Аёл умр йўлдошига нолиб, кўзёши тўкди:
- Сизга тегиб нима кўрдим, киядиган кийимим йўқ… Ана, фалончи дугонам яқинда тилла комплект олибди! Гулдай умрим шу рўзғор, бола-чақа деб ўтиб кетадими, мен ҳам ўйнаб-кулиб қолишни хоҳлайман!
Кейин кўзёшлари эвазига келган пулни олиб, бозорга тушди.
- Ўғлим бечора қачондан бери фалон нарсани олиб беринг, деб юрибди, бир қувонсин, - деди, олди.
- Қизимнинг баҳорга киядиган тузукроқ кўйлаги йўқ, манави кўйлак қизалоғимга зап ярашади-да, - деди, харид қилди.
- Хўжайиним ўтган куни таксида пиджакини қолдириб кетибди, энди дийдираб юрибди, - дея ўйлаб қолди.
- Уйда гўшт тугаганди, вой, янги мевалар чиқибди, - деди, харид қилишга тушди.
Охири заргарлик дўконига борди. Тиллаларни ҳавас билан томоша қилди. Нархларни суриштирган бўлди. Кезди-кезди, хўрсинибгина ортига қайтди. Уйга келиб, тилла оламан деган пулимни сарфлаб қўйдим-а, деб ўтириб эди, болалари дадаси билан бошлашиб келиб қолишди. Харид қилган нарсаларини эгаларига тарқатиб, уларнинг қувонишларига қараб ўтириб, Аёлнинг кўнгли ёришди. Бояги дилғашлигидан асар ҳам қолмай, мамнун ҳолда ошхонага ўтиб, гўшт тўғрашга киришди…
Ирода Умарова
@drabllar | қисқа ҳикоялар

👍7
МЕҲР
"Кун бўйи рўзадор ҳолида қурилишда, офтоб тиғида ишлади, жуда очиққандир", ўйлади аёл эрига зимдан қараб. "Яхшиси, боя еб олгандим, қорним тўқ деб айтаман".
"Ҳомиладор аҳволида тузук-қуруқ едира олмаяпман", ўйлади эркак аёлига гуноҳкорона боқиб. "Икки киши учун ейиши керак. Яхшиси... дўстимникида ифторлик қилиб келдим, дейман".
Дўппидеккина палов эру хотин ўртасида хокисор турарди...
Нодирабегим Иброҳимова

👍11
😁9👍1
НОГИРОН
– Баъзан тушимда олабўжидан қочаман. Уйғониб кетгач эса, йиғлайман. Қўрқибкетганимдан эмас, уйғониб кетганимга...
Муҳаммадхон Юсупов

👍4😢1
Хавфсиз ёрдам
«Топиб бер деяпман, бола!»
Бир қўли билан дарахт шохини ўзига томон тортиб турган Салимнинг олма узишга чоғланган иккинчи қўли қўшнининг девор ошган дардағагали хитобидан бир зум ҳавода муаллақ қолди. ㅡҲа, кўнглидан ўтказди ㅡ демак, Шокир ака яна ичиб олиб уйида жанжал қиляпти. ㅡ Дарахт шохини секин қўйвориб, қўшни девор ёнига туриб олди. «Пичоқни ташланг, дада!» ㅡВой тавба, ана холос! ㅡ бирдан сесканиб кетиб ёқасини ушлади. ㅡ Нимадир қилиш керак, лекин нима?
Тортишув узоқ давом этди. У гоҳ лабини тишлади, гоҳ оғзини қўли билан беркитди, гоҳ бош чайқади. Лекин елкасига оғир юк ортилган одамдай энгашганча қимир этмай эшитиб тураверди.
Йўқ, Салим ҳам анойилардан эмас, чорасини топади. Ахир у маҳалланинг фаол вакили! Жамоатчи! Туйқус хаёлига келган фикрдан муаммонинг ягона чорасини топган кишидай ҳис этди ўзини ва содир этилажак жиноятга гувоҳ сифати бориб айтадиган гапларини бирма бир ўйлай кетди: «Қотил – Шокир Худойбердиев...»
Аржумандбегим

👍4
"ЛИКЕ"
5 ёшли Собир биринчи марта чизган суратини мақташ учун отасининг олдига борди. Отаси бақувват мушакларини кўз-кўз қилиб суратга тушарди.
— Дада...
— Онаси, янги расмимни кўрдингми? "Лике" босвор.
Болакай югуриб онасининг олдига борди.
— Ойижо-о-он, қаранг...
— Дадаси, меникига ҳам битта "лике" босинг энди, - деди ошхонада суратга тушишдан тўхтамай. Собир хафа бўлганча хонасига кириб кетди. Унинг расмига на онаси, на отаси "лике" босганди...
Ҳулкар Муртазо

👍6😢3
Етимлар
— Мени бу ердан чиқариб юборинг, қариялар уйида ортиқ қолгим йўқ, илтимос!
— Ҳеч кимингиз йўқ, қаерга бормоқчисиз, ахир?
— Болам бор! У мени кутяпти! Келаман деб ваъда бергандим.
— Манзилини биласизми, қаерда турарди?
— Болалар уйида...
Aржумандбегим

👍6
ЕТИМЧА
Бир киракаш шаҳарнинг машҳур давлатмандини уйигача обориб қўйди. Манзилга етган мижоз
ҳисоблагичга қараб, пул тўлади. Бойнинг сахийлик қилишига астойдил ишонган ҳайдовчининг
эса ҳафсаласи пир бўлиб:
— Тавба, отаю ўғилнинг ўхшамаслигини энди
кўриб турибман. Куни кеча ўғлингизни шу ерга келтириб қўйганимда, ҳисоблагичга қарамай, юз доллар узатганди...
Бой жилмайиб, шундай жавоб қилди:
— Нимасини айтасиз, ўғлимга ўзимам ҳавас қиламан. У бойнинг ҳотамтой бойваччаси, лекин камина ғирт етимман!
Дэниел Жей Эггерт

САВОЛ-ЖАВОБ
— Кел ўғлим. Қаршимга ўтир, сендан бир нима сўрамоқчиман.
— Тайёрман, устоз.
— Мавжудотлар нечага бўлинади?
— 4 га бўлинади.
— Менга хатодек туйиляпти, майли сана-чи, бўтам.
— Ўсимликлар, ҳайвонлар, инсонлар ва болалар...
— Болалар инсон эмасми, ўғлим?
— Ҳақсиз, устоз. Адашмасам, мавжудотлар учга бўлинади.
— Яхши, қани бошқатдан сана-чи, ўғлим.
— Ўсимликлар, ҳайвонлар ва гўдакларга.
— Ўғлим инсонларга нима бўлди?
— Қалбини севги билан ёшартириб, яшай олгани болалигича қолади, қолгани эса ҳайвонга айланади, устоз...
Патрисия Эванс

Бугун каналга обуначиларимиздан келган драблларни жойлаймиз. Ижодсевар обуначиларимизга холис баҳо беринг!
👍4
Икки дугона бозор айландилар. Уйга қайтаётиб пиёдалар йўлакчасида бир ночор сотувчи кишини учратишди. Олдида беш-олтита ручка, бир-иккита дафтар, қуёшда ранги оқариб кетган салафан халталар турарди.
Қизлардан бири салафан сумка сотиб олди.
— Нима қиласан шу чалажон халтани?
— Гап халтада эмас!
Рухсора Сапарбоева
@drabllar | обуначилардан

Бастакор
Мусиқа мактабига биринчи марта қадам қўйган жажжи болакайдан сўрашди:
— Ноталарни биласанми?
— Йўқ. Нолаларни биламан.
— Қанақа нола?
— Онамнинг алласидаги нолаларни.
Рухсора Сапарбоева
@drabllar | обуначиларимиздан

Боғда
— Воййй, олмааа...
— Олсанг эгасидан сўраб ол!
— Эээ... сўрагани уяламан.
— Ўғирлашгачи?!
Фарҳоджон Қосимов
@drabllar | обуначилардан
— Воййй, олмааа...
— Олсанг эгасидан сўраб ол!
— Эээ... сўрагани уяламан.
— Ўғирлашгачи?!
Фарҳоджон Қосимов
@drabllar | обуначилардан
👍8
Ҳар куни уйқудан олдин уни ўйламаслик ҳақида ўйлаб ётаман.
Муҳаммадиев Пўлатжон
@drabllar | обуначилардан
Муҳаммадиев Пўлатжон
@drabllar | обуначилардан
👍9❤1
Бахтсизлик
—Нодииии, қара сенга маззая! Турмуш ўртоғинг бойвачча. Дадангларни ҳам қўша-қўша корхоналари бор, вууууй!!!
- Ҳа, рост. Тегингда доим машина. Хоҳлаган кўйлагингни кийиб, хоҳлаганингни ейсан. Роса бахтлисана?!!
Нодира синиққина жилмайди.
Уйга келганда эри диванда сармаст ётар, полдаги шприцда икки томчи қон қотиб қолганди...
Муаттар Йўлдошалиева

Фожиа
— Бекор ундай дедим. Бекор қизишдим. Барибир ўзимни босишим, тилимни тийишим керак эди. Тилим қурсин. Тилгинам қурсин! Ичса, бир марта ичибди-да. Ҳамма ичиб юрибди-ку. Шунга шунча хафа қилдим болагинамни. Шу маҳалда қаёққа кетдийкан? Ношуд онагинангни кечир, болам...
Бу вақтда маст ўғил ўзи ўқийдиган мактаб биқинидаги футбол стадиони майдонида маза қилиб ухлар, саратон тунининг майин шабадаси уни сокин аллаларди...
Жаҳонгир Далиев

У учинчи қизининг ҳам контрактга ўқишга кирганини эшитди ва меҳнатда қаварган қўлларига қаради:
— Ўқитаман!!! - деди ўзига ўзи пичирлаб...
Хусан Тангриев

👏7❤2👍2😍1
САБОҚ
Ҳаётидан яхшилик изламайдиган бир қизга отаси сабоқ бериш учун ошхонага чорлади. Уч хил идишдаги қайнаган сувга картошка, тухум ва қаҳва доналарини солди. Йигирма дақиқадан сўнг барини идишга бўшатиб, қизига юзланди:
— Қандай ўзгариш юз берди?
Қиз картошка юмшаганини, тухум қаттиқлашганини, қаҳва эса хуштаъм шарбатга айланганини айтди.
— Лекин бу билан нима демоқчилигингизни тушунмадим?
— Ҳаёт машаққатдан иборат. Машаққатлар исканжасида картошкадай эзилиб қоласанми ё қалбинг тухум каби қаттиқлашадими, ё бўлмасам,
қаҳва доначаларидек, ғамга бўйин бермай ўзингни комиллаштириб, ҳаётингга айрича таъм ҳадя этасанми?
Қиз ўзининг ношукрлигидан уялиб қолди. Шунда ота қизининг бошини силаб:
— Ҳаёт ҳикмат излаб яшаш учун берилган. Унга кулиб боқсанг, ҳаёт ҳам сенга кулиб боқади, — деди.
Леч Макдональд

👍5
Қуруқ қўл
Шуҳрат ота ва Мастура хола ўғли Шавкатнинг бозорлик қилиб келган иккикатта сумкасига илинж билан боқишарди.
— Ма, она қизим бу сенга, бу акангга, мана буниси укаларингга...
— Бизга ҳам бирор нарса борми, дадажониси?-сўради Зебо.
— Вой сизга совғаларнинг энг каттасида, онаси, мана қаранг...
Шу тобда Шуҳрат отанинг ўтмиши қайталангандек бўлди-ю, ичидан бирнима узилди. Оғир хўрсиниш билан ҳали ҳам кўзлари жовдираб, бирсумкага, бир ўғлининг қўлига қараб турган Мастура холага умидлари сўнганча тикилди.

👍5❤1
Савол
Кечирасиз, яхши қиз, соат неччи бўлди айтолмайсизми?
– Чего?
– Я спрашиваю который чась?
– А? Не слишу, музыка слишком громко.
– Сколько… Сколько вре…
– Пятьсот доллар за ночь…

😢7👍1