Мудҳиш хато
Беморининг соғлиғи ўнглана борди. Иштаҳаси яхшиланиб, кучга кирди. Кўп ўтмай деворга суяниб ўрнидан тура оладиган бўлди. Биринчи марта ўзи юриб шифохона йўлагига чиққанида эса уни бутун касалхона аҳли олқишлади…
Аммо бир куни…
Касал тўсатдан яна каравотига михланиб қолди. Соғайиб бораётган бемори соғлиғининг бунчалар тез орқага кетишини тушуна олмай, шифокор ҳайрон эди. У елди-югурди, касаллик хуружининг сабабини аниқлаш мақсадида текширувлар ўтказиб, беморига янгидан-янги дорилар тавсия этди.
Бир сафар шифокор беморини тиббий кўрикдан ўтказаётган эди:
– Фойдаси йўқ, дўхтир, – деди у сўниқ кўзларини шифтга тикиб. – Мен ҳаммасини билдим. Хонангизда турган касаллик тарихимни ўқиб кўрганман…
Кейинчалик шифокор ўз касбдошлари даврасида бу беморини кўп эсларди. Шифокор ҳамиша бир хил тарзда: “У мени икки марта ҳайратга солган. Биринчи марта яшаб кетишига мутлақо ишончим бўлмаган бир пайтда оёққа туриб, иккинчи марта эса ортиқ соғайиб кетишига батамом ишонч ҳосил қилганимда…”, дея гап бошлар эди.
Байрам АЛИ
@drabllar | қисқа ҳикоялар

👍5
Учрамаслик
Ўтиб кетай ёнингдан бефарқ,
Ўтиб кетай ёнингдан бедард...
Омон Матжон
Муюлишда бир қиз ила йигитни кўрди. Кўрди-ю, бўшашиб кетди. Қўл-оёқлари ланжлашиб, бир зум тек қолди. Бу ёғига қадамини секинлатди. Ерга қараб ўтиб кетмоқчи бўлганида кўзлари бебуйруқ қизга қадалди. Қадалди-ю, нимагадир қувониб кетди. Томирида қони жўшиб, одими шахдамлашди.
"Хайрият, – деб ўйлади ўтиб кетгач. – Бошқа экан. Худонинг менга раҳми келди, чоғи. Юрагим эзилишини истамади... "
Жуманазар Йўлдош

👍3
Бугун у учун атиргул олиб келдим, уйга калитим тўғри келмади.
Нодирабегим Иброҳимова таржимаси
@drabllar | қисқа ҳикоялар
Нодирабегим Иброҳимова таржимаси
@drabllar | қисқа ҳикоялар
❤1
«Рақамда адашдингиз», — таниш овоз жавоб қилди.
Нодирабегим Иброҳимова таржимаси
@drabllar | қисқа ҳикоялар
Нодирабегим Иброҳимова таржимаси
@drabllar | қисқа ҳикоялар
❤1👍1
«Кечир мени, аскар. Биз оёқ кийимларини жуфти билан сотамиз.»
Нодирабегим Иброҳимова таржимаси
@drabllar | қисқа ҳикоялар
Нодирабегим Иброҳимова таржимаси
@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍6😢4
ЙЎҚОТМАСДАН АВВАЛ АСРА
Улар жуда қаттиқ жанжаллашиб қолишди. Хотин тугунини тугиб, боласини опичлаб, ота уйига жўнади. Эр бир оғиз «қол» демади. Маҳаллаларига кираверишда, дугонасини учратиб қолди. Дугона «Сени кўриб қолганим яхши бўлди-да, болангни онангга ташлаб, тезроқ чиқ. Бир жанозага бирга бориб келамиз», деб ўтинди унинг ранг-рўйига ҳам қарамасдан. У ҳам сиқилиб турган эди. Бирга боришди.
Кексагина бўлса ҳам, ўсмали қошлар-у, сурмали кўзлари бир ҳуснига ўн ҳусн қўшиб турган оппоқ момиқдек аёлнинг дунёни бузиб, «Вой, азизим!» деб, кўксига муштлаб йиғлаши унга бироз эриш туюлди. «Набира-чевараларнинг олдида...»
Улар қаттиқ аразлашган эди. Эри ҳам йўқлаб келмади. Ота уйида анча қолиб кетди. Тасодифми, дугонаси билан бирон етти ой ўтиб, яна ўша хонадонга йил ошига боришди. Дастурхонда қушнинг сутидан бўлак ҳамма нарса бор, фақат ўша «Азизим!» деб кўксига уриб йиғлаган гўзал аёл кўринмасди. Дугонасидан уни сўради. У эса давра тўрида бир парчагина бўлиб ўтирган муштипар аёлни кўрсатди. У бир зум лол қолди, юрагидан нимадир чирт узилиб тушгандек бўлди: «Ёлғизликнинг юки қанчалар оғир».
Уйга келиб, тугунини тугди, боласини олиб, уйига йўл олди: «Айиқ эди, маймоқ эди, эрим эди. Ёриқ эди, юриқ эди, уйим эди...»
Жамила ЭРГАШЕВА

ХХII аср
Чанг босган китоб топиб олган қизча уни нонушта вақтида ўқий бошлади:
— "Толларнинг кўм-кўк попуклари қизларнинг майда ўрилган кокилларидай селкиллаб тушмоққа бошлади". Чўлпон...
Укаси қизиқди:
— Попук нима, дада?
Қизча укаси нутқини бўлиб қўйганидан қошини бир чимирди:
— Эй, жим тур...
— Кокил нима, дада?
Фарзандларининг ғалати саволларидан она тоқацизланди:
— Чалғимай, овқатланинглар, тез! Чўлпон ким, дадаси?
Бобур Нусратов

👍2😢2❤1
Бурч
Қирқ кунда бир қозонини қайнатолмайдиган кекса кампирнинг руҳини шод этиш учун фарзандлари қирқ кундан буён қозон қайнатишади.
Кенжа ЎҒИЛ

УСТУН
Сочимни олдириб келдим. Тап-тақир бошимга разм солиб отам хўрсинди.
– Кетяпман, дегин.
– Кетяпман, ота.
– Қаергалиги маълум бўлдими?
– Маълум. Афғонга дейишяпти. Яна... ким билсин?
– Совуқ хабарнинг ёлғони бўлмайди. Демак, урушга кетяпсан...
Отам бошини сарак-сарак қилди. Оғир уҳ тортди – ўпка-жигари узилиб кетгандай иҳради: «Ҳой бола-я, ҳой бола...» Ичидан бир иҳроқ отилди. Устунга суяниб, менга тош қотиб термилиб турди.
– Отамни уруш ўлдирганини биласан-а, – деди ниҳоят. – Уч ёшимда етим қолдим. Отам мени етим қилди. Лекин, лекин сен мени етим қилма, болам... – Отам ўпкаси тўлиб ўкириб йиғлаб юборди.
Оёқ-қўлим бўшашиб, силлам қуриб супага ўтириб қолдим.
Назаримда, шу устун бўлмаганда отам қулаб тушарди. Назаримда, шу устун отамнинг бошидаги осмонни ҳам суяб турарди.
Урушга кетдим. Ўт-олов, ўқ ичида саргардон кезларимда қулоқларим остида бир ялинч жаранглаб турди: «...Сен мени етим қилма, болам!..» Госпиталда тиғ остида ётганимда ўша илтижо жаранглади: «Сен мени етим қилма, болам...»
Даҳшатли жанглар олдидан Парвардигорга ялиндим: «Эй, худо, ўзинг асра, мен ўлмайин, отам етим қолмасин...»
Мен қайтдим. Мен бир урушни кўрдим. Отам икки урушни – мен ва отаси туфайли икки урушни кўрди. Тўғри, урушнинг катта-кичиги бўлмайди. Фақат бир нарса таскин беради: «Менинг урушим» отамни етим қилмади.
Худога шукр, отажоним ҳаёт! Умри узоқ бўлсин, саксон ёшга қараб юряпти. Ҳовлимиз ўртасида ўша устун ҳали ҳам турибди. Яқинда мен устун атрофига тўртбурчак қилиб одам бели баробарида мармар девор тортдим. Мен бу ишни энди ҳеч ким устунга суянмасин деган ўй билан қилдим. Чунки устунни ағдариб ташлашга журъатим етмади. Чунки у оғир кунда отамни суяган эди, мен отамга устун бўлолмаган кез устун отамга бир ўғилдай суянч бўлган эди.
Қўчқор Норқобил

👍10
ШЕР ВА ҚАШҚИР
Бир бадавлат одам ўғлини ўқишга берди. Ўғил етарли билим олиб уйига қайтгач, ота дедики:
- Ўғлим, энди тижорат билан ҳам шуғулланиб кўринг.
Ўғил карвонга қўшилиб йўлга чиқди. Чўлда кетаётганларида шернинг қўтосга чанг солиб йиқитганини кўрди. Шер ўлжасининг ҳаммасини ея олмади. Қорни тўйгач, нари кетди. Шунда пайт пойлаб турган қашқирлар ва қузғунлар ўлжанинг қолдиғига ташландилар. Бу манзарани кўриб, ўғил ўйланди:
- Одам ҳам шер каби барча бойлигини еб адо қила олмайди. Отамнинг бойлиги кўп бўлгани ҳолда менинг тижорат йўлида сарсон юришимдан нима фойда. Ундан кўра отамнинг бойлигидан фойдаланиб, илм билан шуғулланганим дуруст эмасми?
Ўғил шу қарорга келиб изига қайтди ва мақсадини отасига айтди.
- Ўғлим, дуруст фикр қилмабсиз, - деди ота. – Мен сизнинг қолдиқларни еювчи қашқир ёки ўлаксахўр эмас, ўлжани қўлга киритувчи шер бўлишингизни истаб эдим. Токи, сиз қўлга киритган ўлжадан бошқалар ҳам фойда кўрсин.
Бу ибрат ўғлига маъқул келди. Отасига боқиманда бўлмай, ўзи ҳаракат қилиб топди, ўзи еб-ичди, бошқалар ҳам ундан манфаатланди. Шунинг баробарида илм билан шуғулланмоққа ҳам фурсат топди. Ўзи ҳам ўқиди, бошқаларни ҳам ўқитдиким, фазли-камоли юқори бўлди.
Тоҳир Малик

👍6🔥1
Аёл умр йўлдошига нолиб, кўзёши тўкди:
- Сизга тегиб нима кўрдим, киядиган кийимим йўқ… Ана, фалончи дугонам яқинда тилла комплект олибди! Гулдай умрим шу рўзғор, бола-чақа деб ўтиб кетадими, мен ҳам ўйнаб-кулиб қолишни хоҳлайман!
Кейин кўзёшлари эвазига келган пулни олиб, бозорга тушди.
- Ўғлим бечора қачондан бери фалон нарсани олиб беринг, деб юрибди, бир қувонсин, - деди, олди.
- Қизимнинг баҳорга киядиган тузукроқ кўйлаги йўқ, манави кўйлак қизалоғимга зап ярашади-да, - деди, харид қилди.
- Хўжайиним ўтган куни таксида пиджакини қолдириб кетибди, энди дийдираб юрибди, - дея ўйлаб қолди.
- Уйда гўшт тугаганди, вой, янги мевалар чиқибди, - деди, харид қилишга тушди.
Охири заргарлик дўконига борди. Тиллаларни ҳавас билан томоша қилди. Нархларни суриштирган бўлди. Кезди-кезди, хўрсинибгина ортига қайтди. Уйга келиб, тилла оламан деган пулимни сарфлаб қўйдим-а, деб ўтириб эди, болалари дадаси билан бошлашиб келиб қолишди. Харид қилган нарсаларини эгаларига тарқатиб, уларнинг қувонишларига қараб ўтириб, Аёлнинг кўнгли ёришди. Бояги дилғашлигидан асар ҳам қолмай, мамнун ҳолда ошхонага ўтиб, гўшт тўғрашга киришди…
Ирода Умарова

👍7
МЕҲР
"Кун бўйи рўзадор ҳолида қурилишда, офтоб тиғида ишлади, жуда очиққандир", ўйлади аёл эрига зимдан қараб. "Яхшиси, боя еб олгандим, қорним тўқ деб айтаман".
"Ҳомиладор аҳволида тузук-қуруқ едира олмаяпман", ўйлади эркак аёлига гуноҳкорона боқиб. "Икки киши учун ейиши керак. Яхшиси... дўстимникида ифторлик қилиб келдим, дейман".
Дўппидеккина палов эру хотин ўртасида хокисор турарди...
Нодирабегим Иброҳимова

👍11
😁9👍1
НОГИРОН
– Баъзан тушимда олабўжидан қочаман. Уйғониб кетгач эса, йиғлайман. Қўрқибкетганимдан эмас, уйғониб кетганимга...
Муҳаммадхон Юсупов

👍4😢1
Хавфсиз ёрдам
«Топиб бер деяпман, бола!»
Бир қўли билан дарахт шохини ўзига томон тортиб турган Салимнинг олма узишга чоғланган иккинчи қўли қўшнининг девор ошган дардағагали хитобидан бир зум ҳавода муаллақ қолди. ㅡҲа, кўнглидан ўтказди ㅡ демак, Шокир ака яна ичиб олиб уйида жанжал қиляпти. ㅡ Дарахт шохини секин қўйвориб, қўшни девор ёнига туриб олди. «Пичоқни ташланг, дада!» ㅡВой тавба, ана холос! ㅡ бирдан сесканиб кетиб ёқасини ушлади. ㅡ Нимадир қилиш керак, лекин нима?
Тортишув узоқ давом этди. У гоҳ лабини тишлади, гоҳ оғзини қўли билан беркитди, гоҳ бош чайқади. Лекин елкасига оғир юк ортилган одамдай энгашганча қимир этмай эшитиб тураверди.
Йўқ, Салим ҳам анойилардан эмас, чорасини топади. Ахир у маҳалланинг фаол вакили! Жамоатчи! Туйқус хаёлига келган фикрдан муаммонинг ягона чорасини топган кишидай ҳис этди ўзини ва содир этилажак жиноятга гувоҳ сифати бориб айтадиган гапларини бирма бир ўйлай кетди: «Қотил – Шокир Худойбердиев...»
Аржумандбегим

👍4
"ЛИКЕ"
5 ёшли Собир биринчи марта чизган суратини мақташ учун отасининг олдига борди. Отаси бақувват мушакларини кўз-кўз қилиб суратга тушарди.
— Дада...
— Онаси, янги расмимни кўрдингми? "Лике" босвор.
Болакай югуриб онасининг олдига борди.
— Ойижо-о-он, қаранг...
— Дадаси, меникига ҳам битта "лике" босинг энди, - деди ошхонада суратга тушишдан тўхтамай. Собир хафа бўлганча хонасига кириб кетди. Унинг расмига на онаси, на отаси "лике" босганди...
Ҳулкар Муртазо

👍6😢3
Етимлар
— Мени бу ердан чиқариб юборинг, қариялар уйида ортиқ қолгим йўқ, илтимос!
— Ҳеч кимингиз йўқ, қаерга бормоқчисиз, ахир?
— Болам бор! У мени кутяпти! Келаман деб ваъда бергандим.
— Манзилини биласизми, қаерда турарди?
— Болалар уйида...
Aржумандбегим

👍6
ЕТИМЧА
Бир киракаш шаҳарнинг машҳур давлатмандини уйигача обориб қўйди. Манзилга етган мижоз
ҳисоблагичга қараб, пул тўлади. Бойнинг сахийлик қилишига астойдил ишонган ҳайдовчининг
эса ҳафсаласи пир бўлиб:
— Тавба, отаю ўғилнинг ўхшамаслигини энди
кўриб турибман. Куни кеча ўғлингизни шу ерга келтириб қўйганимда, ҳисоблагичга қарамай, юз доллар узатганди...
Бой жилмайиб, шундай жавоб қилди:
— Нимасини айтасиз, ўғлимга ўзимам ҳавас қиламан. У бойнинг ҳотамтой бойваччаси, лекин камина ғирт етимман!
Дэниел Жей Эггерт

САВОЛ-ЖАВОБ
— Кел ўғлим. Қаршимга ўтир, сендан бир нима сўрамоқчиман.
— Тайёрман, устоз.
— Мавжудотлар нечага бўлинади?
— 4 га бўлинади.
— Менга хатодек туйиляпти, майли сана-чи, бўтам.
— Ўсимликлар, ҳайвонлар, инсонлар ва болалар...
— Болалар инсон эмасми, ўғлим?
— Ҳақсиз, устоз. Адашмасам, мавжудотлар учга бўлинади.
— Яхши, қани бошқатдан сана-чи, ўғлим.
— Ўсимликлар, ҳайвонлар ва гўдакларга.
— Ўғлим инсонларга нима бўлди?
— Қалбини севги билан ёшартириб, яшай олгани болалигича қолади, қолгани эса ҳайвонга айланади, устоз...
Патрисия Эванс

Бугун каналга обуначиларимиздан келган драблларни жойлаймиз. Ижодсевар обуначиларимизга холис баҳо беринг!
👍4