ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
3.07K subscribers
24 photos
508 links
Романлар очко ҳисобига ютса, ҳикоя нокаут билан ғолиб келади.

• Канал яратувчиси:
Нилуфар Обидова(Аржумандбегим)

• Боғланиш: @Arjumandbegimga_yozishbot
Download Telegram
Қашқир улиган кеча

Овчи йигит қизга:
– Ўнда учрашамиз, – деди. – Тағин ухлаб қолма.
– Отам сезиб қолса, икковимизниям ўлдиради.
– Уч марта ҳуштак чаламан, тепаликка борасан.
– Ҳуштакбозлар кўп, мен чалғийман.
– Эмасам бўри бўп улийман. Эшитсанг, келавер.
Совуқ кеча. Йигит, бу изғиринда қиз ҳатто ҳовлисигаям чиқмайди деб, кўрпага ўралиб ётди. Қиз эса чўзиқ увиллашни эшитгач, ғарч-ғурч қор босиб, тепаликка йўл олди...

Шониёз Мелибоев

Драбллар | қисқа ҳикоялар
Бугун якшанба - обуначилар куни. Ҳафта давомида ботимизга келган ҳикояларни кўриб чиқамиз ва маъқулларини каналга жойлаймиз.
Холис баҳо беринг!
ТААССУРОТ

– Энди бу ёғи цирк! – деди иш куни тугаган масхарабоз ишхонасининг эшикларига қулф осаркан...

Дилора Холиқова

Драбллар | обуначилардан
Иш бор

(Ҳаммага маълум — ҳеч ким билмас ҳақиқатлар туркумидан)

У иш берувчининг икки бармоқ ишораси нимани англатишини билолмай бир зум эсанкираб қолди-да, миясига урилган аччиқ ҳақиқатдан ўзига келди. Сўнг хонадан чиқиб, кутиш залида навбатда турган қатор умидлилар орасидан залворли қадамлар билан беумид кўчага йўналди...

Аржумандбегим

Драбллар | обуначилардан
Эваз

6 ёшли қизалоқ ҳеч қачон кўрмаган онасини суратига боққанча савол берди:
— Дада нега биз ҳеч қачон туғилган кунимни нишонламаймиз?

Фирдавс Хошимжонов

Драбллар | обуначилардан
Икки олам

Ёзувчи китобининг сўнгги саҳифаларини қуйидаги жумлалар билан якунлади:
— Ҳар бир эркак киши уйида тинчлик бўлса бахтлидир.
Шу пайт қўшни хонадан хотинининг овози келди:
— Яна ўша ер юткур китобларингиз билан ўралашиб ўтирибсизми, бундоқ одамга ўхшаб...

Азизбек Илхомович

Драбллар | обуначилардан
Бедаво

— Юрагим оғрияпти...
— Ие, нимага?
— Жуда қаттиқ оғрияпти.
— Шифокорга бордингми, ўзи?
— Бу касални шифокорлар даволай олмайди, дўстим!
— Эй, яна хотининг билан тортишдингми?
— Бу сафар, ногиронлигимни юзимга солди — ногиронлар аравачасида ўтирганча чуқур хўрсиниб қўйди.

Аиша

Драбллар | обуначилардан
Мозордаги "ҳазил"

Жасадни лаҳатга илк бор қўйиб чиқаётган дарвешни қабрдан тортиб олишаётганда ундан сўрашибди:
— Ҳа, қўрқмадингми?
Дарвеш оломонга қараб:
— Йўқ! Лекин сизлардан чўчияпман, — деб жавоб берибди.

Содиқ Эгамқулов

Драбллар | обуначилардан
Муҳаббат

...Отамнинг келишини сония санаб кутарди. Кўзларига тик қарашга уяларди. Тили билан отамни севишини даъво қилмаса ҳам, ош- овқатини, чойини бировга ишонмасди.
Отамга узатилган пиёлага бизга кўринмаган алланима бор эди...
"Қўлинг дард кўрмасин" демасди отам. "Сенинг ифоринг" тараляпти, "Сен бўлибди" дерди. Онамнинг кўзида теран табассум, сўлғин юзида чечаклар гул очарди...

Aйла Aйдемир

Драбллар | обуначилардан
СИМЁҒОЧДАГИ ЭЪЛОН

Ойижонимни қидиряпман…

У дунёдаги энг гўзал аёл!
Алоҳида белгилари: кўзим касал дердилар – ёшланиб кетаверади. Шу сабаб ухлашга ҳам қийналардилар. Кейин бир марта билакларидаги томирларини кесиб олгандилар, шунинг изи бор.
Ойимни кўрганлар уларни соғинганимни, қидираётганимни айтинглар. Дадам ҳам қидиряптилар. Ҳар куни топиб келдим дейдилар, лекин у бошқа ойи бўлади…
Ойижон, қайтинг! Энди ҳечам аравачамдан тушиб олмайман…

Муҳаммадазим

Драбллар | обуначилардан
МАСЛАҲАТ

– Севиб қолдим, дўстим... Сендан маслаҳат олиш учун келдим. Афсуски, у оилали аёл. Бошим қотди!
– У ҳам сени деса бирга бўлинглар. Умр бир марта берилади, ахир! – дедим дангал.
– Энг ёмони шундаки, унинг эри...
– Э, эри вақти келиб тушунади. Севмаган одаминг билан яшашдан нима наф? – қўл силтадим мен. – Маслаҳатим: уни бахтли қил!
Дўстим билан бу суҳбатимдан кўп ўтмай хотиним мени ташлаб кетди...

Нодирабегим Иброҳимова

Драбллар | қисқа ҳикоялар
​ОЖИЗ

Кечга яқин, ниҳоят душман пиёда қўшинлари чекина бошлади. Узоқ давом этган қонли олишувдан сўнг, энди устунлик биз томонга ўтган, қонталаш уфққа томон немисларни изма-из таъқиб этиб борар эдик.
Дам олишга имкон бўлмаган бўлса-да, «иштаҳа овқат пайти келади», деганларидек, чарчоқ аломатлари сира сезилмас, аксинча, жанг майдонини шўх қийқириқлар тутиб кетган, бўлинма орасида шодон кулгилар эшитилиб қолар, ўқтин-ўқтин қаердадир гумбурлаган садолар қулоққа чалинарди.
Тўсатдан, мендан сал нарида ётган чалажон немис аскарига кўзим тушиб қолди. Оёғидан ўқ еган шекилли нуқул тиззасини ушлаб инграйди. Қўллари қон. Чап қўли билан юзини чангаллаганча алланималар деб тўнғиллайди. Шу тоб менга кўзи тушди-ю, чалқанча ётиб, жон ҳолатда судралиб кета бошлади.
Икки қадам ташлаб тепасига келдим. Кейин, елкамдан автоматимни олдим-у, унга ўқталдим. Тепкини энди босай деганимда ортимдан таниш овоз эшитди.
– Отма!
Елкам оша ўша томонга ўгирилиб қарадим.
– Отма, – Рустам ака югуриб келиб, қўлимдаги автоматга ёпишди. – қўй, отма.
Унинг гапларидан эсанкираб қолдим. Рустам ака билан салкам уч ойдан бери елкама-елка жанг қилаётган, шу вақт мобайнида бир-биримизга ака-укадек бўлиб қолган бўлсак-да, айни дамда миямга унга нисбатан ҳар хил хаёллар келди. Наҳотки сотқин бўлса?..
– Ахир бу немис-ку! – дедим ғазабимни тиёлмай.
Рустам ака энтикиб нафас оларкан, қалин қошларини чимириб, кўзларимга маъноли тикилди.
– Нима бўлганда ҳам, инсон эмасми?..
– У бизни шундай деб ўйлаган бўлармиди? – дедим тағин автоматимни душманга қаратар эканман.
– Сен қонхўр золиммас, ўзбексан ука, улардан фарқинг бор, ожизларни отма. Қара, қуроли йўқ, ўзини ҳимоя қила олмайди...
Негадир қўлларим бўшашиб, кўз олдим қоронғилашиб кетди...

Шаҳзод ЭРГАШАЛИЕВ

Драбллар | қисқа ҳикоялар
— Эҳ, одамнинг келиши ҳам кетиши ҳам қийин экан, - деди Aёл анчадан бери хасталикдан қийналаётган онаси ва 4 йилдан бери фарзанд кўра олмаётган ўғлини ўйлаб...

Руслан Убайдуллаев

Драбллар| обуначилардан
СИНФДОШЛАР

Мактабда улар ажралмас дугона эди.
— Менга қўнғироқ қилиб тур, эсингдан чиқарма! — деди бири хайрлашув кечасида.
— Албатта, сен ҳам, — жавоб берди иккинчиси ҳам.
Беш йилдан сўнг синфдошлар йиғинида қил ўтмас икки дугона ўша хайлашув базмидан сўнг биринчи марта юзма-юз бўлди.
— Сени кўриб турганимдан хурсандман.
— Мен ҳам.
Йиғин тугади. Икки дугона тағин қучоқлашиб хайрлашди.
— Менга қўнғироқ қилиб тур. Унутма!
— Албатта, сен ҳам.

Алан Маер

Драбллар | қисқа ҳикоялар
МУҲЛАТ

– Менга турмушга чиқасанми?
– Мен... Мен ўйлаб кўришим керак.
– Хўп, гўшакни қўймай тураман...

Муҳаммадхон Юсупов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
ФАРҚ

– У қамалдими?
– Йўқ, у қамалиб қолди...

Муҳаммадхон Юсупов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
ШАРПА

— Ҳа, нима бўлди? Ўпкангизни босолмай қолибсиз! Шайтон қувдими?
— Билмадим, юзини кўрмадим.
— Мана, кечқурун кўчада юришнинг оқибати.
Ўқитмаса бўлмайди энди сизни! Инсу жинсдан қутулиш осон эмас, дадаси.
— Инсу жинсдан қутулса бўлар-а, лекин сендан
осонликча халос бўлиш мумкин эмаслигини биламан, хотинжон.

Венди Липман

Драбллар | қисқа ҳикоялар
ТЎСИҚ

Икки севишган дарахт панасида турарди.
— Уйдан қочиб, пана-пастқамда кўришишимиз
жонга тегди. Биз ҳеч қачон бирга бўлолмас эканмиз.
— Ким айтди?
— Ҳамма шундай деяпти. Меникилар сизга тиш қайраб юрибди. Акаларим сизни бурда-бурда қилмоқчи. Онамнинг айтишича, биз асло эр-хотин бўлолмас эканмиз. Бунга Худо йўл қўймасмиш.
— Меникилар ҳам шундай фикрда. Лекин буларнинг бари қуруқ гап. Бизнинг учраштирган
Худо. Шундай экан, иккимизни айириш ҳам, қовуштириш ҳам ёлғиз унга боғлиқ. Сен майда-чуйда гапларга эътибор қилма, майлими?
— Хўп. Мен сизни севаман, Жеймс.
— Мен ҳам сени севаман, Ойшагинам.

Дороти Олсон


Драбллар | қисқа ҳикоялар
​​Уст-боши юпун бир одам дўконга кириб сотувчидан сўради:
– Сизда цемент учун суртма дори (мазь) борми?
Сотувчи бу саволдан кулиб юборди ва масхара оҳангида унга шундай деди:

– Ҳа, бизда тош учун ҳам, темир учун ҳам суртма дори бор. Сизга қанақси керак, четдан келадиган тозасими ёки ўзимиздан чиқадиганими?

– Четдан келадиган тозасидан берақолинг, деди ҳалиги одам.

Сотувчи:
– Айтиб қўяй, униси қиммат туради, деди кулиб.

Шунда ҳалиги одам қўлини кўтариб, сотувчига кўрсатди ва шундай деди:
– Цемент ташиб, қўлим ёрилиб кетган. Бу қўлим билан қизалоғимни эркалаб, юзини силай олмаяпман. Агар шу қиммат дорингиз қўлимдаги нарсани кетказса, беринг, пулини тўлайман.
Бу гапдан кейин сотувчи сергак тортди. Аввало олдинроқ қилган муомаласидан, кейин фарзандларини охирги марта қачон эркалаб ўйнатганини эслолмаганидан қаттиқ уялди.

Икром Шариф

Драбллар | обуначилардан
ҲАҚИҚИЙ БАҲО

— Бетти, нега бунча хафасан? Нима бўлди?
— Ана у, она сути оғзидан кетмаган сўтак, менга хушомад қиляпти. Айтиб қўй, унга мен ердан чиққан қўзиқорин эмасман. Тавба, наҳот булар мени ким имласа, кетаверадиган суюғоёқ деб ўйласа!
— Хафа бўлма! Бундайлар ташқи кўринишга қараб тўн бичадиганлардан.

Томас Кинтана

Драбллар | қисқа ҳикоялар