ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
16.5K subscribers
83 photos
160 videos
916 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: @shamsinur_reklama
Download Telegram

ҚАССОБ

Қизиқ одам-да шу Абдураҳмон қассоб.
Эрта туриб, пичоқларини чархлаб, қассобхонага боради. Шогирдлари олиб келган новвосни шохи ортидаги «нуқта»сига битта гурсиллатиб уриб, ағдаради. «Бисмиллоҳ»ни айтиб, ўткир пичоғини тортворади.
Тушдан кейин курашчи шогирдларини тайёрлайди. Ҳар бирига кучини ақл билан ишга солиш, ҳар қандай рақибни ютиш сирларидан сабоқ беради.
Онда-сонда бўладиган мусобақаларда ўзидан гавдали рақибларнинг курагини ерга теккизади, бу унинг учун оддий ҳолга айланганига анча бўлган. Ёшлигида унча-мунча «ишкал»лардан ҳам соғ-омон чиққан, деб эшитганман. Бу одамни қўрқитиш қийин.
Аммо куни кеча маҳалламиз бошида уни юзи қўрқувдан докадек оқарган ҳолда кўрдим. Узоқ ўйланди, иккиланаётгани, қўрқаётгани билинди. Кейин бошини хам қилганича тиш дўхтирнинг кабинетига кириб кетди.

Хайрулло Қутлиев

@drabllar | қисқа ҳикоялар
😁15👍1

АКС-САДО

− Дадаси, мен бозорга чиқиб келай, уйда нон қолмабди.
− Майли, борақол!
У эшик ортидан ёпилганини эшитибоқ таниш рақамларни терди:
− Жоним, роса соғинтириб юбордингиз-ку! Яхшимисиз?.. Ҳа-а-а, хотинимми, бозорга кетди, бемалол гапираверинг...
Шу пайт эшик қўнғироғи жиринглади.
− Эээ, кимдир келди, хотиним қайтган кўринади. Майли, яна гаплашамиз.
Гўшакни қўяркан энсаси қотди: «Нега бунча дарров қайтди, бундоқ бозор айланмайдими?»
Остонада қўлида катта сумка, кўзида ёш билан синглиси турарди:
− Тинчликми? − сўради у.
− Ака, куёвингизнинг иккинчи оиласи бор экан...

Дилрабо Жумаева

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍9
Келин

— Мен сизни келиним эмас, қизим деганман. Умрингиз узоқ бўлсин.
— Бахтимизга соғ бўлинг. Туғилган кунингиз билан.
— Онаси, фарзандларимизнинг бахтини кўриш насиб қилсин иккимизга ҳам.
Маҳлиё барча табрикларни эшитиб, ич-ичидан қувонди.
— Келин, мен сизга қачон айтгандим чой дамланг, деб?!
— Маҳлиё, костюмим қани?
— Ойи, келинингиз кўйлагимни яхши дазмол қилмабди!
Бечора аёл энди чой дамлаб келиб, дастурхонга қўйганди, ичкарида боласи йиғлаб қолди.

Ирода Холбекова

Жиззах шаҳри Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабининг 10-синф ўқувчиси

Драбллар | обуначилардан
👍7😢1
Бевақт келган хабар

Бола камбагал оиладан бўлгани сабаб қизнинг орзусидагидек тўй қилиш учун кун-у тун тинмасдан ишларди. Баланд бино қурилишига бир амаллаб ишга кирди. Бир кун унга хабар келди: "Мени кечиринг отамга қарши бора олмадим..."
Йиғилганлар орасидан бир аёл иккинчисига маюс оҳангда деди:
—Бояқиш эндигина 23 ёшга кирган экан!..

Азилиса

Драбллар | обуначилардан
👍4
Жигар

Ака: Бугун укамнининг савдодаги тушуми яхшимасга ўхшайди, жуда хафа кўринади. Эрталаб келин бир нимадан нолиганди. Ўзига билдирмай, молини ярмини сотиб оламан! - дея ўйлади 2 раста нарида савдо қилаётган укасига ўйчан боқиб.

Ука: Aкам кўп қийналябтилар. Яқинда тўй бошлаб қўйган.
Жиянга ҳали мебел олиш керак дегандай бўлувдилар. Савдоларида ҳам анча камчиликлар бор ҳали. Бугунги савдойимдан тушган фойдани ярмини уларга бераман!

Муаттар Йўлдошалиева

Драбллар | обуначилардан
😍11👍2
ГЎЗAЛ ХОТИМA

Кечки соат иккиларда шифохонамизга бир аҳволи оғир қарияни олиб келишди. Муолажаларга қарамасдан комага тушиб қолдилар. Уч кундан сўнг тўсатдан ҳамширалар отахон ўзларига келдилар деган хабарни беришди. Умид билан қария ётган палатага шошдим. Борганимда қария нуқул "Нега уйғотмадинглар, аср вақти ўтиб кетяптику" деб безовталанардилар. Гапимизга кирмасликларини тушуниб рухсат бердик. Намоз ўқиб бўлгач, хайрият улгурдим, сал бўлса аср вақти ўтиб кетаркан деб хотиржам тортдилар. Муолажаларни қилиб, хонадан чиқиб ўз хонамга бордим. Орадан беш дақиқа ўтиб қарияга қараб турган ҳамшира хонамга югурганча кириб келди.
— Отахоннинг юраклари тўхтади...
Югуриб қария ётган палатага бордим. Қанча уринсак ҳам сақлаб қола олмадик.
Оллоҳ таоло ўзининг суюкли бандасига гўзал хотима ато этиши шу бўлса керак...

*(Реал воқеаларга асосланиб ёзилди)

Элбек Тилавов

Драбллар | обуначилардан
12👍5😢2
Юрист:
–Сиёсатга қандай қарайсиз?
Сантехник:
–Унга унча ҳушим йўқ. У жуда ифлос иш.
Юрист:
–Туғри...

Мирахмет

Драбллар | обуначилардан
👍7🤔1
МАЪЛУМОТ

     — Ойижон! — Эшикдан кираркан, онасини кўрган заҳоти қичқирди — Талаба бўлдим!
Аёл унга умид билан тикилди:
  — Грантми?
  — Йўқ, — ҳозиргина қувончдан осмонларга етган боши қўйи эгилди,  — Контракт...
  Ўн бир яшар қизалоқ  аввал ойисига, кейин акасига жовдираб тикилди: 
— Энди бизни ким боқади?

Шамшир

Драбллар | обуначилардан
👍7
Сўнгги учрашув

Aвтоҳалокатга учраб, икки оёғидан ажралган қиз, ундан хабар олишга келган бўлажак турмуш ўртогини сўнгги бора кўраётганини ҳали билмасди.

Софиа

Драбллар | обуначилардан
👍10🤣1
Рустам бор умидини қўшиб отган ҳалокат сигнали, худди тоғ ортига ўтаётган сўнгги қуёш нури каби аста кўздан ғойиб бўлди.
У бор кучини тўплаб, кўзини юммасликка уринди ва унсиз нигоҳ билан атрофга умидла боқди. Ҳеч зот йўқ!
Бироз ўтмай у танасини сезмай қолди, сўнгги нафаси олар экан, хотиралари бир зумга жонланди-ю, онасининг — Кўнглим ғаш, борма шу сафаринга... — деган гапини эслади...

Аъзамжонов Ҳаётбек

Қўқон давлат педагогика институти 4-курс талабаси

Драбллар | обуначилардан
👍52
Олтин васвасаси

— Марҳума охирги марта сизнинг уйингизга келган экан, у сизга қаёққакетаётгани ҳақида бирор гап айтганмиди?
— Ўғрини топинглар, илтимос! — додлаб юборди, дугонасига тақинчоқларинибериб турган Ҳалима, юзини чангаллаб...

