МУДОМ ТАЪЗИМДАМИЗ АЗИЗ УСТОЗЛАР
Буюк алломалар айтдилар буни,
"Устозинг ёритгай ҳаёт йўлингни".
-Айтгин ўргатувчи, устоз бўлмаса,
Ким тутарди ахир мурғак қўлингни?
Дилда муҳрланди, оҳанглар - созлар,
Мудом таъзимдамиз, азиз устозлар.
Болалик - бебошлик, баъзида ғўрлик,
Шижоат, жўшқинлик гоҳида - зўрлик.
Энди ўй сурмоқда, олтин лаҳзалар,
Кўнгил ғубор туйган, чексиз хандалар.
Сочда қиров қўнди, умр-да ёзлар,
Мудом таъзимдамиз, азиз устозлар.
Билим сотилсайди бозорда агар,
Сизлар бўлардингиз энг бой савдогар.
Бугун хаёл қилсам фикрни жамлаб,
Харид қилардингиз, бўлиб даъвогар.
Қалби пок, меҳри дарёдирсизлар,
Мудом таъзимдамиз, азиз устозлар.
Меҳр қучоғида, меҳр тафтида,
Ҳаёт жило сочди, мактаб кафтида.
Илм сочаверинг, қуёшдек порлаб,
Келажак авлодни билимга чорлаб.
Биз қанча қилмайлик кўкка парвозлар,
Мудом таъзимдамиз, азиз устозлар.
Носирми, шоирми, ёки хофизми,
Оламга кашф этиб - ўғилни, қизни.
Беминнат инсонсиз, буюк инсонсиз,
Сиз сабаб қолдирди доҳийлар изни.
Қанча мақтамайлик, камдир эъзозлар,
Мудом таъзимдамиз, азиз устозлар.
01.10.2019
©Абдувоҳид Сувонов
https://tttttt.me/Adabiyot_olami
@Hikoyalar
Буюк алломалар айтдилар буни,
"Устозинг ёритгай ҳаёт йўлингни".
-Айтгин ўргатувчи, устоз бўлмаса,
Ким тутарди ахир мурғак қўлингни?
Дилда муҳрланди, оҳанглар - созлар,
Мудом таъзимдамиз, азиз устозлар.
Болалик - бебошлик, баъзида ғўрлик,
Шижоат, жўшқинлик гоҳида - зўрлик.
Энди ўй сурмоқда, олтин лаҳзалар,
Кўнгил ғубор туйган, чексиз хандалар.
Сочда қиров қўнди, умр-да ёзлар,
Мудом таъзимдамиз, азиз устозлар.
Билим сотилсайди бозорда агар,
Сизлар бўлардингиз энг бой савдогар.
Бугун хаёл қилсам фикрни жамлаб,
Харид қилардингиз, бўлиб даъвогар.
Қалби пок, меҳри дарёдирсизлар,
Мудом таъзимдамиз, азиз устозлар.
Меҳр қучоғида, меҳр тафтида,
Ҳаёт жило сочди, мактаб кафтида.
Илм сочаверинг, қуёшдек порлаб,
Келажак авлодни билимга чорлаб.
Биз қанча қилмайлик кўкка парвозлар,
Мудом таъзимдамиз, азиз устозлар.
Носирми, шоирми, ёки хофизми,
Оламга кашф этиб - ўғилни, қизни.
Беминнат инсонсиз, буюк инсонсиз,
Сиз сабаб қолдирди доҳийлар изни.
Қанча мақтамайлик, камдир эъзозлар,
Мудом таъзимдамиз, азиз устозлар.
01.10.2019
©Абдувоҳид Сувонов
https://tttttt.me/Adabiyot_olami
@Hikoyalar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чекка қишлоқлардаги мактабларда ишлайдиган ўқитувчиларга бағишланади.
Россия банкларидан бири чекка ҳудудларга махсус дастур орқали ишлашга юборилган мактаб ўқитувчилари ҳақида таъсирли ижтимоий ролик ишлаган.
Яна бир бор байрамлар билан!
👉 @xushnudbek 👈

