ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
16.7K subscribers
95 photos
202 videos
971 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: @shamsinur_reklama
Download Telegram
ИЙМОН

Судя қаршисидаги аёлга савол берди:
— Aйтинг-чи, нега ажрашмоқчисиз?
— Эрим ҳижобга киришимни сўраяпти.
— Сиз рози бўлмадингизми?
— Ҳижоб - оддий либос эмас, унга маънан ва руҳан тайёр бўлиш керак.
— Демак, охирги қарорингиз?
— Мен исломга қарши бормайман!

Достонбек Раҳматуллаев

@drabllar | обуначилардан
👍81
Эр ухлаётган хотинининг кўкарган юзини оҳиста силаркан, ўйчан шивирлаб қўйди: қўлим синсин...

Эътибор Aмирова

@drabllar | обуначилардан
👍7

Ҳурматли обуначилар, илтимос, бизга фақат ўзингиз ёзган қисқа ҳикояларни юборинг!

Эътибор беринг: биз "ЎЗИНГИЗ ЁЗГAН" дедик!
👍2
— Қанчалик севасан?
— Чексиз.
— Чексизлик нима?
— Бу менинг туйғуларим.
— Туйғуларинг қанчалик?
— Улар сомон йўлларидан-да узун.
— Яна...
— Туйғуларимни ифодалаш учун осмон бир парча қоғозга, денгиз эса бир шиша сиёҳга айланган тақдирда ҳам етмайди.
— Унда уларни қандай ифодалайсан?
— Кўзларимга боқ. Ўзинг кўрасан.
— Кўзларим қамашсачи?
— Севасан.
— ...

Нодир Қулматов

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍6
Рашк

Эркак газета варақларди... Саҳифалардан бирида "Ишонинг, сиз кимнидир соғинсангиз, айни пайтда ўша инсон ҳам сизни соғинаётган бўлади", деб ёзилган гапга кўзи тушди.
Ва:
—Демак, сениям кимдир соғиниб эслаётган бўлса, сен ҳам соғинаётган бўларкансанда,—деди тутақиб...

Намозова Чинора

@drabllar | обуначилардан
👍6
ЭРКИНЛИК

Ҳовлига чиққанимда бобом тут соясидаги каравот устида аллақандай китоб ўқиб ўтирардилар.
— Бобожон қанақа китоб ўқияпсиз, - қизиқиб сўрадим. Бобом:
— "Эркинлик" деган қисса ўқияпман, болам, - дедилар кўзларидаги ёшни яширишга уриниб.
Бобом иккинчи жаҳон урушида қатнашган, душман ҳужуми пайтида ўнг қўлларидан яраланиб, ўқ текган жойга инфекция тушган ва қўлларини фронт госпиталида кесишган эди.
— Эркинлик ўзи нима, бобожон? Бобом бир лаҳза осмонга қараб турдиларда чуқур бир нафас олдилар.
— Мана шу эркинлик бўлади, болам, - шу он беихтиёр бобомнинг кўзларидаги ёш сизиб юзларига тушди...

Элбек Тилавов

@drabllar | обуначилардан
👍3
Ўғри

Мен дўстимга ёзмоқчи бўлган энг яхши ғояларимни айтдим.
У бироз тинглаб турди-да:
— Бўлмайди, жуда содда. Сенга бу ишлар тўғри келмайди, бошқа иш билан шуғуллан, - деди.
Барибир ғояларим босилиб чиқди. Aммо муаллифи мен эмас эдим...

Рўзиева Маликабону

@drabllar | обуначилардан
😢4👍3
Чин муҳаббат

Қиш. Ярим тун. Ой оппоқ қорга бурканган ҳовли тепасида нур таратиб турарди...
Онанинг оёқлари оқсоқ. Тунлари қоқшаб ухлашга бермайди, мана бу тун ҳам шу оғриқлар ичида ўғлини уйғотиб юборди.
— Яхшисимисиз, ойижон? Бирор нима керакми?
— Сув...
Фарзанд сув олиб келгани чиқиб кетди ва қайтаётиб хона деразасидан онасининг ухлаб қолганини кўрди...
Тонг. Қуёш эшик ғирчиллаб онасини уйғотишидан чўчиб остонада тонг оттирган ўғил сочларини силаб уйғотди...

Рухсора Хабибуллаева

@drabllar | обуначилардан
5👍5
Кеча бизга элликка яқин ижод намуналари келиб тушган эди. Шулар орасидан атиги еттитасини танлаб каналга қўйган эдик. Менимча, шунинг ўзи бу етти муаллиф учун ғалаба!

Овозлар сони ва каналимиз маъмурияти томонидан ғолиб деб топилган ижодкорлар Элбек Тилавовнинг "Эркинлик" ва Рухсора Хабибуллаеванинг "Чин муҳаббат" қисқа ҳикоялари бўлди.

Барча ижодкорга ижодий парвозлар тилаймиз! Ёзишдан тўхтаманг!