Аржумандбегим

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍8
– Бор, ўйнаб кел.
– Йўқ, дада!
– Тушунмадим.
– Билиб қолдим: доим ўйнашга сиз чиқарсангиз, қайтиб келсам ойим йиғлаётган бўлади. Чиқмайман!

Муҳаммадхон Юсупов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍72
БЕДОР ТУН

Беланчакда хотиржам ухлаётган жигаргўшам ярим тунда бирдан йиғлаб уйғонди. Кўзларимни
аранг уйқудан очиб, беланчакни тебратдим, бироқ ўғлим ҳадеганда тинчланмади. Уйқу ғолиблик қилса-да, ўрнимдан туриб, боламни эмизишга шайландим. Қўлларим гўё қизиб турган чўғни тутгандай бўлди. Чақалоқнинг бадани ҳароратдан ёнарди. Кўзимга тиқилиб келаётган уйқу ўша дамда
қаёққадир ғойиб бўлди. Боламнинг ҳароратини ўлчадим-у, дарҳол дори ичирдим ва тағин жойимга чўзилдим. У ёққа ағанадим, бу ёққа ағанадим, барибир, ухлолмадим. Боламни беланчакдан олиб,
бағримга босдим. У жажжи қўлчалари билан юзимни силади. Мен ҳам унинг юзига юзимни босдим.
Ҳарорати тушди. Бироқ мен уни тонгга қадар иссиқ бағримдан чиқармадим. Эрталабга яқин
кўзим илинибди. Боламнинг қиқирлашидан уйғондим. Бир кеча тиним билмадим, бироқ бедор тунимга ачинмадим. Боламни, аслида, дори эмас,
балки меҳрим тузатган эди.

Драбллар | қисқа ҳикоялар
🔥11👍7🤣1
Хайрлашув одоби (ҳазил)

—Ўтирсанг бўларди жиян, ош сузиляпти?
—Раҳмат тоға, рўза эдим. Худо хоҳласа кейинги сафар. Ҳозир кетмасам бўлмайди.
— Ҳеч бўлмаса бир пиёла чой ичиб кет!

Aржумандбегим

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍6

АКС-САДО

Қўшни қизни сўраб келганларга у ҳақдаги шалоқ гапларни жавраб қайтариб юборган аёл ўзида йўқ севинаркан, невараси хаёлини тўзғитиб юборди: «Бувижон, биз энди бутунлайга келдик».

Отабек Манглиев

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍6🔥2
ЗИҚНАЛАР

Дарвозанинг қаттиқ чертилиши хонадон аъзоларини хавотирга солди.
— Светдандир...
— Газдандир...
— Ишқилиб гадой ҳам бўлмасин, пул бергим йўқ...
— Ваҳима қилмасдан бориб очсаларинг, биламиз,-деди уйнинг каттаси ўдағайлаб.
— Бобо, қўрқманглар, қўшни маҳалладаги Ориф ака вафот этибди, жанозага айтгани келишибди,-деди эшикка қараган болакай.
Ҳамма баравар чуқур нафас олиб бир овозда жўр бўлди:
— Худога шукр...

Меҳригиёҳ Бозорова

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍6
Қўрқув

— Пора олган куним уйга боргунимга қадар юрагим увишади.
— Виждонинг қийналаркан-да...
— Йўқ, уюштирилмаганми деб ҳадиксирайман...

Бобур Нусратов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
😁9👍1
АЖРИМДА

– Онангни танлайсанми, меними, қизим?
– Сиз мени танлайсизми, укамними?..

Достон Мусаев

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍9😢5
ЯХШИ АМАКИ

– Жуда яхшисиз-да, амаки! Сиз келган куни ойим кун бўйи кўчада ўйнашимга рухсат берадилар...

Муҳаммадхон Юсупов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢12👍4
ЎЗБЕК

Аравакаш. Йиғлаяпти. Ваҳимага тушган. Юкнинг эгасини йўқотиб қўйибди. Энди нима қилади?

Дилобар Аслиддин қизи

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍61