ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
14.8K subscribers
83 photos
149 videos
900 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
Она

—Ўғил кутяпсизми, қизми?
—Фарзанд кутяпман.

Aржумандбегим

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍24
ПУЛ ЎҒРИСИ

Йигитнинг қўлига кишан тақишди. Қиз севган йигитини ҳимоя қила бошлади.
— Айбдор у эмас. Мен ўғирлагандим.
— Йўқ. Жиноятчининг айби исботланган. Уни ҳимоя қиламан деб, ўзингизга жабр қилманг!
— Нега? Ахир айбимни бўйнимга оляпман-ку! У яхши йигит, мени қаманг, айбдор менман — ялина бошлади қиз.
— Биз бунга ишона олмаймиз.
— Нега?!
— Чунки... чунки ўғирланган пуллар сизники!

Низом Исломов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢32👍6
ТАНЛАБ-ТАНЛАБ...

Ўн олти ёшда: Чиройли йигитим бўлсайди!
Йигирма ёшда: Ақлли йигитим бўлсайди!
Йигирма беш ёшда: Топарман йигитим бўлсайди!
Ўттиз ёшда: Бирор кимим бўлсайди...

Нодирабегим Иброҳимова

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍14😢10😁2
Бугун якшанба - обуначилар куни. Ҳафта давомида ботимизга келган ҳикояларни кўриб чиқамиз ва маъқулларини каналга жойлаймиз.
Холис баҳо беринг!
👍6
Қайғуриш...

Онаси қазо қилди.
Майитни ювиш учун сув келтиришни буюрдилар. Югуриб бориб ўчоққа ўт қалай бошлади.
— Нима қиляпсан?
— Иссиқ сув таййорлияпман. Онамни оёғига совуқ мумкинмас.
Кечаси билан оғриб азоб беради.
— Энди фарқсиз эмасми ўлганга иссиқ-совуқни?
Қўлидаги косовни улоқтириб бўғиқ овозда бақирди:
— Она-а-а-а....

Дилобар Самадовна

Драбллар | обуначилардан
😢31👍5
Ватан тупроғи

— Сиз ватан тупроғини сотяпсиз. Уни асраганга сотинг. Тупроқни ўзгага сотишдан эҳтиёт бўлинг, - деди йўлдан ўтаётган йўловчи. Кулол эса ўйга толарди...

Шерзод Санаев

Драбллар | обуначилардан
👍15
Уруш

— Энг яхши ва энг жирканч нарса нима?
— Ғалаба.
— Нима учун?
— Чунки унда кўплаб бегуноҳ қурбонлар ва кўплаб озод инсонлар бор!

Носиржон Нуриддинов

Драбллар | обуначилардан
👍15
Сукунат

Жиммм... Йиғлама. Кўзёшинг томчилари сукунатни бузмасин.

Муштарий Нодирова

Драбллар | обуначилардан
👍7
— Менга уйингиз ҳақида гапириб беринг, — қиз уялибгина йигитдан сўради.
— Уйим нақ саройнинг ўзи. Икки қават. Шароитларни айтмайсизми!? Менинг умр йўлдошим бўлсангиз, шу саройнинг якка-ю ягона бекасига айланасиз.
— Aйвон...
Йигит қизнинг гапини оғзидан илиб олди:
— Саройнинг айвони қандай ҳашамдор бўлса, айвон ҳам шундай. Шунчалар кенгки, 2-3та машина бемалол сиғади.
— Қалдирғочлар-чи?
— Тушунмадим.
— Aйвонингизга қалдирғочлар ҳам сиғадими?
— ...

Юлдуз Рўзиева

Драбллар | обуначилардан
👍173
Китобхон

Китобни ўқиб тугатди. Кўзидан ёш қалқиди. Тугагани учун эмас, ҳеч нарса қила олмай бир четда томошабин бўлгани учун.

Олмос Давронов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍12
Ёдгор

— Раис, ўғлимдан хабар борми?
Мираҳмад ота бу сафар суйунибгина келди. Набирали бўлдим, ошна! Ўғлим келса, битта қўчқорни оёқлари остига сўймасам юрган эканман. Отасидек полвон бўлсин илоҳим! Ошна ўғлимдан хат борми? Тинчмикан?
Раиснинг қорахат ушлаган қўллари жонсизгина қайта тортмага интилди
— Қуллуқ бўлсин, дўстим. Умри зиёда бўлсин...

Муаттар Йўлдошалиева

Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢26👍3
ЯНВАРЬ,   1938 ЙИЛ

Паға - паға қор ёғарди...
   Уйига шошиб киргач, рафиқаси хавотирланиб сўради:
  — Нима бўлди, адаси?
Эркак, хотинига бир хавотир аралаш қаради-ю,  хона бурчагидаги токчага терилган китобларни тита бошлади. Излагани - учтагина китобни олиб, уй ичидаги - қайнаб турган қозон остида ёниб турган ўчоққа бирин-кетин ташлай бошлади.
  Навбат охиргисига келганда, беихтиёр тўхтаб қолди, китобни очиб саҳифаларга термулди.
Сандалда ўтирган ўғли ўрнидан ирғиб турди, отасига даҳшат ичра қаради.
— Ада, "Ўткан кунлар" яхши китоб-ку,  нима қиляпсиз?
Ота, бўйи бўйига тенглашиб қолган ўғлига ҳўрсиниб жавоб қилди:
— Қодирийни яна қамашибди, ўғлим! 
Ҳаммасини бироз қўрқинч билан кузатиб турган ўн тўрт ёшлардаги қизалоқ  умидсиз оҳангда сўз қотди:
— Йиғламанг, ака, мен бу китобни ёд биламан...
Ташқарида паға - паға қор ёғарди...

Шамшир

Драбллар | обуначилардан
👍24😢15
СТОЛДАГИ ХАТ

«Хайрли тонг, азизим! Нонуштангиз тайёр. Шарбат музлатгичда. Тонгги газетани иш столингизга қўйганман. Ишга кеч қолманг-а!
Тушликда қўнғироқ қилишни унутманг!
Сизни ўпиб қоламан!
Мен аеропортга кетдим.
Бугун эрим келади...»

Муҳаммадхон Юсупов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍12
!

— Кўчада ёмғир ёғяпти! Юр айланиб келамиз!
— Қўйсангизчи! Aхир кўчада ёмғир ёғяпти!

Aржумандбегим

Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢12👍5
КИТОБ

У китобдан турфа усулларда фойдаланди. Тандирни ёқиш учун тутантириқ қилди. Писта сотиш учун ишлатди. Асабига тегаётган пашшаларга қарата қурол ҳам қилди. Ўғилларига «самолёт» ясаб берди. Ҳатто хожатхонада ҳам фойдаланди... Аммо бирор марта ўқиб кўрмади.

Нодирабегим Иброҳимова

Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢16👍42
ҚЎЛИМДАН КЕЛГАНИ ШУ

Ўрмон мудҳиш тезликда ёнарди. Кичкинагина чумчуқ йўлидаги гулдан панжалари билан сув олиб, ўрмон устига учди ва тағин дарёга шошди.
Ўрмоннинг ёнишини иложсиз кузатиб турган ҳайвонлардан бири кулиб бақирди:
— Ҳей, ўрмонни бир томчи сув билан қутқарасанми?
Чумчуқ жавоб берди:
— Менинг қўлимдан келадигани шу...

Рашод Нури Гунтегин

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍23
АВВАЛ ЎЗИНГГА БОҚ...

Бир оила янги уйга кўчиб ўтди. Хотини уйқусидан уйғонгач деразадан ташқарига қаради ва қўшнисининг дорга ёйилган чойшабларига кўзи тушди.
— Қўшнимизнинг чойшаблари ювилганга ўхшамайди-я, — сўз қотди аёл эрига қараб. Ундан жавоб бўлмагач, қўшиб қўйди: — Менимча, ҳамсоямизнинг совуни яхши эмас ё кир ювишни билмайди.
Хуллас, ҳар сафар қўшниси чойшабларни ёйганида, аёл унинг эпсизлигини айтиб куларди. Бир кун у одатдагидан кеч уйғонди ва нигоҳи деразадан ташқарига тушиши билан ҳайратдан ёқа ушлаб қолди.
— Кўз тегмасин, қаердан офтоб чиқди, бугун қўшнининг чойшаблари топ-тоза ювилибди-ку!
Ана энди у кир ювишни ўрганибди.
— Йўқ, хотин, — деди эр, — шунчаки, мен бугун эрта туриб, деразаларни ювиб қўйдим...

Дуглас Л. Хаскинс

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍16👎1
КЎРГИЛИК

«Селия, барига сен айбдорсан. Бу хатни олганингда мен бассейнда чўкиб ўлган бўламан. Мени кечир. Умберто».
Мана шу бир энлик хатни ўқиши билан у уйдан ўқдай отилиб чиқди ва мураббога тушган катта
чивиндай юзтубан ҳолда сувда қалқиб ётган танамга кўзи тушди-ю, ўйлаб ўтирмай мени қутқаришга ошиқди, бироқ сувга калла ташлаган ҳамон сузишни билмаслиги эсига тушди. Мен эса сувдан чиқдим.
338412-маҳбус.

Марта Жара

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍13
ИККИ ЖУФТ ПАЙПОҚ

Ота ўғлига икки мактуб қолдирди: «Бирини вафот этган куним оч, иккинчисини дафн этганингдан кейин», деб васият қилди. Вафот этгач ўғил илк мактубни очди. Хатда: «Ўғлим сендан бир истагим бор: мени пайпоқларим билан кўм».
Имом унинг ялиниб-ёлворишига қарамай, бу талабни қабул қилмади. Марҳумни истар-истамас пайпоқсиз кўмди. Дафн маросими тугагач, ўғил иккинчи хатни очди: «Қара ўғлим, бир жуфт пайпоқни ҳам ўзим билан олиб кетолмадим».

Рашод Нури Гунтегин

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍12
УНУТИЛМАС ИМТИҲОН

Университетнинг иккинчи ойида устозимиз тест саволларини тарқатди. Мен энг аълочи талабаларидан эдим. Сўнгги саволга қадар ўзимни шундай ҳисоблардим, албатта. Сўнги савол шундай эди: «Ҳар кун шу даргоҳни тозалайдиган аёлнинг исми нима?»
Аёлни ҳар кун кўрардим. У узун бўйли, қора сочли хотин эди. Ёши элликлар атрофида. Аммо номини билмасдим...Сўнгги саволга жавоб бермай қоғозни топширдим.
Имтиҳон адоғида талабалардан бири сўнгги саволнинг тест жавобларига алоқаси бор-йўқлигини сўради. Табиийки «алоқаси бор», деди устоз... «Ҳар
кун жуда кўп инсонлар билан юзлашасиз. Ҳаммаси бир-биридан фарқ қилади. Аммо уларнинг бари сизнинг эътиборингизга арзийди. Улар билан сўрашиш ва ҳеч бўлмаганда бир бора табассум қилиш керак, холос».
Бу дарсни умрим давомида унутмадим. У аёлнинг номини ҳам... Унинг номи Доротий эди.

Рашод Нури Гунтегин

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍10👏3🤬1