@drabllar | Эътироф
👍4
НАСИБА

Дераза ортидан лип этиб шарпа ўтди.
— Ашраф ота, - деди Ойжамол. – Нима қилдик?
Эр-хотин жигар қовуриб, энди емоқчи бўлиб туришган эди. Эгамқул афтини кескин буриштириб:
— Ошга пашша тушди. Яшир, - деди.
— Кўзимиз учиб турувди-я! Қоронғудаям тинмайди бу чол. Ойжамол қовурдоқни яширди. Эшик очилди, рўмолга товоқ тугиб олган чол кўринди.
— Кампир ош қилувди, - деди чол. – Сизларгаям илиндик…

Шониёз Мелибоев

@drabllar | қисқа ҳикоялар
😢7
Юрди, “юриб кетди”...

Юрди-юрди, қоқилди, турди ва яна юрди-югурди, ишини топиб кетди...
“Юриб кетди!”. Гап-сўзга қолди, озроқ уялди. Менга нима, дедию, яна “юрди”...
Юришда ҳам фарқ бор экан...

Абдумажид Аҳмедов

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍4🤬2
Сўнгги учрашув

— Бугун охирги учрашувимиз, - деди қиз кўзлари қувнаб.
— Ҳа, - деди йигит ҳам унинг қўлини маҳкам сиқаркан.
— Энди бошқа учрашмаймиз, доим бирга бўламиз. Эртага тўйимиз...

Бекзод Иброҳим

@drabllar | қисқа ҳикоялар
7
СЎНГГИ САЁҲАТ

Қиз ва йигит мотоциклда катта тезликда кетишмоқда.
Қиз:
— Секинроқ, мен қўрқаяпман.
Йигит:
— Ахир бу жуда завқли-ку!
Қиз:
— Унчаликмас. Бу даҳшатнинг ўзи.
Йигит:
— Унда менга севишингни айт.
Қиз:
— Хўп, хўп. Сени севаман. Секин ҳайда энди.
Йигит:
— Қандай бахтлиман!
Эртаси кунги хабардан: “…йигит ва қиз миниб кетаётган мотоцикл бинога урилиб мажақланиб кетган. Уларнинг бири омон қолган. Ҳалокатга тормоз носозлигини сабаб дейишмоқда”.
Гап шундаки, улар саёҳатга чиқишган эди. Йўл ярмида йигит уловининг тормози ишламай қолганини сезган, бироқ бу ҳақда қизга билдирмаган. У бирор ҳалокат юз беришини билиб, қизга мотоцикл бош кийимини кийдириб қўйган. Ва сўнгги бор ундан “севаман” сўзини эшитишни жуда истаган. Ҳалокатда қиз омон қолган.

Нодирабегим таржимаси

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍7
Бугун яна обуначилардан келган ҳикояларни каналимизга қўйиб борамиз!
👍2
ОТНИНГ ОБРЎСИ

Эшак ишлади-ишлади сомон, хашак тўплади. Ҳам ўзини боқди, ҳам қулунни тойчоқ қилди. Яна ишлади-ишлади ҳам ўзини боқди, ҳам тойчоқни ғўнон қилди. Яна ишлади-ишлади, ҳам ўзини боқди ҳам ғўнонни отча қилди. Яна ишлади-ишлади, ҳам ўзини боқди ҳам отчани ОТ килди. ОТ бўлгандаям чопқир ОТ, улоқчи ОТ , айирғич ОТ бўлди. Лекин эшак эшаклигича қолаверди.

Тўйчи ҚУРБAНОВ

@drabllar | обуначилардан
👍3😢3
Имтиҳон

— Нима қиляпсан, ўғлим?
— Имтиҳон яқин, бобо. Тайёрланяпман.
...
— Нима қиляпсиз, бобо?
— Имтиҳон яқин, болам. Тайёрланяпман.

Лазиз Aзизович

@drabllar | обуначилардан
👍5😢41
— Кинога кирайлик, - қизнинг кутилмаган бундай таклифидан Тоҳир бир муддат эсанкираб қолди.— Эшитяпсизми? Бугун янги кино қўйилар экан.
Йигит сездирмасдан чўнтагини пайпаслади. Унда онасининг дорига деб берган пулдан бошқа пул йўқ эди. Иложсиз қолган Тоҳир йўқ деёлмади:
— Жоним билан, асалим.
...
— Тоҳир, болам дори олиб келдингми?
— Ёдимдан кўтарилибди. Эртага олиб келарман.
Тонг оғир отди. Ҳикмат аяни пешинга чиқарадиган бўлишди...

Ибн Дониш

@drabllar | обуначилардан
👍51
Ҳолва

— Ўғлим, бугун...
— Дада, илтимос кейин гаплашайлик! Биласизку, ишим жуда кўп.
— Мен... Aйтмоқчийдимки...
— Дадааа, ҳали Нигорани боғчага олиб боришим керак. Келинингиз бозорга ташлаб ўтинг, деяпти! Ишга кеч қоламан, тушинсангизчи!
Ўғил чиқиб кетди.
Ота ўғил ортидан қараб қоларкан, шивирлади:
— Қайтишингда ҳолва олиб кел, демоқчи эдим. Онангни егиси келибди. Бугун етмиш иккига кирди...

Муаттар Йўлдошалиева

@drabllar | обуначилардан
👍4😢3