағишлайди, гулларнинг ҳам туйғулари бор, улар меҳр истайди, мени ўзимнинг гул дўконим бор, у дўконда жуда кўп «орхидеялар» бор, уларни парваришлайман уларга эътибор бераман, албатта сўлиб қолмаслиги учун, гулларимга вақт ажратаман.
Дўконимга ҳар куни, ўнлаб одам гул харид қилади, биров онасига, биров эса аёлига.
Лекин ора-сирада, қора атиргулларга кимлардир келади, яқинини юқотган, улар...
Сизни кайфиятингизни туширган бўлсам узр.
Мен гулларни севаман, жаноб шоир.
Агар ҳаётда ҳам одамлар бир - бирларига озгина вақт ажратганида, дунёда меҳр, муҳаббат бу даражада заифлашиб қолмасди, соғинч энтикиб, мурғак боладек кўз ёш тўкмасди.
Бугун мен эрта тонгдан дарё бўйига бордим, биласизми дарёнинг ҳам қандайдир меҳри бор.
Лекин дарёнинг қаҳри ҳам бор, меҳрини томоша қилганда кўрасиз, қаҳрини эса дарёнинг юзига тош отганда ҳис этасан киши.
Жаноб шоир муҳаббатга, сиз ишонасизми?
"Билмайман деб" жавоб беришингизни биламан.
Чунки инсоннинг дардини ҳис қилмайдиган даврга келиб қолдик, мен бировни бунда айбламайман, лекин кечинмалар шунинг исботидир.
...Жаноб шоир, бугун шуларни ёздим, агар малол келмаса, жавоб хатингизни кутаман!
Ҳурмат билан,
Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшайдиган,
Ўзбек қизи Робия хоним 2019 Январь,Туркия
©Абдувоҳид Сувонов
26.03.2019
@Adabiyot_olami
@Hikoyalar
П/С Мен уни, кимлигини билмайман, илк мактуб келганида икки ой бўлди, унинг содда, битиклари менга қандайдир туртки берди. Робиянинг дардлари кўп экан, балки бу дардлар яна кимнингдир ҳаётида ҳам яшаётгандир.
Қўлимдан келганича, хатоларини тўғирлаб ҳавола қилишга қарор қилдим.

“УРИНГ, ЁШУЛЛИ, УРИНГ!”
Ёхуд айрим ҳокимларимиз уриш ва сўкишдан нега воз кечмаяпти?
Ё ҳокимлик ўта асабий касб, ё бизнинг халқимиз аллақачон калтак билан муомала қилишга ўрганиб қолган. Бўлмаса, икки-уч йилдан бери ҳокимларнинг сўконғичлигию уронғичлиги бутун матбуотга дўмбира бўлса-да, бу ҳолатларнинг чеки кўринмаяпти.
Сўконғич ҳокимлар пойгаси
Икки йилча илгари Сирдарё вилоятида юз берган шармандаликни эшитмаган одам қолмади: кучи байрамга “одам олиб чиқмаган” мактаб директорларига етган “ҳокимча” эсингиздадир? Ҳа, балли! Зўравоннинг зўри элга ошкор бўлганидан кейин, мансабидан ҳам мосуво бўлди. “Отдан тушганидан” сўнг кўча-кўйда, тўй-маъракада юзи мушт туширган директор-у ўқитувчиларнинг юзига қандай қаради – буниси энди ўзигаю Худога аён.
Водий тарафларда яна бир “акамиз” борлар. Гапларига кирмаган ходим борки, “ишлашасанларми сенлар ўзи” деб, анжанчасига болохонадор қилиб сўкардилар. Аёл бўладими, эркакми, ёш бўладими, қарими – нима фарқи бор? Ақл, э узр, мансаб ёшдамас, бошда. Адашмасам, шу ўткир тиллари сабаб яхшигина дакки эшитдилар, судга бориб, беш-олти миллионни ҳам тўлаб келдилар-ов! Агар яқин орада эълон қилинган “ҳокимларнинг қанча маош олиши” тўғрисидаги маълумотларга ишонсак, анжанлик акамизнинг уч-тўрт ойлик маошлари “бурро” тиллари касратидан давлат кассасига қараб оқиб кетгани ҳақиқат. Лекин, узунқулоқ гапларга қараганда, ҳозир ҳам унда-бунда сўкиниб турарканлар, валлоҳу аълам!
