Ҳафта давомида келган ҳикоялар ичида маъқул бўлганлари ҳозирча шулар.
Юборилган ҳикояларнинг кўпига изоҳ ёзишга вақтимиз етмади, бунинг учун узр сўраймиз.
Қадрли ёш ижодкорлар, бизга юборилган ҳикояларнинг фақат сараларини каналга қўйишимизни бизни кузатаётган зиё аҳлининг вақтига бўлган ҳурматимиз деб биласиз ва энг яхшилар қаторида ижод қиласиз деган умиддамиз!

👍6❤1
Ибодат
Ўша ёз жуда иссиқ келди. Одамлар қурғоқчилик туфайли кўп азият чекишди. Шу сабабдан черков роҳиби барчани йиғиб, худога илтижо қилишга чорлади. Ибодатга бутун шаҳар аҳли йиғилди. Улар орасида бир бола соябон кўтариб олганди. Одамлар унинг устидан кулишди:
— Аҳмоқ, ёмғирдан сира дарак йўқ-ку, соябон кўтариб юрганингни қара!
Бола ҳайрон бўлиб жавоб берди:
— Мен бугунги илтижоларингиздан сўнг ёмғир ёғишига ишонган эдим…
Нодирабегим таржимаси
Драбллар | қисқа ҳикоялар

👍8
Тасодифий учрашув
— Сиз аввал доктор эдингиз-а?
— Ҳа...
— Ишдан кетдингизми?
— Шундай бўлиб қолди, шу дамасни миниб тирикчилик қилиб юрибмиз. Биз танишмизми?
— Тўғри қилибсиз! Яхши эплолмаган ишни ташлаган маъқул! Хотиним жон берганда навбатчи эдингиз!
— …
— Қўрқманг, йўл ҳақини олинг!
Расул Жўраев

👍9😢3❤1
ДУНЁДАГИ ЭНГ ГЎЗАЛ АЁЛ
«Деразадан боқаётган энг гўзал аёл» мавзусида шедевр расм чизишни ният қилган мусаввир неча ойлаб шаҳардаги кўп қаватли уйларга кўз тикиб, ўзига қаҳрамон қидириб юрди. Бироқ ҳеч омади келмади: деразалардан дунёга нафрат билан боқаётган кампирлар, уришқоқлигию шаллақилиги нигоҳида акс бериб турган хотинлар, сигарет тутатганча, оламга бефарқ боқаётган жувонлар, болаларини қарғаб уйга чақираётган калтафаҳм аёллар дуч келаверди.
Кунлардан бир куни скамейкада хаёл суриб ўтирган рассомнинг кўзи ажойиб манзарага тушди.
Рўпарасидаги маҳобатли уйнинг олтинчи қаватидаги бир дераза секин очилди. Ундан юзи офтобдай, фариштамисол аёл кўринди. У меҳр билан ювган кирини дераза дорига илаётган эди.
Шошиб қолган рассом шартта ашқол-дашқолини тайёрлай бошлади. Бу маҳалда аёл бир оёғи кесилиб, учи бураб тамғалаб тикилган шим ва кўпгина бир пой пайпоқларни дорга илиб бўлганди.
Жасур КЕНГБОЕВ

👍10
— Кечир мени она тилим, кечир мени!
— Болам, майли бу сафар ҳам кечираман! Лекин бошқа хўрлама, ортиқ чидай олмайман!!!
Лобар Хайруллаева
Драбллар | обуначилардан

👍9
Энг қайғули ҳикоя
Уч киши тўқсонинчи қаватга зинапоядан кўтарила бошлашди. Лифт душанбагача ишламас экан, дам олиш кунлари Сэмга у-бу ҳужжатлари керак бўлиб қолганди. Қаватма-қават кўтарилишаркан, вақтни ўлдириш ҳамда зерикиб қолмаслик учун галма-гал турли-туман – қувноқ ва қайғули ҳикояларни айтиб беришга келишиб олишди. Ниҳоят, тўқсонинчи қаватга чиқишганда, энг қайғули ҳикояни Сэм айтиб берди.
– Пастда калитни унутиб қолдирибман, – деди-ю, беҳуш бўлиб йиқилди.
Норман ва Бен Лир
Саиджалол Саидмуродов таржимаcи

