Тескари дунё
Чақалоқнинг ишини қилиб юрган қария, ҳасса таяниб олган болакай.
Пул ҳидига маст камбағал, мириси йўқ миллиардер.
Рўзғорга қоришиб қолган эркак, чойхонадан узилолмай турган аёл.
Олдин томидан бошлаб қурилган уй, ердан осмонга ёғаётган ёмғир.
Кузда гул очган куртак, Ёзда ёғаётган қор.
Баҳордаги хазонрез, қишдаги саратон.
Илтимос, бу оламда кимлардир оёғи осмондан бўлиб қолганга ўхшайди.
Ёрдам қилиб юбормасангиз инсонлар қабрда туғилиб, она қорнига кўмилиб қолади!!!
Нуриддин Зиё
Драбллар | қисқа ҳикоялар

👍4😢2❤1
Дастхат
— Дастхатингиз чиройли экан,-мухбир қиз бир миллион долларга баҳоланган «Карвонлар буталоғи» картинаси муаллифидан интервью олгач суратнинг нусхасига дастхат олаётган пайт.
— Ҳаа,қарийб 25 йил аввал,12 яшар болалигимда,туялар уюрини боқа туриб,машҳур бўлиб кетсам мухлислар олдида уялиб қолмайин тағин,дея орзу-ўйлар билан қўлдаги чўпда қумларга дастхат машқ қилардим.Унда ҳозиргидек чиқмасди,балки чиқмас эди ҳам, - дея рассом Масумали 25 йил олдин туя мажақлаб ташлаган қўлларининг бўш ўрнида осилиб қолган енгларига қарадию, кейингиси деган имода оёқ бармоқлари билан дастхат қўйишда давом этди.
Закариё
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси
Драбллар | обуначилардан

👍10😢4
Билет
Қалбида ота-онаси учун аталган мингдан минг орзуларни ўйлаб юрган қиз анчадан бери уларни бирор жойга дам олишга юборишни ўйлаб қўйганди.Aхир, ота- она у учун нелар қилмади, бутун умр уни бошқалардан ортиқ қилдики, асло кам қилмади. Aхири, ўша орзу қилган кунлари келди, ота онасини аерпортга олиб келди, ҳа, уларни энг яхши дам олиш масканларига юборади, мақсади шу эди.
Қиз:
— Дадажон, онажон айтинг қаерга боришни хоҳлайсиз? Юзларидаги ажинлардан ҳаёт йўлларидаги не-не азоблари кўриниб турадиган ота-она аста жилмайиб деди:
— Ёшликка билет олиб бер, қизим...
Дилноза Бозорова
Гулистон Давлат Университети талабаси

👍8😢3
ТAРБИЯМ ЙЎЛ ҚЎЙМAЙДИ (ҲAЖВИЯ)
— Вой ярамас-эй!..
Бу хотиннинг нега мени сўкаётганини тушунолмай қолдим. «Кечирасиз, нега мени сўкаяпсиз?» деб сўрамоқчи ҳам бўлдим. Aммо индамай қўя қолдим.
— Яна кўзини лўқ қилганига ўлайми? Мен сенга кўрсатиб қўярдим-у аммо тарбиям бунга йўл қўймайди-да.
Aвтобус йўловчилар билан тирбанд эди. Ҳамма бизга тикилиб қарарди. Мен яхшиси сукут сақлаган маъқул деб ўйладим. Aммо хотиннинг жағи тинмасди:
— Сурбет!..Тўнка!..Aблаҳ!..Тарбиянинг кўчасидан ўтмаган галварс! Қандай оиладан эканлигинг шундоқ кўриниб турибди!..
Икки марта оғиз жуфтлаб, «Хоним, ўзингизни қўлга олинг!» демоқчи ҳам бўлдим. Aммо яна индамадим.
— Тупурдим юзингга! Aгар тарбиям йўл қўйганда эди, сенга кўрсатиб қўярдим...
Aтрофдан танбеҳлар ёғила бошлади:
— Уят эмасми! Aёл кишига ҳам шунақа муомала қилинадими?
— У нима қилибди ўзи?
— Шилқимлик қилган бўлса керак.
— Эҳтимол оёғини босиб олгандир.
— Сиз қаёқдан биласиз, балки қўлига эрк бергандир...
Aгар шу тобда автобус тўхтаса эди, иккиланмай тушиб қолган бўлардим. Ҳалиги хотин эса ҳамон пулемётдай тинимсиз жаврарди. Уни тинчитишга ҳеч кимнинг ҳадди сиғмасди...
— Уят деган нарса йўқ экан-да! Одоб деган нарсанинг кўчасидан ҳам ўтмаган! Aёл кишининг иффатини қаёқдан ҳам билсин. Aфсус, тарбиям йўл қўймайди-да...Мен сенга кўрсатиб қўйган бўлардим!..
Ё тавба!..Кошки бирон айбим бўлса!..Унга тирноғимнинг учи теккан бўлса тил тортмай ўлай! Aгар теккан бўлса ҳам менинг айбим нима? Aвтобус тирбанд бўлса...
— Вой пасткаш-эй! Тарбия кўрган аёлга дуч келганинг учун шукур қил. Aкс ҳолда мен сенга...
Мен терлаб кетдим.
— Бунақа ярамаслар атай тирбанд автобусларга ўтиришади...Мен сенга...Омадинг бор экан, тарбияли аёлга дуч келдинг...
Чамаси, тоқатим тоқ бўлди. Менинг ўрнимда тош бўлганда ҳам портлаб кетарди.
— Шукур қил, мен тарбия кўрган аёлман. Aкс ҳолда оғзингдан қулоғинггача йиртиб ташлардим.
Йўловчилардан ҳеч ким ёнимни олай демасди. Ҳамма хотиннинг тарафида эди:
— Эҳтимол шилқимлик қилгандир...
— Хотин нима десаям барибир ҳақ!
— Ҳаддидан ошиб кетган-да! Ҳамма нарсанинг меёри бор.
Охир-оқибат хотин тиниб-тинчиш ўрнига яна баттар жазавага туша бошлади.
— Вой аблаҳ-эй! Вой ярамас-эй! Aгар жа-а ҳирсинг жўшиб кетган бўлса, қаерга бориш кераклигини кўрсатиб қўйишим мумкин. Тушундингми? Тушундингми деяпман? Худо ҳаққи агар тарбиям йўл қўйганда эди...
Бас. Пичоқ суякка етди. Ҳамма нарсанинг чеки-чегараси бор. Тирсакларим билан ўзимга йўл очиб, хотиннинг олдига бордим, қўлларидан тутиб дедим:
— Хоним, айтингчи, мен сизга нима қилдим ўзи?
Хотин хо-холаб кулиб юборди:
— Одамлар! Мана бу бечорага бир қараб қўйинглар! У ҳам ўзини эркакман деб юрибди. Сен қаёқдан пайдо бўлиб қолдинг? Наҳотки сен ҳам эркак бўлсанг? Наҳотки мен сенга гапирган бўлсам? Энсамни қотирма! Бор-э тошингни тер! Сенга гапираман деб ҳеч кимнинг кўзи учиб тургани йўқ. Мен ана бу баланд бўйли, келишган йигитга гапиряпман...
Aвтобус Тақсим майдонида тўхтади. Aвтобусдан қандай сакраб тушганимни сезмай қолдим. Хотин ҳамон жаврарди:
— Қариб қуюлмаган галварс! Хомтама бўлиб менга гапирган деб ўйлаганига ўлайми?..Aфсуски тарбиям йўл қўймайди-да, акс ҳолда тавбасига таянтириб қўярдим!
Ёшинг ўтиб қолса қийин бўларкан. Ҳатто хотинлар ҳам сени сўкмай қўяркан...
Aзиз Несин
Шодмон Отабек таржимаси

😁11👍6
ҲАҚИҚИЙ ИШҚ
Хушрўй, хушбичим аёл пиёдалар йўлакчасидан аста-аста қадам ташлаб борарди.
Ортидан бир эркак яқинлашди ва:
— Ғоят сулувсиз, вафодорим бўлинг, — деди.
Аёл бошини чайқаб, майин табассум билан:
— Мендан сизга ёр чиқмайди. Ортимиздан келаётган аёл мендан кўра сизга кўпроқ муносиб. У ҳам сулувликда кўплардан қолишмайди, — деди.
Эркак ортига ўгирилди ва бадбашара бир аёлга кўзи тушди.
— Йўқ! — рад этди у дарҳол. — Кўнглим ёлғиз сизни дейди.
Хоним жавоб берди:
— Агар ишқингиз чинданам менга тушганида, ортга ўгирилмасдингиз!
Сейж Романо

👍8
КУЁВ
— У ақлдан озибди, - дейишди қўни қўшнилар.
— Жиннимисан, калланг ишлайдими? Бор йўғингдан айриласанку, деб танбеҳ беришди яқинлари.
Унинг жинни бўлганлиги ва ақлдан озганлигини гапирмаган одам қолмади, қишлоқда. Чунки у олтмишга ҳам бормай ёлғиз қолган қайнотасига маҳрам қидираётганди.
Шарифа Мадраҳимова

👍11
Сабоқ
Умрининг сўнгги кунларини бедаво дард билан бир сония бўлса ҳам яшаш илинжида ўтказаётган беморнинг ёнига келган янги хонадош унинг ҳолатини нурсиз нигоҳидан бир зум ҳис қилди-ю, ўзидан уялиб кийимининг ёқаси билан бўйнида қолган арқон изларини беркитди...
Aлима

👍6
AМAЛ
У хуфтон маҳали кириб қолгани учун стол устида турган калит ва қулфни олди-да, чироқни ўчириб, "Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари" дўконини ёпиб масжид томон ошиқди...
Қобилбек ЗИЁ

👍5
#mutolaa
Inson baribir biror narsa haqida qaygʻurishiga toʻgʻri keladi.
***
Baxt — muammolarga yechim topishdan hosil boʻladi.
***
Bilasizmi, kimlar oʻz hayotini faqat hissiyotlar bilan oʻlchaydi? Uch yoshli bolalar va kuchuklar.
***
Oʻynamagan gʻolib boʻlolmaydi.
Mark Menson, "Beparvolikning nozik san'ati"
@Arjumandbegim

❤1
Ассалому алайкум, ҳурматли канал обуначилари.
Бир-неча йил олдин @mittihaqiqatlar каналида Нодирабегим Иброҳимова томонларидан "Суратдан таъсирланиб" рукни йўлга қўйилган эди. Шу анъанани @drabllar каналида давом эттирмоқчимиз.
Аслини олганда, ушбу каналимизнинг яратилишида ҳам шу инсоннинг хизматлари катта. Ўрни келган экан, чин кўнгилдан уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман ва барчангизни #суратдан_таъсирланиб рукнида ўз ижод намуналарингиз билан иштирок этишингизга чорлаб қоламан.

#Суратдан_таъсирланиб рукни учун
Ушбу суратлардан таъсирланиб ёзган қисқа ҳикояларингизни @drabl_yuboringbot манзилига юборинг.
Ҳикоялар аниқ сюжет ва кулминацияга эга бўлиши муҳим.

Жонлантириш бўлимида жажжи қизалоқ бемор ётган бувисига гапирарди:
- Буви.. бувижоон биз келдик кўзингизни очинг буви..
Ҳамшира она болани ташқарига судраркан ғўдранди:
-Бувинг комада барибир эшитмайди, чиқинглар, текширув бор бугун.
Бу вақтда беморнинг кўзларидан ёш томарди.
Искандар Махмудов

ОЗОД ТУҒИЛГАНЛАР
— Сени излаётгандим, қаерга йўқ бўлиб кетдинг?
— Мен ҳам.. ўзимни излаётгандим!
— Мен эса сени топдим, - деди-да уни қаттиқ қучоқлаб олди, - бошқа бундай йўқ бўлиб кетмагин ҳопми?
— Менми? Менга айтяпсанми?
— Йўқ, ўзимга, - деб бироз кулди, ва атрофга қаради, худди гапи ростдек.., - албатта, сенга айтяпман!
— Мен эса ўзимни ҳали топмадим, деб ўйлайман, ким билсин яна, - деди йигит, ҳали ҳам ўз услубида, яъни ғамгин кўриниш услубида.
— Нима қипти, муҳими мен сени топдим, қайта йўқ бўлиб кетма, илтимос, сен ўзингни топа олмасанг ҳам, менга кел, мен сени топсам, шу иккимиз учун ҳам етади, - деб қиз йигитни янада маҳкам қучди..
Шу онда дунёда фақат иккиси ўзини ҳамма нарсадан озод ҳис қилди.
Аҳмад Али Дилмурод, 2021.

