ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
16.6K subscribers
85 photos
171 videos
924 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: @shamsinur_reklama
Download Telegram
Икки дугона бозор айландилар. Уйга қайтаётиб пиёдалар йўлакчасида бир ночор сотувчи кишини учратишди. Олдида беш-олтита ручка, бир-иккита дафтар, қуёшда ранги оқариб кетган салафан халталар турарди.

Қизлардан бири салафан сумка сотиб олди.
— Нима қиласан шу чалажон халтани?
— Гап халтада эмас!

Рухсора Сапарбоева

@drabllar | обуначилардан
👍6
Бастакор

Мусиқа мактабига биринчи марта қадам қўйган жажжи болакайдан сўрашди:
— Ноталарни биласанми?
— Йўқ. Нолаларни биламан.
— Қанақа нола?
— Онамнинг алласидаги нолаларни.

Рухсора Сапарбоева

@drabllar | обуначиларимиздан
👍7
Боғда

— Воййй, олмааа...
— Олсанг эгасидан сўраб ол!
— Эээ... сўрагани уяламан.
— Ўғирлашгачи?!

Фарҳоджон Қосимов

@drabllar | обуначилардан
👍8
Ҳар куни уйқудан олдин уни ўйламаслик ҳақида ўйлаб ётаман.

Муҳаммадиев Пўлатжон

@drabllar | обуначилардан
👍91
Бахтсизлик

—Нодииии, қара сенга маззая! Турмуш ўртоғинг бойвачча. Дадангларни ҳам қўша-қўша корхоналари бор, вууууй!!!
- Ҳа, рост. Тегингда доим машина. Хоҳлаган кўйлагингни кийиб, хоҳлаганингни ейсан. Роса бахтлисана?!!
Нодира синиққина жилмайди.
Уйга келганда эри диванда сармаст ётар, полдаги шприцда икки томчи қон қотиб қолганди...

Муаттар Йўлдошалиева

@drabllar | обуначилардан
👍7
Фожиа

— Бекор ундай дедим. Бекор қизишдим. Барибир ўзимни босишим, тилимни тийишим керак эди. Тилим қурсин. Тилгинам қурсин! Ичса, бир марта ичибди-да. Ҳамма ичиб юрибди-ку. Шунга шунча хафа қилдим болагинамни. Шу маҳалда қаёққа кетдийкан? Ношуд онагинангни кечир, болам...

Бу вақтда маст ўғил ўзи ўқийдиган мактаб биқинидаги футбол стадиони майдонида маза қилиб ухлар, саратон тунининг майин шабадаси уни сокин аллаларди...

Жаҳонгир Далиев

@drabllar | обуначилардан
👍7
У учинчи қизининг ҳам контрактга ўқишга кирганини эшитди ва меҳнатда қаварган қўлларига қаради:
— Ўқитаман!!! - деди ўзига ўзи пичирлаб...

Хусан Тангриев
👏72👍2😍1
САБОҚ

Ҳаётидан яхшилик изламайдиган бир қизга отаси сабоқ бериш учун ошхонага чорлади. Уч хил идишдаги қайнаган сувга картошка, тухум ва қаҳва доналарини солди. Йигирма дақиқадан сўнг барини идишга бўшатиб, қизига юзланди:
— Қандай ўзгариш юз берди?
Қиз картошка юмшаганини, тухум қаттиқлашганини, қаҳва эса хуштаъм шарбатга айланганини айтди.
— Лекин бу билан нима демоқчилигингизни тушунмадим?
— Ҳаёт машаққатдан иборат. Машаққатлар исканжасида картошкадай эзилиб қоласанми ё қалбинг тухум каби қаттиқлашадими, ё бўлмасам,
қаҳва доначаларидек, ғамга бўйин бермай ўзингни комиллаштириб, ҳаётингга айрича таъм ҳадя этасанми?
Қиз ўзининг ношукрлигидан уялиб қолди. Шунда ота қизининг бошини силаб:
— Ҳаёт ҳикмат излаб яшаш учун берилган. Унга кулиб боқсанг, ҳаёт ҳам сенга кулиб боқади, — деди.

Леч Макдональд

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍5
Қуруқ қўл

Шуҳрат ота ва Мастура хола ўғли Шавкатнинг бозорлик қилиб келган иккикатта сумкасига илинж билан боқишарди.
— Ма, она қизим бу сенга, бу акангга, мана буниси укаларингга...
— Бизга ҳам бирор нарса борми, дадажониси?-сўради Зебо.
— Вой сизга совғаларнинг энг каттасида, онаси, мана қаранг...
Шу тобда Шуҳрат отанинг ўтмиши қайталангандек бўлди-ю, ичидан бирнима узилди. Оғир хўрсиниш билан ҳали ҳам кўзлари жовдираб, бирсумкага, бир ўғлининг қўлига қараб турган Мастура холага умидлари сўнганча тикилди.

Аржумандбегим

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍5
Савол

Кечирасиз, яхши қиз, соат неччи бўлди айтолмайсизми?
– Чего?
– Я спрашиваю который чась?
– А? Не слишу, музыка слишком громко.
– Сколько… Сколько вре…
– Пятьсот доллар за ночь…

Муҳаммадхон Юсупов

@drabllar | қисқа ҳикоялар
😢7👍1
ҚЎРҚУВ

— Энди ухла, тойчоғим, — она шундай деб чироқни ўчирди.
— Ойи! Ўчирманг, илтимос. Қоронғиликдан жуда қўрқаман! — деди кўзлари ожиз болакай.

Нодирабегим Иброҳимова

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍4😐2
САВДО

Кун иссиғида сал дам оламан дедим, аммо қуёш юзимга тушарди. Сал нарида бир аёлнинг бақирган овози эшитилди, бир қараб эьтибор бермадим. Берилган чойимни ичиб турсам икки аёл бақир-чақир қилди, яхшилаб қарасам улар гўдак устида жанжаллашар, гоҳида бунча берасан дея сочи қора аёл бақирарди, беролмайман дея яна униси зор йиғларди, нима бўлдики, иккисини ҳам тўполон устида кимлардир кишан солинган ҳолда олиб кетишди, нима бўлганини тушунмадим.
Орадан икки йил ўтиб бошимга тушган шу савдодан ўзим ҳам тамом бўлдим...

Йўлчибек Асадов

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍6
«Б» РЕЖАСИ

— Фикрингизча, мен бу ишдан миллион доллар ишлаб олишим мумкин, шундайми? — деб сўради Жеймс.
— Агар собиқ хотиним кимгадир турмушга чиқмаса, то ўлгунича мен унга алимент тўлаб ўтишим керак, — деди Фредерик. — Уни «қуролсизлантирсак», яхши бўларди.
— Муаммо йўқ.
Орадан бир ҳафта ўтгач, телефон жиринглади.
— Иш бажарилди, — қувонч билан маълум қилди Жеймс. — Ҳисоб-китоб қиламизми?
— Табриклайман! — хитоб қилди Фредерик. — Тўй қачон?
— Тўй? Қанақа тўй?

Дорис Паркленд

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍5
ЭТИКЧАЛАР

Бу урушда этикчалар эгасиз қолди.
Аёл этикчаларни хона бурчагига олиб бориб қўйди.
– Қани, ўгирилиб тур, – дея этикчалар тумшуғини деворга тақади.
Эгасиз этикчалар девор бурчида чорак соат турди.
Аёлнинг раҳми келди:
– Бошқа тўполон қилмагин-а, хўпми?! У этикчаларни кўксига босди. Сўнг стулчага олиб келиб қўйди:
– Қани, энди овқатингни еб ол!..
Аёл этикчаларга узоқ тикилиб турди. Нимадир ёдига тушгандай бўлди. Сўнг... сўнг... чинқириб йиғлаб юборди.
Этикчалар соҳибаси бор-йўғи олти ёшдагина эди.

Қўчқор Норқобил

@drabllar | қисқа ҳикоялар
😢11👍2🤔1
БУЮРТМА

Деразанинг бир қаноти очилди.
– Ака, сиз бўрининг тиш-тирноғини сотасиз, гўштидан топиладими?
– Секинроқ гапир, биров эшитиб қолмасин. Нима қиласан уни?
– Энам «уҳ-уҳ» йўталади. Бир оғайним айтди, бўри гўшти даво эмиш. Айтган пулингизни бераман, илтимос, озроқ топиб бе-
ринг.
– Қўшниям сўраётувди... Бўпти, эрталаб кел.
Ярим кечаси ҳовли тўридан итнинг қаттиқ ҳуригани эшитилди. Сўнг вовуллаш ўрнини хириллаш эгаллади!