Анча илгари Тошкент вилоятидаги бир туманда ҳам “ҳоким бува” пахта теримига одам чиқармаган маҳалла оқсоқолларининг “чангини чиқарган”. Хорижлик ҳамкасбларимизнинг аниқ фактларга асосланган статистик маълумотига кўра, ҳоким бува 45 дақиқа давомида 126 марта “изоҳли луғат”га кирмаган сўзларни ишлатган. Тўғри, тилимиз бағоят бой, имкониятлари кенг. Лекин, раҳбар зоти бу имкониятлардан “кенг фойдаланавериши” тўғри эмас-да!
“Ёшулли боламни урғони йўқ!”
Яқинда “ўргимчак тўри”да Хоразм томонларда яна бир раҳбарнинг йиғилиш вақтида фермерларни ҳақорат қилганлари ҳақида хабар тарқалди. Қалаштириб сўкканлари етмагандек, “Ёшулли” бир фермерга қараб ўзлари ўтирган стулни ҳам ирғитибдилар. Ҳокимниннг қаҳрига дучор бўлган фермер болага нима қилганини аниқ билмадиг-у, лекин стул синиб кетганидан хабаримиз бор! Ол-а! Одам боласини-ку, бир чақага олмас экансиз, битта стул қанча туришини биласизми, Ёшулли?
Kun.uz сайтининг маълумотига кўра, “Ёшулли” воқеага аниқлик киритиб, каттароқ мажлисда изза бўлганлари сабаб, “ижро интизомига амал қилиш мақсадида”, йиғилишга кеч келган фермерларга жаҳл қилиб, курсини минбардан пастга ирғитибдилар.
Фермернинг отаси ҳам мухбирнинг сўровига жавобан, интернетдаги хабарлар “бўрттириб юборилгани”ни айтиб, ҳокимдан хафа эмаслигини айтган. Ҳар қалай бир юртнинг одами-да, кирар эшигингни қаттиқ ёпма, деган мақолга амал қиладиган халқмиз.
Айтганча, бу ишни прокуратура органлари ҳам текширишга киришган. Лекин, калтак еган одам (агар ростдан ҳам калтак еган бўлса) бўйнини эгиб, “айб менда” деб турса, отаси “ёшулли боламни урғони йўқ” деб қўл қовуштирса, ҳуқуқ-тартибот органлари кимни айбласин? “Бўлар-бўлмас” шов-шув тарқатган журналистларними?
Эгилган бошни қилич кесмайдими?
Ундан сал аввалроқ, Бухородаям худди шунақа иш бўлган экан. Чекка туманлардан бирининг ҳокими яна бир фермерни дўппослаган, шўрлик фермер дўхтирхонага тушиб қолган. Кейин шов-шув кўтарилган. Ўртага “каттаконлар” тушган. Туман ҳокими фермернинг ёнига бош эгиб, “хай, энди от тепкисини от кўтаради-да, жўражон, биздан ўтибди” деб борганларида, фермернинг ҳам кўнгли юмшаб, “иби, ҳоким бово, сиз катта бошингизди кичкина қилиб кечирим сўропсиз, биз кечирмаймизми, охи” деб шартта кечирворипти. Кечиримлилик танамизга қон билан сингган-да! Айниқса, “катталар” бош эгиб узр сўраб турса-ю, “кичиклар” кечирмаса, ўзбеклигимиз қаерда қолади? Биз немис ё америкалик эмасмизки, бир оғиз ҳақорат учун депутат ёки вазирни ҳам судга бериб, «кўкида» фалон минг жарима ундириб олсак…
Ҳазил-ку, ўз йўлига, лекин Юрт раҳбари “халқ мансабдорга эмас, мансабдор халққа хизмат қилсин” деб турган бир пайтда, катта-кичик раҳбарлар ҳамон одамлар билан “мушт тили”да гапл

ашаётгани, қўл остидагиларга ноўрин муносабатда бўлаётганга ҳечам кўз юмиб бўлмайди.
“Сўкса индамайсан, урса йиғламайсан!,,,”
Мен-ку, ҳоким бўлиб кўрмаганман, бу амалнинг “паст-баланди”дан унча хабарим йўқ. Балки уларга ҳам осон тутиб бўлмас. Бир вилоят, шаҳар ёки туманнинг оғир-енгили, иссиқ-совуғини елкалаш осон эмасдир, ҳар қалай. Лекин нима бўлганда, мансаб курсисида ўтирган ҳар бир раҳбар тагидаги машинаси, эгнидаги қимматбаҳо костюми, кунда-кунора зиёфатлар (бошқа “имтиёз”лар ҳақида оғиз очганим йўқ, буниси ҳар кимнинг виждонига ҳавола) ана шу қўл остидаги одамлар, кечани-кеча кундузни кундуз демай ишлаётган ҳамюртлари ҳисобидан эканини унутмасалар, бас.
“Раҳбар шунақа бўлиши керак-да, қаттиқўл бўлмаса, иш битмайди?” дегувчилар ҳам топилар. Аммо, дунёда бизга қараганда ҳар жиҳатдан илгарилаб кетган мамлакатлар бор. Ўша юртларда ҳам турли рутбадаги “каттаконлар” ишлайди. Ўша мамлакатларда фермерлар, ўқитувчилар, оддий одамлар ҳам яшайди.
Лекин нимагадир, шу ёшга кириб, бирор марта Франциянинг Марсел шаҳар ҳокими байрамда байроқ кўтариб чиқмаган коллеж директорини онасини “эслаб”ди, АҚШда, Пенсильвания штатининиг фалон округидаги маккажўхори планини бажармаган фермерни аллақайси бошлиқ ўласи қилиб калтаклабди, Япониянинг Кюсю ороли губернатори “планни бажармаган” балиқчиларга тош кўтартириб, сувга туширибди”, Англиянинг Глостершир графлигида аллақайси лорд “кўча тозалаш”га чиқмаган ўқитувчининг юзига шапалоқ тортворибди” деган гапларни ҳозирча эшитганимиз йўқ! Агар биздаги “инновацион технологиялар”дан ибрат олиб, кейинчалик хорижда ҳам шу “усуллар” қўлланадиган бўлса, унда биз ҳам бемалол кўкрак керсак бўларди: “Мана, биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, бизнинг тажрибамизни жаҳон тан олди” деб.
Хуллас... яна ўша гап: Ё ҳокимдан сўкиш эшитиб, калтак еган одамларнинг ўзида ҳам етарлича айб борки, урсаям, сўксаям индамай тураверади. Ё одамларимиз аллақачон “каттакон”ларнинг шу тахлит муомаласига кўникиб қолишган, кечирасиз-ку, улар бошқача муомалага лойиқ эмас... Бошқа яна нима дейиш мумкин? Раҳматли шоиримиз Муҳаммад Юсуфдан қолган икки мисра шеър ёдгша тушади:
Сўкса индамайсан, кўйми-тўқлисан,
Урса йиғламайсан, демак — ўғрисан!..
Соҳиб ИХТИЁР

Қабрдаги тирик гўдаклар...
12 ноябрь 2016 йил соат 16:07...
Дарҳақиқат қисса ҳақиқий ва чиндан ҳам содир этилган бўлиб у газета ва журналларда чоп этилган ва бир қанча каналлардаги дастурларда ҳам муҳокама этилгандир.
Бу қисса инсонийликдан маҳрум бўлган бераҳм ва қалбсиз инсоннинг қиссасидир.
Бу қисса нафақат Миср халқини балки жамиики араб давлатларида истиқомат қилаётган миллионлаб халқни йиғлатган ва ҳар бир ота ва онанинг қалбини ларзага солган қиссадир.
Аёл хомиласининг биринчи ойларидаёқ умр йўлдошидан айрилган ва ундан тахминан 4 ёшлик қизи ҳам бор эди.
Вақт соати яқинлашган сари аёл туғиш жараёнида ўлим фариштаси келиб унинг жонини олишини хис этар эди. Шундан сўнг у акасидан вафот этгудек бўлса қизига ва туғилажак гўдагига ўзи ғамхўрлик қилишини айтиб тайинлайди.
Аёл касалхонага боргач уни амалиёт хонасига олиб кетадилар. Аллоҳ уни гўдак билан сийлагач, ўлим фариштаси унинг руҳини олгани келади.
Ака синглисини дафн этгач унинг икки фарзандини олиб уйига қайтади. Аёли болаларни кўргач эрига ё у ёки синглисининг фарзандлари бу уйда қолишини айтиб, қичқира кетади. Тоға болаларни олиб, наъузу биллаҳ тунда мақбара томон йўл олади. Синглисининг қабрини очиб, гўдакни қабрга қўяди. Қизчани қўймоқчи бўлганида эса қизча йиғлаб юборади. Шунда тоға унга (шақилдоқли) ўйинчоқни тутқазиб деди:
- Агар чақалоқ йиғлагудай бўлса, мана бу ўйинчоғи билан уни ўйнатгин. Мен эса сенга ҳар куни таом келтириб бераман, деб қабрни ёпиб жўнаб кетади. Эртасига эрталаб мозор ёнидан ўтиб кетаётса, қабр ичидан ўйинчоқнинг шиқирлаган овозини эшитиб, қўрққанидан тезда ўтиб кетади. Бошқа сафар ўтиб кетаётса яна ҳудди шундай шиқирлаган овоз эшитилиши биланоқ тезда қўрққанидан югуриб ўтиб кетади.
Бераҳм тоға "бу қабр ичида нима бўлаётган экан" деб ўйласа ҳамки у ерга анча вақтгача бормай қўяди.
Орадан ўн беш кун ўтгач ўзи билан бир қанча шахсни тўплаб, овозни эшитиш учун у ерга қайтиб боради. Одамлар ҳам у билан қабр томон йўл оладилар. Улар чиндан ҳам у ерда шиқирлаган овозни эшитишлари биланоқ қабрни очиб қарасалар у ерда баданни зирқиратиб юборадиган даражадаги тасодифга дучор бўладилар.
Қизалоқ ва гўдак она жуссаси ёнида тирик ўтирар эдилар.
Одамлар қизалоқнинг тоғаси томонидан нималар содир бўлганлиги ҳақида саволга тутиш учун ўша захоти ички ишлар органлари терговчилари ҳамда суд тиббий экспортини чақира бошлайдилар.
Қизалоқдан сўрайдилар:
- Сен ва мана бу кичкина гўдак икковингиз таомсиз, ичимликсиз қандай қилиб тирик қолиб кунингизни ўтказдингиз?
Қиз жавоб беради:
- Укам йиғлашга тушганида унга ўйинчоғини шақиллатар эдим. Шунда онам уйқудан туриб уни овқатлантирар сўнгра яна ётиб уйқуга кетар эдилар.
Агарда мен очиқсам (мен танимаган) оппоқ кийим кийган амаки келиб менга таом бериб, қайтиб кетар эди.
Суд тиббий экспертидан қизча ва гўдак қабрдан чиқарилгандан кейинги жуссанинг холати ҳақида сўралганида у шундай деб жавоб берди.
- Субҳаналлоҳи таъала, онанинг жуссаси дафн этилгандан кейин 20 кун ўтгандай эмас, балким ҳудди у тирик бўлгани каби унинг жуссаси ҳали ҳам илиқ.
Сўнгра миршаблар болаларнинг раҳм-шафқатсиз бўлган жиноятчи тоғаларига синглисининг фарзандларини (тириклайин) кўмганлиги ҳақидаги айбловни қўйиб ўша захоти ҳибсга оладилар. У қалбларни ларзага солган жаримасини тан олади ва қамоқ жазосига маҳкум этилади.
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Audio monologlar: @bedorlik kanalida!
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

❤1
"ЭШАКЛИ КУТУБХОНАЧИ" ИБРАТИ
Немис халқининг буюк шоири ва файласуфи Гёте «Мутолаа – кучли санъатдир» деган эди. Бу санъатни эгалламоқ кишидан кучли ақл ва олий тоифадаги фаросатни талаб этади, айниқса, онгимизни турли хил сериаллар, кинофильмлар, концертлар ва шоулар тинимсиз «бомбардимон» этиб турган бир даврда.
Маъно-мантиқсиз фильмлардаги кадрлардан, санъатни оёқости қилаётган куй-қўшиқлардан, бепарда қизиқчиликлардан енгил завқ олишга ўрганган, мияси дангасаликка мойил кишиларни мутолаага жалб қилиш осон эмас. Бу вазифа кишидан катта фидойиликни талаб этади. Айни масаладаги фидойилик ҳақида гап кетганида, қардош Туркияда «Эшакли кутубхоначи» номи билан машҳур бўлган Мустафо Гўзалкўз ибрати ёдимга келаверади. Бу гўзал қалбли инсоннинг ибратли ҳаёти, миллатидан қатъи назар, зиё истаган барча инсонлар учун намуна ва ибрат бўларлидир.
Ўшанда 1943 йил эди. У вақтларда ёш йигит бўлган Мустафо Гўзалкўз Навшаҳар провинциясининг Ўргуп шаҳридаги «Таҳсин оға» номли катта кутубхонага кутубхоначи этиб тайинланади. Болалигидан мутолаага меҳр қўйган Мустафо ҳаяжон билан бир кун кутар, икки кун кутар, беш кун кутар, кутубхонага келгувчи йўқ. Кутубхоначимиз атрофдаги дўконларга, ҳунармандларнинг устахоналарига кириб, у ердагиларни мутолаага даъват қилар, «Ахир шунча нодир китоблар чанг босиб ётибди, ўқимаслик айб! Келинг, озгина вақт ажратинг, ўқинг, икки дунё саодатини топарсиз», дер, аммо одамлар унга қулоқ осмаслар. «Биз китоб ўқиб ўтирсак, болаларимизни ким боқади? Тирикчилик нима бўлади? Китоб ўқиш - ташвиши йўқларнинг иши», дерлар...
Мустафо ҳокимиятдаги маъмурларга аҳволни билдирганида, улар:
- Эй, нима қиласан бошингни оғритиб?! Жойингда тинчгина ўтиравермайсанми?! Маошингни вақтида олаётган бўлсанг, шинамгина, сокингина иш жойинг бўлса, сенга яна нима керак? Нима, кутубхонага одамлар келса, маошинг ортиб қолармиди?! У кутубхонага неча йиллардан бери биров бориб, китоб олмайди. Сен беҳудага жон куйдирма, бизларгаям ташвиш орттирма. Ўқиш-ўқимаслик – шахсий масала. Керак бўлса, ўқишсин. Ўқишмаса, садқаи сар! – дерлар.
23 ёшли кутубхоначи бу гаплардан оғриниб, одамларни мутолаага жалб этиш йўлларини излай бошлади. Ҳар даврда бўлгани каби, у даврдаги ўз ишига совуққон, кибрли амалдорларнинг қабулига кириш ва улардан амалий ёрдам олиш ҳам осон иш эмас эди.
Мустафо ўзи жаҳд қилган иш ҳақида рафиқасига сўйлаганида, аёлнинг ҳайрати ортар:
- Телба бўлибсиз! Бу бўладиган иш эмас. Ҳеч натижа чиқаролмайсиз, - дерди. Аммо Мустафо ўз қарорида собит қолди. У тунд юзли, кибрли, чиройли бўйинбоғ тақиб, кабинетда сигарета бурқситиб ўтиришни қойиллатадиган, «Бизга ислоҳотлар керак эмас, тинчгина маошимизни олиб юрсак бўлди» деган фикрда бўлгани учун ҳам халққа икки пуллик фойдаси тегмайдиган амалдорларнинг қабулига қатнай-қатнай, ўзига битта эшак ажратиб берилишига эришди. Кейин ҳар бирига юзтадан китоб сиғадиган иккита сандиқ ясаттириб, сандиқларнинг устига «Сайёр кутубхона хизмати» дея ёздирди. Кутубхона эшигига «Иш куни: душанба ва жума» деб ёздирди-да, ўзи сандиқларни китобларга тўлдириб, қишлоқма-қишлоқ кеза бошлади. Мустафо ўзини қизиқиш ва ҳайрат билан қаршилаётган қишлоқ одамларини бир жойга тўплар, уларга сандиғидаги китобларни шарҳлаб берар экан:
- Бу китобларни сизларга ўқиш учун ташлаб кетаман. Роппа-роса ўн беш кундан сўнг уларни олгани келаман ва ўрнига бошқа китоблар келтираман. Сизлар эса ўқиган китобларингиздан олган таассуротларингизни мен билан ўртоқлашасизлар, - дерди.
Жонкуяр кутубхоначи шу тахлит ўнлаб қишлоқларни кезиб, китоб ва мутолаа тарғиби билан шуғулланди. Унинг овозаси узоқ-узоқларга тарқалди. Қишлоқ одамлари, айниқса, болалар Мустафонинг ташрифини илҳақ бўлиб кутишар, унинг турли асарлар ҳақида берадиган маълумотларини, китоблардаги воқеаларнинг қисқача баёнини жон қулоқлари билан тинглашар, ўзлари ўқиган асарлардан олган таассуротларини сўзлаб беришар ва яна янги китоблар олишга ошиқишарди. Мустафо Гўзалкўзнинг саъй-ҳаракатлари туфайли Кападокиянинг чекка қишлоқларидаги бир неча юзлаб одамлар турк ва чет эл адабиётининг нодир асарларини ўқиб, мағзини уқиш бахтига муяссар бўлдилар.