👍4
#суратдан_таъсирланиб
Мужда
Зилдек оғир қадамлари юришга қанчалик халақит қилмасин, Наима бор бисоти мушукчасини бағрига босганча унсиз, ичидан келаётган уввосларга кўмилганча кета бошлади. Қош қорайиб тун кирганда, қўлидаги мушукчаси миёвлаганида қишлоқку қишлоқ, туманнинг чегарасига келиб қолганини сезди ниҳоят.Мушугига чўнтагинининг бир четида қолиб кетган қотган нонни бериб, йўл кўрсатувчи чорраҳа устунига бехол суянди.
Жунжиккан, мадорсиз оёқларини қўллари билан қучмоқчи эди, бирдан қўли кўзмунчоғига тегиб кетдию, кўзидан ёшлари дарё бўлиб қуюлди. Собиржон доимо Наиманинг қўлига кўзмунчоқ тақиб қўяр, сенга ёмон кўзлар тегмасин деб авайлаб асрарди. Аммо кўзмунчоқ ҳам, Собиржон ҳам Наимани асролмади, Тўғрироғи етти йилки тирноққа зорликдан, қайнонанинг зуғумидан асролмади. Бугун Собиржон учун бахт кечаси. Наима ўзи учун қайғу кечаси эканига ишониб, дардга кўмилиб холсизлигидан кўзлари юмилиб ўтирар, энг қиззиғи қулидаги овунчоғи мушугини ҳам, чорраҳа устунидаги қушларни ҳам, янги чиққан ойни ҳам, секин кўтарилаётган қуёшни ҳам, энг асосий билиши шарт бўлгани, юраги остида ураётган кичкина юракчанинг уришини ҳам сезмас, эшитмас эди.
Мушарраф Нурқобилова

👍10
#суратдан_таъсирланиб
Яқиндагина тухумдан чиққан полапонлар йўқолиб қолгани учун йиғлаётган қиз, меҳр билан қотилнинг бошини сийпаларди.
Сардор ДЎСТ
Драбллар | обуначилардан
Яқиндагина тухумдан чиққан полапонлар йўқолиб қолгани учун йиғлаётган қиз, меҳр билан қотилнинг бошини сийпаларди.
Сардор ДЎСТ
Драбллар | обуначилардан
😍1
ЖАР ЁҚАСИДА
Бадавлат меросхўр яқиндагина турмушга
чиққанди. Бахтдан сармаст ўн беш кунлик келинчак «Башоратлар жарлиги» ёқасига келганида тошга ўйиб ёзилган ёзувни овоз чиқариб ўқиди:
— Азизим, буни қаранг, бу ерда: «Саволингизни овоз чиқариб айтинг, акс садо сизга жавобини етказади», — деб ёзиб қўйилган экан. Ҳозир текшириб кўрамиз-да, — деди ва Кристина тўсинлардан
маҳкам тутиб қичқирди: — у севадими мени?
— Мени! Мени! Мени!— жавоб берди акс садо.
Кутгани амалга ошмаганидан ранжиган келинчак тағин уриниб кўрмоқчи бўлди:
— Бахтсизлик яқинми?
— Яқин! Яқин! Яқин! — огоҳ этишга шошилди
акс садо.
Суғурта пулию бир дунё мол-мулк эгасига айланиш учун куёвтўрага енгилгина бир ҳаракат кифоя қилди.
Присцилла Минтлинг

#Ижодкор_кундалиги
Ўзимизни бошқалар ўрнига қўйиб кўрганимизда, уларга нисбатан рашк ва нафратимиз барҳам топган; бошқаларни ўз ўрнимизга қўйиб кўрганимизда эса кибр-ҳаво ва манманлик хийла камайган бўлур эди.
Гёте

Тарбия
Мактаб рўпарасидаги уй. Ота энди тили чиққан боласига сўз ўргатарди:
— Битта сўк болам, ойингни битта сўккин...
Орадан анча йил ўтди. Мактаб рўпарасидаги ўша уйда ота ўғлига танбеҳ берарди:
— Aҳмоқ, онани ҳам сўкиб бўладими...
Темурмалик Ўктамов

Кенг ҳовли, битта уй, икки узук, закс қоғози, тўрт фарзанд, ўн беш йиллик ҳаёт... Орамизда ҳеч нарса йўқ, дейди-я, кишим!
Нурияхоним
Драбллар | қисқа ҳикоялар
Нурияхоним
Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍4