ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
16.7K subscribers
87 photos
199 videos
964 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: @shamsinur_reklama
Download Telegram
ДAДA

Юзи моматалоқ бўлиб кетган она тўрт ёшли ўғли Шуҳратжонни қучиб йиғларди.
— Ойижон, мен ҳеч қачон дада бўлмайман.

Эътибор Aмирова

@drabllar | обуначиларимиздан
👍4
@drabllar (қисқа ҳикоялар) каналида бугунги муаллифлардан кимнинг ҳикояси сизга кўпроқ манзур бўлди?
Anonymous Poll
12%
Тўйчи Қурбанов
10%
Лазиз Азизович
19%
Ибн Дониш
28%
Муаттар Йўлдошалиева
31%
Эътибор Амирова
👍21
Обуначиларимиз томонидан йўлланган қисқа ҳикоялар ичидан ҳакамлар танлаган муаллиф Тўйчи Қурбанов ва энг кўп овоз олган муаллифларимиз Эътибор Aмирова ҳамда Муаттар Йўлдошалиева бўлдилар!

Табриклаймиз! Ижодингиз бардавом бўлсин!
👍2
Ака ухлаб ётган укасининг устига ўз кўрпасини ёпиб қўйиб, ўзи ҳам уйқуга кетди. Уйғонса кўрпа яна ўзининг устида.

Жамшид Чўмич

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍3
Омадсизлик

Бутун танамда оғриқ сезиб уйғондим. Кўзимни очишим билан қаршимда турган ҳамширани кўрдим.
— Жаноб Фуджима, -деди у, — омадингиз бор экан, икки кун аввал Хиросимадаги портлашдан сўнг омон қолдингиз. Айни пайтда госпиталда хавфдан йироқсиз.
Ҳолсизлик билан зўрға сўрадим:
— Қаердаман ўзи?
— Нагасакида, - жавоб берди у.

Алан Майер

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍6🤔2
ҚИСМАТ

У қабристондан қўрққани учун ўша ёққа умр бўйи қадам қўймади. Отаси ўлганда ҳам, онаси ўлганда ҳам, хотини ўлганда ҳам бормади. Аммо уни одамлар барибир элтиб ташлашди.

Манзура Абдуллаева

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍6
КУНДА

Опамнинг кўзи кўкарган. Бу гал ҳам эшикка уриб олибди.
Онам:
– Бўлди, у кунда билан ажрашасан.
Опам:
– Йўқ, у эшик – менинг ҳаётим.

Дилобар Аслиддин қизи

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍5
Ҳайдовчи чекаётиб, ёқилғи қанча қолганини текшириш учун бензобак томон эгилди. Марҳум эндигина 23 ёшга кирганди.

О.Генри

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍4
ПОКИЗАЛИК КЎРГИЛИГИ

Лойқа сувда сузишни эплолмагани учун тилла балиқча қозонга тушди.

Манзура Абдуллаева

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍9
Бугун яна обуначилардан келган ҳикояларни каналимизга қўйиб борамиз!
ЎКИНЧ

Жажжигина қизалоқ осуда тунларнинг бирида ҳар доимгидек ойисига хархаша қила бошлади :
—Ойижон,эртак айтиб беринг.
Онаси ишдан бир аҳволда келган бўлишига қарамай боласининг хоҳишига биноан эртак айта бошлади:
—Бир бор экан, бир йўқ экан бир мамлакатда жудаям чиройли малика бўлган экан.
—Ўша малика сизсиз-а?!
—Нега ундай деяпсан, оппоғим?
—Чунки сиз жудаям чиройлисиз!
У қўлларини икки томонга ёйиб онасининг қанчалар гўзаллигини кўрсатиб берди.
—Ҳўп, қизалоғим, ўша малика менман. Эртакнинг давомини эшит.
Ўша маликани бошқа бир мамлакат шаҳзодаси ёқтириб қолибди ва уни излаб йўлга тушибди...
—Ойижон, шаҳзода маликани, албатта, топиб боради-я?!
—Албатта, ўйинчоғим.
—Демак, дадам ҳам бизни топиб келаркан-да?!
Қизчанинг саволи онанинг бағрини эзиб юборди. Мурғак вужуднинг ўкинч тўла нигоҳларига боқар экан, шу лаҳзада марҳум эрини, у билан ўтказган бахтиёр кунларини эслади. Унинг лаблари айни дақиқада бир нималар дея пичирларди:
—Қанийди, ҳаммаси эртакдагидай бўлса...

Юлдуз Рўзиева

@drabllar | обуначилардан
😢5
Одамлар

Қиш. Шахноза эгилибгина автобусга чиқди. Бўйлари узун, кўҳликкина бу қизнинг ушбу ҳолатидан автобусдагилар илжайиб қўйди. Қиз йигитнинг ёнидаги бўш жойга ўтирди:
— Яхши қиз, мана бу "порточка"ни ёпиб юборинг, шундоқ қўлингизни чўзсангиз етаркан. Бу гапдан автобус орқасида тўпланиб турган бир талай болалар бақириб кулиб юборишди. Қиз бор қаҳр-ғазабини тўплаб йигитга сочди:
— Уятсиз, сени ҳам она туққан-ку, безбет!
Aвтобус ортидан эса пичир-пичир овозлар эшитилди:
—Ҳааҳ уятсиз, қиз боплади. Бу ёшлар жаа бетарбия бўлиб кетишяпти, беадаб.
Қишнинг аччиқ шамоли яна бир бекат автобус ойнасидан эсиб турди. Қиз олдида жим кетаётган "безбет" дир-дир титраса-да, туриб деразачани ёпишга унамади.
— Зиёлилар бекати!! Тушадиганлар келинг - автобус чипта тарқатувчиси чақириғидан йигит ёнида турган қўлтиқ таёғини олди-ю, авайлабгина автобусдан тушиб кетди...
— Оббо қиз қурғуреее, ўзи кўнгли ярим бечора йигит экан. Дилини оғритибди. Инсоф ҳам қолмаган одамларда..., — автобус ортидан яна ўша таниш овозлар эшитилди.

Aзизбек Aбдалимов

@drabllar | обуначилардан
👍8
AФСУС

Назокат эри Баҳодир билан Меҳрибонлик уйи дарвозаси ёнида тўхтаб қолди, кира олмади.
— Қўрқяпман Баҳодир ака, секин шивирлади Назокат.
— Нимадан қўрқасан.
— Болам таниб қолишидан.

Элбек Тилавов

@drabllar | обуначилардан
👍4
Совға

Болакай совғани олар экан, чексиз қувонч билан отасига каради. "Менинг дадам ҳаммадан яхши. У жудаям бой ва сахий." У шундай отаси борлиги билан фахрланди.
Ота бир зум ўғлининг хурсандчилигига мамнун қараб турди-да, куни билан бозорда арава тортавериб симиллаб оғриётган кўлини силай-силай нари кетди.

Фарходжон Aбдурахмонов

@drabllar | обуначилардан
6🤬1
Ёлғон

Опаси ҳокисоргина синглисининг кўкарган кўзига қаради.
— Кўзингга нима қилди яна?
— Сигир тепди.
Буни қарангки, эри ишлагани ойлаб кетган кунларида сира тепмасди ўша сигир...

Рухсора Сапарбоева

@drabllar | обуначилардан
3
Суяксиз тил

"Кенжатойимга келин олсам бир кун ҳам қўймайман бу бефаросат катта катта келинни" дерди.
Келин келишидан бир хафта олдин катта келинни янги уйга кўчирди.
Кенжа келин келди, бир йилга қолмай қайнона ҳам катта келин олдига кўчиб борди: на узр айта олади, на дардини.

Тохирова Гулноз

@drabllar | обуначилардан
👍5
Сўқир

Бир кўзи ожиз одам ёнида ўтирган кишидан сўради:
— Қуёш жуда чиройли бўлса керак-а?!
— Билмасам, эътибор бермаган эканман.

Шаҳобиддин Луқмон

@drabllar | обуначилардан
1
Тунги капалаклар

Ота уйга кеч келишни бошлади...кунлаб келмай қўйди. Она бундан ғазабланди. Бор аламини ўсмир қизидан олди. Қиз дод солди, фарёд чекиб йиғлади, ҳеч ким тингламади. На онанинг зулми, на отанинг "енгил қадамлари" тийилмади. Охири барчасига қўл силтади-да, ўзига янги дўстлар топди.
Кун ўтди, ой ўтди. Ота кўнгилхушлик учун ўша таниш уйга келди.
— Дада...
— Қизим?!

Эътибор Aмирова

@drabllar | обуначилардан
👍2🤔1
Ота

Қобил ака ўғли Aнваржонни ариқ бўйида кута-кута соатни ҳам тунги икки қилди. Учда Aнвар келиб уни уйғотди. Ота-бола уйга келиб энди ётганди ҳамки, айвондан овоз келди:
Қобилжон қайтдингларингми болам!?

Азизбек Абдалимов

@drabllar | обуначилардан
👍5