Шониёз Мелибоев

@drabllar | қисқа ҳикоялар
😐3👍2🤣1
Тирноқ остидаги кир

Нигина деразани тарақлатиб очди-ю, ҳовлида қўғирчоғига алла айтиб турган овсинининг қизчасига бақирди:
— Овозинг ўчсин, боламни уйғотиб юборасан!

Aржумандбегим

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍6
​​КЕЧ ҚОЛГAН ҲAҚИҚAТ

Бир йигит йўлдан кетаётиб, кўзи ожиз бир эркакка урилиб кетди.
– Узр, – деди эркак...

Aҳмад Aли ДИЛМУРОД

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍10
АНДИША

– Алдаяпти. Чуқурроқ суриштирсам дарров фош бўлади. Шундай қилсаммикин? Йўқ, ҳижолатга қўймай...

Муҳаммадхон Юсупов

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍4
АЛОҚА ДАФТАРИ

«Азиз ота-оналар, фарзандингиз имзоингизни кўчириб, алоқа дафтарингизга сизнинг номингиздан жавоб ёзмоқда. Бунга йўл қўймаслигингизни ва фарзандингиз тарбияси билан жиддий шуғулланишингизни сўрайман.
Муаллима
Имзо»


«Ҳурматли муаллима. Боламнинг қилган иши ҳақида ўқиб уни ҳозироқ жазолашга қарор қилдим. Унинг адабини беришга шу қадар шошилаётганимдан имзо қўйишга ҳам улгурмадим.
Отаси»

Муҳаммадхон Юсупов

@drabllar | қисқа ҳикоялар
😁8👍1
ОМАД

Бир дайди йўлда кетаётиб, симёғочдаги ғалати эълонга кўзи тушди. Унда шундай ёзилганди: «Уч қаватли иморат сотилади. Нархи —доллар».
— Бемаънилик! — минғирлади дайди. Кўчада оч-наҳор юрган саёқ кўп қаватли уйларнинг деворида осилган эълонга кўзи тушди. Унда ҳам юқоридаги сўзлар битилганди. «Адашиб ёзишган бўлса керак?» дея кўнглидан ўтказди у ва йўлида давом этди. Шоҳкўчага чиққач, ўша сўзлар битилган эълонни кўрди. Саёқ ўйланиб қолди ва бундай эълонни қайси аҳмоқ ёзганлигига қизиқди. Чўнтагидаги бир долларидан бўлак йўқотадиган давлати йўқ эди. Керакли манзилга борганида, чиндан ҳам, маҳобатли иморатни кўрди. Эшик қўнғироғини чалди. Эшикни бир гўзал хоним очди.
— Кечирасиз, эълон бўйича келувдим. Бу ҳазилми?
— Нима деяпсиз? Асло!
— Бу уйнинг нархи чинданам атиги бир долларми? — Нега ажабланасиз? Нима, бир долларга уй харид қилиш мумкин эмасми? Бу ҳаётда иложи йўқ ишнинг ўзи йўқ. Қувончдан терисига сиғмаган саёқ бир долларни дарҳол аёлга тутқазди ва муҳташам уй соҳибига айланди. Бахти кулганига қарамай, у ақли теран аёлнинг бу ажойиб иморатни нега сув текинга сотаётганига ажабланганини яшириб ўтирмади. Аёл эса унга жилмайганича:
— Боғини сўрамай, узумини еявермайсизми! — деди, лекин саёқ икки оёғини бир этикка тиқиб, уни ҳол-жонига қўймаганидан кейин, шундай деди: — Марҳум эрим хотинларга ўч одам эди. Унинг бу қилиғидан қанчалар қийналганимни дастурхон қилиб ўтирмайман, лекин шундай бўлсаям, эримнинг ҳурматини жойига қўярдим. Умр йўлдошим нариги дунёга кетар чоғда ҳам мени куйдириб кетишни унутмаган экан. Марҳумнинг васиятига кўра, бу уйни сотиб, пулини маъшуқасига беришим талаб қилинарди. Бошида жуда куйдим ва куйиндим. Ахийри, эримнинг васиятини ерда қолдирмасликка қарор қилдим. Бу эълон ярим йил осилиб турди. Унга қизиққан ягона одам сизсиз.
Шундай экан, тақдирнинг кутилмаган бахтидан баҳраманд бўлиб яшайверинг! Худо омадингизни берсин! Ажойиб бошпана билан сизни қутлайман!
У калитларни уйнинг янги соҳибига топшириб, чиқиб кетди.

Эль Муэрто

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍5