ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
16.7K subscribers
93 photos
183 videos
941 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: @shamsinur_reklama
Download Telegram
ЎКИНЧ

Жажжигина қизалоқ осуда тунларнинг бирида ҳар доимгидек ойисига хархаша қила бошлади :
—Ойижон,эртак айтиб беринг.
Онаси ишдан бир аҳволда келган бўлишига қарамай боласининг хоҳишига биноан эртак айта бошлади:
—Бир бор экан, бир йўқ экан бир мамлакатда жудаям чиройли малика бўлган экан.
—Ўша малика сизсиз-а?!
—Нега ундай деяпсан, оппоғим?
—Чунки сиз жудаям чиройлисиз!
У қўлларини икки томонга ёйиб онасининг қанчалар гўзаллигини кўрсатиб берди.
—Ҳўп, қизалоғим, ўша малика менман. Эртакнинг давомини эшит.
Ўша маликани бошқа бир мамлакат шаҳзодаси ёқтириб қолибди ва уни излаб йўлга тушибди...
—Ойижон, шаҳзода маликани, албатта, топиб боради-я?!
—Албатта, ўйинчоғим.
—Демак, дадам ҳам бизни топиб келаркан-да?!
Қизчанинг саволи онанинг бағрини эзиб юборди. Мурғак вужуднинг ўкинч тўла нигоҳларига боқар экан, шу лаҳзада марҳум эрини, у билан ўтказган бахтиёр кунларини эслади. Унинг лаблари айни дақиқада бир нималар дея пичирларди:
—Қанийди, ҳаммаси эртакдагидай бўлса...

Юлдуз Рўзиева

@drabllar | обуначилардан
😢5
Одамлар

Қиш. Шахноза эгилибгина автобусга чиқди. Бўйлари узун, кўҳликкина бу қизнинг ушбу ҳолатидан автобусдагилар илжайиб қўйди. Қиз йигитнинг ёнидаги бўш жойга ўтирди:
— Яхши қиз, мана бу "порточка"ни ёпиб юборинг, шундоқ қўлингизни чўзсангиз етаркан. Бу гапдан автобус орқасида тўпланиб турган бир талай болалар бақириб кулиб юборишди. Қиз бор қаҳр-ғазабини тўплаб йигитга сочди:
— Уятсиз, сени ҳам она туққан-ку, безбет!
Aвтобус ортидан эса пичир-пичир овозлар эшитилди:
—Ҳааҳ уятсиз, қиз боплади. Бу ёшлар жаа бетарбия бўлиб кетишяпти, беадаб.
Қишнинг аччиқ шамоли яна бир бекат автобус ойнасидан эсиб турди. Қиз олдида жим кетаётган "безбет" дир-дир титраса-да, туриб деразачани ёпишга унамади.
— Зиёлилар бекати!! Тушадиганлар келинг - автобус чипта тарқатувчиси чақириғидан йигит ёнида турган қўлтиқ таёғини олди-ю, авайлабгина автобусдан тушиб кетди...
— Оббо қиз қурғуреее, ўзи кўнгли ярим бечора йигит экан. Дилини оғритибди. Инсоф ҳам қолмаган одамларда..., — автобус ортидан яна ўша таниш овозлар эшитилди.

Aзизбек Aбдалимов

@drabllar | обуначилардан
👍8
AФСУС

Назокат эри Баҳодир билан Меҳрибонлик уйи дарвозаси ёнида тўхтаб қолди, кира олмади.
— Қўрқяпман Баҳодир ака, секин шивирлади Назокат.
— Нимадан қўрқасан.
— Болам таниб қолишидан.

Элбек Тилавов

@drabllar | обуначилардан
👍4
Совға

Болакай совғани олар экан, чексиз қувонч билан отасига каради. "Менинг дадам ҳаммадан яхши. У жудаям бой ва сахий." У шундай отаси борлиги билан фахрланди.
Ота бир зум ўғлининг хурсандчилигига мамнун қараб турди-да, куни билан бозорда арава тортавериб симиллаб оғриётган кўлини силай-силай нари кетди.

Фарходжон Aбдурахмонов

@drabllar | обуначилардан
6🤬1
Ёлғон

Опаси ҳокисоргина синглисининг кўкарган кўзига қаради.
— Кўзингга нима қилди яна?
— Сигир тепди.
Буни қарангки, эри ишлагани ойлаб кетган кунларида сира тепмасди ўша сигир...

Рухсора Сапарбоева

@drabllar | обуначилардан
3
Суяксиз тил

"Кенжатойимга келин олсам бир кун ҳам қўймайман бу бефаросат катта катта келинни" дерди.
Келин келишидан бир хафта олдин катта келинни янги уйга кўчирди.
Кенжа келин келди, бир йилга қолмай қайнона ҳам катта келин олдига кўчиб борди: на узр айта олади, на дардини.

Тохирова Гулноз

@drabllar | обуначилардан
👍5
Сўқир

Бир кўзи ожиз одам ёнида ўтирган кишидан сўради:
— Қуёш жуда чиройли бўлса керак-а?!
— Билмасам, эътибор бермаган эканман.

Шаҳобиддин Луқмон

@drabllar | обуначилардан
1
Тунги капалаклар

Ота уйга кеч келишни бошлади...кунлаб келмай қўйди. Она бундан ғазабланди. Бор аламини ўсмир қизидан олди. Қиз дод солди, фарёд чекиб йиғлади, ҳеч ким тингламади. На онанинг зулми, на отанинг "енгил қадамлари" тийилмади. Охири барчасига қўл силтади-да, ўзига янги дўстлар топди.
Кун ўтди, ой ўтди. Ота кўнгилхушлик учун ўша таниш уйга келди.
— Дада...
— Қизим?!

Эътибор Aмирова

@drabllar | обуначилардан
👍2🤔1
Ота

Қобил ака ўғли Aнваржонни ариқ бўйида кута-кута соатни ҳам тунги икки қилди. Учда Aнвар келиб уни уйғотди. Ота-бола уйга келиб энди ётганди ҳамки, айвондан овоз келди:
Қобилжон қайтдингларингми болам!?

Азизбек Абдалимов

@drabllar | обуначилардан
👍5
​​​​​​​​Қозиқ

Қизим, ихтиёринг ўзингда. Биз сени, мана шуни танлайсан, деб мажбурламаймиз. Юрагингга қулоқ тут. Бу сенинг ҳаётинг. Мана икки номзод, бировини танла!

Aржумандбегим

@drabllar | қисқа ҳикоялар
😁5
​​Доя аёл йиғларди:
– Бепушт эканман...

Муҳаммадхон Юсупов

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍5
СУРАТ

Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди:
– Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин.
– Бўлди, кетдим.
– Шошма, болам. – Онам кўзимга одатдагидан бошқача, қандайдир мунг билан термилди. – Гап бор.
Типирчилаб соатга қарадим: ҳали бензин олиш керак, ишга бориш керак, кейин нашриётга ўтиш...
– Нима эди?
Онам кўзимга ҳамон маъюс термилиб ўтирарди.
– Суратга тушайлик, – деди тўсатдан.
Ажабландим.
– Нега?
– Яқинда мен ўламан.
Онам бу гапни худди: «Қўшниникига чиқиб келаман», дегандек оҳангда айтди. Кулиб юбордим.
– Қўйсангиз-чи, ойи.
Шундай дедим-да, чиқдим кетдим.
Орадан икки ҳафта ўтди-ю...
Кечалари уйғониб кетаман, ўйлайман. Ўйлайман: сен номард, сен аҳмоқ нимага, нимага ўшанда кулдинг? Суратга тушишга
вақтинг йўқмиди? Керак бўлса топасан-ку! Китоб учун, журнал учун, иш устида, боғда, кўчада... Нима, сен киноюлдузмисан?
Жаҳоншумул шахсмисан? Ана, бир даста суратинг ётибди. Ҳар хил. Ҳар ерда... Фақат... Онанг билан тушган суратинг йўқ!

Ўткир Ҳошимов

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍3
КИТОБ

Бугун китобим чиқди.
Ҳар гал янги китобим чиқиши билан биринчи нусхасини онамга атар эдим. Ҳар гал бир хил сўз ёзиб берардим: «Биринчи ўқитувчим – онамга!» Онам китобни кўриши билан кўзлари қувончдан порлаб кетар, узундан-узоқ дуо қилар, пешонамдан ўпиб, яккаш битта гапни такрорлар эди.
– Сен менинг суянган тоғимсан, ўғлим...
Кейин худди биров олиб қўядигандек, китобни ёстиғининг тагига яширарди.
Шунда мен китобим чиққани учун ўзимдан кўпроқ онам қувонганини билиб турардим.
Бир куни маҳалланинг нариги чеккасида турадиган нонвойникига кириб қолдим. (Нима юмуш билан борганим эсимда йўқ.) Қарасам, ёғоч сўрида китобим ётибди. Варақлари титилган, офтобда сарғайиб кетган. Қизиқиб қўлимга олдим. Ўқисам, ўзимнинг дастхатим: «Биринчи ўқитувчим – онамга!»
Ўшанда нима учун бундай аҳволга тушганимни билмайман. Худди биров мени масхара қилаётгандек бўлиб кетди. Келиб онамга тўнғилладим:
– Китобни етти маҳалла нарига ташлаб келинг, деб берганмидим сизга!
Онам айбдор қиёфада маъюс жилмайди.
– Мавлу ҳеч қўймади-да, болам. «Битта ўқиб бераман», деди.
– Мавлудагача яна мингта қўлдан ўтгани кўриниб турибди, – дедим зарда билан. – Мақтангансиз.
– Ўзингни сиқма, жон болам. Ҳозир олиб келаман.
Чиндан ҳам, ўша куни китоб қайтиб келди...
Ҳар гал китобим чиқса, онам бир гапни айтарди:
– Сен менинг суянган тоғимсан, ўғлим...
Билмаган эканман, мен онамнинг эмас, онам менинг суянган тоғим экан. Тоғим тўсатдан қулаб тушди. Бугун янги китобим чиқди. Биринчи нусхасини эмас, битта нусхасини эмас, олтмиш минг китобнинг ҳаммасини онамга бағишладим. Лекин...

Ўткир Ҳошимов

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍4
ИҚРОР

– Юрагимни бир жуфт қулоққа алмаштира-ман...

Муҳаммадхон Юсупов

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍4
ШОИРГА

Агар сени юз кишидан тўқсон нафари мақтаса, ундай даврадан қоч. Агар юз киши ҳам: «Тасанно!» — деб олқишласа, шеър ёзишни ташла-ю, этикдўзга шогирд туш. Борди-ю, ўша юз киши жаҳли чиқиб: «Жинни! Телба хаёлпараст!» — деб таънаю маломат қилса, хафа бўлмасдан, уларга қараб жилмай. Сабаби, улардан кейин яна камида юз киши ёзганларингни астойдил ўқиб кўради .

Александр Неверов

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍8
ГУЛДОН

— Ахир бу қиммат гулдон эди! — кучдан қолган қари қайнонасига бақирди келин. — Нима қилиб
қўйганингизни биласизми?
Қўпол муомаладан кампирнинг кўзларига ёш айланди.
Орадан анча вақт ўтди. Қўлидаги гулдонни синдирган аёл қўрқа-писа унинг синиқларини
йиғиштириб ола бошлади.
— Вой, ўлай! Бу нимаси?! Ажалимдан беш кун бурун гўрга тиқмоқчимисиз мени? Бўлди, етар! Қилиқларингиз ҳиқилдоғимга келди. Дадам Париждан олиб келган гулдонни ерга отиб синдирганингизни ва бу қилмишингизни қандай яширишга уринганингизни ўғлингизга айтиб бераман. Нарсаларингизни йиғиштиринг! Қариялар уйига олиб бориб қўяман! Сизнинг жойингиз ўша ерда!
Уқубатдан юзларидаги чизиқлари билиниб, кўнгли озор чеккан аёлнинг юзи ғалати тарзда қийшайиб қолди ва бир вақтлар қайнонасига айтган мана шу таниш сўзларини эслаб, ҳўнграб йиғлаб юборди.

Артур Л. Уиллард

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍9
САВАТДАГИ КАМПИР

Бандаликни бажо келтираётган ота ўғлига “онангни эҳтиёт қил”, дея васият қилган. Ўғил унга жавобан “Хотиржам бўлинг, онамни бошимда кўтариб юраман” деб ваъда қилган. Ва онасига саватга солиб, бошида олиб юришга одатланган. Бир куни офтобрўяда ўтирган бир чол ундан сўраб қолибди:
−Ҳой, йигит! Бошингдаги нима?
Йигит ғурур билан жавоб қилибди:
−Раҳматлик отамга ваъда бергандим. Онамни бошимда кўтариб юрибман.
−Эй, нодон, яхшиси сен онангни эрга бер, - дебди чол.
Сал юришгач, саватда ётган кампир ўғлидан сўрабди:
−У чол нима деяпти?
−Онангни эрга бер, деяпти.
−Ақлли одам экан, - деган ҳурсиниқли овоз эшитилибди тепадан.

Жамила Эргашева

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍5
УКА

— Укажон... Ёрдаминг жуда зарур бўлиб қолди. Жиянларинг бетоб, поччанг эса борини ичиб тугатди... Озроқ қарз бериб тур, -гўшакнинг нарёғидан мунгли товуш эшитилди.
— Опажон, ўзи ойликни аранг етказиб яшасам... Мени ҳам тушунинг-да, пулим йўқ, -ух тортди ука. Сўнг жуда бандлигини айтиб алоқани ўчирди.
— Манави тилла занжирга нима дейсиз? -ёнидаги жонон унга суйкалди. -Олиб берасизми?
— Истаганингни ол! Бугун сахийман, жоним!

Нодирабегим Иброҳимова

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍5
Бемор докторга ўз дардини тўкибди:
— Докторбей, тобим йўқ. Ҳаётдан завқ ололмаяпман. Изтиробларимни унутолмай қийналяпман. Иштаҳам йўқ. Томоғимдан қил ўтмайди. Кўз олдимдан оч-яланғоч инсонлар кетмайдиган бўлди. Тонггача ухлолмай улар билан бирга совқотиб чиқаман. Жиноят ҳақидаги хабарларни ўқиганда ўша жиноятда менинг ҳам айбим йўқмикан, деб ўйга толаман. Қотил тутган пичоқнинг сопи қўлимни куйдураётгандек бўлаверади. Отилган ҳар бир ўқ менинг қалбимга санчилгандек азобланаман. Жамиятдаги барча айб, жиноят ва гуноҳларни ортмоқлаб кетаётгандек ҳис қиламан. Кулишни тамоман унутиб юбордим. Докторбей, менга ёрдам бермасангиз ҳолим хароб — дея шикоят қилибди.
Доктор беморни текширгандан сўнг, елкасига қўлини қўйиб дераза олдига олиб борибди. Пардани тортиб бармоғи билан кўча бетидаги афишани кўрсатибди. Унда цирк масхарабозининг расми бор экан. Доктор ўша масхарабозга ишора қилиб:
— Aзизим, — дебди. — Aнави масхарабозни кўряпсизми? Ҳар куни оқшомда ажойиб томошалар кўрсатмоқда. Сизга тавсиям, ўша томошага боринг, барча изтиробларингизни унутасиз, маза қилиб кулиб дам оласиз. Дилингиз яйрайди. Касалликдан ҳам асар қолмайди.
Бемор бошини эгибди ва чуқур бир уҳ тортгандан кейин дебди:
— Докторбей, ўша масхарабоз, менман!

Aзиз Несин

@drabllar | қисқа ҳикоялар
3