ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
3.06K subscribers
24 photos
508 links
Романлар очко ҳисобига ютса, ҳикоя нокаут билан ғолиб келади.

• Канал яратувчиси:
Нилуфар Обидова(Аржумандбегим)

• Боғланиш: @Arjumandbegimga_yozishbot
Download Telegram
Ўзидан бошқа ҳаммаси муҳим

— Ўн беш йилки, мени азоблайсан! Йўқол! Итни ҳайдасанг ҳам кетади, сен ундан ҳам баттармисан?!
Aёл тепки зарбидан ингради. Гурзидек мушт бошига тушгач, судралганча болалари ухлаётган хонанинг эшигини ёпиб қўйди. “Қўрқишмасин!”.
— Тенгим эмассан! Сендан нафратланаман! Хотиним эканингдан уяламан!
Aёл чурқ этмади, кўз ёшлари юзларини ювди. Уйғониб йиғлашга тушган болалари ёнига киришдан олдин, юзларини енги билан артди.
Маст-аласт эр охири тинчиди, болалар ухлади. Aёлнинг қимирлашга мажоли йўқ. Ўрнидан турди, жони минг бир азобда. “Кийимларини ювиб қўяй, одамлар хотини қарамабди дейишмасин”, деган ўйда сув иситгани тутинди...

Юлдуз ҲОЖИЕВA

Драбллар | қисқа ҳикоялар
ЭРК

– Алло
– Алло, қалайсан? Тўйга чиқасанми? Сенга қараб турибмизку!
– Йўқ, оғайни, уйга меҳмон келиши керак. Мен...
– Эээ, меҳмон сени кўргани келармиди? Бўл, чиқақол!
– Дарсларим ҳам кўп...
– Ярим кунда нимани ҳам қойиллатиб ўрга-нардинг? Эртага етказиб оларсан?!
– Бошим ҳам оғрияпти...
– Ана, тўйга чиқсанг ёзилиб кетади. Бўл энди! Чиқасанми ўзи йўқми?
– Истамайман!
– Шунақа демайсанми?! Бўпти, гаплашамиз...

Муҳаммадхон Юсупов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
ИЗҲОР

– Сиз нега мени севишингизни ҳеч айтмай-сиз, дил изҳор қилмайсиз? Буни онда-сонда айтиб туриш шунчалик қийинми?
– Яхши, айтаман. Унда яна кўп нарсаларни айтиб юришимга тўғри келади: қуёшнур сочади, юлдузлар кечаси кўринади, қишдан сўнг баҳор келади...

Муҳаммадхон Юсупов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
ОРЗУ

Сатторжон ўз уйи бўлишини бир умр орзу қилганди. Бугун орзусига эришди, - деди қабристон эшигидан чиқаётган "дўсти".

Юлдуз Рўзиева

Драбллар | қисқа ҳикоялар
Сўнгги имкон

Ҳайдаб юборади, - деди у кеча туғилган учинчи қизининг бошини силаб.

Нигора Муҳаммад

Драбллар | қисқа ҳикоялар
Суянч

Телeфон жиринглади:
— Ало.
— Имтиҳондан ўтдинг.
Табриклайман, - деди ректор ўғлига.
— Раҳмат. Ўзи мен қайси олийгоҳга
кирдим?!

Отабек ҚОБИЛОВ

Драбллар | қисқа ҳикоялар
Aқлли ҳимоя

Ёши улғайиб қолган жанг санъати устаси қайтиб майдонга тушмасликка қарор қилди. Бироқ бир куни ёш, манман полвон уни олишувга чорлади. Уста бунга эътибор бермай, жим ўтираверди. Ёш жангчи энди уни масхаралашга, аждодларини ҳақоратлашга тушди. Aммо бу ҳам натижа бермади.
Охир-оқибат ёш полвоннинг ҳафсаласи пир бўлиб, индамай қолди.
Устознинг шогирдлари унинг хатти-ҳаракатидан ҳайрон қолишди, айримлари эса таъна ҳам қилишди:
– Наҳот сизга ўзингизнинг ёки аждодларингизнинг шаъни қадрли бўлмаса?!
Устоз бу саволга савол билан жавоб берди:
– Aгар сизга бирор нарса совға қилишса-ю, уни олмасангиз, ҳадя кимда қолади?
– Эгасининг ўзида қолади-да! – дейишди улар.
– Ҳасад, ғазаб ва нафрат ҳам худди шундай. Aгар биз уни қабул қилмасак, у ўз эгасида қолади.

Драбллар | қисқа ҳикоялар

ГУЛЗОРДА

Қиз гулзорда тураркан, унинг югуриб келаётганини кўрди.
— Тина! Гулим! Умримнинг мазмуни!
Ниҳоят, у узоқ кутилган сўзларни айтди.
— О, Том!
— Тина, гулим!
— О, Том, мен ҳам сени севаман!
Том унинг ёнига етиб келди, тиз чўкди ва қизни четга сурди.
— Оҳ, гулим! Сен менинг энг севимли гулимни босиб олдинг!

Хоуп Эй Торрес

Драбллар | қисқа ҳикоялар
УМИД

«...Биз бошқа ҳеч қачон учрашмаймиз! Бошқа ҳеч қачон тўқнаш келмаймиз! Бошқа ҳеч қачон кўзларимиз кўзларимизга тушмайди...
Кўришгунча...»

Муҳаммадхон Юсупов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
АНДИША

– Алдаяпти. Чуқурроқ суриштирсам дарров фош бўлади. Шундай қилсаммикин?Йўқ, ҳижолатга қўймай...

Муҳаммадхон Юсупов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
СЕВИШГАНЛАР ВА УМИД

Куз. Тинч ва сокин ҳаво. Барча ўз муаммолари ортидан қувмоқда. Уларга эса ташвиш бегона, бир-бирини ёшликдан севишади, жуда қаттиқ севишади. Сариқ япроқлар билан тўлган дарахтлар ёнидаги йўлак бўйлаб икковлон қўл ушлашиб кетмоқда. Жуда ёқимли лаҳза. Шу пайт тўғридаги йўлдан катта тезликда автомобиль ўтиб кетди:
– Қора автомобиль экан, қора ранг чиройли-да, – деди йигит.
– Йўғе, у оқ рангда эди-ку, оқ эди! − ҳайрон бўлди қиз.
– Қора эди! − деди йигит ишонч билан.
– Йўқ, оқ дедимми, демак, оқ!.. – таъкидлади қиз, бироз хафа бўлиб.
– Майли, қора эмас, оқ эди, узр, хато кўрибман, – деди йигит уни юпатиш учун.
– Ҳа, оқ! – деди қиз чиройли жилмайганча...
Йигитнинг ҳассаси кўлмакдаги сувга тушди.
– Ўнгга бурил, бу ерда сув бор экан, – деди у.
Икковлон ўнг томонга қайрилиб йўлларида давом этишди...

Аҳмад Али Дилмурод

Драбллар | қисқа ҳикоялар
ВАСИЯТ

– Шу милтиқни ўйнама, илтимос...

Муҳаммадхон Юсупов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
Кўмак

— Ўғлим, буни ол. Ишим юришмаяпти деётгандинг. Унча кўпмасу, бир корингга ярар, -деб она ўғлининг чўнтагини пенсия пуллари билан тўлдирди.
Ўғил эса уйдан чиқди-ю, бир даста алвон гуллар сотиб олиб машуқаси томон ошиқди.

Нигора МУҲАММАД

Драбллар | обуначилардан
«ОТЧОПАР»ДА

«Отчопар» бозорида эски дўстимни учратиб қолдим. Математик... Олим... Сигарет сотиб ўтирган экан... Мени кўриб кўзини яширди. Мен ҳам бурилиб кетдим...
Иккаламиз бир-биримиздан нега уялганимизни билмайман. Негадир... йиғлагим келди...

Ўткир Ҳошимов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
ҒИЙБАТЧИЛАРГА ҚАРШИ ИБРАТ

Икки сартарош деразага қараб йўлдан ўтганниям, қайтганниям ғийбат қилишарди.Мижоз сочи олиб бўлингач курсидан турдида, сартарошга ўн минг сўм узатиб, мана бу ўн минг сўм сочимни калта қилганиз учун, мана бу ўн минг эса, мен кетгандан сўнг орқамдан ғийбат қилмасликларингиз учун деб чиқиб кетди...

Шерзод Санаев

Драбллар | обуначилардан
ТАШРИФ ҚОҒОЗИДАГИ ЭЪЛОН

Ишингиз битмаяптими,у ёққа чоп,буёққа чоп деб сарсон қилишяптими?
Ишларингиз тез ва силлиқина битишини хоҳлайсизми? Унда ўйлаб ҳам ўтирмай менга мурожат қилинг ва ишларингизни осонгина битиринг.
Ҳурмат билан ПОРАБЕК ИШБИТИРДИЕВ

Шерзод Санаев

Драбллар | обуначилардан
СУРАТ

Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди:
– Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин.
– Бўлди, кетдим.
– Шошма, болам. – Онам кўзимга одатдагидан бошқача, қандайдир мунг билан термилди. – Гап бор.
Типирчилаб соатга қарадим: ҳали бензин олиш керак, ишга бориш керак, кейин нашриётга ўтиш...
– Нима эди?
Онам кўзимга ҳамон маъюс термилиб ўтирарди.
– Суратга тушайлик, – деди тўсатдан.
Ажабландим.
– Нега?
– Яқинда мен ўламан.
Онам бу гапни худди: «Қўшниникига чиқиб келаман», дегандек оҳангда айтди. Кулиб юбордим.
– Қўйсангиз-чи, ойи.
Шундай дедим-да, чиқдим кетдим.
Орадан икки ҳафта ўтди-ю...
Кечалари уйғониб кетаман, ўйлайман. Ўйлайман: сен номард, сен аҳмоқ нимага, нимага ўшанда кулдинг? Суратга тушишга вақтинг йўқмиди? Керак бўлса топасан-ку! Китоб учун, журнал учун, иш устида, боғда, кўчада... Нима, сен киноюлдузмисан?
Жаҳоншумул шахсмисан? Ана, бир даста суратинг ётибди. Ҳар хил. Ҳар ерда... Фақат... Онанг билан тушган суратинг йўқ!

Ўткир Ҳошимов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
Таржимайи ҳол

Aвваллари менинг текис юзим, бурма кўйлагим бор эди, ҳозир эса...акси.

Лариса Керкленд

Драбллар | қисқа ҳикоялар
Худодан сўранг-чи, азизим,
Қандай мукофот бериш мумкин,
Боласин тўйдириб, косани ялаган онага?

Обид Қўлдош

Драбллар | қисқа ҳикоялар
Барчангизни Аллоҳ паноҳида асрасин!