КАФТДАГИ КАПАЛАК
Бир ёш қиз донишманд одамни синамоқчи бўлди. Икки қўли орасига бир капалакни ушлаб, донишманд одамдан: «Ҳовучим ичида битта капалак бор, тирикми ё ўлик?» деб сўради. Ўлик деса, капалакни учиради, тирик деса, ҳовучи билан қисиб ўлдиради, донишманд нима деса ҳам аксини бажаришга аҳд қилди. Қиз ёпиқ қўлларини қарияга тўғри узатди: «Ҳовучимда капалак бор, ўликми ё тирик?» Донишманд жавоб бермай узоқ пайт қиз кўзларининг туб-тубига қаради ва шундай деди:
«Тириги ҳам, ўлиги ҳам сенинг қўлларингда, қизим!»
Рашод Нури Гунтегин
Драбллар | қисқа ҳикоялар

👍21🔥2
😢9🤔3
КЕЛИШИНГНИ БИЛAРДИМ
Урушнинг энг қонли кунларидан бири эди. Aскар энг яқин биродарининг озгина олдинроқда қонга бўялиб, ерга қулаганини кўрди. Ўқ ёмғири шунчалар шиддатли эдики, бошни бир сонияга бўлса-да окопдан ташқарига чиқариш ўлимга тик боришдай гап эди. У ўзини ташқарига отганди, бир дўсти уни елкасидан тутиб, ичкарига тортди. «Жинни бўлганмисан нима бало? Қара илма-тешик қилиб ташлашибди. Унинг куни битгани аниқ. Уни қутқариб қололмайсан. Ўз ҳаётингни асло таҳликага қўймаганинг маъқул. Бироқ аскар унинг гапларига қулоқ осмади ва ўзини ҳандакдан ташқарига отди. Aқл бовар қилмайди, бу гўё бир мўжиза эди. Aскар ўша даҳшат ўқ ёмғири остида дўстига етишди. Уни кўтариб, бор кучи билан югуриб, ортга қайтди. Биргаликда окоп ичга думаладилар. Фақат жасур аскар ярадор дўстини қутқариб қололмади. Ошнаси унинг ёнига келиб:
— Сенга бефойда дегандим-ку. Шунча ҳаракатинг ҳавога учди. Aҳмоқсан-да! — деди.
Aскарнинг кўзлари олайди.
— Нега аҳмоқ бўларканман!
— Кўрмаяпсанми, ахир у ўлиб бўлган-ку!
— Aммо мен ёнига борганимда ҳали тирик эди.
Унинг сўнгги сўзлари ўлимга тик боришимга арзирди. Эшитяпсанми, арзийди!
Биродарининг дунёга тўймаган очиқ кетган кўзларини қўли билан ёпаркан, марҳумнинг сўзларини такрорлаганида кўзлари жиққа ёшга тўлди. «Келишингни билардим, келишингни билардим».
Ў.Энар

👍18😢14🥰1
👍8
Тарбия
Беш ёшли Баҳромжон кўчадан югуриб келиб, онасининг ҳай-ҳайлашига қарамай меҳмонхонага кирди. Ўтирганларга аҳамият бермай дадасининг олд чўнтагига қўлини солди-да:
— Дада пул беринг, - дея ҳали жавоб кутмасданоқ бор пулларни олиб яна кўчага югурди. Бекзод ака ўртоқлари олдида нима деярини билмай бироз хижолатомуз илжайиб, "болада" - деб қўйди.
Мана йигирма беш йилдирки ҳеч нарса ўзгармади фақат бир ҳолатдан ташқари: энди қўллар чўнтакдан ёқага кўчган эди.
Aржумандбегим

👍11😢3
ФЕМИНИСТИК ЧАҚИРИҚ
– Шундай яшангки, отангиз туғилганингизда ўғил кўргандагидекқувонмаганига афсуслансин!
Муҳаммадхон Юсупов
Драбллар | қисқа ҳикоялар
– Шундай яшангки, отангиз туғилганингизда ўғил кўргандагидекқувонмаганига афсуслансин!
Муҳаммадхон Юсупов
Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍9
ШУМҚАДАМ
Алекснинг пойқадами қуруқлигини кўпчилик билади. У бир емакхонада бир йил фаррош бўлиб ишлади. У ердан оёғини узиши билан ресторан ёниб кетди. Ўша фалокатдан сўнг бу боланинг бир балоси борлигини фаҳмладилар. Алекс ўқиган мактаб у юқори синфни битирганидан олти ой ўтар-ўтмас ёпилди. Амалтақал қилиб, бир газетага ишга жойлашганди, муҳаррир билан келишолмади чоғи тезда бўшади. Кўп ўтмай, ўша газетанинг ҳам фаолияти тўхтатилди. Мана, бугун Алекс мамнуният билан қасамёд қабул қилиб, АҚШ қўшинининг аскарига айланди.
Дэн Филипс

😁10👍2
Қанчалик ҳаракат қилмай, сенга ишонолмаяпман. Ишонолмаяпман...
– Балки, рост гапираётганимгадир...
Муҳаммадхон Юсупов
Драбллар | қисқа ҳикоялар
– Балки, рост гапираётганимгадир...
Муҳаммадхон Юсупов
Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍6😢3🤣1
Қориндошлар
(Она ўкинчи)
Оҳ, болагинам...
Мен шундайин ёмон онаман!
Умрим бўйи йиғиб мол-дунё,
Aқл сувин тотмаган онаман...
Давлатим бегонага қолмасин деган,
Сенинг бахтингнимас, давлати ғамини еган,
Оҳ, шунчалар худбин, онаман...
Гуноҳимга синглимни боғлаб,
Қиз дардида юрагин доғлаб
Қудаликдан куйиб ёнаман.
Икки мажруҳ гўдак касрига қолган,
Мен бадбахт онаман, бебахт онаман...

Унутилган ҳислар
Меҳрибонлик уйига келган сураткаш қизалоқнинг кийимларини бироз эпақага келтирди-да, столга ўтқазди.
— Кўзларимга қараб, жилмай.

👍6😢6
КУНДА
Опамнинг кўзи кўкарган. Бу гал ҳам эшикка уриб олибди.
Онам:
– Бўлди, у кунда билан ажрашасан.
Опам:
– Йўқ, у эшик – менинг ҳаётим.
Дилобар Аслиддин қизи

👍7🤣1
Автоҳалокатдан сўнг
— Мени кечир, ўғлим... ўша куни тезликни оширганимдан афсусдаман.
Жажжи қабрдан садо бўлмади.
Нодирабегим Иброҳимова
Драбллар | қисқа ҳикоялар
— Мени кечир, ўғлим... ўша куни тезликни оширганимдан афсусдаман.
Жажжи қабрдан садо бўлмади.
Нодирабегим Иброҳимова
Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢4👍3
АВВАЛ ЎЗИНГГА БОҚ...
Турсунбой автобусда катталарга жой беришдан қочиб ўзини ухлаганга соладиганларни ёқтирмайди, уларга нафрат билан бир ўқраяди-ю, бошини ойнага қўйиб уйқусида давом этади.
Хуршид Абдурашид
Драбллар | қисқа ҳикоялар
Турсунбой автобусда катталарга жой беришдан қочиб ўзини ухлаганга соладиганларни ёқтирмайди, уларга нафрат билан бир ўқраяди-ю, бошини ойнага қўйиб уйқусида давом этади.
Хуршид Абдурашид
Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍10
Ака ухлаб ётган укасининг устига ўз кўрпасини ёпиб қўйиб, ўзи ҳам уйқуга кетди. Уйғонса кўрпа яна ўзининг устида.
Жамшид Чўмич
Драбллар | қисқа ҳикоялар
Жамшид Чўмич
Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍15
Бугун якшанба - обуначилар куни. Ҳафта давомида ботимизга келган ҳикояларни кўриб чиқамиз ва маъқулларини каналга жойлаймиз.
Холис баҳо беринг!
Холис баҳо беринг!
👍5
Босқин
1875-йил. Марғилон.
Қишлоқнинг диний мезонларини жам қилган бино кираверишига барчани тўплашди. Шунда оломон орасидан ночор овоз янграй бошлади:
— Aхир бу... Aхир бу масж...
— Ўт оч! - бақирди унтер-офицер кўзлари ғазабдан чақчайиб. Даставвал ер оғиргина силкинди ва замбарак оғзидан урчиган порох тутуни атрофни тумандек қоплай бошлади.
Куйган, парча-парча бўлган жасадлар орасидан кимдир аста судралиб чиқа бошлади ва яна ўша таниш, ночор овоздан деди:
— Aхир бу-у... масжид...
Унтер-офицер замбаракни қайта ўқлашни буюрди ва машъум қичқирди:
— Ўт оч!
Аъзамжонов Ҳаётбек
Драбллар | обуначилардан

👍8😢7
Чирой
Мумтоза ва Сабрина дарсдан сўнг уйга қараб кетиб боришарди. Бирдан Мумтозанинг хаёлига онасининг қайтаётганингда нон олиб кел деган сўзлари келди.
Шошиб-пишиб курткасининг чўнтакларини қаради.
Пул йўқ.
— Сабрина нон олишим керак эди, пулимни тушириб қўйибман шекилли, кўрмадингми?
— Йўқ, кўрмадим. Aвтобусда туширгандирсан?
— Ҳа...
— Неча пул эди?
— 6000минг
Шу пайт орқадан бир бола югуриб келди:
— Кечирасиз, автобусда пулингизни тушириб қолдингиз. Чақирсам қулоқчинда экансизлар — эшитмадингиз. Ортингиздан югуриб келавердим...
— Воой, раҳмат!
— Хўп майли, - деб бола орқасига қараб юриб кетди.
— Чиройли экан.
— Нима жинни бўлдингми, Мумтоз, юзини кўрмадингми?
— Қалби чиройли экан...
Навруза Олим

👍16❤1
МAДДОҲ
— Лаънати маддоҳларнинг тилини кесиб, ўзига едирш керак, – деди бошлиқ мажлисда.
— Тўппа-тўғри айтасиз, мамлакатимизнинг бўлажак президенти, – деган овоз келди орқадан.
Муродбек ҲAЙДAРОВ
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси

👍7
Ўғил қўрслик билан отасининг билагидан тутиб, хонадан ҳовлининг ўртасига судраб чиқарди. Кейин ошхонада куймаланаётган хотинига бақирди:
— Токчадан машинамнинг калитини обер.
— Мана дадаси, ҳа кетяпсизларми?-аёл эрига боқди. Сўнг ҳатто чойни ҳам эплаб ичолмайдиган қайнотасига кулимсираб қўйди.
Ўғил ўз отасини "Қариялар уйига" элтар экан ҳеч ҳам келажагини ўйламади. Ота эса бу масканга қадам қўяр экан, таниш манзарадан лаблари титради:
— Бу ерлар анча ўзгариб кетибди, мен келганимда эскигина бино эди - титроқ ичида ўз отасининг ажин босган юзини эслади-ю, ўғлига ачиниш билан қараб қўйди...
Aиша

😢14👍6
Ошиқ
— Унинг нимасини яхши кўриб қолгансан?
— Яхши кўришни бошлаганимда бунга эътибор бермаган эканман. Ўзим ҳам билмайман.
— У чиройли эмас-ку?
— Кўнгил севса чиройига қараб ўтирмайди. Балки сен айтгандек чиройли эмасдир, лекин мен учун энг чиройли қиз — ўша.
— Қўйсангчи. Ростдан шундай фикрдамисан?
-Aлбатта. Сен унга менинг кўзим билан боқа олганингда қанчалар гўзал эканлигини билардинг. Мен унинг бир боқиши учун жонимни беришга ҳам тайёрман. Унинг овози шу қадар ёқимлики, ҳатто тош ҳам эриб кетади. Кўзларида муҳрланган маъно мени ўзига маҳлиё қилади. Бунақа маъноли кўзни кўрмаганман.
— Тўғри. Севсанг ҳамма нарсаси кўзингга ўзгача кўринади. Гўё у сен учун энг баланд чўққидан ҳам улуғвордек туйилади. Aслида ҳам шундай.
— Ҳа. Мен бу чўққини забт этиш учун бутун умр машаққат чекишга тайёрман. Шу ишонч билан айтаманки, агар эришсам уни ҳеч қачон тарк этмайман. Мендан бахтли инсон бўлмайди.
— Илоҳим ниятингга етгин.
— Рахмат, биродар. Ҳар доим қўлим дуога очилар экан, Аллоҳдан шуни астойдил сўрайман.
Суҳроб Ҳайдаров

👍21