👍6😁4
НОМСИЗ ҲИКОЯ
Эшик қўнғироғи чалинди. Лайли эшикни очди ва маст эркакни кўрди.
— Жоним, мен…
— Йўқол!
Лайли эшикни ёпмоқчи бўлди, у ёқасига чанг солди. Кўйлак шириллаб йиртилди.
— Кет! Эрим келса ўласан. Йўқол деяпман!
Жувон уни итариб юборди. Кейин яна қўнғироқ чалинди. Ўшамикан?!
— Боши ёрилган, - эри бояги эркакни ичкарига суяб кирди. - Қон кетаяпти, ёрдам бермасак бўлмайди. Зинадан йиқилганга ўхшайди.
Шониёз Мелибоев

Юракдаги ниҳоллар
Бадавлат бир инсоннинг ўғли ёмон хулқли бўлиб, салбий одатларини ҳеч ташламас экан. Бой ўғлини тарбиялаш мақсадида уйига ақлли бир устозни таклиф қилибди. Устоз унинг муддаосини тинглаб, йигитни ёнига олибди-да, боғ бўйлаб сайрга чиқишибди.
Устоз йигитдан шу ерда ўсаётган кичкина бир ниҳолни юлиб ташлашини сўрабди. Йигит икки бармоғи орқали ниҳолни осонгина кўчириб олибди. Шундан сўнг устоз йигитга дарахт бўлиб улгурган кўчатни юлишини буюрибди. Йигит зўр бериб, бор кучини ишлатиб дарахтни ердан суғурибди.
— Энди эса манавинисига уриниб кўр, -дея устоз каттакон ва сертомир дарахтга ишора қилибди.
Йигит қанчалик уринмасин, дарахт қилт этмасмиш.
— Бунинг иложи йўқ, -деб тан олибди йигит.
— Ана шундай! Биздаги ёмон одатлар ҳам кўчатга ўхшайди, -насиҳат қилибди устоз, -аввалига ниҳол, сўнг дарахтча, кейин эса улкан ва баҳайбат дарахтга айланади. Уни вақтида қалбимиздан юлиб ташласак, иш осон кечади. Вақтни бой берган саримиз эса у томир бойлаб, бутун танимизни эгаллаб бораверади. Оқибат истасакда, уни юракдан суғуриб ташлолмаймиз.
Йигит бу гаплардан сўнг ўз хулқи ҳақида чуқур ўйлаб кўрибди ва қалбида унаётган ёмонлик кўчатларини вақтида суғуриб ташлашга аҳд қилибди.
Абу Аммар
Нодирабегим Иброҳимова таpжимаси

👍10❤2😍1
АҚЛЛИЛИК БАЛОСИ
− Биласан, ўртоқ, мен ёшлигимдан отни яхши кўраман. Шу... кейинги пайтда отим кўп касалланадиган бўлиб қолди. Мол дўхтири муолажа қилса, анча ўзига келади-да, кейин тағин мазаси қочади. Ҳайронман, отим кўп оғрийди-ю, эшагимга бало ҳам урмайди...
− Нимасига ҳайрон бўласан! Жониворлар ҳам одамга ўхшайди. От – ақлли жонивор, кўп ўйлайди, эшак эса ғирт аҳмоқ. Шунинг учун касал ҳам бўлмайди!
Ўткир Ҳошимов

ДЎППИСИ ЙЎҚ ДУНЁ
Набираси Анваржонга ўзининг гоҳ ёруғ, гоҳ машаққатлар билан ўтган ҳаёти ҳақида ҳикоя қилган Сулаймон бобо оппоқ соқолини бармоқлари билан тараб, хўрсиниб шундай деди:
– Ҳаёт шунақа шафқатсиз, болам. Унинг зарбаларига чидаб, қувончли лаҳзаларида ўзингни йўқотмасанг бўлди. Биласанми, ҳамма гап нимада, бобом раҳматли айтганларидек: дунёнинг дўпписи йўқлигида.
– Бобо, дунёнинг ҳам дўпписи бўладими?
– Биласанми, Анваржон болам. «Дўпписи йўқ дунё», деган иборани раҳматли бобом кўп айтардилар. У киши, «агар дунёнинг дўпписи бўлганида, одамларнинг бошларига шунчалар ғам-ташвишларни ёғдирмасди. Дўпписи бўлса, ҳаётнинг паст-баландини, одамларнинг турмушини сал-пал бўлсаям яхши томонга ўзгартирарди», – дердилар. Баъзан бирор нарсадан зерикканларида, андак диққат бўлганларида қўл силтаб қолардилар: «Э, дўпписи йўқ дунё», – деб.
Ашурали Жўраев

👍9❤1
Ноншукур
Ахлат тўкиш учун бораётиб, телефонимдан янги келган тасвирни кўрмоққа тутиндим. Суриялик болакай тинмай йиғлайди.
— Нега йиғлаяпсан?
— Укаларим учун.
— Улар ярадорми?
— Йўқ.
— Унда нега йиғлайсан?
— Тўйиб нон егим келяпти.
— Юр, мен сенга нон бераман. Ҳарбий болакайга укалари учун нон ва касал синглисига ширинлик берди. Болакай хурсанд бўлганча, нонни кийими ичига яширди. Юрагим эзилиб, видеотасвирдан нигоҳимни уздим.Не кўз билан кўрайки, қўшнимнинг хотини бир халта нонни ахлат қутига ағдарди. Юрагимни бир нима мижиғлагандек бўлди...
Саида Ибодинова

👍9😢3😍1
Қизимнинг қабрига ҳам баҳор келибди...
— Ўлиб кет!
— Ер ютсин!
— Кўзимга кўринма!
— Сендай болани боридан йўғи!
Ҳаётда ўрнини топаман, деб югуриб, менга эътибор бермай қўйган боламни ўз ҳаётидан қизғандим. Мана — нола қилганимдек ер ютди уни. Дуоларим сўзсиз ўтишини билганимда "Орқамдан қол" дермидим...
Эзо Исматова

😢9👍7
САВДОГАР
— Ака, мен ҳалол одамман, бировнинг ризқини емаганман, емайман ҳам.
Шундай деб савдогар қўлидаги пуллар орасидан бир сиқимини билдирмасдан суғуриб олди. Сигирини сотган бир қўли йўқ отахон мийиғида кулди:
— Ўғлим, сиздақалар кўпайсин, мен бир мажруҳ одамман-да, бир қўлда пул санаб ўтирмайман, сизга ишондим.
У қўлтиғига қистирилган пулларини олиб жим кетаверди.
Нуриддин Зиё

👍7😢5
Ўгай она
– Ўқимас эмишман, – деди Оқил яна ўжарлик билан.
– Ахир ким сенга шундай деди, бизга айтгин, – куюнди директор.
– Менга барибир энди... Ҳеч кимнинг ёрдами керакмас. Агар ўзимнинг ойим бўлганларида...
Оқилнинг лаблари титради, кўзлари ёшланди. Бурнини тортиб қўйди-да, ўзин тутиб олиш учун шифтга қаради. Директор гап нимада эканини тахминан англади. Бирор хулосага келиш учун бу тахмин етарли эмасди, шу сабабли боладан яна сўради:
– Оқилжон ўғлим, ўжарлик қилма. Уйингда нима гап бўлганини менга очиқ айтавер. Биз сени хафа қилдириб қўймаймиз.
Оқил директорга «рост айтяпсизми?» дегандай бир қараб олди-да, нигоҳини деразага қадаб гап бошлади:
– Ўзим эшитдим, – деди у яна бурнини тортиб қўйиб. – Анови... янги ойим дадамга «ўғлингиз катта йигит бўлиб қолди-я, энди ёнингизга олсангиз ҳам бўлади», – деди. Тағин мен уни...
Оқил гапини тугата олмади. Эшик очилиб, бир ёшлар чамасидаги ширингина болани кўтариб олган кўҳликкина жувон кириб келди.
– Мумкинми, вой хайрият-ей! – деди у остона ҳатлаб ичкарига киргач. – «Оқилжонни мактабларига чақириб олиб кетишди», дейишса, нима гап экан, деб жонимни ҳовучлаб югуриб келаверибман. Тинчликми ўзи?
Жувоннинг саломлашишни ҳам унутиб кириб келиши унинг ғоят хавотирда эканидан дарак бериб турарди. Директор буни тушунди. Унинг ким эканлигини ҳам ҳаяжонли сўзларидан англади. Шу сабабли гапни айлантирмай муддаога ўтишни маъқул кўрди.
– Тинчлик, – деди у хотиржам оҳангда сўнг болага юзланди: – Оқилжон ўғлим, сен ташқарига чиқиб тур-чи!
Оқил қовоғини уйганича «хўп», деди. Чиқаётганида аёлнинг қўлидаги бола «атта!» деб унга осилди...
Директор Оқилнинг бир неча кундан бери мактабга келмаётгани, бугун дарсдан кейин уйидан топтириб чақиртиргани ва ниҳоят, боланинг охирги гапларини айтиб берди.
Аёл кўйлагининг енги билан кўз ёшларини артиб, пиқ-пиқ йиғлади. Кейин «Вой, гапирмайгина мен ўлайин», деди-да, ташқарига чиқиб Оқилни олиб кирди.
– Вой, гапирмайгина мен ўлайин, болажоним. Мен сени катта бўлиб қолганингни айтиб эркалатмоқчийдим-а! Сен ўқиб олим бўлсанг, уканг ҳам изингдан боради, деб доим дуо қиламан-ку? Гапга нўноқ онангни кечир, болажоним... – Аёл шу гапларни такрор-такрор айтиб, Оқилни қучоқлаб олганича юз-кўзларидан ўпаверди...
Оқилнинг қўлидаги укаси бу ҳолатдан ажабланиб ҳайрон бўлб турди Аввалига сал қўрқди ҳам. Кейин бир акасини, бир онасини ўпа кетди...
Тоҳир Малик

👍11
МЕҲМОН
У остонага майдалаб сув сепаётган қизга кўзи тушдию, маҳлиё бўлди−қолди. Назарида, вақт тўхтаб қолгандек, оёғи остидаги ерни сезмаётгандек эди. Бир кўришда муҳаббат деганлари чин экан! Учратди ниҳоят! Энди қўйиб юбормайди, йўқ, албатта унга эришади.
Яхшиям, минг йиллик қадрдон дўстини излаб шу қишлоққа келгани. Йўқса бу фариштани сира учратмаган бўларди. Ҳа, ҳозироқ танишади, гаплашади, бунинг учун баҳона ҳам тайёр.
−Кечирасиз, синглим, шу атрофда Шербек исмли, азим пойтахтда ўқиб қайтган йигит яшайдими, шиғир ёзарди, ғирт телба эди ўзиям...
−Хуш келибсиз, −фаришта ним жилмайиб ичкарига овоз берди. –Дадаси, сизни сўраб келишибди...
Нодирабегим Иброҳимова

👍15
ЯХШИ ХОТИН
– Мухторжон, нима гап? Уйда жанжал бўлдими, дейман?
– Хотин билан яна озгина жанжаллашдик-да, оқсоқол.
– Жанжал қилдингми ё келинни урдингми?
– Шу, тили чаён. Гап қайтарганида оғзи ёпилмайди. Шунга урдим.
– Урганингда хотининг кўчага қочдими ё уйга кирдими?
– Ўзини дарров уйга урди, оқсоқол. Нимайди?!.
– Гап қайтариш хотинларга теккан бедаво касал. Энди хотинни урма, бола. Қайтиб қўлингни теккизма, келин яхши хотин бўла-ди.
Ашурали ЖЎРАЕВ

Қашқир улиган кеча
Овчи йигит қизга:
– Ўнда учрашамиз, – деди. – Тағин ухлаб қолма.
– Отам сезиб қолса, икковимизниям ўлдиради.
– Уч марта ҳуштак чаламан, тепаликка борасан.
– Ҳуштакбозлар кўп, мен чалғийман.
– Эмасам бўри бўп улийман. Эшитсанг, келавер.
Совуқ кеча. Йигит, бу изғиринда қиз ҳатто ҳовлисигаям чиқмайди деб, кўрпага ўралиб ётди. Қиз эса чўзиқ увиллашни эшитгач, ғарч-ғурч қор босиб, тепаликка йўл олди...

😢16👍5👎1
Бугун якшанба - обуначилар куни. Ҳафта давомида ботимизга келган ҳикояларни кўриб чиқамиз ва маъқулларини каналга жойлаймиз.
Холис баҳо беринг!
Холис баҳо беринг!
ТААССУРОТ
– Энди бу ёғи цирк! – деди иш куни тугаган масхарабоз ишхонасининг эшикларига қулф осаркан...
Дилора Холиқова
Драбллар | обуначилардан
– Энди бу ёғи цирк! – деди иш куни тугаган масхарабоз ишхонасининг эшикларига қулф осаркан...
Дилора Холиқова
Драбллар | обуначилардан
👍5
Иш бор
(Ҳаммага маълум — ҳеч ким билмас ҳақиқатлар туркумидан)
У иш берувчининг икки бармоқ ишораси нимани англатишини билолмай бир зум эсанкираб қолди-да, миясига урилган аччиқ ҳақиқатдан ўзига келди. Сўнг хонадан чиқиб, кутиш залида навбатда турган қатор умидлилар орасидан залворли қадамлар билан беумид кўчага йўналди...
Аржумандбегим