Буюкларнинг устозларига эҳтироми
Буюк саҳоба Муовия ибн Ҳакам ас-Суламий розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муаллимликларини мақтаб шундай деган:
“Ота-онам у зотга фидо бўлсин! У Зотдан олдин ҳам, кейин ҳам у зотдан яхшироқ муаллимни кўрмадим. Аллоҳга қасамки, у зот мени жеркимаганлар ҳам, урмаганлар ҳам ва сўкмаганлар ҳам!” (Имом Муслим ривояти).
*
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан дарс олар эди. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу хонадан чиқиб, отига минмоқчи бўлса, Ибн Аббос отнинг жиловидан ушлаб турарди. Бир куни Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу бундан қайтарди. Шунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Уламоларга шундай хизмат қилишга буюрилганмиз. Агар шогирд улуғлик сифатига етмай туриб, ундан фахрланиб, кибрланса, жоҳилдир. Зеро, илм-ҳикмат мўмин кишининг йўқотган нарсасидир, қачон топса, уни олишга ҳақли», дедилар.
*
Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилинади: “Устозим Ҳаммоднинг ҳурматлари учун у зотнинг уйлари томонга оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки, у зотнинг уйлари билан менинг уйим орасида еттита кўча бор эди. Ҳаммоднинг вафотларидан сўнг қачон намоз ўқисам, ҳар сафар албатта ота-онамга қўшиб, у зотга ҳам Аллоҳдан мағфират сўраганман. Нафақат у зот, балки кимдан нимадир ўрганган бўлсам ёки кимдир менга нимадир ўргатган бўлса, албатта ўша кишилар учун ҳам доим Аллоҳдан мағфират сўрайман”.
*
Имом Бухорий ҳазратлари бир муддат Маккаи Мукаррамада дарс берганлар. Бир зиёратчи Бухорои шарифдаги устозларидан салом ва мактуб олиб келади. Шунда Имом Бухорий устозларининг кўриб келаётган зиёратчининг кўзларидан ўпиб, унга жуда қаттиқ эҳтиром кўрсатдилар. Сўнг устозларининг саломини эшитиб, хурсанд бўлдилар. Бухорои шарифга юзланиб, саломга алик олиб, ҳурмат бажо келтирдилар. Кейин икки қўллари билан мактубни олиб, табаррук қилиб, эҳтиром билан уни ўқидилар.
*
Машҳур аллома Бурҳониддин Марғиноний шундай ҳикоя қиладилар: “Бир куни Бухоро олимларидан бири илм даргоҳида шогирдларига дарс бериб ўтирар экан, дарс асносида гоҳ-гоҳ ўрнидан туриб, сўнг яна қайта ўтирарди. Бу ҳол бир неча бор қайтарилгандан сўнг, шогирдлари бунинг сабабини сўрашди. У зот: “Устозимнинг кичик ёшли ўғли болалар билан кўчада ўйнаб юрибди, гоҳида эшик олдига келяпти, ҳар келганида устозимга ҳурмат ўлароқ ўрнимдан туряпман”, деб жавоб берди”.
*
Халифа Ҳорун ар-Рашид ўғлини илм ва одоб ўрганиши учун устози имом Асмоъийнинг ҳузурига юборди. Кунлардан бир куни халифа устозининг таҳорат олаётганини кўриб қолди. Ўғли эса оёқларига сув қуяр эди. Шунда халифа устозига: “Мен сизнинг ҳузурингизга ўғлимни илм ва одоб ўргансин деб жўнатдим, шундай экан, нима учун бир қўли билан сув қуйиб, бошқаси билан оёғингизни ювишни буюрмайсиз?!” дедилар.
*
Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтади: "Менга битта ҳарф ўргатган одамнинг қулиман. Хоҳласа сотади, хоҳласа озод қилади ва хоҳласа қул қилади".
*
Ҳасан Басрий айтади: "Олимлар бўлмаганида, инсонлар чорва моллари каби бўлиб қоларди".
*
Абдуллоҳ ибн Муборак айтади: “Агар Аллоҳ таоло Абу Ҳанифа ва Суфён билан ёрдам бермаганида, (яъни у иккисидан илм ўрганишни менга насиб қилмаганида) бошқа инсонлар каби бўлиб қолар эдим”.
Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ: «Мен дуода аввал Абу Ҳанифанинг ҳаққига дуо қилиб, кейин ота-онамни тилга оламан», дер эди.
*
Имом Шофеъийнинг ўзлари эса шундай хотирлайдилар: «Имом Моликнинг ҳузурида ўтирсам, шарақлаган товуши эшитилмасин деб, китобни ўта эҳтиёткорлик билан варақлардим».
Имом Шофеъийнинг шогирди Рабийъ айтади: «Аллоҳга қасамки, Шофеъий қараб турган пайтда ҳатто сув ичишга ҳам журъат қилолмасдим».
*
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ дедилар: «Ўттиз йилдан бери бирон-бир кеча ўтмаганки, агар Шофеъийнинг ҳаққига дуо қилмай ухлаган бўлсам».
***
Имом Нававий «Ал-мажмуъ»да ёзишича, улуғлардан бирлари ҳар сафар муаллимининг ҳузурига кетаётганида етим-есирларга садақа ва хайр-эҳсон қилар экан. Сўнг қўлларини дуога очиб: «Илоҳо, муаллимимнинг айбини мендан яширгин! Ва унинг баракасидан мени маҳрум қилмагин!» дея илтижо қилар экан.

БИР ДОНА ПОЙАБЗАЛ
Пойафзал сотувчи янги келтирган молларини пештахтага жойлаштираётганди. Кўчадаги бир болакай уни кузатиб турарди. Сотувчи моллар орасидан бежиримларини ойна томонга қўяркан, болакай пештахтага яқинлашди.
Болакай қўлтиқтаёққа суяниб юрса-да, кўриниши тетик эди. Сотувчи унга бир қур кўз ташлади. Шимининг чап почаси тиззасидан шалвираб турарди. Бир оёғи йўқ эди. Болакай кўргазмада турган пойабзалларга маҳлиё бўлиб қараб турарди. Бир муддат шундай турди. Дўкондан узоқлашганди, сотувчи ташқарига бош чиқариб:
- Болакай! - дея овоз берди. - Пойабзал олишни мўлжаллаганмидинг? Сенга мос келадиган ажойиб оёқ кийимлар бор.
Болакай унга қайрилиб:
- Ҳақиқатдан ҳам пойабзаллар чиройли экан, - дея табассум қилди. - Лекин менинг оёғим туғма чўлоқ.
- Менимча бу аҳамиятли эмас! - Сотувчи ташқарига отилиб чиқди. - Бу дунёда ҳамма нарсаси тугал одамнинг ўзи йўқ. Кимнингдир қўли йўқ, кимнингдир оёғи. Яна кимнингдир ақли, бировнинг эса виждони бўлмайди...
Болакай жим тураверди. Сотувчи эса гапида давом этди:
- Кошки виждонимиз бўлмагунча, оёғимиз бўлмасайди.
Болакай ҳайрон қолди. Сотувчига яқинлашиб:
- Тушунмадим? - деди.
- Шундай, болажон! - деди сотувчи. - Виждонимиз бўлмаса инсон бўлолмаймиз. Оёқларимиз бўлмаса, инсон бўлишимиз муаммо бўлмайди. Зотан инсонни жисми эмас феъл-атвори тўкис кўрсатади. Виждонсизлар жаннатга киролмайдилар. Оёғи йўқлар учун эса жаннатда бу нуқсондан фориғ бўладилар. Ҳатто жисмидан нуқсони бор инсонлар соғлом инсонлардан кўра кўпроқ мукофотга муносиб бўлишлари эҳтимол.
Болакай яна бир бор табассум қилди. Шу бугунга қадар чеккан изтироблари аригандай бўлди. Сотувчи эркак пештахтага ишора этиб:
- Ҳозир кўрганинг пойабзал сенга ярашади. Кийиб кўрасанми? -деди.
Болакай боши билан "йўқ" ишорасини берди:
- Устига ўттиз лира деб ёзилган экан. Уни ололмайман.
- Ҳозир мавсум тушган пайт, шунинг учун бироз арзонлаштираман. Йигирма лирага туширишим мумкин. Сен унинг бир пойини оласан. Демак, бир пой оёқ кийими учун ўн лира берсанг кифоя қилади.
Болакай бироз ўйланиб турди-да:
- Нариги пойи бирор ишга ярамайди. Ким олади уни?- деди.
- Оббо, роса гапни чўздинг, - дея кулди сотувчи.
- Уни ҳам ўнг оёғи бўлмаган бирор болага сотарман.
Болакайнинг кўнгли бироз тинчлангандай бўлди. Сотувчи ундан: - Мактабга борасанми?- дея сўради.
- Иккинчи синфни тамомладим. Учинчига ўтдим!
- Унда яна ҳам яхши, - деди сотувчи. - Ўқувчи бўлганинг учун беш лирага арзонлаштирамиз. Беш лира қолди. Демак, пойафзал сеники бўлди! Сотдим уни!
Сотувчи боланинг ҳайрат тўла боқишлари орасида дўконга кирди. Пештахталар болакайга ёққан пойабзал билан тўла эди. Аммо сотувчи кўргазмада турган пойабзални олди. Болакайни ўриндиққа ўтирғизиб, янги оёқ кийимини кийдирди. Эски пойабзалини болакайга кўрсатиб:
- Мен маҳсулотимни сотдим, - деди. - Сен ҳам бу пойабзалингни менга сотсанг мамнун бўлардим.
- Ҳазиллашяпсизми? - қиқирлаб кулди болакай. - Унинг тагчарми ейилиб кетган, эски бир пойабзал бўлса. Шу туришида пулга арзийдими у?!
- Сен қолоқ экансан-ку, кичик дўстим, - деб кулди сотувчи. - Антиквар нарсалардан хабаринг йўқ эканда. Антиквар нарсалар қанча эски бўлса, шунча нархи ошади. Шунинг учун ҳам менимча оёқ кийиминг ўттиз-қирқ лира турса керак.
Болакай шок ҳолатга тушган каби эди. Гўё туш кўраётганди у. Сотувчининг ҳаяжондан титраётган қўлларидаги қоғоз пулларга кўз югуртирар экан, ўн лиралик банкнотни нари сурди:
- Менимча йигирма лира ҳам етарли. Ҳозир мавсум тушган пайт-ку!
Сотувчи унинг гапини рад этмай ўн лирани қайтиб олди ва болакайнинг ёноғидан ўпди. Қувончи ичига сиғмасди сотувчининг. Агар бутун дўкондаги молларини бир кунда сотиб юборса ҳам ҳозиргидек бахтиёр бўлолмасди. Болакай секин ўрнидан қўзғалди. Гўё қўлтиқ таёққа ҳам эҳтиёжи йўқ эди унинг. Маҳзун табассум билан шундай деди:
- Отам ҳақ эканлар! "Жисмингдаги нуқсон учун ҳеч қачон ўкинма!" - дейдилар. Бугун биринчи марта нуқсонимдан уялмадим...

👍2
Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб:
– Айтингчи, мени қийнаётган бу ғам–ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми? – дея дардини достон қилди.
– Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди. Киши донишмандга қараб:
– Марҳамат сўранг! – деди.
– Сен дунёга келган вақтингда сани қийнаётган шу муаммолар бор эдими? – деб сўради.
– Йўқ,
– Дунёдан кетар вақтингда шу ғам ташвишларни ўзинг билан бирга олиб кетасанми? – деди донишманд. У яна:
– Йўқ, – деди.
– Сен билан келмаган, сен билан кетмайдиган, нарса учун нечун ғам чекасан?! Сен дунё ишларида сабрли бўл! Назарингни ерга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади.
Табассум қил! Ризқинг ўлчаб қўйилган. Тақдиринг белгиланган. Дунё ишлари ғам чекишга арзимайди. Чунки у мудом Тирик ва абадий Зотнинг қўлидадир.

Бир марта...
Бир марта кўзимиз бўлди рўбарў -
Фасллар чалкашиб, ақлдан озди.
Гўёки ҳайитлик олган боладек
Булутлар ўзини йўқотаёзди.
Ногаҳон тириклик исини туйдим,
Умрим – лаҳзаларнинг қўлида қарта.
Юлдузлар суюнчи олади Аршдан,
Мени ўйласангиз агар бир марта.
Тоғлар термулади чордана қуриб,
Уларнинг тақдири боғлиқдир сизга.
Минг йилга узайди дунёнинг умри,
Бир марта севаман деганингизга.
Уммонлар чайқалиб ўқийди такбир,
Минг йилда тангрининг бир кўнгли тўлди.
Олинг, шу дунёни мен сизга бердим,
Лабингиз бир марта энтикса бўлди...
Шуҳрат Ориф
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.

Telegram
Hikoyalar (G&M)
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇

👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

👍1
Бир аёл эрта-ю кеч тиним билмайди, уй ишларини қилади, болаларига қарайди. Куни меҳнат билан ўтади. Эри бироз қўрсроқ, фақат баъзида «яхшиям борсан, онаси» деб қўяди, бўлди - шу гапига аёл хурсанд. Ундан бахтли одам йўқдек дунёда.
Бир эркак эса, доим аёлига ширин сўзлар айтади, севги изҳор қилади, ресторанларга олиб боради. Ҳар куни гул олиб келар экан, бир куни олиб келмабди. Аёли хафа бўлди, йиғлади, сиқтади - «нақадар бахтсизман»
Қайси эркак меҳрибонроқ? Биринчиси.
Меҳр шунақа нарса. Унинг ўлчови бошқача. Меҳр ҳеч қачон кўп ёки кам бўлмайди. Етарли ёки етарсиз бўлади.

ИНШО
(аччиқ ҳақиқат)
— Эртага дам олиш куни, — ўқитувчи болаларга қарата дона-дона сўзлади.
— Албатта ота-онангиз билан бирор маданий масканга бориб, таассуротларизни иншо тарзида ёзиб келинг.
Душанба куни текшириб оламан!
Қўнғироқ чалингач, 4-«б» синф ўқувчилари уйларига йўл олди. Анвар то лифтдан кўтарилиб уй қўнғироғини чалгунча ҳам эртага ким билан қаерга бориш мумкинлиги ҳақида ўйларди.
— Эртага айлангани чиқишимиз керак экан, — саломни ҳам унутиб эшикни очган онасига шошилиб гапирди. — Устозимиз айтди, агар иншо ёзиб келмасак, икки қўяркан.
— Яхши, яхши, — ошхонага қайтди Малоҳат, — тез кийимларингни алмаштир.
Ишдан ҳориб келган Азизбекнинг бўйнига осилган Анвар унга онасига айтганларини такрорлади. Буни эшитган ота бошини қашлаб, Малоҳатга имлади:
— Ана, ойинг билан айланиб келасизлар.
— Яна менми? Ўтган сафар ҳам бормагандингиз...
— Ўзи бир кун дам олсам... жуда чарчаганман.
— Менинг эса мазам йўқ. Иситмам ҳам чиқди, шамолладим, шекилли, — аёл бошига танғиб олган рўмолга имо қилди, — бошим тарс ёрилай деяпти...
Азизбек иккисига мўлтираб турган ўғлига қаради:
— Хўп, мана, ёнимиздаги боққа чиқамиз, бирровга, бўптими?
— Доим ўша ерга чиқамиз-ку, дада... музейга борайлик.
— Ҳай майли, фақат одобли бола бўлиб бориб келасан, келишдикми?
— Хўп бўлади! — суюниб кетган Анвар дарҳол хонасига чопди: эртанги кун учун буюм ва кийимларини ҳозирлади.
Тонг отиши билан ўрнидан туриб саёҳатга ҳозир бўлган болакай отасининг уйғонишини 2соатча кутди. Сўнг нонушта қилиб йўлга тушишди... Тушликдан сўнг уларни кутиб олган Малоҳат ўғлидан кун таассуротларини сўради.
— Ҳозироқ иншо ёзишга киришаман, анча нарсаларни ўргандим... — жавоб берди ўғли.
— Яша! Борақол хонангга...
Эртасига 1-соатда барча дафтарларни йиғиб олган ўқитувчи дарсни бошлади. Танаффусда иншоларни текширар экан, Анварникини ўқиб, бир зум туриб қолди. Ўйга чўмди. Сўнг Анварнинг ойисига қўнғироқ қилиб, келиб кетишини сўради. Малоҳат эса ўғли мактабда бировни уриб-нетиб қўйганмикин, деган хавотирда дарҳол йўлга тушди.
— Анвар аълочи бола, — гап бошлади ўқитувчи Малоҳатни қараб, — айниқса, ўқиш дарсини яхши кўради, ажойиб иншолар ёзади... Кеча ҳам бир иншо ёзган экан.
— Ҳа, дадаси музейга олиб борди! — устози ўғлини мақташ учун чақиртирганини пайқаган Малоҳат фахрланди, — келибоқ иншосини ёзди.
— Ўзингиз ўқиб кўрдингизми?
— Улгурмабман-да, — ўнғайсизланди аёл.
— Ундай бўлса, албатта ўқинг. Болалар биз катталар кўра олмаган айрим ҳақиқатларни теран кўради, ўрганади, ўзлаштиради... Керак бўлса, биз катталарга сабоқ беради.
Ўғлининг дафтарини қўлига олган Малоҳат ҳайрон бўлганча уни очди.
«Музейдаги таассуротларим.
Кеча мен дадам билан музейга бордим. Кичик саёҳатимиз мобайнида кўп нарсаларни ўргандим. Масалан, алдашни. Ойим дугоналари билан гаплашиб дам олиш куни учрашишга келишиб олганди. Дадам келиши билан эса бошига рўмол ўраб «касалман», деб алдади. Дадам бўлса, мени музейга олиб бораман, деб ваъда берганди. Аммо биз музейнинг ёнида туриб уни ташқаридан анча томоша қилдик. Кейин эса кинога тушдик. Чиптачи хотин ёшим нечадалигини сўраганди, дадам тўққизда деб айтди. Аслида ўн ёшман-ку, деб айтмоқчи эдим, дадам «жим» деб ишора қилди. Кейин кўзим рўпарамда илиб қўйилган ёзувга тушди. У ерда «ўн ёшдан катта болаларга билет олиниши шарт», деб катта қилиб ёзиб қўйилган экан. Биз 1та чипта олдик. Уруш-уруш кино экан, дадам мириқиб томоша қилди. Мен ухлаб қолибман. Дадам уйғотиб, музқаймоқ олиб берди ва ойимга «музейга бордик», деб айтишимни сўради. Мен ҳам хўп, дедим ва ойимни алдадим. Автобусга чиққач, биз чиройли холанинг ёнига ўтирдик. Дадам унга мени кўрсатиб, жияним, деди. Хола менга конфет берди. Уйда бизни кутиб олган ойим тузалиб қолган экан. Ойим дадамдан «мактабда йиғишяпти экан», деб пул олди. Аммо уни менга бермади. Мен эса хонамга кириб кийимларимни алмаштирдим ва дарс тайёрлашга киришдим. Менинг бугунги кундан таассуротларим шулар эди».
Иншони ўқиб бўлган Малоҳат кўзларини яширди. Буни сезган ўқитувчи ҳам уни ҳоли қолдирди...

❤1🔥1
Forwarded from Bαxtlımısαn Ayt
-Кўрсанг танийсанми?
-Кимни?
-Тақдирингни.
-Ҳа!
-Қандай?
-Кулишидан танийман, ...У кулганида дунёдаги ҳамма кулаётгандек бўлади.
-Яна?
-Тушунишидан танийман, ...чунки мени ҳеч ким тушунмайди бошқа...
-Бўлдими?
-Қалбидан танийман,У шундайин мусаффо севадики, ҳеч ким у севгандай севмайди мени.
-Яна?
-Мўжизаларидан танийман...Ишқ бор жойда ҳамиша мўжизалар содир бўлади
@Baxtlimisan_ayt

Эр-хотин орасида жанжал чиқди. Жаҳлдан ақлини йўқотиб, тилини тиёлмаган эр хотинига:
— Сендан ажраламан! Ва сени фақат бахтсиз, нурсиз ва омадсиз бир кунда никоҳимга оламан!- деб бақирди.
Аёл кўз ёши қилиб ота уйига кетди. Эр эса жаҳлдан тушиб, тинчлангач қилган иши, айтган гапидан пушаймонлик бўлди. Қишлоқ имомининг олдига бориб унга ҳамма гапни гапириб берган эди, имом:
— Мен бунга фатво беролмайман, бундай кунни қаердан топамиз? Сен шаҳар муфтийсига бор, у бирор ечим топар,- деди.
Эртаси куни йигит шаҳарга тушиб, муфтийга учрашди. Муфтий ҳам қишлоқ имомидан орттириб бир нарса демади.
— Унақа кунни қаердан топамиз?- деди елкасини қисиб.
Йигит муфтиятдан умидсиз алпозда чиқиб, бир дўкон ёнида узоқ ўтирди. Дўкон эгаси йигитни гапга солиб, дардини сўради. Қайғуси қалбига сиғмаган йигит дўкондорга ҳамма гапни айтиб берди. Дўкон эгаси йигитни эшитиб бўлгач, шундай деди:
— Ҳу, анави юпун кийинган, сочлари пахмоқ, афт-ангори бир аҳволдаги одамдан дардингнинг давосини сўрагин, ундан бир гап чиқади...
Йигит чиқмаган жондан умид, дея бориб фақирга қайғусини сўзлаб берди. Фақир киши ўйчан тинглаб турди-да, сўради:
— Бомдод намозини ўқидингми?
— Йўқ,- деди йигит. – Ухлаб қолибман, улгурмадим...
— Бугун ота-онангдан ҳол –аҳвол сўрадингми? Ёки уларни дуо қилдингми?
— Шаҳарга келишим керак эди, шунинг учун улар билан учрашгани вақтим бўлмади.
— Йигит ҳайрон тикилди сўровчига. Фақир киши яна сўради:
— Бугун Қуръон ўқидингми?
— Вақтим бўлмади, ўқиёлмадим - деди йигит.
Фақир киши таассуф билан бош чайқади:
— Бор, рафиқангни никоҳлаб ол. Бомдод намози ўқилмаган, ота-онадан ҳол-аҳвол сўралмаган, уларнинг ҳақига дуо қилинмаган ва Қуръон ўқилмаган кундан бахтсиз, нурсиз ва омадсиз кун бўлмайди!..

Forwarded from Jajjining kundaligi
Yaxshilar, talabalik guvohnoma, oylik yo'l chipta hamda plastik kartamni bugun metroda tushurib qoldiribman,imkoningiz bo'lsa topishga yordam bering!
Tarqating,juuda ham zarur!
Tarqating,juuda ham zarur!
Forwarded from Audio kitoblar
👤 O'tkir Hoshimov
📚 "Dunyoning ishlari" (7-qism)
🔘 Gilam paypoq
💾 Hajmi: 2.2 MB
⏰ Davomiyligi: 00:04:43
️🎧 ️Audio kitoblar
📚 "Dunyoning ishlari" (7-qism)
🔘 Gilam paypoq
💾 Hajmi: 2.2 MB
⏰ Davomiyligi: 00:04:43
️🎧 ️Audio kitoblar
СИНГИЛ
Бир киши маст бўлиб ариққа ағнаб тушди-ю, ўрнидан қайтиб турмади. Жума куни тонги эди, кўпчилик ҳайрон қолди - алкаш одам ҳам муборак жума куни ўлар экан-да?
Мулла ижирғаниб жаноза намозини ўқиганидан сўнг аҳли жамоага қараб;
- Бу инсон орқасидан ёмон гапириш бизга фарз эмас, аммо ибрат бўлиши учун биз уни қўшни қишлоқдаги эски қабристонга кўмамиз. Бизнинг қабристонда ҳожи бобою момолар ётибди, уларнинг орасига бошдан-оёқ гуноҳга ботган кимсани қўйсак ўтганларнинг қарғишига қоламиз.
Одатда, тобутга ҳамма ёпишарди. Аммо алкашнинг тобутига ҳеч ким ёпишмади. Улар тобутнинг кўтаришда савоб йўқ дейишди шекилли.
Тобутни ўлган кишининг тўртта улфати елкалаб кетди. Улар марҳумни улуғлар эдилар.
Қўшни қишлоқдан ўтишдан тўсатдан тобут ичидан овоз келди.
- Давонча қишлоғидан ўтаяпмизми, оғайнилар?
Тўрт киши донг қотиб қолди. Шунда бир чол келди. У оппоқ кийиниб, бошига оқ салла ўраб олшанди.
- Нимага тўхтадинглар?
- Марҳум гапирди.
Чол кафанни очганди, ўлган киши атрофга аланглаб бояги саволини қайтарди.
- Давонча қишлоғидан ўтаяпмизми?
- Ҳа.
- Бир соат вақтларингни олсам. Гўрга кечгача борамизда. Шу қишлоқда бир хаста синглим бор, ҳолидан хабар олай. Ҳар икки кунда хабар олиб турардим. Бугун келишим керак эди, ўлиб қолдим.
Чол жилмайди.
- Мен одам суратидаги азроилман. Ўрингдан тур-да, синглингнинг уйига бор. Кейин уйингга жўна. Истаганингча яша. Сенга жаннат нақд.
Тўрт киши чолдан сўрадилар.
- Жаннат нақдми?
- Ҳа. Синглисининг ҳолидан хабар олиб турган кишига худо жаннатни нақд қилиб қўйибди, у ким бўлишидан қаътий назар...

«ҚАМОҚХОНА МАДРАСАГА АЙЛАНИБ КЕТДИ...»
@FotihaUz
1947 йил. Афён шаҳри қамоқхонаси. Қишнинг изғиринли кунлари. Мамлакатда диндорлар таъқибга олиниб, қамоқларга ташланаётган аянчли кунлар.
Шундай диндорлардан бири Хусрав Олтинбошоқ Афёндаги қамоқхонага олиб кирилди. Олтмишдан ортиқ энг оғир жиноятчилар бўлган камерага қўйилди. Мақсад – шу ердаги бирорта маҳбус уни ўлдириб юборса...
У ердаги маҳбусларнинг қамоқ муддатининг энг енгили 50 йил. Хусрав хонага кириб салом берди. Аммо саломга ҳеч ким алик олмади. Бир чеккага бориб жимгина ўтирди. Камера ўта совуқ ва зах эди. Деразаларнинг ойналари уч ммгача яхлаб ётибди. Хусравга ётиш учун тўшак ҳам берилмаган. Маҳбуслар унга эътибор ҳам беришмади....
Уч кун зах ерда ётишга тўғри келди. Аммо, шу уч кун мобайнида намозини ҳеч канда қилмади. На хонанинг совуқлиги, на-да маҳбусларнинг бадмуомалалари унинг хушуъсига таъсир эта олди.
Тўртинчи куни унинг ёнига афти қўрқинчли, баҳайбат бир маҳбус яқинлашди. У қамоқхонанинг оғабеги эди.
– Домламисан? – қўполлик билан Хусравга юзланди.
– Домламасман. Лекин намоз ўқийман.
– Савол берсам жавоб берасанми?
– Биладиган нарсам бўлса, жавоб бераман.
– Мен ўн саккизта одамни ёққанман. Ўн бешта одамни ўлдирганман. Ўғирлик қилганман. Ундан бошқа ҳам кўп ёмон ишларни ҳам қилганман. Айтчи менга, шу ҳолимда жаннатга киришим мумкинми? –дағдаға қилди оғабей.
Хусрав одамнинг қўрқинчли юзига қаради.
– Саволингга жавоб бераман. Кел ўтир.
Маҳбус ўтирди.
– Қаерликсан?
– Қораденгизликман.
– Қора денгизни кўрганмисан.
– Албатта кўрганман.
– Ўша денгизга бир томчи сув қўшилса, унинг суви кўпайгани билинадими?
– Табиийки билинмайди.
– Ҳўп. Бир томчи сувидан олинса, камайгани билинадими?
– Бир томчи сув нима бўларди? Албатта билинмайди.
Хусрав жилмайди.
– Аллоҳ таолонинг шундай раҳмат денгизлари бор. Унинг бу раҳмат денгизининг олдида сенинг гуноҳларинг бир томчи сувдек ҳам эмас. Сен гуноҳларингдан астойдил надомат чекиб, тавба қилиб, беш вақт намоз ўқисанг, нафақат жаннатга киришинг, унинг ўртасига жойлашиб, у ерда абадий қолишинг ҳам мумкин.
Маҳбуснинг юзига қон югурди. У нари кетди. Маҳбусларга бақирди:
– Мен шунча гуноҳим билан жаннатга киришим мумкин бўлса, сизлар ўйнаб кулиб кирар экансизлар. Қани тайёргарлик кўринглар.... Ҳаммангиз ғусл ва таҳорат олинглар!
Хонанинг ўртасида сув жўмраги бор эди. Унинг атрофини ўрадилар. Ҳамма маҳбуслар ўша ерда қўрқиб, лекин гўзал ҳолатда ювиниб таҳорат олдилар.
Пешин вақти кирганда, Оғабей Хусравнинг олдига келиб деди:
– Сен бизга имом бўласан. Биз жамоат бўлиб сенга эргашамиз.
Бирга намоз ўқидилар.
Кечқурун ухлашга ётишдан олдин Оға ҳамма тўшакларни устма уст тахлашга буюрди. Ҳамма ҳайрон, лекин ҳеч ким эътироз билдира олмасди. Хусрав сўради:
– Қардошим, нима қилмоқчисан?
– Домла! Сен уч кун ерда ётдинг. Биз сенга жой бермадик. Энди бунинг жазосига биз ҳаммамиз ерда ётамиз, сен эса шу тўшакларда ухлайсан.
– Сиз бу ишни билмай қилдингиз. Мен билиб туриб бундай зулмга рози бўлолмайман. Виждоним йўл қўймайди...

Кунлар ўтди. Кейинчалик намозларни тасбеҳлари билан адо қила бошладилар. Гўзал суҳбатлар қилдилар. Қамоқхона том маънодаги мадрасага айланди.
Бир куни оғабей Хусравнинг олдига келиб деди:
– Агар бу ердан эсон омон чиқадиган бўлсам, қаерда бўлсанг бўл, сени қидириб топаман.
Кўп ўтмай, Хусравнинг айбсизлиги маълум бўлиб, озодликка чиқди. Маҳбуслар кўзларида ёш билан уни кузатиб қўйишди.
Орадан икки йил ўтиб, 1950 йилда мамлакатда умумий катта авф эълон этилди. Барча маҳбуслар озод бўлишиб уйларига, оилалари томон тарқалишди. Бизнинг Эфе эса, ўзи айтганидек, чиқа солиб, Хусравнинг шаҳрига, Афёндан то Испартагача яёв юриб кетди. Улар кўришдилар. Оғанинг кўзларида ёш...
– Аввал оиланг олдига бормадингми?
– Шунча жиноятларга монелик қилмаган оиламгами? "Сен оғасан" деб, ҳар бир жиноятга ташвиқ қилган оиламгами? Асло! Сен менинг ва биродарларимнинг ҳидоятига сабабчи бўлдинг. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Агар сен Америкада бўлганингда ҳам валлоҳи, биллоҳи, олдингга борардим...
Аллоҳнинг раҳмат денгизи чегарасиз эканини, тавба эшиги ҳар он очиқ эканини унутмайлик...
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Бир куни оғабей Хусравнинг олдига келиб деди:
– Агар бу ердан эсон омон чиқадиган бўлсам, қаерда бўлсанг бўл, сени қидириб топаман.
Кўп ўтмай, Хусравнинг айбсизлиги маълум бўлиб, озодликка чиқди. Маҳбуслар кўзларида ёш билан уни кузатиб қўйишди.
Орадан икки йил ўтиб, 1950 йилда мамлакатда умумий катта авф эълон этилди. Барча маҳбуслар озод бўлишиб уйларига, оилалари томон тарқалишди. Бизнинг Эфе эса, ўзи айтганидек, чиқа солиб, Хусравнинг шаҳрига, Афёндан то Испартагача яёв юриб кетди. Улар кўришдилар. Оғанинг кўзларида ёш...
– Аввал оиланг олдига бормадингми?
– Шунча жиноятларга монелик қилмаган оиламгами? "Сен оғасан" деб, ҳар бир жиноятга ташвиқ қилган оиламгами? Асло! Сен менинг ва биродарларимнинг ҳидоятига сабабчи бўлдинг. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Агар сен Америкада бўлганингда ҳам валлоҳи, биллоҳи, олдингга борардим...
Аллоҳнинг раҳмат денгизи чегарасиз эканини, тавба эшиги ҳар он очиқ эканини унутмайлик...
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Telegram
Hikoyalar (G&M)
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
ДЕНГИЗ ТУБИДА АЛЛОҲГА САЖДА ҚИЛГАН ЙИГИТ!
Бу дунё ҳаёти мол-дунё, ўйин – кулги, енгил-елпи нарсалардан иборат деб ўйлайдиган ёш йигит эдим… Жумъа куни эди. Дўстларим билан бирга соҳил бўйида ўтирар эдик. Улар одатдагидек ғофил қалблилар жамоаси эди..
Бир пайт “Ҳайя алас солаҳ, ҳайя алал фалаҳ” деган нидони эшитдим. Ҳаётим давомида жуда кўп маротаба “Азон” овозини эшитгандим. Лекин бирор марта бўлса ҳам “фалаҳ” сўзини маъносини тушунмаган эканман. Шайтон қалбимни шунчалар мухрлаб қўйган эканки, ҳатто азон сўзлари мен тушунмайдиган сўзларга айланган эди. Атрофимизда одамлар жойнамозларини солиб, намоз ўқиш учун тайёрланишар эди. Биз эса сув остида дам олиш учун сувга тушиш мосламалари, ҳаво олиш учун мўлжалланган асбобларни тайёрлаш билан овора эдик. Ва ниҳоят махсус кийимларни кийиб, денгизга тушдик. Соҳилдан анча узоқлашиб, денгиз ўрталарига бориб қолдик. Ҳамма нарса кўнгилдагидек эди. Нақадар ажойиб саёҳат!!! Кутилмаганда, тиш ва лаблар орқали оғизга сув киришини тўсиб турадиган, қувурчаси орқали ташқаридан ҳаво олиш учун мўлжалланган резина каучук ҳаво олаётган пайтимда ёрилиб кетди. Шўр сув томчилари оқиб кириб, нафас йўлимни беркитиб қўйди. Ўлишни бошлаётгандим.. Менга ҳаво керак эди! Ҳаво… Ҳавотирга туша бошладим.. Денгиз ҳам қоронғу зулмат эди.. Дўстларим эса мендан узоқда эдилар… Вазият ниҳоятда хатарли эканини англай бошладим.. Мен ўлаяпман… Инграй бошладим.. Шўр сув тобора тиқилиб борарди.. Ҳаётим бир тасма мисоли кўз ўнгимдан ўта бошлади.. ..биринчи инграшимдаёқ.. қанчалар заиф, ожиз эканимни ҳис қилдим.. Аллоҳ таоло бир неча томчи шўр сувга эрк бериши билан, менга қанчалар кучли, Жаббор Зот эканлигини кўрсатиб қўйган эди.. Аллоҳдан ўзга бошпана берадиган, асрайдиган Зот йўқ эканлигига ишонч хосил қилдим.. Тез ҳаракат қилиб сувдан чиқишга уриндим, лекин мен жуда ҳам чуқурда эдим.. Менинг ўлимимда хеч қандай муаммо йўқ эди. Муаммо, қандай қилиб Аллоҳ билан учрашишимда эди.. Мендан қилган амалларим ҳақида сўраган пайтда нима деб жавоб бераман?! Майли, уларни ҳисобламай тура қолай… Лекин намозимчи? Ахир уни ҳам зое қилиб қўйганман-ку?! Шаҳодат калималарини эсладим… Ҳаётим ушбу икки калима билан якунланишини хоҳлардим.. Эндигина “ашҳ..” деганимни биламан, томоғим бўғила бошлади… Гўё бир кўринмас қўл бўйнимдан тутиб гапиришдан тўсаётгандек эди… Бор кучим билан ҳаракат қилдим ".. ашҳ… ашҳ… ашҳ…”
Лекин ушбу ҳарфлардан уёғига ўта олмасдим.. Қалбим билан чинқира бошладим.. “Роббим мени қайтар… Роббим мени қайтар… бир соатга… бир дақиқага… бир лаҳзага бўлса ҳам…”
Лекин э-воҳҳ… Ҳеч нарсани сезмай беҳуш бўла бошлагандим.. Атрофимни қоронғу зулмат ўраб олганди.. Охирги ёдимда қолгани шу эди.. Лекин бутун оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ раҳмати жуда ҳам кенг Зотдир.. Тўсатдан кўксимга ҳаво қайтадан кира бошлади… Кўз олдимда эса бир киши ҳаво найчасини оғзимга тутиб турарди. Биз денгизни ўртасида турган ҳолимизда у мени яшаб қолишим учун ҳаракат қиларди… Унинг юзида табассумни кўрдим. Бундан тушундимки, аҳволим яхшиланиб борарди.. Қалбим, тилии, танамдаги ҳар бир ҳужайрам билан: “Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ, Ашҳаду анна Муҳаммадан Росулуллоҳ… Аллоҳга ҳамд бўлсин..” дер эдим..
Сувдан чиққанимда, мен бошқа бир инсонга айланган эдим… Ҳаётга бўлган қарашларим ўзгарди… Кунлар ўтар экан мен Аллоҳга янада яқинлашиб борардим… Ҳаётда мавжудлигим, яшаётганлигим сирини англадим. Аллоҳ таолонинг: “Фақатгина ибодат қилишлари учун..” деган сўзини эсладим..
Нақадар ҳақ гап… Биз беҳудага яратилмаганмиз! Кунлар ўтди… Бу воқеани эслаб денгизга бордим… Махсус кийимларни кийиб сувга тушдим.. Бир ўзим денгизни ўртасидаги ўша жойга бордим… Ўша ерда Аллоҳ таъолога сажда қилдим. Ҳаётимда ушбу сажда каби сажда қилганимни эслай олмайман. Мана шу жойда мендан илгари бирор киши сажда қилган ҳам деб ўйламайман. Шояд ушбу макон қиёмат куни шоҳидлик берса-ю, денгиз ўртасида қилган саждам сабабли Аллоҳ таъоло менга раҳм қилиб, Ўзининг жаннатига дохил айласа эди. Аллоҳим дуоларимни ижобат эт...

✍"ЭРКАК"
Бир куни шомдан кейин кўчада тоза ҳавода сайр қилиб юриб, маҳалладош йигит билан танишиб қолдим. Мириқиб суҳбатлашдик. Орадан бир неча кун ўтиб, яна учрашганимизда у қувончини яширолмай деди:
– Отахон, яқинда уйланмоқчиман!
– Яхши, nn
табриклайман! – дедим ва сўрадим:
– Бўлғуси келиннинг исми ким?
– Гулчеҳра.
– Исми чиройли экан, бирон жойда ўқийдими ёки ишлайдими?
– Йўқ, бозорда тирикчилик қилади.
– Сиз ишлайсизми?
– Отахон, ҳозирча бекорчиман, – деди у.
– Унда у қиз сизга турмушга чиқишга қандай рози бўлди?
– Биз уч-тўрт марта учрашдик. Мен ишламаслигимни баҳона қилса керак, деб тўйдан гап очишга тортиндим. Бироқ бир сафар учрашганимизда ўзи гап очиб қолди ва: «Сиз қўрқманг, сизни ўзим боқволаман», деб далда берди, – деди йигит.
Тўғриси, олдин ажабландим, кейин ҳозир бунақалар кўп-ку, деган ўйга бориб, парво қилмадим. Ҳар ҳолда насиҳат қилиб қўйишни жоиз билиб дедим:
– Ўғлим, барибир сиз ҳам ишланг. Эркакнинг топганида барака бўлади. Аёлнинг қўлига қараб қолиш эр йигитга ярашмайди.
Ўшанда унинг савлатига қараб, тоғни урса талқон қиладиган йигитлигига ишонган эдим.
Орадан анча вақт ўтди. Яқинда уни бозорда учратиб қолдим.
– Қизимга сўрғич излаб чиқувдим, – деди у.
– Қиз кўрдингизми?
– Ҳа, бир ёшга етай деб қолди.
– Зўр-ку, ота бўлдим денг! – Уни сидқидилдан табрикладим ва сўрадим:
– Ишлаяпсизми?
– Йўқ.
– Нега?
– Э, отахон, ишлаб нима қиламан?! Гулчеҳрахон ҳар куни камида эллик минг сўм топади. Бир ойда йигирма кун чиқса, бир миллион сўм деяверинг. Бунча ойлик қаерда бор?
Орсиз, ғурурсиз йигит фахрланиб гапирарди.
– Келин нима олиб-сотади?
– Мева-чева. Қўйлиқ бозоридан кўтарасига олиб, кўча ва муюлишларда, пана-пастқам жойларда юриб сотади. Қўйлиқдан ҳар гал ўттиз-қирқ кило олиб келади. Агар тунги соат уч-тўртларда бормаса, мевани арзонроқ ололмайди.
– Аёл кишига шунча юк оғирлик қилмайдими, яна кўчама-кўча юриб сотаркан?!
– Отахон, хотин кишининг жони темирдан ҳам қаттиқ бўларкан, хуфтонда келса ҳам чарчадим демайди. Гулчеҳрахон сўзининг устидан чиқиб, бизни боқаяпти.
Йигит шундай деб беўхшов ишшайиб қўйди.
– Сиз уйда нима иш қиласиз? – сўрадим ундан.
– Қизимга қарайман, кунига уч-тўрт маҳал овқатини бераман, гоҳ тайёр Нестле бўтқасини едирсам, гоҳ сутга манний крупа солиб едираман, йиғласа, аллалаб ёки ҳой-ҳойлаб юпатаман. Уй ишларига ҳам ўрганиб қолдим. Овқат пишираман, кир юваман, йиртиқ-ямоқни тикиш ҳам қўлимдан келади. Яқинда духовкада нон пишириб кўрдим. Ҳозир Гулчеҳрахон уйда бўлган кунлари чучвара тугишни ўргатяпти…
Ўзимни тутиб туролмадим:
– Туғишни-чи, туғишни ўргатмаяптими?! – деб юбордим.

...Болалигимизда ўқув йили бошланганида ўқитувчиларимиз бизга «Бу ер сизларнинг иккинчи уйингиз», - деб уқтиришарди. Дарслар бошлангач эса, сал бемалол ўтирган болаларга ўшқиришарди:
- Энангнинг уйида ўтирибсанми, аҳмоқ?!
Ҳаётда ҳам кўрдикки, «бизники» деб уқтирилган ҳеч бир нарсага бемалол ҳақли бўлолмаймиз - назоратчилар бор.
Ўқитувчиларимиз дарс вақтида бирор саволни ўртага ташлагач, «Биладиганлар жим турсин!» - дейишарди. Биладиганлар нафасини ичига ютиб ўтирарди, билмайдиганлар гапиртириларди.
Ҳаётда ҳам кўрдикки, биладиганлар тилини ютган, билмайдиганларнинг гапи авжида...
Аълочилар биринчи қатордаги парталарга ўтқизиларди ва буни ўзига хос тақдирлаш, эътироф деб уқтиришарди, лекин уларнинг ҳар бир ҳаракати ўқитувчининг назорати остида бўларди.
«Иккичи»лар эса, орқа парталарда, бошқа ўқувчиларнинг панасида, дарсга эътибор ҳам бермасдан, билган «ўйинларини ўйнаб», билган «қандларини еб» ўтиришарди...
Ҳаётда ҳам кўрдикки... ҳа, майли.
Мактабда бизларга кўп ҳаётий ҳақиқатларни олдиндан кўрсатиб қўйишган экан...
Дилфуза КОМИЛ

ШУКРОНАЛИК
Бир киши уйида ун қолмаганлиги сабаб буғдойни эшагига ортиб, тегирмон тарафга қараб йўл олибди. Етиб боргач, буғдойни тушириб олиши билан эшаги қочиб кетибди. Буғдойини тегирмончига топшириб, эшагини қидиришга чоғланибди. Эшагини ортидан қидириб бориб топа олмабди. Бу орада жума намози яқинлашганини кўриб: “Сен қаерга борсанг боравер, мен жума номозига бораман” деб, масжидга қараб йўл олибди.
Жума намозини адо этгач, ўйланиб қолибди, тегирмондан унни олиб кетай деса, эшаги йўқ, ноилож уйга қайтибди.
Уйига яқинлашгач, эшакнинг овози эшитилибди, ҳайрон бўлиб хотинидан сўраса, эшакнинг ўзи уйга қайтиб келган экан.
Хотини унга: “Қорнингиз оч бўлса керак, янги ундан нон ёпдим, келтирайми?” – дебди. У яна хайрон қолибди. Ун тегирмонда қолган, уйда ун қолмаган бўлса, хотини қайси янги ундан нон ёпганини сўрабди. Хотини: “Қўшнимиз ҳам тегирмонга борган экан, тегирмончи бизнинг унимизни ҳам қўшиб берворибди. Унимиз ҳам, эшагимиз ҳам ўз оёғи билан кириб келди”, - дебди кулиб.
Киши хотинидан бўлган ишларни эшитиб: “Аллоҳим мен сенинг бир амрингни ожизлик билан бажардим, эвазига шунча эҳтиёжимни қондирдинг. Сенга қанчалар шукр қилсак ҳам кам, Ўзингга беҳисоб шукрлар бўлсин!” – дебди.